ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6670 Хокимият Нарпайского района 21/08/2019 09/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тумандаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларни умумий ўрта таълим мактабларига микроҳудудлар кесимида бириктириш тўғрисида
ID-6670

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим мактаб тўғрисида”ги Низомнинг 5-боб 41-банди ижросини таъминлаш мақсадида шунингдек, шаҳардаги умумий ўрта таълим мактабларининг маҳалла фуқаролар йиғинларида ва кўчаларнинг номлари янгиланганлигини ҳисобга олиб ҳамда таълим муассасаларида “Мажбурий таълим” талабларини бажарилиши мониторингини талаб даражасида олиб бориш учун шаҳардаги умумий ўрта таълим мактабларининг мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларни микроҳудудларга бириктириш мақсадида Нарпай туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил  _______ги ___-сонли хатини инобатга олиб, “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25 моддаларига асосан,

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

1. Нарпай туман  халқ таълими бўлимининг 2019 йил _________даги ___-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Нарпай туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабалари микроҳудудларига бириктирилган ҳудудлар бўйича рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

3. Нарпай туман халқ таълими бўлимига мазкур қарор билан барча умумий ўрта таълим мактабларини таништириш ва унинг ижросини таъминлаш вазифаси топширилсин.

 

4.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А..Рустамовга юклатилсин.

 

Умумий таклифлар

96