ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6532 Государственный комитет промышленной безопасности Республики Узбекистан 19/08/2019 03/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Геология қидирув ишларини олиб боришда саноат хавфсизлиги сохасини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида
ID-6532

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Геология қидирув ишларини олиб боришда саноат хавфсизлиги сохасини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви
ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5594-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги
ПҚ-4058 қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 75-сонли қарорларига мувофиқ геология қидирув ишларини олиб боришда
саноат хавфсизлиги сохасини такомиллаштириш хамда ушбу сохадаги қонунчиликда хуқуқий бўшлиқлар юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Геология қидирув ишларида хавфсизлик қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик
    ва идоралар билан ҳамкорликда икки ой муддатда:

соҳага таълуқли норматив-ҳуқуқий хужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин,

мазкур қарорга асосан қонунчиликга киритиладиган ўзгартириш
ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси бир ой муддатда ушбу қарор билан ўрнатилган норматив-ҳуқуқий хужжатларни барча манфаатдор давлат ва хўжалик бошқарув органларига хамда бошқа ташкилот ва фуқароларга етказсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раис в.б. Б.В.Гулямов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири                                                                                                                                                                  А. Арипов

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг
20___ йил «___» ____________ даги
____- сонли қарорига илова

                                       

 

                                                                                                                                                                                                                                                                                              

Геология-қидирув ишларида хавфсизлик

ҚОИДАЛАРИ

 

 

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги ЗРУ-57-сонли “Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги 5594-сонли “Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги 4058-сонли “Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги” Қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги
75-сонли “Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги” Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб,  геология-қидирув ишларини олиб борувчи корхона ва ташкилотларда хавфсизлик талабларини белгилайди.

1–бўлим. Умумий қоидалар

 

    1. Қоидаларни қўллаш доираси ва тартиби
    2. Умумий қоидалар
    3. Ходимларга бўлган талаблар
    4. Хавфи юқори шароитларда ишлаш
    5. Асбоблар, аппаратура ва ускуналардан фойдаланиш
    6. Геология-қидирув асбоб-ускуналарга бўлган талаблар

 

    1. ҚОИДАЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ДОИРАСИ ВА ТАРТИБИ

 

1.1.1.Ушбу Қоидалар мулкчилик шаклидан қатъий назар, фойдали қазилма конларини излаш-қидириш ишлари ва техник ҳамда технологик эҳтиёжлар учун шунга ўхшаш ишларни олиб борувчи ва шундай мақсадлар учун илмий-текшириш, муҳандислик-тадқиқот, лойиҳалаш ва конструкторлик ишларини олиб борувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун, шунингдек геология қидирув ишларида қўлланувчи барча турдаги геология-қидирув асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун мажбурийдир.

1.1.2. Ушбу Қоидаларда хавфсизлик чоралари кўзда тутилмаган геология-қидирув ишларини ва улар билан биргаликда олиб бориладиган ишларни бажаришда геология ташкилотлари (кейинги ўринларда - корхоналар) ана шундай турдаги ишларда меҳнат муҳофазаси бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатлар (Қоидалар, стандартлар, йўриқномалар, меъёрлар ёки уларнинг бўлимлари)га риоя қилишлари керак.

1.1.3.Корхоналар меҳнат муҳофазаси хизматларини ташкил қилади, меҳнат муҳофазаси учун керакли маблағлар ажратади, меҳнат муҳофазасини бошқаришнинг ташкилий шаклларини ишлаб чиқади ва меҳнат муҳофазасига оид масалаларни ҳисобга олган ҳолда барча ходимларнинг лавозим мажбуриятларини белгилайди.

 

1.1.4. Янги иш турлари ва технологияларни жорий қилишда қўлланиладиган асбоб-усукуналар ва технологик жараёнларнинг эксплатацион ва таъмирлаш-техник ҳужжатларида баён қилинган хавфсизлик талабларига ҳамда ушбу Қоидаларга асосланган ҳолда корхоналар, ишларни бажаришнинг муайян шароитларини ҳисобга олган ҳолда, ишчи касблари учун,меҳнат муҳофазаси бўйича белгиланган тартибда йўриқномаларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва қайта кўриб чиқади.

1.1.5. Бошқа корхоналар фаолият кўрсатаётган ҳудудларда амалга   оширилувчи барча турдаги геология-қидирув ишлари ва геологик тадқиқотлар ўша корхоналар билан келишилган ҳолда ўтказилиши лозим.

 

    1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1.2.1. Барча геология-қидирув ишлари тасдиқланган ҳамда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-қидирув ишлари олиб боришда саноат хавфсизлиги инспекцияси билан келишилган лойиҳалар асосида олиб борилиши керак.

1.2.2. Янгидан ташкил қилинаётган корхоналар ўз фаолиятларини, фақат белгиланган тартибда бериладиган хавфсизлик сертификатлари мавжуд бўлгандагина, амалга оширишлари мумкин.

1.2.3. Корхоналар ҳар йили, ишлар бошланишидан камида бир ой олдин Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-қидирув ишлари олиб боришда саноат хавфсизлиги инспекциясига ўз назорати остидаги геология-қидирув объектлари рўйхатини тақдим қилади.

1.2.4. Янги, шунингдек капитал таъмирланган, реконсервация ёки реконструкциядан сўнг объектларни ишга тушириш, корхона раҳбари тайинлайдиган комиссия томонидан қабул қилиниб тегишли далолатнома тузилганидан сўнг, амалга оширилади.

Барча геология-қидирув қудуқларни бурғиловчи бурғилаш қурилмаларини, қидирув шахталарининг ер юзасидаги мажмуаларини, шурфларни ва штольняларни қабул қилишда комиссия таркибида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-қидирув ишлари олиб боришда саноат хавфсизлиги инспекцияси вакилларининг қатнашиши шарт.

Объектни қабул қилиш ҳақида инспекцияга камида 5 кун олдин хабардор қилинади. Ушбу инспекция вакили келмаганда, комиссия объектни фойдаланишга топширишга рухсат бериш ҳуқуқига эга.

1.2.5. Транспорт воситаларига, тиркамаларга, чаналарга ўрнатилган, ўзиюрар ва кўчма геология-қидирув (бурғилаш, геофизик, кон-қазиш, гидрогеологик ва б.) қурилмаларини ишлатиш учун қабул қилиб олиш, агар мазкур қурилмаларни бир иш жойидан иккинчи жойга кўчиришда асбоб-ускуналарни қайта монтаж қилиш талаб қилинмаса (босим остида ишловчи  линияларни ўзгартириш, юк кўтариш қурилмаларини алмаштириш, ишчи ўтиш жойларини ўзгартириш ва ҳ.к.), ҳар бир капитал таъмирлаш ва реконсервациядан кейин, дала ишларини бошлашдан олдин, лекин йилига камида бир марта геология корхонаси комиссиясининг далолатномаси билан расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилади.

1.2.6. Ишлаб чиқариш иншоотлари (турғун компрессор станциялари, автогаражлар, механика цехлари ва ҳ.к.) амалдаги қурилиш меъёрлари ва  қоидалари билан белгиланадиган тартибда ишга туширилиши лозим.

1.2.7. Иш жойларини меҳнат муҳофазасига оид меъёрий талабларга мувофиқлиги бўйича аттестация қилиш 5 йилда бир марта ва меҳнат шароитлари ўзгарган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган “Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестация қилиш услубиёти”га мувофиқ ўтказилиши керак.

 

1.2.8. Аҳоли пунктларидан ташқарида, телефон алоқаси пунктларидан ёки алоқа мавжуд бўлган объектлардан 5 км ва ундан ортиқ масофада жойлашган геология-қидирув ишларининг барча объектлари (якка бурғилаш қурилмалари, бурғилаш, тоғ-кон қидирув ва геофизика ишлари участкалари, геологик тасвирлаш ва излаш партиялари, отрядлари ва ҳ.к.) партия ёки экспедиция базаси билан кечаю-кундуз ишловчи телефон ёки радио алоқаси билан таъминланган бўлишлари керак.

Ишлар ўтказилаётган объектда доимий равишда технологик ёки        навбатчи автотранспорт мавжуд ҳолларда, юқорида кўрсатилган масофа 30 км гача узайтирилиши мумкин.

1.2.9. Ҳар бир иш объектида ишчилар учун иш турлари ва шароитлари бўйича меҳнат муҳофазаси, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар ҳамда огоҳлантирувчи ва хавфсизлик белгилари бўлиши керак. Зарур йўриқномалар ва белгилар рўйхати корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланади.

Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар ишчи-ходимларга қўл қўйдирган ҳолда берилиши ёки иш жойлари ва участкаларда осиб қўйилиши, ёки барча ишловчилар танишиб чиқишлари мумкин бўлган алоҳида жойларда сақланиши керак. Участка раҳбарида (уста, механик, прораб ва ҳ.к.) барча ишчилар танищиб чиқиб имзо чеккан амалдаги йўриқномалар тўплами бўлиши керак.

1.2.10. Ишчилар ва мутахассислар тасдиқланган меъёрларга мувофиқ махсус кийим-бош, пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлишлари ва улардан иш шароитларига мувофиқ равишда фойдаланишлари керак.

Шахсий ҳимоя воситаларини бериш, сақлаш ва фойдаланиш “Ишчи ва хизматчиларни махсус кийим-бош, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома” га мувофиқ амалга оширилиши лозим.

1.2.11. Геология корхоналарининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари ишлаб чиқариш объектларида ҳар сафар бўлганларида, объектларнинг раҳбарлари ва иш бажарувчилари томонидан меҳнат муҳофазаси бўйича лавозим йўрикномаси, меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаси талабларининг бажарилишини, меҳнат муҳофазаси аҳволини текширишлари ва бундааниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича бевосита ўзлари иштирок этган ҳолда чоралар кўришлари шарт.

Текширувчи иштирокида бартараф қилиниши мумкин бўлмаган камчиликлар, текширувчи томонидан ҳар бир объектда бўлиши шарт бўлган “Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини текшириш журнали”га ёзиб қўйилади (1 илова).

1.2.12. Одамларга, иншоотлар ва мол-мулкка зарар келтирувчи хавфни сезган ҳар бир ишловчи уни бартараф қилиш учун ўзига боғлиқ бўлган барча чораларни кўриши ва бу ҳақда дарҳол ўзининг бевосита раҳбарига ёки техник назорат ходимига хабар беришга мажбурдир.

Иш раҳбари ёки техник назорат ходими хавфни бартараф қилиш бўйича чоралар кўриши шарт. Хавфни бартараф қилиш мумкин бўлмаган ҳолларда ишни тўхтатиши, ишловчиларни хавфсиз жойга олиб чиқиши ва бу ҳақда лавозими ўзидан юқори шахсга хабар қилиши лозим.

Маъмурият томонидан ходимнинг соғлиғига ёки ҳаётига таҳдид солувчи хавфни бартараф қилиш бўйича зарур чоралар кўрилмаган ҳолларда ходим, хавф бартараф қилингунча ишни тўхтатиш ҳуқуқига эга.

1.2.13. Топшириқ икки ва ундан ортиқ бўлган ходимлар гуруҳи томонидан бажарилганда, улардан бири ишни хавфсиз бажариш бўйича маъсул қилиб тайинланиши ҳамда унинг фармойишлари гуруҳнинг барча аъзолари учун мажбурий ҳисобланиши керак.

1.2.14. Навбат алмашиб бажариладиган (сменали) ишлар хавфсизлиги учун маъсул бўлган шахслар сменани қабул қилиб олиш ва топширишда иш жойлари ва асбоб-ускуналарнинг ҳолатини текшириши ва бу ҳақда сменани қабул қилиш ва топшириш журналига ёзиб қўйиши шарт. Сменани қабул қилувчи, ишлар бошлангунга қадар мавжуд носозлик ва камчиликларни бартараф қилиш бўйича чоралар кўриши лозим.

1.2.15. Ўқотар қуроллардан фойдаланиш ва уларни сақлаш “Ўқотар қуроллар ва уларга тегишли ўқ-дориларни сотиб олиш, ташиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш, тиғли совуқ қуролларни тайёрлаш, ўқ отиш тирлари, махсус ўқ отиш жойлари ва стендлар ҳамда қурол-яроғ таъмирлайдиган устахоналарни очиш, ўқотиш-овчилик стендлари, қуроллар ва ўқ-дорилар ҳамда ов пичоқлари билан савдо қилиш тартиблари тўғрисида йўриқнома”га мувофиқ амалга оширилади.

Огоҳлантирувчи ва ёритувчи ракеталарни отувчи махсус тўппончалардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиблари Ички ишлар вазирлигининг маҳаллий идоралари билан келишилган ҳолда корхона раҳбари томонидан белгиланади.

1.2.16. Барча ишлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонунларга риоя қилинган ҳолда бажарилиши керак. Геология-қидирув ишларини амалга ошириш жараёнида атроф-муҳитга таъсир этувчи салбий оқибатлар мазкур ишларни бажарувчи корхоналар томонидан тугатилиши керак.

Ҳар бир иш объектида ишларни бажаришда қўлланиладиган барча кимёвий реагентлар учун, улардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар бўлиши, бу йўриқномаларда одамлар ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш чоралари кўрсатилган бўлиши лозим.

1.2.17. Агар иш участкасида ўзиюрар геология-қидирув қурилмаларидан ва бошқа транспорт воситаларидан фойдаланилаётган бўлса, иш жараёнида ва танаффусларда транспорт воситалари остида бўлиш, ўт-ўланлар ва буталар орасида ҳамда бошқа кўринмас жойларда туриш ёки дам олиш ман этилади.

1.2.18. Алкогол, гиёҳвандлик ёки токсик моддалар таъсирида маст бўлган ҳамда касал ҳолатдаги шахсларни ишга қўйиш ман этилади.

1.2.19. Корхоналар ходимлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган тартибда ва шартларда бахтсиз ҳодисалар ва касбийкасалликлардан мажбурий равишда суғурта қилиниши лозим.

1.2.20. Ишловчиларда касбий касаллик аломатлари аниқланган ҳолларда, улар тиббий комиссия хулосасига мувофиқ бошқа ишга ўтказилиши зарур.

1.2.21. Бахтсиз ҳодисалар “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом”га мувофиқ текширилиши ва ҳисобга олиниши керак.

1.2.22. Корхоналарда шикастланган ва касалликка чалинган ходимларни дала ишлари участкаларидан энг яқин тиббий муассасаларига олиб бориш тартиби белгиланган бўлиши керак.

 

1.3.ХОДИМЛАРГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

 

1.3.1.Геология корхоналарига ишга қабул қилиш меҳнат ҳақидаги амалдаги қонунларга мувофиқ амалга оширилади.

1.3.2. Ходимлар ишга киришда соғлиқни сақлаш идоралари томонидан муайян иш соҳаси ва шарт-шароитлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланган тартибда дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтишлари шарт.

1.3.3. Геология-қидирув ишларга техник жиҳатдан раҳбарлик қилишга тегишли махсус маълумотга эга бўлган шахсларгагина рухсат этилади.

Бурғилаш ва кон устаси лавозимида ишлашга шундай ишларни бажариш учун масъуллик ҳуқуқига эга бўлган шахсларга рухсат этилади.

Корхонада техника хавфсизлиги бўйича имтиҳон топширган тақдирда, олий ўқув юртларининг геология-қидирув мутахассислиги бўйича таълим олаётган ва тўртинчи курсни битирган талабаларига ишлабчиқариш амалиётини ўташлари даврида тегишли мутахассислик лавозимларни эгаллашга рухсат этилади.

1.3.4. Геология корхоналари ишчиларини касбга ўргатиш “Ишчиларни бевосита ишлабчиқариш жараёнида касбга ўргатиш ҳақидаги намунавий низоми”да кўзда тутилган тартибда амалга ощирилиши лозим.

Меҳнатни ташкил этишда бир неча касбни бирга қўшиб олиб бориши кўзда тутилган комплекс бригадаларнинг ишчилари ҳам асосий ҳамда қўшма касблар бўйича тегишли малакага бўлишлари лозим.

1.3.5. Касблари, маълумотлари ва стажларидан қатъий назар барча ишловчилар меҳнат хавфсиздиги бўйича ўқитилган ва давлат ҳамда тармоқ низомлари (стандартлари)да белгиланган тартибда билимлари текширилган (имтиҳон қилинган) ҳамда уларга йўл-йўриқлар берилган бўлиши керак.

