ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6664 Хокимият Наманганского района 21/08/2019 05/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-6664

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда)
29-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20
17 йил 5-декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг  “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонунининг 25-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага,
2019 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша   олмайдиган шахслар учун 2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 395 нафарини ташкил этадиган 10,0 фоиз миқдорида, шу жумладан:

‎‎ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1.3 фоиз (50.5 киши); ‎

‎‎таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 3.5 фоиз (140 киши); ‎‎‎‎

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,4 фоиз (17.5 киши);

‎‎‎ногиронлар учун 3,1 фоиз (121 нафар юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда 3-гуруҳ ногиронлари ишга жойлашиш бўйича талаб
10 та бўлганлиги сабабли келгусида 111 та иш ўринни битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,6 фоиз                    (25 киши);‎‎‎

‎‎‎‎жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 1.0 фоиз (39 киши);‎

‎‎‎‎ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун 0,05 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш, шу жумладан қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

4. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар рўйхати қуйидагича белгилансин:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, тикувчи, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

5. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги
Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот
(иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаш, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиши;

банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан такдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

6. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига мувофиқ маъмурий жавобгарлик белгиланиши кўрсатиб ўтилсин.

7. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (С.Жўраев) беш кун муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор “Истиқлол” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин кучга киради.

          10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ахмадалиев зиммасига юклансин.

 

                        Туман ҳокими в.б.                                                        С.Мўминов

 

Киритилди:

 

 

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари :                     А.Ахмадалиев

 

Келишилди:

 

Туман ҳокимлигининг девонхона

бўлим мудири :                                                                  И.Хасанов

 

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш

маркази директори:                                                            С.Жўраев 

 

 

Туман ҳокимлигининг бош

юрисконсулъти:                                                                   Ж.Эргашев

 

Туман ҳокимининг 2019 йил

«____»_________даги                      ___-cонли қарорига 1-илова

 

 

 

 

Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби

 

 

 

Комиссия раиси

  1.  

А.Ахмадалиев

-

 

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари

 

Комиссия раисининг ўринбосари

 

  1.  

С.Жўраев

-

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори

Комиссия аъзолари

  1.  

Т.Сиддиқова

-

 

Туман ҳокимининг ўринбосари

 

  1.  

Д.Исақов

-

 

Туман халк таьлими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири

  1.  

А.Мавланов

-

 

 

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш жойларидан бўшатилган шахсларда ижтимоий кўникмалар ҳосил қилиш маркази раҳбари ўринбосари 

  1.  

Ж.Садриддинов

-

 

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассиси, комиссия котиби.

 

 

Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.

 

 

Туман ҳокимининг

биринчи ўринбосари                                                          А.Ахмадалиев

                        Наманган туман ҳокимининг 2019 йил "__" "_______" даги                                                                                                                                                                                                                                         №__-сонли қарорига                                                                                          2-илова       
                             
                             
                                       
                                       
                                       
Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати      
       
Т.Р Корхона ва ташкилот номи Жами ишловчилар сони Яратилиши лозим бўлган иш ўрни сони Шу жумладан    
Ногиронлар учун учун (3фоиз) Таълим муассаларини тамомлаган ёшлар Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота ва она ва кўп болали ота-оналар   Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун Муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун  Ижтимоий химояга мухтож шахсларни бошқа тоифалари шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун    
   
   
   
   
   
