ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6541 Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан 21/08/2019 04/09/2019 2

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-6541

Мамлакатда маданий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириш, ижодий-интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароитлар яратиш, уларни компьютер технологиялари, дастурлаш асослари ва робототехника, компьютер ўйинлари

ва компьютер спортига (киберспортга) кенг жалб этиш бўйича кенг қўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, халқаро миқёсда замонавий технологияларга асосланган рақамли иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ахборот ва коммуникация соҳасида юқори малакали дастурчи ва мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни, умумтаълим мактабларини замонавий компьютер техникалари билан таъминланишни ва юқори тезликдаги Интернетга уланишни, компьютер ўйинлари ва киберспорт соҳасини ёшлар ўртасида янада оммалаштиришни, шунингдек ахборот технологияларига йўналтирилган адабиётлар турлари ва ҳажмларини оширишни талаб этмоқда.

Ёшларни ахборот ва коммуникация соҳасига бўлган қизиқишини янада ошириш, дастурлаш асослари, робототехника, компьютер ўйинлари

ва киберспортни ривожлантириш ишларига кенг жалб қилишга қулай

шарт-шароитлар яратиш, уларга замонавий рақамли технологиялар, электрон тижорат йўналишларини ўргатиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг:

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг (кейинги ўринларда – Университет) Компьютер техникаси

ва интернет тармоғида ишлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаш бўйича малака ошириш курслари негизида масъулияти чекланган жамият шаклидаги Рақамли технологиялар марказини (кейинги ўринларда – Марказ);

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг туманларида (шаҳарларида) ҳамда Тошкент шаҳрида Марказнинг юридик шахс мақомига

эга бўлмаган ҳудудий филиалларини (кейинги ўринларда – филиаллар);

республиканинг ҳар бир умумтаълим мактабида компьютер технологиялари, робототехника, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича тўгаракларни (кейинги ўринларда – тўгараклар) босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

а) Марказ ва филиалларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ёшларга компьютер дастурлаш асослари, робототехника, ахборот технологиялари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик асосларини ўргатиш;

ёшларни компьютер ўйинлари, киберспорт ўйинларига қизиқишини ошириш, ушбу соҳада спортчиларни тайёрлаш, мусобақалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳамда уларда ёшларнинг иштирок этишини таъминлаш;

миллий қадриятларни, маданий ва халқ меросини тарғиб қилувчи маҳаллий дастурий таъминотлар, ўйинлар ҳамда видео маҳсулотларини яратишга ёшларни кенг жалб қилиш;

рақамли технологиялар соҳасида маҳорат дарслари, тренинглар,

илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш;

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малака ошириш курсларини ташкил этиш;

б) тўгаракларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ёшларга компьютер дастурлаш, робототехника, ахборот технологиялари асосларини ўргатиш;

ёшларни бўш вақтларида робототехника, киберспорт ўйинлари ҳамда ахборот технологияларига қизиқишини ошириш, ушбу соҳада уларга касбий кўникмалар бериш.

3. Белгилансинки:

Марказ етакчи ўқув муассасаларининг малакали мутахассис, экспертларини Марказ ва филиалларда ўқув машғулотларини ўтказиш учун шартнома асосида жалб қилади;

Марказ ва филиалларда ёшлар учун қисқа муддатли бепул ҳамда чуқурлаштирилган узоқ муддатли пулли ўқув курслари ташкил этилади;

Марказ ва филиалларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари учун малака ошириш курслари ташкил қилиниши мумкин;

Марказ ва филиаллардаги ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга белгиланган намунадаги гувоҳномалар ҳамда малака ошириш курсларини муваффақиятли тугатган ходимларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 2019 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида биттадан намунавий Марказ ва тўгаракларни ташкил этиш бўйича пилот лойиҳасини амалга оширсинлар.

5. Қуйидагилар:

Рақамли технологиялар марказининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Рақамли технологиялар маркази ҳудудий филиалларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Рақамли технологиялар маркази ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш ҳамда уларни ривожлантириш концепцияси

3-иловага мувофиқ;

Ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 4-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Рақамли технологиялар ўқув марказларини босқичма-босқич ташкил этиш жадвали 5-иловага мувофиқ;

Рақамли технологиялар маркази ва унинг ҳудудий филиалларида ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш босқичлари схемаси 6-иловага мувофиқ;

республика ҳудудларидаги халқ таълими тизимидаги ташкилот

ва муассасалар, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда соғликни сақлаш объектларини юқори тезликдаги Интернетга улаш дастури 7-иловага мувофиқ;

2019-2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида компьютер технологиялари

ва интернетдан самарали фойдаланиш бўйича “Йўл хариталари”

8-21-иловаларга мувофиқ;

Рақамли технологиялар маркази, унинг ҳудудий филиаллари ҳамда компьютер технологиялари, робототехника, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича тўгаракларни ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 22-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Мазкур қарор билан тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлар, жадвал, дастур ва “Йўл хариталари” да назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мониторингини олиб бориш, белгиланган вазифалар ижроси ўз вақтида

ва сифатли таъминланишини назорат қилиш Ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин.