1.3.6. Меҳнат хавфсизлиги бўйича (кириш ва иш жойидаги бошланғич) йўл-йўриқлар бериш корхона раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича амалга оширилади. Йўл-йўриқлар беришнинг давомийлиги тасдиқланган дастурларга мувофиқ белгиланади.

Раҳбарлар ва мутахассислар, шунингдек, ускуналардан фойдаланиш, хомашё ва материалларни сақлаш ҳамда уларни қўллаш, асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва созлаш, синаш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган шахслар иш жойида бошланғич йўл-йўриқлардан ўтмайдилар. Иш жойида бериладиган бошланғич йўл-йўриқлардан озод қилинган касблар ва лавозимлар рўйхатини корхона раҳбари тасдиқлайди.

Ишчиларга меҳнат хавфсизлиги бўйича такрорий йўл-йўриқлар бериш камида 3 ойда бир марта ўтказилиши керак.

1.3.7. Иш жойида бошланғич йўл-йўриқлар олгандан сўнг, ишчилар дастлабки 2-14 смена давомида (иш ҳусусиятлари, ходим малакасига боғлиқ ҳолда) корхона бўйича чиқариладиган буйруқ билан тайинланувчи тажрибали ишчилар раҳбарлигида стажировкадан ўтишлари керак. Стажировка кунларининг миқдори ходимни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда белгиланиб қўйилади.

1.3.8. Ишчиларга, иш жойида бошланғич йўл-йўриқлар олган ҳолда   муайян стажировкадан ўтганларидан, уларнинг назарий билимлари имтиҳон комиссияси томонидан синалганидан ва бу ҳақда тегишли баённома тузилганидан, ишларни хавфсиз усулда олиб бориш бўйича малакалари текширилганидан сўнг иш раҳбари томонидан “Иш жойида йўл-йўриқ беришни рўйхатга олиш журнали”нинг тегишли устунига белги қўйилган ҳолда, мустақил иш олиб боришларига рухсат этилади.

1.3.9. Олий ва ўрта ўқув юртлари талабалари ва ўқувчилари ишлаб чиқариш амалиётларини ўтишларидан олдин корхона ходимлари учун белгиланган ҳажмда йўл-йўриқлар олишлари ва стажировкадан ўтишлари ҳамда билимлари текширилиши лозим.

1.3.10. Янги технологик жараёнлар, иш усуллари, асбоб-ускуна, машина ва механизмларнинг янги турлари жорий қилинганда, меҳнат муҳофазаси бўйича янги қоидалар ва йўриқномалар киритилганда, ишчининг хизмат вазифасига кирмайдиган бир марталик ишлар бажарилганда, корхонада бахтсиз ҳодисалар ва авариялар юз берганда, хавфсизлик талабларини бажариш қониқарсиз даражада эканлиги аниқланган ҳолларда юқори ва назорат қилувчи идораларнинг кўрсатмаларига биноан ишчиларга навбатдан ташқари йўл-йўриқлар берилиши керак.

1.3.11.Раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, меъёрлар ва йўриқномаларга оид билими, улар ишга қабул қилинганларидан кейин бир ой ичида ва келгусида ҳар уч йилда камида бир марта, мавсумий дала партиялари ва отрядлари мутахассисларининг билими эса ҳар йили дала ишларига чиқишларидан олдин текширилиб кўрилиши лозим.

1.3.12. Ишларнинг бевосита иш раҳбарлари (усталар, прораблар, механиклар) ёки ишнинг ижрочилари бўлган мутахассисларнинг техника хавфсизлиги бўйича билимлари ҳар йили камида бир марта текширилиши керак.

1.3.13. Физик-географик шароитлари бошқача бўлганминтақаларга ишга ўтказилган ёки вазифалари ўзгарган ҳолда бошқа лавозимларга ўтказилган мутахассислар хавфсизлик қоидаларининг янги иш шароитларига тегишли бўлган бўлимлари бўйича имтиҳон топширишлари керак.

1.3.14. Ишчиларнинг техника хавфсизлиги бўйича билимларини даврий равишда имтиҳон олиш билан текшириш ҳар йили камида бир марта амалга оширилиши зарур.

1.3.15. Дала бўлинмаларининг ходимлари дала ишлари бошланганга қадар, касбий тайёргарлик ва техника хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқлар олишдан ташқари, ушбу минтақада ўтказиладиган дала ишларининг ўзига хос томонларига алоқадор усулларга (сузиш, альпинистик жиҳозлардан фойдаланиш, отда юриш, от-уловни эгарлай олиш ва уларга юк ортиш ва ҳ.к.), бахтсиз ҳодисалар рўй берганда ва касал бўлганда биринчи ёрдам кўрсатишга, заҳарли ўсимлик ва жониворлардан эҳтиёт бўлиш чораларига, шунингдек, жойларда ориентир олиш ва хавфсизлик ҳақида огоҳлантира олиш усулларига ўқитилган бўлишлари керак.

1.3.16. Ишловчилар ушбу Қоидалар ва меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларнинг талабларини бажаришлари шарт.

 

    1. ХАВФИ ЮҚОРИ ШАРОИТЛАРДА

ИШЛАШ

 

1.4.1. Хавфи юқори шароитларда бажариладиган ишлар тегишли хавфсизлик чоралари кўрсатилган наряд-рухсатнома бўйича амалга оширилиши керак. Бажариш учун наряд-рухсатнома берилиши зарур бўлган ишлар рўйхати ва шундай рухсатнома беришга ваколати бўлган шахслар корхона раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.

1.4.2. Юз бериши мумкин бўлган, авариялар ва ёнғинларнинг олдини олиш ёки уларни тугатиш ҳамда одамларни қутқариш ишларидан бошқа  ҳолларда, хавфли жойларда ишлаш ёки туриш тақиқланади. Бу ишлар махсус хизматлар (КҲҚҚ2, ККЁҚК3, қор кўчкиларига қарши, радиация хавфсизлиги хизматлари ва б.) томонидан бажарилиши лозим, бошқа ҳолларда эса – техника хавфсизлиги бўйича жорий йўриқнома олинганидан сўнг, тажрибали ишчилар томонидан техник ходим раҳбарлигида бажарилиши керак.

1.4.3. Экзоген жараёнлари жадаллашган даврда иш объектлари сурилмалар, қуламалар, сув босиш, тош тушиш, қор кўчкилари, сел оқимлари ва бошқалар юз бериши мумкин бўлган зоналардан ташқарида жойлашган бўлиши керак.

Бундай зоналарда иш бажариш мумкинлиги ва даври ҳудудий назорат (кўчки ва сурмаларга қарши) хизматлари билан келишиб олинади.

Хавфли геологик жараёнларни кузатиш мақсадида тўкилма, қулама, сел ва сурилмалар таъсири остидаги минтақаларда ўтказиладиган махсус ишлар “Ишлар бажариладиган минтақаларда сурилмаларни кузатиш бўйича йўриқнома” талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

Хавфи юқори объектларнинг муҳофаза қилинувчи зоналарида (ҳаво электр узатиш линиялари, кабел линиялари, нефть ва газ қувурлари, темир йўллар ва ҳ. к.) ўтказиладиган ишлар тегишли объектлардан фойдаланувчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда наряд-рухсатнома бўйича амалга оширилиши керак. Иш бажарувчиларга иш участкасининг хавфли зоналар кўрсатилган планлари (схемалари) берилиши ва тегишли шахслар у билан танишиб чиққан бўлишлари керак. Бундан ташқари, ўзиюрар қурилмаларни (бурғилаш, геофизик, автокран ва ҳ. к.) юқорида кўрсатилган объектлар яқинида ишлатилишда ҳайдовчининг йўл варақасида “ОБЪЕКТНИНГ МУҲОФАЗА ҚИЛИНУВЧИ ЗОНАСИДА ХАВФИ ЮҚОРИ              ОБЪЕКТДАН ……М дан КАМ БЎЛГАН МАСОФАДА ИШЛАШ ТАҚИҚЛАНАДИ!” деган белги бўлиши керак.

1.4.4. Электр узатувчи ҳар қандай кучланишли ҳаво линиялари(ҲЛ) остида машина ва механизмларнинг ҳаракатланиши ҳамда асбоб-ускуналар, конструкциялар ва бошқа юкларни ташиш, уларнинг ташқи ўлчами йўл ёки трасса юзасидан 4,5 м дан баланд бўлмаган ҳоллардагина рухсат этилади.

Агар, муайян ўлчам кўрсатилган қийматдан катта бўлса, у ҳолда ташилаётган асбоб-ускуналар ёки ҳаракатланаётган транспорт воситасидан электр линиясининг энг пастки симигача бўлган масофа қанча бўлишидан қатъий назар, ушбу электр линияни ишлатишга жавобгар бўлган шахснинг ёзма рухсатномаси бўлиши ҳамда қўшимча хавфсизлик чоралари (симлар нисбатан баландроқ тортилган жойлардан олиб ўтиш, электр токини узиб қўйиш ва ҳ.к.) кўрилиши керак. ҲЛ симларидан ҳаракатланувчи машиналаргача (юкларгача) бўлган масофа кучланишни ҳисобга олган ҳолда қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак:

 

110 кВ гача

- 2,5  м

150 "    гача

- 3,0  "

220 "    гача

- 3,5  "

330 "    гача

- 4,0  "

550 "    гача

- 4,5  "

 

1.4.5. Жойларда профилларга бўлиш ва уларда геология-қидирув иншоотлари (бурғилаш қудуқлари, шахталар, штольнялар, шурфлар ва ш.к.) жойлашадиган нуқталарни белгилашда ишловчиларнинг ҳаёти ва саломатлигигига хавф солувчи иш участкалари ва ишлаб чиқариш объектлари (ҲЛ, кабел линиялари, тик жарликлар, ботқоқлашган жойлар, ишлаб тугатилган кон иншоотлари, карьерлар ва б.) иш планларига (топасосга) туширилиши керак.

Жойларда бу объектлар аниқ кўриниб турадиган огоҳлантирувчи белгилар билан (қозиқ, плакат, лавҳалар ва ҳ. к.) белгиланиши лозим.

Ишловчилар, жойларда хавф туғдирувчи участкалар ва объектлар билан таништирилган бўлиши ва уларга хавфсизлик чоралари бўйича тегишли йўл-йўриқлар берилган бўлиши керак.

1.4.6. Баланд жойларда бажариладиган ишлар наряд-рухсатнома бўйича амалга оширилади. Бундай ишларга тиббий талабларга жавоб берувчи ва     тегишли малакага эга бўлган шахслар қўйилади.

Баландликдаги ишлар тўсиқлари ва зинапоялари бўлган майдончаларда бажарилиши лозим, баландлик 3,0 м дан юқори бўлганда эса, бундан ташқари сақловчи камарлар қўлланиши лозим.

 

Изоҳ:1. Ер юзасидан, тўсиқ ёки ишчи тўшама юзасидан 5 м дан юқори бўлган баландликда бажарилувчи ишлар, агар ишловчининг баланддан йиқилиб тушишини ҳимоя қиладиган асосий восита сақловчи камар бўлса, бундай ишлар юқорида баландда бажариладиган ишларҳисобланади.

2. Ер юзасидан, тўсиқ ёки ишчи тўшама юзасидан 1,3м юқорида туриб бажарладган ишлар баландликда бажарилувчи ишлар ҳисобланади.

 

1.4.7.Баландликда иш бажаришда қуйидагилар тақиқланади:

а) момақалдироқ, жала, яхмалак, қорбўрон ва туман пайтида ҳамда очиқ жойларда шамол тезлиги 10 м/сек ва ундан юқори бўлган пайтларда иш бажариш (2-иловага қаранг);

б) ўрталарида сақловчи тўшама мавжуд бўлмаганда ишловчиларнинг бир тиклик бўйича турли баландликда туриши;

в) маҳкамланмаган асбобни (тушиб кетишига қарши) ишлатиш;

г) ҳавозаларда (тўшамалар, зиналар ва ҳ.к.) уларнинг мўлжалдаги юк кўтариш кучидан ортиқ миқдорда ишловчиларнинг тўпланиши ва материалларнинг мавжуд бўлиши;

д) иш тугагандан кейин иш жойида асбоблар, деталллар, материаллар ва бошқа нарсаларни қолдириб кетиш.

 

    1. АСБОБ-УСКУНАЛАР, АППАРАТУРАЛАР ВА

АСБОБЛАРНИ ИШЛАТИШ

 

1.5.1. Асбоб-ускуналар, аппаратура ва асбоблар техник шартларга (ТШ) мувофиқ бўлиши, фойдаланиш ва таъмирлаш ҳужжатларига мувофиқ ишлатилиши ҳамда тоза ва яроқли ҳолда сақланиши керак. Фойдаланиш ва таъмирлаш ҳужжатлари иш объектида бўлиши керак.

1.5.2. Бурғилаш қурилмалари, кўтарувчи механизмлар, тоғ-кон-қазиш асбоб-ускуналарини, геофизик ва лаборатория аппаратураларни бошқариш ҳамда двигателлар, компрессорлар, электр қурилмаларга, пайвандлаш ва  бошқа асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш, шундай ишларни бажаришҳуқуқини берувчи тегишли гувоҳномаларига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилиши керак.

1.5.3. Электротехник қурилмалар (кўчма электр станциялари, электрюритмали бурғилашва компрессор қурилмалари, геофизик аппаратуралар, механик ва бошқа ёрдамчи цехлар ҳамда участкаларнинг электр асбоб-ускуналари ва аппаратуралари ва ҳ.к.)га хизмат кўрсатувчи ходимлар электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига эга бўлишлари керак.

1.5.4. Якка ишлаб чиқариш объектлари (бурғилаш қурилмалари, ер юзасида тоғ-кон қидирув ишлари ўтказилаётган жойлар, насос станциялари ва ҳ.к.)ни энергия билан таъминлаш учун мўлжалланган ва улардан 25 м гача масофада жойлашган, қуввати 125 кВт гача бўлган элетр станцияларга ва ишлабчиқариш унумдорлиги 12 м3/сек гача бўлган компрессор қурилмаларга хизмат кўрсатиш асосий ишлаб чиқариш ходимлари таркибига кирувчи ва белгиланган тартибда аттестация қилинган шахслар томонидан бажарилишига рухсат этилади.

1.5.5. Иш объектларининг раҳбарлари асбоб-ускуналар, механизмлар, аппаратуралар ва назорат-ўлчов асбобларининг ишга яроқли ҳолатда бўлишига ва улардан хавфсиз ишлатилишига жавобгар шахслар бўлиб ҳисобланадилар. Жавобгар шахс бўлмаган ҳолатларда (таътил, хизмат сафарлари ва ҳ. к.), унинг меҳнат муҳофазаси бўйича вазифаларини бажариш, унинг лавозимини эгаллаб турган ходим зиммасига юкланади.

1.5.6. Асбоб-ускуналар, механизмлар, аппаратуралар ва назорат-ўлчов асбобларини ишлатувчи корхоналар, уларнинг паспортларига ва ишлатиш ҳамда таъмирлаш ҳужжатларига эга бўлишлари керак. Мазкур ҳужжатларга маъсул шахслар томонидан, уларнинг ишлатилиши ва таъмирланишига оид маълумотлар ёзиб борилади. Фойдаланадиган барча юк кўтариш машина ва механизмлари (кранлар, таллар ва б.), уларниг юк кўтариш бўйича чегаравий юкланиши ва навбатдаги текшириш муддати аниқ кўрсатилган ёзувларига эга бўлиши керак.

1.5.7. Асбоб-ускуналарга ўрнатилган назорат-ўлчов асбобларида давлат қиёсловчисининг (шундай асбобларни қиёслаш ва таъмирлаш ҳуқуқига бўлган ташкилотлар) пломбаси ёки тамғаси бўлиши керак.

Асбоблар, уларни ишлатиш йўриқномаси билан кўзда тутилган муддатларда ҳамда уларнинг тўғри кўрсатишига шубҳа туғилган ҳар бир ҳолда текширилишикерак.          

Манометрлар, масса индикаторлари ва бошқа назорат-ўлчов асбоблари шундай ўрнатилиши керакки, уларнинг кўрсаткичлари хизмат қилувчи ходимларга яққол кўриниб туриши керак.

