ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
670 Хокимият Нуратинского района 25/09/2018 10/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида Нурота туман ҳокиминнг қарор лойиҳаси
ID-670

            1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги йигирма нафардан ортиқ ишловчи ходимлари мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларининг рўйхат бўйича умумий сонидан 166   кишини ташкил этадиган  шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача  ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва қўп болали ота-оналар учун 12.7 фоиз - 21  киши;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун  47.5 фоиз - 79  киши;

сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган  шахслар  учун  23.0 фоиз 38 киши;

ногиронлар учун  3 - фоиз  5  киши;

пенсия олди ёшидаги шахслар учун учун  2.4 фоиз 4 киши;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар  учун  9.0- фоиз 15 киши;

одам савдоси қурбонлари учун  2.4- фоиз  4  киши;

2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил                            5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш  учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринларини белгиланган муддатларда ва тартибда яратилиши (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш;

иш жойлари санитария гигиена  нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш  учун 2018 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2019 йилнинг                         10 апрель санасидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш  (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини  туман Аҳоли бандлигига   кўмаклашиш  марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

        3. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуни 18-моддаси 3-қисмига асосан ижтимоий ҳимояга мухтож шахсларга энг кам миқдоридаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилар ҳар бир яратилмаган иш жойи учун қонунда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

        4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил                                     5 декабрдаги  965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган  ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21- бандига  асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жарима тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

        5.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017йил                           5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган  ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларинин энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Аҳоли бандлигига  кўмаклашиш  жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

        6. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган  ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича тузилган  ишчи комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

        7. Туман ҳокимлиги иш юритиш бўлинмаси бошлиғи (У.Усмонов)га,  бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 2-иловасини кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасаларига етказилиши таъминлансин.

        8. Туман Аҳоли бандлигига  кўмаклашиш маркази (И.Амонов)га ушбу қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш ҳамда ҳар чорак якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига маълумот тақдим этиб боришини  таъминласин.

        9. Туман “Нурнома” газетаси  (Л.Бозоров) мазкур қарорни оммавий ахборот восиаталари орқали ёритилишини, туман  адлия бўлими  (А.Ахмедов) мазкур қарорни давлат ҳисобига олинишини  таъминласин.   

        10. Мазкур қарор кучга кирган кундан эътиборан туман ҳокимининг 12.03.2018 йилдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини   2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Қ-183 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Умумий таклифлар

649