ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6610 Хокимият Ургутского района 20/08/2019 04/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-6610

Лойиҳа

                                                                                                  Ургут туман ҳокимининг қарори

                              Туманда мавжуд қишлоқ ва кўчаларни Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларига микроҳудудлар

                                                                                                    кесимида бириктириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кадрлар тайёрлаш” Миллий дастури, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, тумандаги айрим маҳалла фуқаролар йиғини, қишлоқ ва кўчаларнинг номлари ўзгарганлиги сабабли ҳамда туман Халқ таълими бўлимининг 2019 йил 8 апрелдаги 657-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Ургут тумани Халқ таълими бўлимининг 2019 йил 8 апрелдаги 657-сонли хати инобатга олинсин.
  2. Ургут тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг микроҳудудларига бириктирилган қишлоқ ва кўчаларнинг тақсимоти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Мазкур қарор билан тумандаги барча таълим муассасаларини таништириш Ургут тумани Халқ таълими бўлими мудири зиммасига юклатилсин.
  4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б Ҳ.Қосимов зиммасига юклатилсин.

                                                 Туман ҳокими                                                                                                                    М.Турдиев

 

Умумий таклифлар

89