Манометр шкаласида энг юқори ишчи босимига мос келувчи белги қўйилган бўлиши керак.

1.5.8. Техник назорат ходимлари асбоб-ускуналарнинг ҳолатини доимий равишда назорат қилиб туришлари лозим. Назоратнинг даврийлиги ва уни ўтказувчи масъул шахслар асбоб-ускуналарни тайёрлаган заводнинг таъмирлаш-ишлатиш ҳужжатлари, ушбу Қоидалар ва тармоқ доирасидаги “Меҳнат муҳофазасини бошқариш тизими” талабларини ҳисобга олган ҳолда корхона раҳбарининг фармойиши билан белгиланади.

Натижалар тегишли асбоб-ускуналарни кўздан кечириш журналига ёки “Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини текшириш журнали” га ёзиб қўйилади (1-иловага қаранг).

1.5.9. Моторесурларини (амортизация муддатларини) ўтаб бўлган асбоб-ускуналар фақатгина корхона раҳбари томонидан тайинланувчи комиссия хулосасидан сўнг, қайта текшириш муддатлари кўрсатилган ҳолда, ишлатилиши мумкин.

Амортизация муддатларини ўтаб бўлган асбоб-ускуналардан келгусида фойдаланиш имкониятларини баҳолашда, уларнинг тури ва ишлатилиш мақсадларига қараб, тегишли назорат усуллари, яъни механик, электрик, гидравлик ва ҳ.к. усуллар, қўлланиши лозим; мазкур назорат ишлари зарур ҳол-ларда ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

1.5.10. Даврий текширув-кўриклар ўтказиш муддатлари ва бузуқ, носоз ускуналарни яроқсиз деб топиш тартиби корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Ускуналарнинг яроқсизлиги тўғрисида далолатнома тузилади. Яроқсиз деб топилган ускуна фойдаланишдан чиқарилиши зарур.

1.5.11. Механизмларни ишга туширишдан ҳамда аппаратура ва асбобларни улашдан олдин ишга туширувчи ходим, уларнинг ишга яроқли эканлигига ва хавфли зонада одамлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиши ҳамда огоҳлантирувчи хабар (сигнал) бериши керак. Белгиланган сигналларнингмаъноси барча ишловчиларга таниш бўлиши керак.

1.5.12. Механизмлар кўздан кечирилаётган ва жорий таъмирланаётганда, уларнинг юритмалари тўхтатиб қўйилган ва уларнинг ўз-ўзидан ёки хатолик туфайли ишга тушиб кетишига қарши чоралар кўрилган бўлиши керак, уларнинг ишга туширувчи қурилмалариуларни олдида эса “УЛАНМАСИН–ОДАМЛАР ИШЛАЯПТИ” деган огоҳлантирувчи белги қўйилиши ёки осилиши лозим.

1.5.13.Қуйидагилар тақиқланади:

а) асбоб-ускуналар, механизмлар, аппаратуралар ва ускуналарни, уларнинг паспортларида кўрсатилган чегаравий-меъёрий қийматлардан ортиқ бўлган юкланишда (босим, ток кучи, кучланиш ва ҳ.қ.) ҳамда асбоб-ускуналарнинг тузилишида кўзда тутилган автоматик ҳимоя ва            огоҳлантириш тизими қурилмалари бўлмаганда, уларни носоз ёки уланмаган ҳолатида ишлатиш;

б) асбоб-ускуналар, механизмлар, аппаратуралар, ускуналар, мослама ва ҳимоя воситаларини белгиланмаган мақсадларда қўллаш ҳамда уларни носоз ҳолатида ишлатиш;

в) ишлатиш чоғида доимо хизмат кўрсатувчи ходим бўлишини талаб қиладиган асбоб-ускуна ва аппаратураларни қаровсиз қолдириш;

г) ҳимоя тўсиқлари бўлмаганда ёки улар яроқсиз бўлганда иш бажариш;

д) асбоб-ускуналар ва аппаратураларга тугмаланмаган ёки тугмасиз махсус кийимда, учлари осилиб турган рўмол ва шарфларда хизмат кўрсатиш.

1.5.14. Механизмлар ишлаётган вақтда қуйидагилар тақиқланади:

а) ишлаётган механизмларга чиқиш ёки ишлаб турган механизмлар устида туриб, муайян ишларни бажариш;

б) уларни таъмирлаш, бирон-бир қисмларини маҳкамлаш, ҳаракатланаётган қисмларини қўлда ёки мўлжалланмаган мосламалар ёрдамида тозалаш ёки мойлаш;

в) лўмлар (ката таёқ ва ҳ. к.) ёрдамида ёки бевосита қўл билан механизмларнинг ҳаракатланаётган қисмларини тўхтатиш, қайишли, пона-қайишли ва занжирли узатмаларини тортиш, бўшатиш, кийдириш ва олиб ташлаш, лебёдка барабанидаги симарқонни ёки кабелни йўналтириш;

г) тўсиқларда бирон-бир жиҳозларниқолдириш;

д) ҳаракатланаётган қисмлар тўлиқ тўхтамагунча, тўсиқлар ёки уларнинг қисмларини олиб ташлаш;

е) тўсиқларда ёки уларнинг остида юриш;

ж) тўсиқларнинг ичига ўтиш, ҳаракатдаги тўсилмаган симарқонлардан ўтиш ёки уларга тегиш.

1.6. ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ АСБОБ-УСКУНАЛАРИГА

БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

 

1.6.1. Геология-қидирув (геофизик, бурғилаш, кон-қазиш, гидрогеологик, намуна олиш ва лаборатория) асбоб-ускуналариушбу Қоидаларга ва хавфсизлик масалаларини мувофиқлаштирувчи меъёрий ҳужжатлар талабларига мос бўлиши керак.

1.6.2. Геология-қидирув техникаси (асбоб-ускуналар, аппаратура, механизмлар ва асбоблар)ни серияли кўплаб ишлаб чиқариш, республика стандартларида кўзда тутилган синовлардан ўтгандан кейингина бошланиши мумкин.

Техника хавфсизлиги бўйича юқори талаблар қўйиладиган асбоб-ускуналар ва механизмлар, хавфсизлик талабларига мувофиқлиги бўйича экспертизадан ўтказилиши керак. Бундай техника Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-қидирув ишлари олиб боришда саноат хавфсизлиги инспекцияси вакили иштирокида синовдан ўтказилади.

1.6.3. Геология-қидирув асбоб-ускуналари ва аппаратураси тузилишига ўзгартиришлар киритишга, уларни ишлаб чиққан ташкилот ва тайёрлаган завод билан келишилган ҳолдагина йўл қўйилади.

 Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-қидирув ишлари олиб боришда саноат хавфсизлиги инспекцияси билан келишган ҳолда геология-қидирув техникасини ишлаб чиққан ташкилот ва тайёрлаган завод билан келишилмасдан туриб асбоб-ускунанинг асосий тузилишига таъсир қилмайдиган ва унинг хавфсизлигини камайтирмайдиган ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилади.

Модернизацияланган, шунингдек геология корхоналари томонидан ишлаб чиқилган техникани ишга тушириш, белгиланган тартибда синовдан ўтказилган ва тасдиқлангандан кейингина амалга оширилади.

1.6.4.Юқори ва паст ҳароратли, юқори радиацияли бўлган, нам, чанг шароитларда, портлаш хавфи бўлган ёки бошқа хавфли муҳитларда ишлаш учун мўлжалланган геология-қидирув асбоб-ускуналари тегишли стандартлар, қоидалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилинган ҳолда лойиҳаланиши ва тайёрланиши керак.

Геология-қидирув асбоб-ускуналарининг бундай муҳит ва шароитларда ишлаш имкониятлари (параметрлари ва тоифалари кўрсатилган ҳолда), уларнинг паспортида ва техник тавсифида (ишлатиш йўриқномасида) ифодаланган бўлиши керак.

1.6.5. Геология-қидирув асбоб-ускуналарини ишлатувчи корхоналар уларни ишлатишда, монтаж қилишда ва техник кўрикдан ўтказиш жараёнида асбоб-ускуналарнинг ушбу Қоидалар, бошқа меъёрий ҳужжатлар ёки техник шартлар талабларига номувофиқлигини, тузилишида ёки тайёрланишида камчиликларни аниқласалар, улардан фойдаланишни тўхтатишлари ва уларни тайёрлаган заводга норозилик далолатномасини жўнатишлари керак. Бундай далолатноманинг нусхаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-қидирув ишлари олиб боришда саноат хавфсизлиги инспекциясига ва “Ўзтстандарт” Агентлиги органларига юборилади.

1.6.6.Маҳсулоти меъёрий ҳужжатлар талаблари бузилганлиги (носозлиги) аниқланган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхонаси, агар бу камчиликлар хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳаёти саломатлигига хавф соладиган бўлса, бу ҳақда шу маҳсулотдан фойдаланаётган барча корхоналарни камчиликларни бартараф қилиш усуллари тўғрисида хабардор қилиши ҳамда уларна техник ҳужжатларни ва алмаштирилиши лозим бўлган материаллар, деталлар ва қисмларни жўнатиши керак.

Камчилиги аниқланган асбоб-ускуналарни ишлатаётган корхоналар, уларни ишлаб чиқарувчи корхона розилиги билан, аниқланган ва норозилик далолатномасида кўрсатилган камчиликларни ўз кучлари билан бартараф қилишлари мумкин.

1.6.7. Ўзбекистон Республикасига четдан келтириладиган геология-қидирув асбоб-ускуналари республикада белгиланган стандартлар, меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрлар талабларига мос келиши ва мослик сертификатига эга бўлиши керак.

Хизмат кўрсатувчи ходимларнинг бехатар ишлашларига таъсир қилув-чи камчиликлари аниқланган асбоб-ускуналарни келгусида ишлатиш мумкинлиги ишлаб чиқарувчи корхона ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-қидирув ишлари олиб боришда саноат хавфсизлиги инспекцияси билан келишилган ҳолда корхона томонидан ҳал қилинади.

 

2-бўлим. ДАЛА ШАРОИТЛАИДА ИШЛАШ

 

2.1. Умумий қоидалар

2.2. Вахта шаҳарчаларини барпо қилиш ва лагерларни ташкил қилиш

2.3. Жойдан-жойга кўчиш ва маршрутлар ўтказиш

 

2.1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

2.1.1. Дала шароитларида ўтказиладиган, шу жумладан, мавсумий геология-қидирув ишлари (геологик тасвирга олиш, излаш, геофизик, гидрогеологик, муҳандис-геологик, топографик, мавзули, бурғилаш ва б.) муайян табиий-иқлимий ва бошқа шароитларни ҳамда иш бажариладиган районнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилиши ва бажарилиши керак.

2.1.2. Дала бўлинмалари қуйидагилар билан таъминланган бўлиши керак:

а) дала анжомлари, алоқа ва огоҳлантириш воситалари, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситалари, қутқарув воситалари ва дори-дармонлар. Қайд этилганлар рўйхати, иш шароити ва таркибини ҳисобга олган ҳолда, корхона раҳбари томонидан тасдиқланади;

б) топографик хариталар ва жойларда ориентир олиш воситалари.

2.1.3. Аҳоли кам бўлган жойларда (тоғ, чўлларда) якка тартибда маршрутлар ўтказиш ва бошқа геология-қидирув ишларини бажариш ҳамда дала бўлинмалари лагерларида бир ходимни ёлғиз қолдириш тақиқланади.

2.1.4. Қонсўрувчи ҳашоратлар (пашшалар, каналар, чивинлар ва ҳ.к.) бўлган районларда иш олиб борилганда, дала бўлинмаларининг ходимлари тегишли ҳимоя воситалари (махсус кийим, ҳашоратлар чақишидан ҳимоя қилиниш учун суртма дорилар, пашшахоналар ва б.) билан, заҳарли ҳашорат ва илонлар тарқалган районларда эса заҳарга қарши тегишли дори-дармонлар билан таъминланган бўлишлари керак.

2.1.5. Мавсумий дала ишлари бошлангунга қадар бутун дала мавсуми учун қуйидагилар масалалар ҳал қилинган бўлиши керак:

а) базалар ва кичик базалар қуриш, дала бўлинмаларини транспорт воситалари, материаллар, анжомлар ва озиқ-овқатлар билан таъминлаш;

б) тақвимий режа ишлаб чиқилиши ва майдонлар, участкаларни ўзлаштириш ва маршрутлар ўтказиш схемалари тузилган бўлиши ва унда иш районининг табиий-иқлимий шароитлари ҳисобга олинган ҳолда, барча йўллар, сўқмоқлар ва хавфли жойлар (дарёлар кечувлари, ўтиш қийин бўлган жойлар ва ҳ.к.) кўрсатиб ўтилиши;

в) алоқа схемалари киритилган ҳолда ёнғин хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирлар режаси тузилган бўлиши, меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги, транспорт воситаларини ишлатиш ва ҳ.к. бўйича масъул шахслар тайинланган бўлиши;

г) дала ишларининг давом этиш муддати, тартиби ва маршрути, улардан ходимларнинг қайтиш муддати аниқланган бўлиши.

2.1.6. Дала ишлари муддатларини чўзишга, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилган ҳолдагина корхона раҳбариятининг рухсати билан йўл қўйилади.

2.1.7. Чекка ва аҳоли кам яшайдиган узоқ районларда иш олиб бораётган корхоналар ўз бўлинмаларини қуйидагилар билан таъминлашларии шарт:

а) тезкор об-ҳаво маълумотлари ва башоратлари;

б) иш районидаги йиртқич ҳайвонлар, заҳарли ҳашорат ва илонлар тўғрисидаги маълумотлар;

в) иш районидаги эпидемиологик ҳолат тўғрисидаги ахборот.

2.1.8. Дала бўлинмаларининг дала ишларига тайёргарлиги текширилиб кўрилгандан сўнг, уларга далага чиқишга рухсат этилади.

Тайёргарлик ҳолати партия бошлиғи, касаба уюшма ташкилоти вакили ва меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходим томонидан имзоланган ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланган далолатнома билан расмийлаштирилиши керак (3- иловага қаранг).

Аниқланган барча камчиликлар дала ишларига чиқилгунга қадар      бартараф қилиниши керак.

2.1.9. Бўлинмаларнинг дала ишларига чиқиши ва дала ишлари тугагандан сўнг у ердан қайтиши, ҳаракатланиш хавфсизлиги бўйича масъул шахс тайинланган ва корхона раҳбарияти билан келишилган ҳолдагина, ташкилий равишда амалга оширилиши керак.

2.1.10. Ҳар бир дала бўлинмасининг таркибида тайёрланган санитария йўриқчиси бўлиши керак.

 

2.2.ВАХТА ШАҲАРЧАЛАРИНИ БАРПО ҚИЛИШ

ВА ЛАГЕРЛАР ТАШКИЛ ҚИЛИШ

 

2.2.1. Дала шароитида иш олиб борувчи корхона, дала ишлари бошлангунга қадар дала бўлинмалари ходимлари яшайдиган вахта шаҳарчаларини ёки вақтинчалик базалар ёки лагерларни барпо қилиши керак.

2.2.2. Вахта шаҳарчаларини барпо қилиш, сақлаш, ишлатиш ва тугатиш бўйича, агар геология-қидирув ишларини ўтказиш лойиҳасида тегишли бўлим кўзда тутилмаган бўлса, бундай ишларни бажариш учун корхона томонидан алоҳида (намунавий) лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиши керак.

Вахта шаҳарчаларини тайёргарлигини текшириш, корхона комиссияси томонидан тегишли далолатнома тузилиб амалга оширилиши керак.

2.2.3. Вақтинчалик база ёки лагер қуриш учун жой танлаш партия    (отряд) бошлиғи кўрсатмаси билан амалга оширилади.

Вақтинчалик базаларни ва тўхташ лагерларини аҳоли пунктларида ёки уларга яқин жойларда, бошқа корхоналар худудларида барпо қилиш      маҳаллий маъмурият билан келишилиши керак.

2.2.4. Вахта шаҳарчаларини, вақтинчалик базаларни, лагерларни барпо қилиш ва ишлатишда қурилиш ва санитария-гигиена меъёрларига, “Геология-қидирув ташкилотлари ва корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари” талабларига риоя қилиш лозим.

