ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6630 Хокимият города Самарканд 20/08/2019 05/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
ID-6630

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим мактаб тўғрисида”ги Низомнинг 5-боб 41-банди ижросини таъминлаш мақсадида шунингдек, шаҳардаги умумий ўрта таълим мактабларининг маҳалла фуқаролар йиғинларида ва кўчаларнинг номлари янгиланганлигини ҳисобга олиб ҳамда таълим муассасаларида “Мажбурий таълим” талабларини бажарилиши мониторингини талаб даражасида олиб бориш учун шаҳардаги умумий ўрта таълим мактабларининг мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларни микроҳудудларга бириктириш мақсадида Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимининг 2019 йил 15 апрелдаги 691-сонли хатини инобатга олиб, “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25 моддаларига асосан,

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

    1.Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимининг 2019 йил 15 апрелдаги 691-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

 

       2.Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабалари микроҳудудларига бириктирилган ҳудудлар бўйича рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

       3.Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига мазкур қарор билан барча умумий ўрта таълим мактабларини таништириш ва унинг ижросини таъминлаш вазифаси топширилсин.

 

       4.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Эшонқуловга юклатилсин.

 

Шаҳар ҳокими в.б.                                                             Б.Облакулов

Умумий таклифлар

123