Сони Фоизи Сони Фоизи Сони Фоизи Сони Фоизи Сони Фоизи Сони Фоизи Сони Фоизи    
1 Наманган туман Тиббиёт бирлашмаси 1955 195,5 58,0 3,0 65,0 3,3 26 1,3 15 0,8 12,0 0,6 19 1,0 0,5 0,03    
2 Ободонлаштириш бошкармаси 198 20,0 6,0 3,0 4,0 2,0 2,5 1,3 1,0 0,5 1,0 0,5 4,5 2,3 1,0 0,5    
3 Наманган туман ЙФУК 67 7,0 2 3,0 3,0 4,5 0,5 0,7 0 0,0 0 0,0 1,5 2,2 0 0    
4 Бешкапа болалар санаторияси 142 14,0 4,5 3,2 4,5 3,2 1,5 1,1 2 1,4 0,5 0,4 1,0 0,7 0 0    
5 Туман Ветенария бўлими 21 2,0 0,5 2,4 1 4,8 0,5 2,4 0 0,0 0 0,0 0,0 0,0 0 0    
6 Наманган Тола текстиль МЧЖ 335 33,5 10,0 3,0 14,0 4,2 4 1,2 1,5 0,4 0,5 0,1 3 0,9 0,5 0,15    
7 Асрор Текстил МЧЖ 97 9,5 3,0 3,1 4,5 4,6 2,0 2,1 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0    
8 1-сонли мактаб 71 7,0 2,5 3,5 3,0 4,2 0,5 0,7 0,5 0,7 0 0,0 0,5 0,7 0 0    
9 4-сонли мактаб  30 3,0 1 3,3 1,5 5,0 0,5 1,7 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0    
10 5-сонли мактаб 48 5,0 1,5 3,1 2,0 4,2 0,0 0,0 1 2,1 0 0,0 0,5 1,0 0 0    
11 6-сонли мактаб 29 3,0 1,0 3,4 1,0 3,4 0,5 1,7 0 0,0 0 0,0 0,5 1,7 0 0    
12 9-сонли мактаб 37 3,5 1 2,7 1,5 4,1 0,5 1,4 0,5 1,4 0 0,0 0,0 0,0 0 0    
13 11-сонли мактаб 35 3,5 1 2,9 0,5 1,4 1 2,9 0 0,0 0,5 1,4 0,5 1,4 0 0    
14 12-сонли мактаб 53 5,5 1,5 2,8 2,5 4,7 0,5 0,9 0 0,0 0 0,0 1 1,9 0 0    
15 13-сонли мактаб 52 5,0 1,5 2,9 2 3,8 0 0,0 0,5 1,0 0 0,0 1 1,9 0 0    
16 14-сонли мактаб 98 10 3 3,1 4,0 4,1 1 1,0 1 1,0 0 0,0 1,0 1,0 0 0    
17 17-сонли мактаб 102 10,0 3,5 3,4 4,5 4,4 1,5 1,5 0 0,0 0 0,0 0,5 0,5 0 0    
18 19-сонли мактаб 58 6,0 2,0 3,4 2 3,4 1,0 1,7 0,5 0,9 0,5 0,9 0 0,0 0 0    
19 20-сонли мактаб 76 8,0 2,5 3,3 2,5 3,3 2,0 2,6 0 0,0 1 1,3 0 0,0 0 0    
20 21-сонли мактаб 51 5,0 1,5 2,9 2 3,9 1,0 2,0 0 0,0 0 0,0 0,5 1,0 0 0    
21 22-сонли мактаб 108 11,0 3,5 3,2 4 3,7 1,0 0,9 1 0,9 0,5 0,5 1,0 0,9 0 0    
22 26-сонли мактаб 92 9,0 3 3,3 4,5 4,9 0,5 0,5 0 0,0 0 0,0 1,0 1,1 0 0    
23 29-сонли мактаб 43 4,0 1,5 3,5 1 2,3 0,5 1,2 0 0,0 0 0,0 1,0 2,3 0 0    
24 40-сонли мактаб 24 2,5 1 4,2 0,5 2,1 0,5 2,1 0 0,0 0,5 2,1 0 0,0 0 0    
25 42-сонли мактаб 43 4,0 1,5 3,5 1,5 3,5 0,0 0,0 0 0,0 0,5 1,2 0,5 1,2 0 0    
26 Туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби 85 8,5 3 3,5 3,5 4,1 1,0 1,2 0,5 0,6 0 0,0 0,5 0,6 0 0    
  Жами 3950 395,0 121 3,1 140 3,5 50,5 1,3 25 0,6 17,5 0,4 39 1,0 2 0,05    
                                       
                                       
    Наманган туман хокимининг биринчи ўринбосари               А.Ахмадалиев          
                                       
    Наманган туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори                С.Жўраев          
                                       

Умумий таклифлар

257