2.2.5. Тик ва жарликлар мавжуд бўлган нишабликлар этагида, қуриган ўзанлар ва даралар тубида, сув босадиган пастқам жойларда, осон ювилувчан қирғоқларда, дарё оролчаларида, йирик дарахтлар ўсган тўкилувчаннишабликлар остида, яйловларда ва пода ҳайдаладиган жойларда, карстланган ва сурилма хавфи мавжуд жойларда ҳамда дарахтлар йиқилиши мумкин бўлган жойларда лагер қуриш тақиқланади.

2.2.6. Палаткалар ўрнатиладиган майдончалар ўт-ўлан ва тошлардан тозаланиши лозим; кемирувчи ва заҳарли ҳашоратлар ва илонлар уяси бўлиши мумкин бўлган каваклар кўмиб ташланиши керак.

Палаткалар мустаҳкам ўрнатилиши ва улар атрофида сув оқиб кетиши учун ариқчалар кавланиши керак. Лагерда палаткалар орасидаги масофа 3 м дан кам бўлмаслиги керак. Палаткаларга иситиш ва қизитиш асбоблари ўрнатилганда, уларнинг орасидаги масофа 10 м гача узайтирилиши керак.

Палаткага кириш жойи, муайян жойда шамол кўпинча эсадиган йўналиши томонида ўрнатилиши лозим.

Қуйидагилар тақиқланади:

а) ўрмонли районларда, ўт босган чўлларда, қамишзорларда ва ҳ.к. майдонларни куйдириш йўли билан тозалаш;

б) палаткаларни якка ўсган баланд дарахтлар остида ўрнатиш.

2.2.7. Совуқ пайтларда ишлаганда, палаткалар, вагон-уйлар ва бошқа хоналар иситилган бўлиши ва иситувчи асбоблар (печкалар, электр иситиш асбоблари) билан жиҳозланиши керак.

2.2.8. Лагерлар каналар, заҳарли ҳашоратлар ва илонлар тарқалган  жойларда жойлашганда, ётоқ анжомлари, иш ва турар жой хоналари шахсий кўрикдан ўтказилиши шарт.

2.2.9. Лагерда бўлмаган партия (отряд) ходимларини ва юқори ташкилот раҳбариятини янги лагернинг аниқ жойи ва унинг шароитлари ҳақида олдиндан огоҳлантирмай туриб, лагерни янги жойга кўчириш тақиқланади.

2.2.10. Номаълум сабабларга кўра ходимнинг ёки ходимлар гуруҳининг лагерда бўлмаслиги, уларни қидириш учун зудлик билан чоралар талаб қиладиган фавқулодда ҳодиса сифатида қаралиши керак.

 

2.3. ЖОЙДАН-ЖОЙГА КЎЧИШ

ВА МАРШРУТЛАР ЎТКАЗИШ

 

2.3.1. Умумий талаблар

2.3.2. Маршрутларда ҳаракатланиш тартиби

2.3.3. Турли табиий шароитларда ҳаракатланиш ва ишлашда

қўшимча хавфсизлик талаблари

2.3.4. Сувли тўсиқлардан ўтиш

 

2.3.1. Умумий талаблар

 

2.3.1.1. Маршрутли тадқиқотлар, ходимларнинг объектлар, вақтинча турар жойлар ва дала бўлинмалари базалари орасида кўчиб юришлари жой топасосига (харита, план, схема) олдиндан туширилган маршрутлар бўйича амалга оширилиши керак.

Харитага (планга, схемага) базавий ориентирлар, қудуқлар ва сув ҳавзалари жойлашган жойлар, кечувлар ва ҳ.к. туширилган бўлиши керак.

2.3.1.2. Дала бўлинмалари ходимларининг иш объектларига, маршрутларга ва ҳ.к. чиқиши иш раҳбари билан келишилган ҳолда амалга оширилиши ва махсус журналда қайд қилиниши керак (4-иловага қаранг).

Ходимларнинг рухсатсиз кетиши тақиқланади.

2.3.1.3. Маҳаллий шароитни билувчи ва лавозими бўйича юқори турувчи мутахассис маршрут гуруҳининг (кўчиш гуруҳининг) хавфсизлиги бўйича масъул ҳисобланади.

Кўп кунлик маршрутларда ўз касби бўйича бир йилдан кам стажга эга бўлган мутахассисларни ва амалиёт ўтовчилар-талабларни гуруҳ каттаси қилиб тайинлаш тақиқланади.

2.3.1.4. Партия (отряд)нинг барча ходимлари маршрутларда ҳаракатланиш қоидалари бўйича маҳаллий шароитларга мувофиқ келадиган йўл-йўриқлар олган бўлиши керак.

2.3.1.5. Маршрутларда ҳар бир ходим пичоқ, биринчи ёрдам шахсий пакети ва сув ўтказмайдиган ғилофга солинган захира гугурт қутичасига эга бўлиши керак. Ҳар бир ходим ёрқин рангли, ранги жой рангидан яққол ажлралиб турувчи ва ўзаро яхши кўринишини таъминлайдиган кийим-бош (кўйлак, сигнал нимчаси, бош кийими ва ҳ.к.)га эга бўлиши керак.

2.3.1.6. Аҳолисиз ва аҳоли кам яшайдиган районларда маршрут гуруҳи одатдаги озиқ-овқат захирасидан ташқари қўшимча озиқ-овқат захирасига, чўл районларда эса қўшимча сув захирасига эга бўлиши керак. Қўшимча захиралар миқдори иш районининг муайян шароитларини ва гуруҳнинг назоратдаги қайтиш муҳлатларини ҳисобга олган ҳолда партия (отряд) бошлиғи томонидан белгиланади.

2.3.1.7. Гуруҳ маршрутга чиқишидан олдин бўлинма раҳбари шахсан унинг топоасос, анжомлар, озиқ-овқат, огоҳлантириш, ҳимоялаш ва қутқарув воситалари, шунингдек алоқа воситалари (кўп кунлик маршрутларда) билан таъминланганлигини текшириши шарт, гуруҳ раҳбарига маршрутни ўтказиш тартиби тўғрисида барча керакли кўрсатмаларни бериши, маршрутдан қайтишнинг ишчи ва назорат муддатларини белгилаши, кўп кунлик маршрутларда эса гуруҳнинг партия (отряд) базаси билан радиоалоқага чиқиши шарт бўлган муҳлатларни белгилаши, ўз харитасига маршрут йўналишини (ишлаш схемасини), участкаларда ишни бажариш муддатларини ва гуруҳнинг тунаш жойларини киритиб аниқлаб олиши керак.

Гуруҳнинг маршрутдан қайтиш назорат муддати муайян шароитлардан келиб чиққан ҳолда белгиланиши керак, лекин барча ҳолларда ҳам, қайтишнинг ишчи муддати тугагандан кейин, бир суткадан ортиқ бўлмаслиги керак.

Кўп кунлик пиёда ўтказиладиган маршрутлар сони, иложи борича камайтирилиши керак. Бундай маршрутлар ўтказишга кунлик маршрутлар ўтказиш имконияти бўлмаган ҳолларда рухсат этилади ва улар асосланган бўлиши керак.

2.3.1.8. Ноқулай об-ҳаво шароитлари башорат қилинганда ёки довул (шторм) бўлиш ҳақида маълумот олинганда, шу районга (жойга) ва иш шароитлари учун кўзда тутилган анжомларсиз маршрутларга чиқиш тақиқланади.

 

2.3.2. Маршрутларда ҳаракатланиш тартиби

 

2.3.2.1. Маршрут гуруҳининг ҳаракатланиши уюшган ҳолда бўлиб, одамларнинг доимо бир-бирларини кўриб туришини, овозли алоқада бўлишни ҳамда ўзаро ёрдам бериш имкониятлари таъминланган бўлиши керак. Бирор киши орқада қолиб кетса ва уни кўришни, овозли алоқа қилиш имконияти йўқолса, гуруҳ раҳбари ҳаракатланишни тўхтатиб орқада қолиб кетган ходимнинг етиб келишини кутиб турищи шарт.

Тоғли жойларда ҳаракатланишда гуруҳ аъзолари орасида фақат кўз билан кузатиб бориш алоқаси таъминланадиган даражада ҳаракатланишга йўл қўйилади.

2.3.2.2. Аҳоли яшамайдиган жойларда ҳаракатланишда ўтилган йўлга алоҳида белгилар (кўрсаткич қозиқчалар, тошлар йиғиб қўйиш ва ҳ.к.) қўйиш лозим, бу эса қайтиш йўлини ёки гуруҳ қайтмаганда, уни қидиришни енгиллаштиради.

2.3.2.3.Об-ҳаво айниганда (қор ёғиш, момақалдироқ, қалин туман ва ш.к.), ёнғин белгилари намоён бўлганда, ёввойи ҳайвонларнинг тажовузкорлиги ошганда маршрут тўхтатилиши ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи чоралар кўрилиши лозим.

2.3.2.4. Маршрутдаги ишлар куннинг фақат ёруғ пайтларида бажарилиши керак ва бунда ишлар барча ишчилар қоронғи тушгунча, лагерга қайтиб келига улгуришини таъминлайдиган вақтда, тўхтатилиши керак.

Агарда маршрут йўналишини ўзгартирш зарурати туғилса, у ҳолда яхши кўринадиган жойга белги қўйилиб хат қолдирилиши керак ва хатда маршрутни ўзгартириш сабаблари, вақти ва келгуси йўналиш кўрсатилиши лозим.

2.3.2.5. Белгиланган маршрутдан четланиш фақат гуруҳ раҳбарининг шахсий жавобгарлиги остида амалга оширилиши мумкин.

2.3.2.6. Маршрут гуруҳи икки кишидан иборат бўлиб, улардан бири

юролмай қолган ҳолларда, иккинчиси унга барча ёрдам чораларини кўриши ва унинг олдидан кетмай туриб четдан ёрдам чақириш чораларини кўриши керак. Фавқулоддаги ҳоллардагина жароҳатланган кишини вақтинча, шериги қайтиб келгунча, унинг тўлиқ хавфсизлиги таъминланган ҳолдагина ёлғиз қолдириши мумкин. Кетган киши, жароҳатланган шериги қолдирилган жойни харитада белгилаб қўйиши шарт.

2.3.2.7. Маршрутда йуналишдан адашган ходимлар маршрут бўйлаб ҳаракатланишни тўхтатишлари шарт ва яқин-орадаги очиқ жойга ёки тепаликкачиқишлари ва шу ерда қолишлари керак. Бунда олов ёқиб тутун билан белги беришлари ҳамда кўчки ва ёнғин содир бўлиш хавфини ҳисобга олган ҳолда тегишли сигналлар (ўқ отиб, ракеталар, товуш орқали ва ҳ.к.) беришлари лозим.

2.3.2.8. Агар, алоқа узилган маршрут гуруҳи белгиланган муддатда қайтиб келмаса, бўлинма бошлиғи бу ҳақда зудлик билан корхона (партия) раҳбариятига хабар қилиши, қидирув режасини аниқлаштириши ва қидирувни бошлаши керак.

2.3.2.9. Адашиб қолган ходимларни йўналтириш учун партия (отряд) лагеридан белгиланган тунги соатларда, ракеталар билан огоҳлантирувчи сигналлар берилиши лозим.

Очиқ чўл ва сахро районларида лагерга яқинроқ тепаликларга (тепаликлар бўлмаган ҳолларда узун таёқларда ёки радиомачтага) чироқлар осиб қўйилади.

Кундуз пайтларида эса маълум соатларда тутун орқали огоҳлантирувчи белги (сигнал)лар берилиши лозим.

Огоҳлантирувчи белги (сигнал)лар бериладиган вақтлар партия (отряд) ходимларига маълум бўлиши керак.

2.3.2.10. Бир кунлик маршрутдан қайтмаган гуруҳли қидириш, гуруҳнинг қайтиш назорат муддатидан 12 соат, кўп кунлик маршрутдан қайтмаган гуруҳни қидириш эса қайтиш назорат муддатидан 24 соат ўтмасдан туриб бошланиши лозим.

2.3.2.11. Қидирув отрядининг таркибига партия (отряд)нинг энг тажрибали ходимлари киритилиши лозим. Ҳар бир қидирув отряди (шароитга мос келадиган) транспорт, харита, компас, зарур қутқарув анжомлари, озиқ-овқат, алоқа воситалари ва тиббий дори-дармонлар билан таъминланган бўлиши, тегишли жой шароитларида ҳаракатланиш ва қидирув тартиби тўғрисида аниқ, батафсил йўл-йўриқлар олган бўлиши керак.

2.3.2.12. Юқори ташкилот рухсатисиз адашганларни қидиришни тўхтатиш тақиқланади.

2.3.3. Турли табиий шароитларда ишлаш ва ҳаракатланишда қўшимча хавфсизлик талаблари

                    Тоғли ҳудудларда

 

2.3.3.1. Тоғларда ишлашда ва ҳаракатланишда тош отиш ва омонат              харсангларни қулатиш тақиқланади.

2.3.3.2. Жарли ва тик (30° дан ортиқ) қияликларда ишлаганда, мустаҳкам таянчга маҳкамланган сақловчи камарларни тақиб ишлаш керак.

Зарур таянч бўлмаган ҳолларда ишловчилар ўзаро ҳимояланишниташкил қилишлари керак.

2.3.3.3. Тик қияликларга чиқишда ва тушишда албатта ўзаро ёрдам бўлиши керак, алоҳида мураккаб ҳолатларда эса ҳимоя арқони қўлланилиши зарур.

Таянч сифатида милтиқдан фойдаланиш тақиқланади.

2.3.3.4. Қоятошли ва қор қатламлари осилиб турган участкалар,деворлари заиф бўлган тор даралар бўйлаб ҳаракатланганда, бақириш (ўқ отиш ва ҳ.к.) тақиқланади.

2.3.3.5. Қиялиги катта бўлган нишабликларга тик чиқиш ва тушиш узун бурама-айланма йўллар (илон изи) орқали амалга оширилиши керак. Бунда ҳаракатланаётганлар нишаблик бўйлаб кетма-кет турмасликлари керак.

Юқорига тиккасига кўтарилиш тақиқланади. Агар шундай ҳолатда юришга тўғри келса, чиқаётганлар бир-бирига нисбатан жуда яқин масофада бўлишлари керак.

2.3.3.6. Ўрмон ва бутазорлардан маршрутлар ўтказишда кўриш ва овоз орқали алоқа қилиш қоидаларига риоя қилиниши лозим.

2.3.3.7. Йиқилган дарахтлар билан тўсилган ва қалин бутазорлар бўлган жойларни айланиб ўтиш лозим. Агар, шундай жойлардан ўтишга тўғри келса, чириган дарахтлардан йиқилиш ва жарохатланишдан сақланиш мақсадида, ўта эҳтиёткорлик талаб қилинади.

2.3.3.8. Ўрмон ёнғинининг дастлабки белгиси сезилганда, гуруҳ энг яқин дарё водийсига ёки ялангликка чиқиши керак.

2.3.3.9. Қуриб қолган дарахтлар ёнида ишлаш тақиқланади.

2.3.3.10. Момақалдироқ пайтида, ёмғирдан алоҳида турган ва баланд дарахтлар остида паналаб туриш тақиқланади.

2.3.3.11. Тоғдаги музликлар бўйлаб ҳаракатланишда ва музликда дарзликлар мавжуд бўлганда, алоҳида эҳтиёткорлик талаб қилинади. Одатда бундай дарзликлар юпқа қор ва муз қатламлари билан ниқобланган ғорлар ва ювилиб кетган жойлар бўлиб, уларни кўпинча оқаётган сув шовқини орқали сезиш мумкин.

Бундай ҳолларда камарлар тақилиб, жуфт-жуфт бўлиб ўзаро альпинистик арқон билан боғланиб, бир-биридан 15-20 м масофада бўлиш ва альпинистлар болға-таёқ ёки узун таёқлар ёрдамида ҳаракатланиш зарур.

2.3.3.12. Зич қор ётган ва музли нишабликлар ва қияликларда махсус ботинкалар кийиб, музўйгич ва альпинистик арқонлар ёрдамида ҳаракатланиш керак. Музўйгичлар камар ёрдамида қўлга боғланиши лозим.

