ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6619 Хокимият Ургутского района 20/08/2019 10/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ургут тумани иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-6619

Лойиҳа

Ургут туман ҳокимининг қарори

Ургут туман иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини
2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

 

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли қарори ижросини ҳамда туман иқтисодиёт тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини ҳамда уй-жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Самарқанд вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 августдаги 210-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли Қарори ҳақида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Комплекс чора-тадбирларда:

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика комплексининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фонди инфратузилмасини барқарор ишлашга тайёрлаш, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш назарда тутилсин;

б) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш пареметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар буйича етказиб бериш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади) таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман комиссияси:

а) бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

4. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун туман ҳокими ўринбосарлари, бошқарма, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига шахсий масъулият юклансин.

5. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (У.Ўроқов):

туман, айниқса қишлоқларда ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, канализация тармоқлари, маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

Назорат натижалари бўйича объектларни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.

6. Туман ҳокимининг ўринбосари (У.Ўроқов), Ургут ЭТК (Ж.Арипов), Деҳқонобод ЭТК (З.Азимов), “Ургуттумангаз” (Ф.Тошмуродов) раҳбарлари биргаликда 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ёнилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотлари ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

7. Туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б (Ҳ.Қосимов) ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини жойларга чиқиб ташкил этсин.

8. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари F.Абдураҳмонов Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш туман бўлими биргаликда 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида туман бўйича аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ҳажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор берсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги ҳамда маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича ўрнатилган тартибда аниқ таклифлар киритсин.

9. Туман ҳокимлиги молия бўлими (Б.Саломов) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат кескин бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.

10. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (С.Умаров) жойларга чиққан ҳолда кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишга тайёрлигини, марказлаштирилган ва жойлардаги маҳаллий иситиш қозонхоналари, иссиқлик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олиб, амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига ахборот бериб борсин.

11. Туман комиссияси аъзолари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда туман ҳокимлигининг мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.

12. Туман ҳокимининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида”ги 2018 йил 28 сентябрдаги 2563-Қ-сонли қарори ўз кучини йуқотган деб, ҳисоблансин.

13. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари (F.Абдураҳмонов, У.Ўроқов, Ҳ.Қосимов, Б.Тугалов) зиммасига юклансин.

 

                                                                     Туман ҳокими                                                                                       М.Турдиев

Умумий таклифлар

288