6. Белгилаб қўйилсинки:

а) Марказ ва филиалларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаражатлар қуйидаги маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади:

филиаллар жойлаштириладиган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, уларни зарур мебель, инвентарь, замонавий

ўқув ускуналари, компьютер ва бошқа ташкилий техникалар билан

жиҳозлаш, шунингдек Марказ ва филиалларнинг бошқа жорий харажатларини

қоплаш – ўқув курслари ва малака ошириш курсларидан тушган маблағлар,

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлар маблағлари;

филиаллар жойлаштириладиган бино ва иншоотлар атрофини ободонлаштириш – Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, Тошкент шаҳар вилоятлар маҳаллий бюджетлари, туманлар (шаҳарлар) бюджетлари маблағлари;

Марказ ва филиаллар ходимлари ҳамда шартнома асосида жалб қилинадиган мутахассис, эксперт ҳамда бошқа ҳодимлар меҳнатига ҳақ

тўлаш – 2019 йилда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 2020 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетлари, туманлар (шаҳарлар) бюджетлари маблағлари;

б) тўгаракларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади:

умумтаълим мактабларини тегишли дастур доирасида компьютер синфлари билан таъминлаш – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ва хорижий молия институтлари маблағлари

ва қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар;

тўгаракларда фаолият кўрсатаётган умумтаълим мактаблари ходимлари, шунингдек шартнома асосида жалб қилинадиган мутахассис, эксперт ҳамда бошқа ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек тўгаракларнинг бошқа жорий харажатларини қоплаш (юқори тезликдаги Интернет хизматлари тўловларидан ташқари) – ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўланадиган бадал тўловлари ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

тўгаракларга тақдим этилаётган юқори тезликдаги Интернет хизматлари

ва «ZiyoNET» тармоғига кириш учун белгиланган тарифлар асосида харажатларни қоплаш – Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетлари, туманлар (шаҳарлар) бюджетлари маблағлари;

в) халқ таълими, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари алоқа линияларини қуриш ҳамда юқори тезликдаги Интернетга улаш мазкур муассасалар замонавий компьютер техникалари билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маблағлари ҳисобидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

7. Марказ, филиаллар ва тўгаракларни ташкил этиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигига истисно тариқасида:

мазкур қарорнинг 5-иловасига мувофиқ филиалларни жойлаштириш учун ажратиладиган объектларни реконструкция қилиш ва таъмирлашни белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда бир вақтда лойиҳалаш ҳамда реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш шартлари асосида бажаришга рухсат берилсин;

Марказ, филиаллар ва тўгараклар фаолиятини ташкил этиш учун лойиҳалаш ва пудрат ташкилотларини, шунингдек асбоб-ускуналар, компьютер ва бошқа техника, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, дастурий маҳсулотлар, инвентарь ва бошқа моддий-техника ресурсларини етказиб берувчиларни тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқлашга рухсат берилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда

уч ой муддатда Марказ, филиаллар ва тўгараклар учун замонавий рақамли технологиялар, электрон тижорат, дастурлаш асослари, робототехника, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин

ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси билан биргаликда

уч ой муддатда компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича ташкил

қилинадиган мусобақаларни ўтказиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

10. Ўзбекис тон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Марказ ва филиаллардаги ўқув курсларини муваффақиятли тугатган иқтидорли ёшлар учун ҳар йили республика миқёсида фан олимпиадасини ўтказиш ва фан олимпиадасида

1-3-ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилиш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

11. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг:

Марказ ва филиалларда таҳсил олаётган ва уларни тугатган умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун “Рақамли технологиялар” ёзги оромгоҳларини ташкил этиш;

ҳар йили республика миқёсида ўтказиладиган “DigiDays” рақамли технологиялар фестивалини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишли қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ёшлар ва аҳолининг рақамли саводхонлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида грантлар, кредитлар ва инвестицияларни жалб этиш чораларини кўрсин, шунингдек, хорижий мамлакатлар ва компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот

ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг маслаҳат кўмагида Марказ, филиаллар ва тўгараклар фаолияти бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, шунингдек ушбу йўналишда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш ишларини ташкил қилсин.

14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимлари мазкур қарор билан тасдиқланган “Йўл хариталари” ижросининг ўз муддатида сифатли ва тўлиқ бажарилиши бўйича шахсий жавобгар эканлиги белгилансин.

15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков, Халқ таълими вазири Ш.Х.Шерматов зиммаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Умумий таклифлар

156