2.3.3.13. Қуйидагилар тақиқланади:

а) музликнинг "тил" қисмидаги ғорли жойларга кириш;

б) музли ва қорли "кўприк"лардан альпинистик арқонлар билан боғланмасдан ўтиш;

в) музликларнинг қия юзалари бўйлаб сирпаниб тушиш.

 

Дарё водийларида, жарликларда,очилиб қолган тошли жойларда,

ботқоқ жойларда

 

2.3.3.14. Дарё водийларида ва тик нишабли жарликларда, каналлар қирғоқларида ишлаганда ҳаракатланиш ва очиқ тошли жойларни кўздан кечириш, айниқса баҳорда қаттиқ ёмғирлардан кейин (ўпирилиш, кўчиб-оқиб тушиш, тош тушиш ва дарахтларнинг қулаб тушиш хавфидан қочиш учун) жуда эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши лозим.

2.3.3.15. Қирғоқларнинг ўпирилиш четига яқин жойларида ҳаракатланиш тақиқланади.

2.3.3.16. Дарё водийлари, каналлар ўзанлари ва сув ҳавзалари қирғоқлари бўйлаб, айниқса тинч оқимли сув оқимларининг қуйилиш қисмида ҳаракатланишда ва кечувлардан ўтишда чўкувчан тубдан, сўрувчи балчиқлардан эҳтиёт бўлиш лозим.

2.3.3.17. Кечувлардан ўтишда ушбу Қоидаларнинг "Сувли тўсиқлардан ўтиш" деб номланган кичик бўлимида берилган хавфсизлик талабларини  бажариш зарур.

 

Чўл ва яримчўл районларда

 

2.3.3.18. Сувсиз чўлларда ва яримчўл районларда ишловчи партиялар (отрядлар), партиядаги одамлар сони, транспорт имкониятлари ҳамда иш районидаги сув манбалари орасидаги масофа узунлигига қараб, сув идишлари (цистерна, бочкалар, термослар ва ҳ.к.) билан таъминланган бўлиши керак.

2.3.3.19. Маршрутларда ҳар бир ходимда сиғими 1 л дан кам бўлмаган ва қайнатилган сув солинган шахсий термос ёки сувдон бўлиши керак.

Кўлмаклардан, чуқурлик ва турғун сув ҳавзаларидан сув ичиш тақиқланади.

2.3.3.20. Эски ташландиқ қудуқлардан сув манбаи сифатида фойдаланишга, фақат улар тозаланиб, дезинфекция қилингандан кейингина рухсат берилади.

2.3.3.21. Қудуқ ва ҳавзаларнинг жойлашган ўрни харита ёки схемага туширилган бўлиши ва уни партиянинг (отряднинг) барча ходимлари билиши керак.

2.3.3.22. Чўл ва яримчўлларда маршрутлар ўтказишда гуруҳ раҳбари томонидан белгиланган ичимлик сувини сарфлаш режимига қатьий риоя қилиниши лозим. Ҳаракат йўналиши йўқотилганда ёки қум бўрони чоғида ҳаракат тўхтатилганда ва бошқа шу каби ҳолларда ичимлик сувини сарфлаш кескин камайтирилиши керак.

2.3.3.23. Ҳар бир ходимда қум бўронидан ҳимояловчи юмшоқ матодан тикилган капюшонли плаш ва ён томони ҳимояланган кўзойнак мавжуд бўлиши лозим.

2.3.3.24. Жазирама вақтларда офтоб урмаслиги учун қуёш нурларидан яхши ҳимояловчи бош кийимлари кийилиши керак.

2.3.3.25. Заҳарли ҳашарот ва илонлар чақишидан ҳимояланиш мақсадида енгил, очиқ оёқ кийимида юриш ҳамда олдиндан болға билан урмасдан туриб, тошларни ағдариш ва намуналар олиш тақиқланади. Ўт ва буталар ўсган жойларда юришда таёқдан фойдаланиш зарур.

 

Қор кўчкилари хавфи мавжуд районларда

 

2.3.3.26. Қор кўчкиси хавфи бўлган зонага фақат кўчкига қарши кузатув пости бошлиғининг рухсати билан кирилади.

Бундай зонага кириш ва ундан чиқиш махсус журналда қайд қилиниши лозим.

2.3.3.27. Қуйидагилар тақиқланади:

а) нафақат кучли қор ёққанда, изғирин, туман ва ёмғир пайтларида, балки кучли ва иссиқ шамол эсган вақтда ҳамда кучли қор ёғиши, изғирин ва ёмғирлардан сўнг камида 2 сутка давомида одамлар ва транспортнинг ҳаракатланиши;

б) нишабликлар бўйлаб, айниқса зинасимон жарликлар бўйлаб ҳаракатланиш;

в) қор қатламлари осилиб турган жойларга чиқиш;

г) қор кўчкиси хавфи бўлган ясси тоғлар остида тўхташ;

д) қор кўчкиси ариқчалари бўйлаб юриш ва кўчки тўкиланадиган жойларни кесиб ўтиш;

е) қор кўчкилари бўйлаб тик кўтарилиш.

2.3.3.28. Қор кўчкиси хавфи мавжуд бўлган районларда ишлаганда, ҳар бирходимда узунлиги 30-40 м бўлган ёрқин рангли кўчки шнури (ипгазлама лентаси, канопли арқон ва ш.к.) бўлиши керак.

Кўчки хавфи бўлган участкаларни босиб ўтишда шнур ҳаракат қилувчиларнинг ортида судралиб туриши керак.

2.3.3.29. Кўчки хавфи бўлган участкаларда қор тўпланган жойлардан юқоридаги тоғ қирралари бўйлаб ҳаракатланиш лозим.

Тор водийларда кўчки хавфи бўлган участкаларга қарама-қарши бўлган нишабликлар бўйлаб, тальвегдан бироз юқорида ҳаракатланиш лозим.

Осилиб турган қор қатламлари остидан эрта тонгда, уларнинг қулаш эҳтимоли кам бўлган пайтда ўтиш лозим.

2.3.3.30. Кўчки хавфи бўлган участкалардан ҳар бири 5 кишигача бўлган гуруҳларга бўлиниб ўтиш лозим. Бунда гуруҳлар орасидаги масофа 100 м дан, чанғиларда ўтилганда эса бу масофа 150-200 м дан кам бўлмаслиги керак, чунки чанғилар билан юрилганда, қор қатламларининг кесилиш эҳтимоли пиёда юрганга нисбатан кўпрок бўлади. Бунда чанғининг маҳкамлагичлари қаттиқ тортилмаган, қўллар таёқлардаги ҳалқалардан бўшатилган бўлиши керак.

2.3.3.31. Зичланган қор қатлами ("қорли тахта") билан қопланган нишабликлар бўйлаб юришга тўғри келганда, гуруҳлар орасидаги масофа "қорли тахта" билан қопланган участка энидан кам бўлмаслиги керак.

2.3.3.32. Қиялиги катта бўлган қорли нишабликлардан юқорига тик кўтарилиш керак. Бунда, қор қатламларини кесилишидан ва қор кўчкисининг узилишидан қутилиб қолиш учун илон изи билан юриш, нишабликнинг қуйи ва ўрта қисмларидан кесиб ўтиш тақиқланади.

2.3.3.33. Оёқ остидаги қор чўкканда ёки қор остидан сув шовқини эшитилганда, қор қатлами бўйлаб ҳаракатланиш тақиқланади.

2.3.3.34. Қор кўчкиси босганда қуйидагиларни бажариш лозим:

а) кўчки тушаётган пайтда зудлик билан чанғиларни ечиб ташлаш, таёқлар ва рюкзакларни улоқтириб, хавфсиз жойга қочиш; агар хавфли зонадан чиқишнинг иложи бўлмаса, музўйгич, арқон ва ҳоказолар ёрдамида қияликда мустаҳкам ўрнашиб олиш;

б) қуруқ зич қор кўчкиларига тушиб қолганда, сузаётгандек ҳаракатларни бажариш, кўчки ичига ботиб кетишга қаршилик қилган ҳолда, имконият борича унинг юзасида қолиш;

в) қор босиб қолган ҳолларда, юз ва кўкрак олдида нафас олиш учун бўшлиқ қолдиришга ҳаракат қилиш ва оғиз-бурунларни қор чанги киришидан асраш;

г) ҳаво тўлқини пайтида оғиз, бурун ва қулоқни зич ёпиш.

 

Сурилма, сел, тўкилма ва қулама, ўпирилишларга учраган районларда

 

2.3.3.35. Хавфли участкалар жойлашган ерлар харитага туширилиши ва бу харита участкаларни текширишга чиқувчиларга ва доимий кузатувлар ўтказувчиларга берилиши лозим.

2.3.3.36. Сурилма, сел, тўкилма ва қуламага учраган районларда ишловчи барча ходимлар мазкур районларда ишлаш ва ҳаракатланишдаги хавфсизлик қоидаларига ўргатилган бўлишлари, хавфли ҳодисаларни билдирувчи белгиларни, хавфли вазият юзага келган ҳолларда кўчириш тартибини билишлари керак.

2.3.3.37. Хавфли зоналарга олиб борувчи йўллар ва сўқмоқларга ҳар қандай об-ҳаво шароитида, ёруғлик етишмаганда (қоронғуда) ҳам яхши кўринувчи огоҳлантирувчи белгилар қўйилиши керак. Белгилар хавфли зонага етмасдан 50 м масофада қўйилади.

2.3.3.38. Юқорида қайд этилган объектларда ишлар фақат куннинг ёруғ вақтида бажарилиши керак.

2.3.3.39. Сел келиш хавфи бўлган ўзанларда иш олиб бориш зарурияти туғилганда, ишлар олиб борилаётган жойдан сойдан юқорига қараб 500 м дан кам бўлмаган масофада махсус кузатув пости ўрнатилиши лозим. Постнинг вазифаси сел оқими белгилари намоён бўлган пайтда олдиндан келишиб олинган огоҳлантирувчи белги (сингал)ларни беришдан иборат. Шундай белгилар берилганда, барча ишлар дарҳол тўхтатилади ва ходимлар олдиндан белгиланган маршрут бўйлаб хавфсиз жойга олиб чиқилади.

2.3.3.40. Кузатувлар ўтказишда сурилмаларни айланиб чиқиш икки кишидан кам бўлмаган гуруҳ томонидан амалга оширилиши керак.          Ёғингарчилик пайтида сурилмаларни айланиб кузатиб чиқиш фақат ўта зарур бўлганда ва қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

2.3.3.41. Қуйидагилар тақиқланади:

а) кучли ёғингарчилик ва қорлар эриш даврида сой пасткамликларида, сурилма ва тўкилмаларга яқин сойларда, водийларнинг тор жойларида ва сел ўзани кескин буриладиган жойларда лагерлар ўрнатиш ва тўхташ жойларини ташкил килиш;

б) сурилма ва тўкилмаларга учраган ва сел олган районларда тошқин пайтида ходимларнинг дала базаси (объект) ҳудудидан ташқарига ўз ҳолича чиқиши.

 

Карст ривожланган районларда

 

2.3.3.42. Барча аниқланган карст чуқурлар оғизларига тегишли белгилар ўрнатилган бўлиши, энг хавфлилари эса баландлиги 1 м дан кам бўлмаган мустаҳкам тўсиқ билан ўралган бўлиши керак.

2.3.3.43. Карстланган майдонлар бўйлаб ҳаракатланишда лагансимон ва воронкасимон ботиқликларни айланиб ўтиш лозим.

2.3.3.44. Ғорларни текшириш ва уларда иш олиб боришда қудуқларга (дарзликларга ва ҳ.к.) тушиб кетишдан сақланиш мақсадида, ғорлар яхши ва хавфсиз ёритилган бўлиши, ишончли ҳимоя арқони бўлиши ҳамда камида икки киши иштирок этиши керак. Ғорларда ўқ отиш, бақириш, тақиллатиш ва ғор шипи ҳамда деворларидан тошларни тортиб чиқариш тақиқланади.

Ғорлар текширилаётганда, уларнинг кириш қисмида зарурат туғилганда чоралар кўриши навбатчи туриши лозим.

2.3.3.45. Ер ости йўлаклари бўйлаб юришда ўз ортида пишиқ арқон, тизимча, шпагат ёйиб қолдириш зарур; қўшимча равишда деворларга бир-бирига яқин белгилар қўйиш, чорраҳаларни рақамлаш ва чиқиш йўлини йўналиш билан кўрсатиб бориш керак.

2.3.3.46. Қиялиги катта бўлган йўллардан кўтарилиш ва тушишда ҳимоя арқони қўлланилиши керак.

2.3.3.47. Қуйидагилар тақиқланади:

а) янги очилган карст бўшлиқларида текширувлар ўтказиш;

б) кучли ёмғир пайтида ва бевосита ундан кейин ғорларда иш олиб бориш;

в) ғорнинг кириш қисмида ёки ғорда ўт ёқиш ёки ғорларда машъал билан ишлаш;

г) ҳар қандай чуқурликларда (ўралар, чуқурлар, ғорлар ва ҳ.к.) тунаш ёки дам олиш учун жойлашиш.

 

 

 

 

 

Ишлаётган кончилик корхоналарида ва илгари қазиб

олинган конлар майдонларида

 

2.3.3.48. Ишлаётган кончилик корхоналарининг кон иншоотларида ва олдин ўзлаштирилган конлар майдонларида ишлашда (лаҳимларга тушиш, уларни текшириш, уларда юриш, ағдарилган тоғ жинсларини тозалаш, мустаҳкамлаш, намуна олиш ва ҳ.к.) ушбу Қоидаларнинг "Кон-қидирув ишлари" ва "Намуна олиш ишлари" бўлимларида берилган хавфсизлик талаблари бажарилиши керак.

 

2.3.4. СУВЛИ ТЎСИҚЛАРДАН ЎТИШ

Умумий қоидалар

 

2.3.4.1. Айнан биргина сувли тўсиқдан тез-тез ўтиш билан боғлиқ ишларни бажаришда, энг қулай жойда ўша сувли тўсиқдан хавфсиз ўтиш йўли тегишли равишда жиҳозлаб қурилиши ва у яроқли ҳолатда сақлаб турилиши лозим. Ундан хавфсиз фойдаланишга иш раҳбари жавоб беради.

2.3.4.2. Сувдан ўтувчиларнинг хавфсизлик қоидаларига риоя қилишларига гуруҳ раҳбари (каттаси) жавоб беради ва у сузишни билмайдиганларга алоҳида эътибор бериши керак.

2.3.4.3. Кечиб, қайиқларда ва бошқа усуллар ёрдамида ўтишбарча ҳолларда, айниқса нотаниш жойларда, мукаммал тайёргарлик ишларидан сўнг амалга оширилиши керак. Тайёргарлик ишлари таркибига қуйидагилар киради:

а) ўтиш жойини танлаш ва ўрганиш;

б) ўтиш режасини ишлаб чиқиш;

в) кечув, ҳимоя ва қутқарув воситаларини текшириш.

2.3.4.4. Барча ўтувчилар ўтиш режаси ва уни амалга оширишдаги хавфсизлик чоралари билан батафсил таништирилиши керак.

Қуйидаги ҳолларда кечув тақиқланади:

- оқим тезлиги катта бўлган тоғ дарёларидан қоронғи пайтда, ёмғир, қор ва туман пайтида ўтиш;

- эни кенг бўлган кечувлардан сув ҳарорати 120С дан паст бўлганда пиёда ўтиш.

 

Кечув жойларидан ўтиш

 

2.3.4.5. Кечув жойи яхшилаб чамаланган бўлиши ва одамларни, транспорт ва анжомларни олиб ўтишда хавфсизликни ва қулайликни таъминлаши керак.

Кечув жойини танлаш гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилади.

2.3.4.6. Кечув йўлаги эни 3 м дан кам бўлмаган кенгликда текширилиши керак.

Кечувдан кўп марта фойдаланишда икки томонда ҳам кечув йўлаги ҳар 1,5-3 м да кўрсаткич қозиқчалар билан белгиланиши керак. Кечув йўлагидаги алоҳида чуқур жойлар, дарахт томирлари, сув ости тошлари ва бошқа тўсиқлар белгилаб қўйилиши лозим. Кечув жойи "КЕЧУВ" деган кўрсаткич билан белгилаб қўйилиши керак.

