ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6573 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 19/08/2019 03/09/2019 5

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-6573

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 156-модда, №__, ____модда) 184-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарорини ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг содир этилган жиноят ҳақидаги хабарини олган кундан эътиборан
ўн кун ичида молиявий жаримани ҳамда ўттиз кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилинади”.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 3, 156, 160, 161-моддалар, №__, ____модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 174-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

“ҳуқуқбузарлик содир этган шахс солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олиб, давлат солиқ хизмати органларининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўласа жавобгарликдан озод бўлади”;

2) 164-модда қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этган шахс солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олиб, давлат солиқ хизмати органларининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўласа, жавобгарликдан озод этилади”;

3) 271-модданинг 11- бандидаги  “164-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида” ва “174-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида,” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772, 773-моддалар; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 10, 676-модда, № 12, 781, 783-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 2, 3-моддалар, №__, ____ модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 109-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Солиқ тўловчи аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олиб, давлат солиқ хизмати органларининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўласа, Солиқ тўловчининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар мазкур ҳуқуқбузарлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод этилади”;

2) 197-модда:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ягона солиқ тўловини тўловчилар бўлган юридик шахслар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига йилнинг навбатдаги ойи бошлангунига қадар ўн иш кунидан кечиктирмасдан, янги ташкил этилаётган ягона солиқ тўловини тўловчилар бўлган юридик шахслар эса фаолият бошлангунига қадар тақдим этиладиган ёзма хабарномага асосан ихтиёрий асосда қўшилган қиймат солиғини тўлаши мумкин”;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтган солиқ тўловчилар (хўжалик юритувчи субъектлар) давлат солиқ хизмати органларида қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт”;

3) 218-модда:

биринчи қисм қуйидаги мазмундаги 6 - банд билан тўлдирилсин:

“6) товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган бўлса”;

олтинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтилганда, шу жумладан белгиланган йиллик айланманинг (олинган тушумнинг) энг кўп миқдоридан ошган ва (ёки) қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий тўлашга ўтилган тақдирда, юридик шахс сўнги 12 ой давомида харид қилинган товар-моддий захираларнинг қолдиқлари, узоқ муддатли активлар бўйича, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда ўтилган пайтдан эътиборан реализация қилиш ҳажмига мос келадиган улушда қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади”;

4) 2261-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошидаги “бир ой олдин” деган сўзлар “ўн иш кунидан олдин” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 351-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Солиқ тўловчилар ягона солиқ тўловини тўлашдан ихтиёрий равишда воз кечган тақдирда, умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиладиган ой бошланишидан олдин ўн иш кунидан кечиктирмасдан давлат солиқ хизмати органларига тақдим қилинадиган ёзма хабарнома асосида кейинги ойдан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади”;

6) 354-модда:

тўртинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Юридик шахслар қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш учун ҳисобот ойи бошланишидан олдин ўн иш кунидан кечиктирмасдан, янги ташкил этилган юридик шахслар эса ўз фаолиятини амалга оширишни бошлагунига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ёзма хабарнома тақдим этади”.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари томонидан ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилинишини таъминласин.

6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 3-моддасининг 2-6-бандлари 2020 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти

 


Ш. Мирзиёев

 

Умумий таклифлар

311