ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6700 Академия художеств Узбекистана 26/08/2019 08/09/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-6700

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини

ривожлантириш ва янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар Дастури”нинг 17-банди ижросини таъминлаш ҳамда

олий таълим муассасаларига иқтидорли абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Бадиий академияси

томонидан ўтказиладиган Тасвирий санъат бўйича республика танловини бекор қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1.Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2.Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов ҳамда

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В.Нуридинов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

А.Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йилдаги “___” “_________”

– сонли қарорига илова

1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил20 июндаги 393-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг

бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом”да:

7-боб 23-банднинг тўртинчи хатбошида “Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари”сўзлари олиб ташлансин.

2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил7 июндаги 468-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига

ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда  уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар рўйхати”да:

5-банднинг биринчи устунида “Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари”;

5-банднинг иккинчи устунида “Ўзбекистон Бадиий академияси” сўзлари олиб ташлансин.

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини

такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул

қилиш тизимини такомиллаштириш, абитуриентдан ижодкорлик ва индивидуал маҳорат талаб этиладиган соҳалардаги таълим йўналишларига

қабулни адолатли, холис ва шаффоф ўтказиш орқали пухта билимга эга бўлган иқтидорли ёшларнинг ўқишга қабул қилинишини таъминлаш мақсадида

Вазирлар Маҳкамасининг“Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриаттаълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий)

имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 27 июлдаги  588-сонли қарори қабул қилинди ҳамда

мазкур қарор билан Олий таълим муассасаларига иқтидорли талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби енгиллаштирилди. Юқоридаги қарорлар ўз

вақтида қабул қилиниши натижасида ижодкорлик ва индивидуал маҳоратниталаб этадиган Бадиий академия тизимидаги дизайн, тасвирий ва амалий

санъат, санъатшунослик соҳасидаги таълим йўналишларига иқтидорли ёшлар ўрнига, ушбу соҳаларда етарли иқтидоргаэга бўлмаган ёшлар тест

синовлари орқали  ўқишга қабул қилиниши тўхтатилди. Фақат ижодий имтиҳонлар орқали иқтидорли ёшлар ўқишга қабул қилинмоқда.Ушбу қарор

лойиҳаси билан абитуриентлар алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз фақат ижодий

имтиҳонорқали қабул қилиниши инобатга олиб, Бадиий академия томонидан анъанавий ташкил этиладиган тасвирий санъат бўйича республика

танловини ўтказиш мақсадгамувофиқ эмас, деб топилмоқда. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил

16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорининг 4-иловаси билан“Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш  ва янада такомиллаштириш

бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар Дастури”нинг 17-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси

томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар МаҳкамасинингЎзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш

тўғрисидаги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур қарор лойиҳасининг иловасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига

ўзгартиришлар киритилмоқда: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорининг 1-иловаси билан

тасдиқланган “Олий таълим     муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом”га ҳамда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган

“Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини

шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар рўйхатига ўзгартириш киритилмоқда.Лойиҳанинг амалга оширилиши учун давлат

бюджетидан молиявий ҳаражатлар ажратилиши талаб қилинмайди.

                                         

 

 

 

                                             Раис                                                                                                                                    А.Нуридинов

                     

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши тўғрисидаги қарори лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослаш

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган

Олий таълим муассасаларнинг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом

1

(7-боб 23-банднинг тўртинчи хатбоши) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва тегишли вазирликлар, идоралар томонидан ҳар йили ўтказиладиган педагогика ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчилари ва таълим муассасалари тарбияланувчиларининг «Тарбиячи» республика танлови ғолиби, тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиби, Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари мазкур вазирликлар, идоралар ва жамғармалар тақдимномаларига мувофиқ Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларига, мос таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари

 

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил
16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон
қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил
27 июль 588-сонли қарор билан Олий таълим муассасаларига иқтидорли талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби енгиллаштирилди.

Мазкур қарорлар ўз вақтида қабул қилиниши натижасида ижодкорлик ва индивидуал маҳоратни талаб этадиган Бадиий академия тизимидаги дизайн, тасвирий ва амалий санъат, санъатшунослик соҳасидаги таълим йўналишларига иқтидорли ёшлар ўрнига, ушбу соҳаларда етарли иқтидорга эга бўлмаган ёшлар тест синовлари орқали ўқишга қабул қилиниши тўхтатилди. Фақат ижодий имтиҳонлар орқали иқтидорли ёшлар ўқишга қабул қилинмоқда

         

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар рўйхати

 

(5-банднинг биринчи устуни) «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари, Тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари, Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари

Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари

 

Чиқариб ташланмоқда

5-банд биринчи устуни Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги
393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқлаштирилмоқда

 

(5-банднинг иккинчи устуни) Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги

Бадиий академияси

 

Чиқариб ташланмоқда

5-банд иккинчи устуни Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги
393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқлаштирилмоқда.

 

 

Раис                                                                                      А.Нуридинов

 

Умумий таклифлар

62