2.3.4.7. Пиёда ўтишда оқим тезлиги 1 м/с гача бўлганда кечув чуқурлиги 0,7 м дан, оқим тезлиги 2-3 м/с бўлганда эса кечув чуқурлиги 0,5 м дан ошмаслиги керак.

Сувдан пиёда ўтишда узун таёқ ёки муҳофаза арқонларидан фойдаланиш тавсия қилииади. Муҳофаза арқони қўлланилган барча ҳолларда унга ёрдамчи шнур (сирғанувчи ҳалқали) орқали боғланиб олиш зарур.

Чуқур ёки оқими тез дарёлардан, шунингдек шағал ва харсанг тошлар оқувчи дарёлардан ўтиш тақиқланади.

2.3.4.8. Юк ортилган отлар учун кечув чуқурлиги оқим тезлиги 3-4 м/с бўлганда 0,4 м дан ва оқим тезлиги 1,5-2 м/с бўлганда 0,6 м дан ошмаслиги керак.

Отда сувдан ўтишда кечув чуқурлиги оқим тезлиги 2 м/с гача бўлганда 1,3 м дан, оқим тезлиги 3-4 м/с гача бўлганда 0,8 м дан ошмаслиги керак.

2.3.4.9. Автомобиллар ва тракторлар учун кечувнинг меъёрий чуқурлиги шу транспорт воситаларининг техник паспортида (ишлатиш йуриқномасида) кўрсатилган қийматлардан катта бўлмаслиги керак.         Аравалар учун кечув чуқурлиги арава ғилдираклари диаметрининг ярмидан катта бўлмаслиги керак.

2.3.4.10. Кечувга тушиш ва ундан чиқиш қиялиги автомобиллар учун 10° дан, тракторлар учун 15° дан ошмаслиги керак.

Бу талабларга риоя қилишнинг иложи бўлмаса, кечувнинг тушиш ва чиқиш жойлари тегишли тарзда мослаштирилиши лозим.

2.3.4.11. Сув остида йирик ҳарсанглар бўлган жойлардан автомобиллар ва тракторларнинг ўтиши тақиқланади.

2.3.4.12. Автомобилларда ва тракторларда кечувлардан секин, бир тезликда ва тўхтамасдан ўтиш керак.

 

Осма симарқонли ва вақтинчалик ўтиш

жойларидан ўтиш

 

2.3.4.13. Тор, лекин чуқур ёки тез оқар оқимлардан ўтиш учун ёғоч ходалардан ёки осма арқонлардан вақтинчалик ўтиш жойлари қурилиши керак.

2.3.4.14. Осма арқонлар ўрнатилган жойларда ўтиш бошланадиган қирғоқ қарама-қарши қирғоқдан баланд бўлиши керак.

Ўтишдаишлатиладиганосмаарқоннингмустаҳкамликзахирасикамида 7,5 баравар ортиқ бўлиши керак.

2.3.4.15.Тоғ дарёларида ёғоч ходалар ёки йиқилган дарахтлар орқали вақтинчалик ўтиш жойлари қурилганда, улар бўйлаб арқон тортилиши керак ва бу арқонга, ўтувчилар ҳалқали ёки сирғанувчи илмоқли ҳимояловчи ёрдамчи арқон орқали боғланиши керак.

Бир қирғоқ иккинчисига нисбатан анча баланд бўлганда ёғоч холларда оёқ тойиб кетмаслиги учун ўйиқлар қилиниши ёки уларга юпқа тахтачалар қоқилиши керак.

2.3.4.16. Вақтинчалик ўтиш жойлари ва осма арқонлар бўйлаб фақат бир кишидан ўтишга рухсат этилади.

 

3-БЎЛИМ. ГЕОФИЗИК ИШЛАР

 

3.1. Умумий қоидалар

3.2. Ер юзасида  бажариладиган усуллар

3.3. Бурғи қудуқларидаги геофизик ишлар

3.4. Аэрогеофизик ва авиадесант ишлари

3.5. Ер ости кон иншоотларидаги геофизик ишлар

3.6. Ядровий-геофизик усуллар

 

3.1. Умумий қоидалар

 

3.1.1. Геофизик ишлар учун профилларни тайёрлаш ишлари амалдаги "Топогеодезик ишлардаги техника хавфсизлиги бўйича қоидалар" талабларига риоя қилинган ҳолда бажарилиши керак.

3.1.2. Геофизик тадқиқотлардаги портлатиш ишлари (сейсмоқидирув, сейсмокаротаж, отиш-портлатиш ишлари) амалдаги "Портлатиш ишларидаги ягона хавфсизлик қоидалари" талабларига мувофиқ ҳолда бажарилиши керак.

3.1.3. Геофизик асбоб-ускуна ва аппаратуралар иш объектида (кузатув пунктида, бурғилаш қудуғида ва ҳ.к.) лойиҳа ҳужжатларида кўзда тутилган схемаларга (планларга) мувофиқ ҳолда жойлаштирилиши керак.

Схемаларда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

- асбоб-ускуналарнинг ўзаро жойлашиши ва уларни кўчириш йўллари;

- асбоб-ускуналар орасида коммуникациялар ва алоқа линияларининг жойлашиши;

- хавфли зоналар, хизмат кўрсатиш зоналари ва ходимлар учун ўтиш йўлларининг жойлашиши.

Лойиҳа ҳужжатларида майдончаларни тайёрлашга (тозалаш, текислаш ва ҳ.к.) оид талаблар кўзда тутилган бўлиши керак.

3.1.4. Геофизик асбоб-ускуналар ўрнатилган транспорт воситалари иш жойида (кузатув пунктида) турган пайтда, агар асбоб ускуналар (лебёдкалар, сим ўраладиган ғалтаклар)нинг ишлаши натижасида транспорт воситаси турган жойидан сурилиши мумкин бўлса, уларнинг сурилишига қарши қўшимча чоралар кўрилиши лозим (ғилдираклар остига тўсиқлар қўйиш, тупроқни уйиб қўйиш ва ҳ.к.).

3.1.5. Жойларда симларни (сейсмик кокиллар, электр-қидирув симлари ва ҳ.к.) йўллар кесишган жойларда жойлаштиришда, уларнинг шикастланишини олдини олиш керак:

а) узун таёқларга 4,5 м дан кам бўлмаган баландликда осиб қўйиш ёки тупроқли йўллардан ерга кўмиб ўтказиш керак. Ҳавода осилиб турган симлар огоҳлантирувчи белгилар (байроқчалар) билан белгиланган бўлиши керак;

б) темир йўл рельсларининг остидан ўтказилиши керак.

Агар симлардан қисқа муддат фойдаланиш кўзда тутилган бўлса, (электр-қидирувдаги электр-профиллаш усули ва ҳ.к.) уларни йўл устидан ўтказиш мумкин. Бунда қуйидагиларни амалга ошириш талаб қилинади:

а) йўллар кесишган жойларга қўриқчилар қўйиш. Қоронғи пайтларда ишлашда, қўриқчилар огоҳлантириш воситалари билан таъминланган бўлишлари керак;

б) сим устидан фақат ғилдиракли (резинали) транспорт воситалари соатига 10 км дан катта бўлмаган тезлик билан ўтишига рухсат бериш;

в) симларда хавфли электр кучланиш бўлганда, улар устидан транспорт воситалари ва йўловчиларнинг ўтишига йўл қўймаслик;

г) изоляцияси етарли даражада мустаҳкам бўлмаган симларни махсус тайёрланган резина ичаклар ичига жойлаштириш.

3.1.6. Ҳаво электр узатиш линиялари остидан ўтган ва сойликларга, жарликларга ва бошқа жойларга ётқизилган симлар, агар улар таранг тортилганда ердан кўтарилиши мумкин бўлса, улар ерга ёки ер юзасига қаттиқ маҳкамланиб қўйилиши керак. Бундай ҳолларда симларни тортиш йўли билан бир жойдан иккинчи жойга кўчиришга рухсат этилмайди.

3.1.7. Электр занжирларни (электр-қидирув қурилмалари, алоҳида электр блоклар улагичлари ва ҳ.к.) монтаж қилиш учун улаш вилкалари, фишкалар, штепсел ажратгичлар (ША) аниқ белгиланган бўлиши керак. Хавфли кучланиш берилувчи вилкалар, фишкалар ва ША белгиланиши, уларнинг ўзаро бир-биридан аниқ фарқланиши таъминланиши керак.

3.1.8. Очиқ ҳаводаги геофизик аппаратуралар ва асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш ишларимомақалдироқ, кучли ёмғирда, қорда, чангтўзони кўтарилган ва ҳ.к. пайтларда тўхтатилиши лозим. Хоналардан ташқарида жойлаштириладиган ва момақалдироққа қарши мосламалари бўлмаган ўтказгичларга (антенналарга, электр-қидирув симларга, сейсмиккокилларга, алоқа линияларига ва ҳ.к.) уланадиган аппаратуралар момақалдироқ пайтида токдан узиб қўйилиши лозим, антенналарнинг осткиучлари ерга уланиши, электр линияларининг ерга уланмаган учлари эса, одамлар бўлган хоналардан ташқарига чиқарилиши керак.

3.1.9. Аппаратуралар ва асбоб-ускуналарга (қурилмалар, станциялар ва ҳ.к.) бир неча ходим томонидан хизмат кўрсатилганда, агар бирор-бир иш (токнинг уланиши, айланувчи ва ҳаракатланувчи механизмлар ишга тушиши, портлашнинг амалга оширилиши ва ҳ.к.) бир шахс томонидан бажарилиши натижасида бошқа шахслар учун ишлаб чиқариш хавфи юзага келиши мумкин бўлса, улар узаро алоқа воситалари (огоҳлантирувчи мосламалар) билан таъминланган бўлишлари керак.

3.1.10. Телефон (радио) алоқасидан фойдаланилганда оператор барча кўрсатмаларни аниқ бериши ва иш бажарувчилардан уларни такрорлашни талаб қилиши керак.

3.1.11. Барча турдаги алоқа ва огоҳлантирувчи мосламалардан фойдаланишда бўлинмаларда кўрсатмалар ва сигналлар тизими ишлаб чиқилиши ва у билан барча ходимлар таништирилган бўлиши керак.

3.1.12. Геофизик аппаратуралар мажмуасига кирувчи электротехник қурилмалардан фойдаланиш ушбу Қоидаларнинг 10-қисми "Электротехника ишлари" бўлими талабларга риоя қилинган ҳолда, уларнинг ишлатиш ва таъмирлаш ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

3.1.13. Геофизик аппаратуралар ва асбоб-ускуналар тузилишларида (электр-қидирув ва каротаж станциялари, генераторлар гуруҳи ва б.) электр токидан шикастланишни олдини олувчи автоматик ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак.

 

3.2. ЕР ЮЗАСИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН УСУЛЛАР

 

3.2.1. Сейсмик-қидирув ишлари

3.2.2. Электр-қидирув ишлари

3.2.3. Гравик-қидирув, магнит-қидирув ва радиометрик ишлар

 

3.2.1. СЕЙСМИК-ҚИДИРУВ ИШЛАРИ

Умумий қоидалар               

 

3.2.1.1. Портлатиш ишлари олиб бориладиган партияларда (отрядларда) техника хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқлар беришда барча ходимлар портлатиш ишларини амалга оширишдаги хавфсизлик талаблари ҳамда мазкур талабларни бузганликлари учун жавобгарлик билан таништирилиши керак.

3.2.1.2. Сейсмоқидирув отрядлари (бригадалари) ходимлари портлатиш ишлари хавфсизлик талабларини бажариш масалалари бўйича портлатувчи ва портлатиш ишларига масъул раҳбарнинг кўрсатмаларини бажаришлари керак.

3.2.1.3. Портлатиш ишларини амалга оширганда сейсмостанция ва хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфли зонадан ташқарида бўлишлари керак. Портлатиш ва бурғилаш бригадалари биргаликда (ёки бурғилаш-портлатиш бригадаси ишлаганида) портловчи зарядни тайёрлаш пайтида портлатувчидан (портлатувчилардан) ташқари, ҳамма хавфли зонадан чиқиб кетиши керак.

3.2.1.4. Портлатувчининг рухсатисиз хавфли зона доирасида сейсмик қабулқилгичлар ва сейсмококил ва билан ишлаш тақиқланади.

3.2.1.5. Сейсмоқидирув ишларини бажаришда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни (сейсмостанциялар, ўровчи машиналар ва ҳ.к.) профилларда, кузатув пунктларида шундай жойлаштириш лозимки, бунда портлаш оқибатлари (чанг, газлар) хизмат кўрсатувчи ходимларнинг иш жойларини четлаб ўтиши керак.

3.2.1.6. Механизациялаштирилган сим ўровчи машиналардан ташқари сейсмик кокилларни қўлда, шу жумладан, шунга мослаштирилган транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда, йиғиш ва ёйиш мумкин. Сим йиғиш ва ёйиш учун мослаштирилган асбоб-ускуналар билан жихозланган транспорт воситалари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) ҳайдовчи билан сим йиғувчининг иш жойи орасидаовозлиалоқа бўлиши керак;

б) иш жойи ёнидаги борт баландлиги 1 м дан кам бўлмаслиги керак;

в) сейсмик кокил ўтадиган кузов полида чиқиб турган болтлар, михлар ва ҳ.к. бўлмаслиги керак;

г) йиғувчининг иш жойи кузовнинг бошқа қисмидан тўсиқ билан ажратилган бўлиши керак;

д) ерга нисбатан пол баландлиги 0,5 м дан ортиқ, бўлганда унга чиқиш ва тушиш учун тутқичли зинапоялар ўрнатилиши керак;

е) қоронғи пайтларда ишлаганда кокил жойлаштириладиган бўлинма ва орқа бортга туташ жой фаралар билан ёритилган бўлиши керак.

3.2.1.7. Кокилларни йиғиш ва ёйиш жараёнида транспорт воситаларининг (махсус ўровчи ёки ўраш учун ускуналанган машиналарнинг) текис жойлардаги тезлиги соатига 10 км дан ошмаслиги керак, балчиқлашган, нотекис ва мураккаб йўл (қор, қум, лой) шароитларида эса, тезлик соатига 5 км дан ошмаслиги керак.

Паст, баланд жойларда нишаблик 15° дан, ён нишаблик эса 7° дан ошмаганда механизациялашган усулда кокилни йиғиш ва ёйиш мумкин.

3.2.1.8. Махсус машиналарнинг ҳаракатланишидан ва кокилни йиғувчи механизмлар ишга туширилишидан олдин огоҳлантирувчи белгилар берилиши керак.

3.2.1.9. Махсус машиналар электр ҳаво линиялар остидан ўтганда,     баландлиги ер юзасидан 3,5 м дан юқори антенналар тушириб қўйилиши керак.

3.2.1.10. Сейсмик кокилни фақат операторнинг ёки кокилни йиғиш ва ёйишга масъул бўлган шахснинг огоҳлантирувчи белгисидан кейин, шатакка олиб тортиш мумкин.

3.2.1.11. Ўровчи машина лебедчикининг иш жойи лебедка бўлинмасидан синмайдиган ойнали тўсиқ билан ажратилган бўлиши керак.

3.2.1.12. Кокилни тозалаш, таъмирлаш, кўздан кечириш, тугунлардан ва илашган нарсалардан халос қилиш ишларини фақат кокилни ўраётган (ёяётган) ёки шатакка олиб тортаётган транспорт воситаси тўхтагандан кейингина бажаришга рухсат этилади.

3.2.1.13. Транспорт воситаси ёрдамида шатакка олиб тортилаётган кокилнинг бир қисмини қўлда олиб юриш тақиқланади.

3.2.1.14. Портлатиш ишлари оқибатлари, амалдаги "Сейсмоқидирув ишларини амалга оширишда портлатиш оқибатларини тугатиш бўйича йўриқнома"га мувофиқ тугатилиши шарт.

СЕЙСМИК КАРОТАЖ

 

3.2.1.15. Бурғилаш қудуғига тушириладиган аппаратураларни қудуққа тушириш бўйича ишлар ушбу Қоидаларнинг 3.3.1-бандида берилган "Умумий қоидалар" талабларига риоя қилинган ҳолда бажарилиши керак.

 

Портлатишсиз сейсмик тебраанишлар ҳосил қилувчи

манбалар билан ишлаш (ПТМ)

 

3.2.1.16. Портлатишсиз сейсмик тебранишлар ҳосил қилувчи манбалар билан бажариладиган ишларга (газодинамик, электродинамик, пневматик, титратувчи мосламалар ва б.), бундай қурилмаларда бажариладиган ишларга раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берувчи тегишли ўқув курсини тугатган ва буйруқ билан тайинланган, махсус ажратилган шахс раҳбарлик килиши лозим.

3.2.1.17. Объектда қурилмалар билан ишлашни иш раҳбари иштирокида бажариш керак.

3.2.1.18. Иш майдонининг чизмаси иш раҳбарига ва профилда ишлаётган қурилма гуруҳининг ҳар бир операторига, уларнинг шахсий имзолари олиниб, топширилиши керак.

Чизмада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

- манбалар билан ишловчи ходимлар бир жойдан иккинчи жойга кўчаётганда ва манбалар билан таъсир кўрсатиш ишларини бажарганда, уларга хавф туғдирувчи участкалар ёки жойлардаги объектлар (ботқоқ участкалар, юк кўтариш имконияти етарли даражада бўлмаган кўприклар, сурилма ва тўкилмалар ривожланган жойлар, электр узатиш линиялар ва ҳ.к.);

- манбалар билан ишлаш салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган халқ хўжалиги объектлари, шу жумладан муҳофаза қилинувчи зоналари бўлган объектлар (ер ости ва ер усти коммуникациялари, турар жой ва ишлаб чиқаришбинолари);

- хавфсиз ўтиш йўллари ва манбаларни ишлатиш ҳужжатларида кўрсатилган тавсифларини ҳисобга олган ҳолда, уларни ўрнатиш мумкин бўлган жойлар.

3.2.1.19. Таъсир кўрсатиш ишлари амалга оширилаётганда хизмат кўрсатувчи ходимлар манбаларни ишлатиш ҳужжатларида кўрсатилган иш жойларидагина бўлишлари керак.

Бегона шахсларнинг барча турдаги ишлаётган қурилмаларга 20 м дан яқин масофага, мачтали қурилмаларга ("тушаётган юк", "дизель-катта болға") эса мачта баландлигининг икки бараваридан кам бўлган масофага яқинлашишлари тақиқланади.

3.2.1.20. Барча турдаги портлатишсиз сейсмик тебранишни ҳосил қилувчи манбалар (ПТМ) билан ишлаш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

а) ўпирилиш хавфи бўлган музлаган сув ҳавзалари ва ботқоқликлар юзасида;

б) ПТМ ишлаётганда ўпирилишлар, тўкилиш ва қулашлар юз бериши мумкин бўлган жойларда, қуриб қолган ва чириган дарахтлар яқинида (дарахт баландлигининг икки бараваридан кам бўлмаган масофада);

в) ҳалқ хўжалиги объектларининг муҳофаза қилинувчи зоналари доирасида объект эгаси билан келишмаган ҳолда.

3.2.1.21. Сиқилган ва суюлтирилган газ тўлатилган баллонларни ташиш, ишлатиш ва сақлашда амалдаги "Газ хўжаликларида хавфсизлик қоидалари" ва "Босим остида ишловчи идишларни хавфсиз ишлатиш ва улар тузилишининг қоидалари "га риоя қилиш керак.

3.2.1.22. Портлатишсиз кузғатувчи манбалар таъсир кўрсатиладиган майдончалар тозаланиши керак.

3.2.1.23. Мачтали ("тушаётган юк") қурилмалар жойдан-жойга кўчирилганда ҳамда иш пайтидаги танаффусларда юк мачтанинг қуйи қисмида бўлиши ва унга маҳкамланиши керак.

3.2.1.24. Агар қурилмаларни ишлатиш йўриқномаларида кутарилган мачта билан кўчиш кўзда тутилмаган бўлса, уларнинг бу ҳолда профил    бўйлаб ва йўлларда ҳаракатланиши тақиқланади.

3.2.1.25. Иш жараёнида ва танаффус вақтларида кўтариб қўйилган сейсмик антенналар-камералар, таянч плиталар, нурлантиргичлар остида туриш тақиқланади.

3.2.1.26. Қорнғи пайтларида ишлаганда ПТМнинг 3.2.1.19-бандга мувофиқ белгиланадиган хавфли зоналари, яхши ёритилган бўлиши керак.

3.2.1.27. Йўлларда, эластик тебранишлар ҳосил қилинган вақтда    ишлаганда "Йул ҳаракати қоидалари"га мувофиқ ҳолда транспорт воситаларини авария ҳолатларида тўхтатиш қоидаларига риоя қилиниши лозим.

 

 

 

 

 

3.2.2. Электр-қидирув ишлари

 

3.2.2.1. Хавфли кучланиш манбалари билан ишлашда ходимлар электр хавфсизлиги бўйича тармоқда амалда бўлган низомларда белгиланган электр хавфсизлининг малакавий гуруҳига эга бўлиши керак.

3.2.2.2. Диэлектрик ҳимоя воситаларининг ҳамда блокировкалар, қопламалар ва тўсиқлар, линияларда ишловчи ишчилар билан оператор ўртасидаги алоқа воситаларининг мавжудлиги, ишга яроқлилиги ва бутланганлиги ҳар куни иш бошланишидан олдин раҳбар томонидан шахсан текширилиши керак.

3.2.2.3. Хавфли кучланиш манбалари билан ишлаш (уларни улаш ва таъминловчи линияларга ва занжирларга ток бериш) линиядаги ишчилар билан оператор ўртасида алоқа ишончли даражада бўлган ҳолда амалга оширилиши керак. Таъминловчи ва қабул қилувчи линияларда бажариладган барча технологик амаллар олдиндан белгиланган ва тасдиқланган алоқа ва огоҳлантирувчи белгиларни бериш буйруқлари тизими бўйича амалга оширилиши керак ва бу тизим билан ҳар бир ходим таништирилган бўлиши керак.

3.2.2.4. Симларни тортиш орқали огоҳлантирувчи белгиларни бериш тақиқланади.

3.2.2.5. Иш жараёнида тизимга (схемаларга, тартибларга ва ҳ.к.) асосли ўзгартиришлар киритилган ҳолларда, иш раҳбари барча бажарувчиларни бу ўзгартишлар билан таништириши керак.

3.2.2.6. Электр-қидирув станциялари ва бошқа электр-қидирув асбоб-ускуналаридаги генераторларнинг корпуслари ушбу Қоидаларнинг "Электро- техника ишлари" бўлими талабларига мувофиқ ҳолда ерга уланган бўлиши керак.

3.2.2.7. Хавфли кучланиш манбалари аҳоли яшаш жойларида қўриқланиши керак, аҳоли яшамайдиган жойларда эса қўриқланмасдан қолдириш мумкин, лекин бунда, улар тўсиқлар билан ўралиб, огоҳлантирувчи белгилар қўйилиши керак.

3.2.2.8. Аҳоли пунктларида, баланд ўсган ўт-ўланлар, қамишзорларда (чангалзорлар ва ҳ.к.), ерга ётқизилган ва хавфли кучланиш манбаларига уланувчи линиялар бўйлаб жойлашган таъминловчи электродлар олдида "КУЧЛАНИШ ОСТИДА, ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ" деб ёзилган огоҳлантирувчи белгилар қўйилиши керак.

3.2.2.9. Ерга улаш жойлари, агар улар қўриқланмаган ва хавфли кучланиш манбаига уланган бўлса, тўсиқлар билан ўралиши керак. Тўсиқдан энг яқин электродгача масофа 3 м дан кам бўлмаслиги керак.

3.2.2.10. Линиялардаги барча тайёргарлик ишлари тугатилгандан кейингина оператор ток бериш манбаларини улаши керак. Оператор, барча ўлчовлар амалга оширилиб бўлгунча ва ток манбаларини узиб қўйгунча, бошқарув пульти олдида бўлиши керак.

3.2.2.11. Линияларда ва ерга улаш мосламаларида ишлагандақуйидагиларни бажариш зарур:

а) монтаж, демонтаж ва коммутацион ишларини фақат оператордан буйруқ олингандан кейин амалга ошириш;

б) ток манбаи уланишидан олдин қурилмаларнинг ток узатадиган қисм-ларидан камида 3 м нарига узоқлашиш;

в) токнинг сирқишини текширишда, таъминловчи электродларни навбатма-навбат манбадан узиш йўли билан текширишда ҳаво қуруқ бўлган пайтда 300 В га тенг бўлган кучланишдан, намгарчилик пайтларда эса 100 В гача кучланишдан фойдаланиш; симнинг кўтариладиган учини фақат диэлектрик қўлқопларда вилканинг (фишкалар, штепсел ажратгичлар) изоляцияланган корпусидан ушлаш;

г) "телефон" вазифасини бажарувчи электродни энг яқин таъминловчи электроддан камида 3 м узоқликда жойлаштириш; фақат операторнинг тегишли буйруғидан кейин линияни ишчи ҳолатидан "телефон" ҳолатига ўтказиш; телефон аппаратини ("қулоқ солганда") ерга уланиш контуридаги электродларнинг фақат энг четдагисига улаш;

д) ток манбаига борувчи симларнинг учларини уя шаклида, "истеъмолчига" (ерга улаш жойига ёки қурилманинг бошқа қисмига) борувчи симларнинг учини вилкалар шаклида ўрнатиш;

е) таъминловчи линияга фақат тўлик монтаж килинган ерга уланиш контурини улаш;

ж) таъминловчи симларнинг ўзаро ёки ўлчовчи симлар билан чалкашиб кетишига ёки тегиб туришига йўл қўймаслик;

з) фақат стандарт коммутацион воситалардан фойдаланиш.

3.2.2.12. Телефон аппаратидаги ажратувчи конденсаторнинг номинал кучланиши ишлатилаётган кучланишдан камида икки баравар, тешиб ўтиладиган конденсаторники эса, тўрт баравар катта бўлиши керак.    Таъминловчи линияда ток кучи 5 А дан юқори бўлганда, таъминловчи  симдан алоқа учун фойдаланиш ман этилади, бундай ҳолларда махсус телефон линияси ўтказилиши керак.

3.2.2.13. Таъминловчи симларнинг ерга улаш жойида камида икки киши туриши керак.

Ерга улаш жойида қуйидаги ҳолларда битта ишчи бўлиши мумкин:

а) у, оператор кўраоладиган жойда бўлганда;

б) хавфсиз ток манбаидан фойдаланилганда.

 

3.2.3.Гравик-қидирув, магнит-қидирув ва радиометрик

ишлар

 

3.2.3.1. Профил (маршрут) бўйлаб юришда автомобил транспортидан фойдаланилганда кузатув пунктларида геофизик асбоблар транспорт воситаси йўналишининг ўнг томонида, йўлдан четда ўрнатилиши керак.

3.2.3.2. Ионланувчи нурланиш манбалари билан ишлаганда "Радиоактив моддалар ва ионловчи нурлар манбалари билан ишлашнинг асосий санитария қоидалари" талабларига риоя қилиш лозим.

3.2.3.3. Ер усти кон иншоотларидаги ишлар (радиометрик намуналаш, тоғ жинслари намуналарини олиш ва ҳ.к.) ушбу Қоидаларнинг "Кон-қидирув ишлари" ва "Намуна олиш ишлари" бўлимларида берилган талабларга риоя қилинган ҳолда бажарилиши керак.

 

3.3. БУРҒИ ҚУДУҚЛАРИДАГИ ГЕОФИЗИК ИШЛАР

 

3.3.1. Умумий қоидалар

3.3.2. Қудуқларни геофизик тадқиқ қилишнинг электр усуллари

3.3.3. Қудуқ геофизикаси усуллари

3.3.4. Қудуқларда отиш-тешиш – портлатиш ишлари

3.3.5. Бурғилаш жараёнида қудуқларни геологик-технологик тадқиқ қилиш (ҚГТ)

3.3.6. Қудуқларни синаш ва гидродинамик тадқиқ қилиш

 

3.3.1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

3.3.1.1. Бурғи қудуқларидаги геофизик ишлар (бурғилаш жараёнидаги геологик-технологик тадқиқотлар (ҚГТ)дан ташқари) "Буюртмачи" вакили иштирокида геофизика корхонасининг (пудратчи) масъул мутахассиси      раҳбарлигида амалга оширилиши лозим.

3.3.1.2. Геофизик ишларни фақат махсус тайёрланган бурғи            қудуқларида ўтказиш мумкин. Қудуқлар бажариладиган иш турига тааллуқли техник йўриқномаларга мувофиқ тайёрланиши ва тасдиқланиши, ер          юзасидаги геофизик асбоб-ускуналарни қулай ва хавфсиз ишлатилишини таъминлаши, каротаж зондларини ва қудуққа тушириладиган асбобларни геофизик тадқиқотларнинг бутун мажмуини ўтказиш учун зарур бўлган вақт давомида бурғи қудуғига ҳеч бир тўсиқсиз туширилиши ва кўтарилишини таъминлаши керак.

3.3.1.3. Геофизик асбоб-ускуналар жойлаштириладиган майдонча қуйидаги талабларни таъминлаши зарур:

а) ҳар бир асбобни 3 м дан, лекин 10x10 м дан кам бўлмаган ораликда ўрнатилишини. Ишлар лойиҳасида асосланган ҳолларда эса (тоғли ёки қурилиш зич бўлган жойларда, кўтармаларда ва ҳ.к.), майдончанинг ўлчамлари қисқартирилиши мумкин;

б) каротаж станциясининг кўтарувчи мосламасини машинист ўтирган жойдан кўприкчалар ва қудуқ оғзи кўринадиган қилиб горизонтал ҳолатда ўрнатилишини;

в) авария ҳолатларида ўзи ёки бошқа транспорт воситалари орқали шатакка олинган ҳолда тўсиқсиз чиқиб кетишини таъминловчи йўлларга эга бўлиши керак;

г) кўтаргичнинг ички ёнув двигателлари ва бензоэлектрик агрегатлар ишлаганда, газларнинг тўпланишига йўл қўймайдиган қилиб жойлаштирилиши, пастқамликларда жойлаштирилмаслиги керак;

д) куннинг қоронғи пайтларда ишлаганда, қудуқ оғзи ва барча иш жойлари яхши кўринадиган қилиб ёритилиши керак.

3.3.1.4. Бурғилаш қурилмасининг электр тармоғида геофизик асбоб-ускуналар ва аппаратуралар уланадиган махсус электр нуқтаси бўлиши ҳамда геофизик асбоб-ускуналарнинг бурғилаш қурилмасининг ерга улаш контурига уланадиган жойи белгиланган бўлиши керак.

3.3.1.5. Қудуқ оғзининг жиҳозланиши асбобларни қудуққа туширишда ва чиқариб олишда қулайликни таъминлаши керак:

а) мустаҳкамлаш қувурлари колоннасииинг фланци ерга нисбатан 0,75 м дан баланд бўлганда, 1000 м дан чуқур бўлган қудуқларда фланцнинг баландлиги 1,5 м дан катта бўлганда эса, қудуқ оғзида иш майдончаси барпо қилиниши лозим;

б) гилли суюқлик билан бурғиланаётган қудуқ оғзига шланг ёрдамида техник сув келтириш лозим (совуқ об-ҳаво шароитларида ишлаганда иссиқ сув ёки буғ).

3.3.1.6. Йўналтирувчи блок (тортувчи ролик) ёки ер юзасидаги блок-баланс қудуқ оғзига махсус қурилма ёки мосламалар ёрдамида маҳкамланиши керак. Уларни симарқонлар ёрдамида ёки оғир нарсалар билан бостириб, маҳкамлаш тақиқланади.

3.3.1.7. Осма блок (ролик) вертлюгга штроплар орқали ёки бевосита тал блокининг илгагига ташлама ҳалқа орқали осилиши керак. Сақловчи қобиқ (скобалар)сиз осма блоклардан фойдаланиш тақиқланади.

3.3.1.8. Осма ва ер юзасидаги блоклар маҳкамланадиган жойларнинг мустаҳкамлиги кўтаргич ишга туширилганда, блоклар ҳар гал таъмирланганидан кейин ва бошқа ҳолда ҳар йили камида бир марта текширилишикерак. Синаш ишлари амалдаги "Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва уларни хавфсиз ишлатиш қоидалари"га мувофиқ амалга оширилиши лозим.

Тал блоки илгаги қулфларининг яроқлилиги ҳар сафар, геофизик ишлар ўтказилишидан олдин текширилиши лозим.

3.3.1.9. Қудуқларнинг бурғилаш асбоб-ускуналари барча геофизик ишларни ўтказиш вақтида фойдаланиш учун ишга яроқли бўлиши керак. Геофизик ишларни ўтказиш жараёнида навбатчи бурғилаш бригадаси бўлиши керак ва у, келишилган ҳолда, ёрдамчи ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин.

3.3.1.10. Геофизик ишларни амалга оширишда (бурғилаш жараёнида қудуқларни геологик-технологик тадқиқотлардан ташқари) бурғилаш бригадаси томонидан бошқа ишларни (бурғилаш асбоб-ускуналарини таъмирлаш, бурғилаш лебёдкасини ва бошқа кучланишли агрегатларни ишга тушириш, бурғилаш қурилмаси поли ва оғир асбоб-ускуналарнинг қабул кўприги бўйлаб у ёкдан бу ёққа кўчириш, пайвандлаш ишлари ва ҳк.) бажариш, объектдаги геофизик ишлар раҳбари билан келишилган ҳолдагина амалга оширилиши мумкин.

Шу билан бирга, бурғилаш бригадасининг ходимлари геофизик ишлар раҳбари томонидан хавфли зоналар ўлчамларига оид (портлаш, радиацион хавфли ишлар, ҳаракатланувчи кабел атрофи, ток ўтувчикоммуникациялар атрофи ва ҳ.к.) йўл-йўриқлар олишлари керак ва уларни бундай зоналарда туриши мумкин эмас. Одамларни хавфли зоналарга қўйилганлиги учун жавобгарлик, геофизик ишлар раҳбари зиммасига юкланади.

3.3.1.11. Бурғилаш агрегатлари геофизик ишларни ўтказилишини таъминлаш бўйича ишлаши чоғида (қудуқларга қўшимча ишлов бериш, қудуқларда қолдирилган асбобларни бурғилаш қувурлари ёрдамида кўтариш ва ҳ.к.) геофизик бўлинмаларнинг ходимлари, бурғилаш раҳбарининг рухсати билангина бурғилаш қурилмасида бўлишлари мумкин.

3.3.1.12. Бурғилаш қувурлари орқали ўтказиладиган геофизик ишлар фақат бурғилаш ва геофизик ташкилотларининг биргаликда тасдиқлаган режаси бўйича амалга оширилади.

3.3.1.13. Геофизик ишлардан олдин бурғилаш ускуналари ваанжомлари геофизик партия (отряд) бажарадиган ишларга халал      бермайдиган қилиб жойлаштирилиши ва маҳкамлаб қўйилиши керак. Каротаж станцияси билан бурғилаш қудуғи оғзи ўртасида кабелнинг ҳаракатланишига ва кишиларнинг ўтишига тўсқинлик қилувчи ҳамда каротажнинг кўтариш лебёдкаси машинистига қудуқ оғзи кўринишини қийинлаштирадиган нарсалар бўлмаслиги керак. Бурғилаш қудуғи оғзи олдидаги ва унинг атрофидаги қабул қилиш кўприги ва иш майдончаси гилли ювувчи суюқлик, нефть, мойлаш материаллари, қор ва музлардан тозаланган бўлиши керак. Одамларнинг ишлашига, ўтишига ва қудуққа тушириладиган асбобларни олиб ўтишга тўсқинлик қилувчи нарсаларни олиб ташлашнинг иложи бўлмаса, уларнинг устидан ўтиш мосламалари (тўшамалар, кўприкчалар) ўрнатилиши керак.

3.3.1.14 Геофизик асбоб-ускуналарни электр тармоғи билан уловчи кабел, ер юзасидан камида 0,5 м баландликда илиниши керак.

Геофизик асбоб-ускуналар, ток манбаига станциянинг электр схемалари йиғилиб ва текшириб бўлингандан сўнг, уланиши керак.

3.3.1.15. Қудуққа тушириладиган, оғирлиги 40 кг дан ортиқ бўлган асбобларни махсус мослама (замбиллар, қайишлар, махсус тутқичлар ва ҳ..к.) ёрдамида кўтариб юриш мумкин. Шундай ва ўлчами узун (оғирлигидан қатъий назар узунлиги 2 м дан катта бўлган) асбоблар қудуққа механизациялашган усулда туширилиши ва кўтарилиши зарур.

3.3.1.16. Қудуқ асбоблари, аппаратлари ва юкларнинг кабелга боғланиш мустаҳкамлиги, кабелнинг юк кўтариш имконининг 2/3 қисмидан ошмаслиги керак.

3.3.1.17. Кабелнинг узунлиги шундай бўлиши керакки, қудуқ снаряди энг теран чуқурликка туширилганда, лебедка барабанидаги кабел ўрамини охирги қаторида, унинг ярмидан кам бўлмаган қисми қолиши лозим.

3.3.1.18. Бронли кабелда очиқ жойлар бўлишига йўл қўйилмайди. Каротаж кабели зирхининг сифати ва сақланиши йилнинг ҳар чорагида камида бир марта текширилиши керак, қоришма таркибида таъсирчан моддалар (тузли кислоталар, олтингугуртли водород бирикмалари) бўлган қудуқларда иш олиб борилганда кабельнинг юк кўтариш имконияти(узилишга бардошлиги) ҳам синалиши керак.

3.3.1.19. Бурғилаш қудуғи снарядларини тушириш (кўтариш) тезлигини, чуқурликни ва кабел таранглигини ўлчовчи асбоблар кўрсаткичлари орқали назорат қилиш керак. Чуқурлиги 1500 м дан кам қудуқларда тарангликни ўлчовчи асбобларни қўллаш шарт эмас.

3.3.1.20. Қудуқ асбобларининг блокка кириб қолишининг олдини олиш учун кабелда яхши кўринадиган учта белги бўлиши лозим.

Кабелни кўтариш тезлиги, қудуқ асбоби мустаҳкамлаш колоннасининг бошмоғига яқинлашганда ва охирги огоҳлантирувчи белги кўрингандан сўнг, соатига 250 м гача пасайтирилиши керак.

3.3.1.21. Каротаж кўтаргичи (каротаж станцияси) ўрнатиш жойида тўхтатгич ва тиргакли бошмоқлар (ғилдираклар остини ўйиб қўйиш, лангарлар ўрнатиш) билан шундай маҳкамланиши керакки, кабелнинг тортилиш таранглиги лебёдканинг энг кўп юк кўтариш қийматига тенг бўлганда ҳам, станция жойидан қўзғалмаслиги лозим.

3.3.1.22. Ишлар бошланишидан олдин қудуқда тўхтатгични бошқариш тизимлари, кабелтахлагич ва кўтаргич ҳимоя тўсиқларининг яроқлилиги, лебёдканинг автомобиль ромига ишончли маҳкамланганлиги, геофизик асбоб-ускуналарнинг ерга улаш ўтказгичларининг бутунлиги текширилиб кўрилиши лозим.

3.3.1.23. Иш бажариш жараёнида, огоҳлантирувчи белги (сигнал) берилгандан сўнг, кишиларнинг қуйидаги хавфли зоналарда бўлиши тақиқланади:

а) отиш-портлатиш ва радиацион хавфли ишлар бажарилаётганда -  лойиҳаларда белгиланган масофада;

б) қисилиб қолишдан бўшатилаётган кабел трассасидан - кўтаргич ва қудуқ оғзи орасидаги масофадан кам бўлмаган масофада;

в) қудуқ оғзи ва ҳаракатланаётган кабелдан - икки метрдан кам бўлмаган масофада.

3.3.1.24. Кабелни қисиқлардан бўшатиш мақсадда "кўтариб-туширишда" бериладиган таранглик кучи, кабелни узадиган кучланишнинг 50% дан ошмаслиги керак. Қисилиб қолган кабелни узиб ташлаш зарурати туғилганда, қўшимча эҳтиёткорлик чоралари кўрилиши керак.

3.3.1.25. Портловчи ва радиоактив моддалари бўлган асбобларни қудуққа туширишдан олдин, қудуқда шаблон ёрдамида назорат ишлари ўтказилиши керак. Бунда шаблон диаметри, узунлиги ва оғирлиги қудуққа тушириладиган снаряд (асбоб)нинг диаметридан кичик, узунлиги ва оғирлиги эса ортиқ бўлмаслиги керак.

3.3.1.26. Қуйидаги ҳолларда геофизик ишлар тўхтатиб турилиши керак:

а) ювувчи суюқликнинг ютилиши кучли бўлганда (сатх пасайиши соатига 15 м дан юқори бўлганда);

б) кабелнинг тортилиб қолиши юзага келганда, туширилаётганда қудуқ снарядлари бир неча бор тўхтаб қолганда (маълум поғоналарда ва кавакларда снарядларнинг тўхташ ҳолларидан ташқари);

в) об-ҳаво шароитлари ёмонлашганда: кўриш узоқлиги 20 м дан камайганда, ер қаттиқ музлаганда, шамол кучайганда (20 м/с дан юқори).

3.3.1.27. Қудуқда кишилар ҳаётига ва саломатлигига хавф солувчи авария ҳолатлари (ёнғин, заҳарли моддалар, термал сувлар чиқиши ва ҳ.к.) содир бўлганда геофизик бўлинмаларнинг ходимлари зудлик билан хавфсиз жойга чиқишлари керак.

3.3.1.28. Қудуқ асбоблари ва кабелни қисилиб қолиши ёки уларни қудуқда қолдириб кетиш ҳамда қудуқда портловчи материалларни ва ионланувчи манбаларни қолдириш билан боғлиқ бўлган мураккабаварияларни бартараф этишда, аварияларни портлатиш усуллари ёрдамидатугатишда шунингдек, ювувчи суюқликнинг ютилиши жадал суръатларда (соатига 15 м дан юқори) бўлганда, бурғи қудуқларида геофизик тадқиқотларни бажариш ишлари, бурғилаш ва геофизик корхоналарнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган бир марталик режа бўйича амалга оширилиши керак.

 

 

3.3.2. Қудуқларни геофизик тадқиқ қилишнинг (ҚГТ)

электр усуллари

 

3.3.2.1. Бурғи қудуғига асбоб ва зонд туширилгандан кейингина,         ўлчаш схемасининг таъминловчи занжирига кучланиш бериш мумкин.

Асбобларнинг яроқлилиги ва созлигини текшириш (градуировкалаш, эталонлаштириш) учун ер юзасидаги таъминловчи занжирга ток юбориш зарурати туғилганда, бу ҳақда отряд (партия) ходимлари огоҳлантирилиши лозим.

3.3.2.2. Ўлчовлар тугаллганидан сўнг ва кабелни кўтариш мажбуран тўхтатилганда, кабелга кучланиш бериш тўхтатилиши керак. Лаборатория ва кўтаргич ток манбаидан узилгандан кейингина, ерга уланган ҳимоя мосламаси олиниши мумкин.

3.3.2.3. Ток уриш хавфи мавжуд кучланишлар ҳосил қилувчи қисмлари мавжуд бўлган ёки ана шундай кучланишлар манбаи сифатида ишлатиладиган қудуқ асбобларининг электр схемаларини иш жойларида таъмирлаш ва текшириш ишлари, фақат кучланиш ўчирилгандан кейингина амалга оширилиши мумкин. Кучланиш ўчирилмасдан туриб бажарилиши лозим бўлган таъмирлаш ишлари (ўлчаш, ростлаш, текшириш) махсус устахоналарда қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда амалга оширилиши зарур.

 

3.3.3. Қудуқ геофизикаси усуллари

 

3.3.3.1. Ер юзасидаги аппаратуралар ва асбоб-ускуналарни таъминлаш учун қудуқ асбоблари ва зондларининг занжирларида хавфликучланиш ва токлардан фойдаланилганда, ушбу Қоидаларнинг "Электротехника ишлари" бўлимида ва "Қудуқларни геофизик тадқиқотлашнинг электр усуллари"нинг 3.3.2-кичик бўлимида берилган талабларга риоя қилиниши лозим.

3.3.3.2. Ер юзасида линияларни ётқизишда, ерга улаш ҳимоялашни               ўтказишда ва қудуқларда ўтказиладиган электр-қидирув усуллари уларда ишлаш чоғида ушбу Қоидаларнинг "Электр-қидирув ишлари"нинг 3.2.2-кичик бўлимида берилган талабларга риоя қилиш лозим.

 

3.3.4. Бурғи қудуқларида отиш-тешиш - портлатиш

ишлари (ОПИ)

 

3.3.4.1. Портловчи материаллар ва отиш-портлатиш аппаратларини қўллашда ва улар билан ишлашнинг барча босқичларида, хавфли зоналарни аниқлаш, белгилаш ва муҳофаза қилишда, электр портлатишнинг хавфсизлиги амалдаги "Портлатиш ишларидаги умумий хавфсизлик қоидалари" ҳамда "Бурғи қудуқларида отиш-портлатиш ишларини ўтказишга оид техник йўриқнома"да белгиланган талабларга риоя қилиш лозим.

3.3.4.2. Ушбу Қоидаларнинг 3.3.1.2-банди талабларига қўшимча сифатида ҳар бир бурғи қудуғи учун ювувчи суюқликга нисбатан, унингқатламни очиш талаблари параметрларга мувофиқлиги тўғрисида, геолог ва бурғилаш устасининг имзоси билан далолатнома тузилади.

3.3.4.3. Кучланиши 36 В дан юқори электрқурилмаларни "Портлатиш ишларидаги умумий хавфсизлик қоидалари"да кўрсатилган зонада ишлатишда токни узиш зарурати туғилса, бунга фақат қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилгандан кейингина (блокировкалаш ускуналарини қўллаш, электрҳимояланишдаражасини ошириш, сезувчанлиги паст бўлган портлатиш воситаларини қўллаш ва ҳ.к.) рухсат этилади. Бундай ҳолларда ишлар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-қидирув ишлари олиб боришда саноат хавфсизлиги инспекцияси билан келишилган махсус йўриқномалар бўйича олиб борилиши лозим.

3.3.4.4. Бурғи қудуғидаги электр асбоб-ускуналаридан ток узилган пайтдан бошлаб, аппарат 50 м чуқурликгача туширилгунга қадар, 400 мрадиус атрофида электрпайвандлаш ишларини ўтказиш мумкин эмас. Агар ушбу талабни бажаришнинг иложи бўлмаса (бурғи қудуғи шахта майдонида, аҳоли пунктларида жойлашган бўлса ва ҳ.к.), у ҳолда электр-портлатиш тармоғининг блокировка қилувчи мосламаларининг қўлланиши шарт.

3.3.4.5. Бурғилаш қудуғида қисилиб қолган отиш-портлатиш аппаратураларини бўшатиб олиш ишларига жалб қилинувчи бурғилашбригадасининг ходимларига геофизик ишларга масъул раҳбар томонидан хавфсизлик чоралари бўйича тегишли йўл-йўриқлар берилиши лозим. Қисилишларни бартараф қилиш ишлари, бурғилаш ишлари бўйича мутахассиснинг (бурғилаш устаси, синов ишлари бўйича уста, мураккаб ишлар бўйича уста) бевосита раҳбарлиги ҳамда геофизик ишларга масъул раҳбарнинг бевосита иштироки ва кузатуви остида бажарилиши лозим.

3.3.4.6. Бурғилаш қудуғида қисилиб қолган зарядланган аппаратни бошқа аппарат ёрдамида портлатиш йўли билан бартараф қилишга, "буюртмачи" ва "ижрочи" корхоналар раҳбарлари келишган ҳолда қабул қилган қарорлари билангина, рухсат этилади.

3.3.5. Бурғилаш жараёнида қудуқларни

геологик-технологик тадқиқ қилиш (ГТТ)

 

3.3.5.1. ГТТ станциялари ўрнатиладиган майдончалар ва уларга коммуникацияларни келтириш 3.3.1.3-бандга қўшимча сифатида қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) унинг жойлашиши бурғилаш қурилмасига бошқа транспорт воситаларининг эркин кела олишини таъминлаши керак;

б) станцияни датчиклар ва ташқарига чиқариладиган асбоб-ускуналар билан уловчи кабеллар, турли транспорт воситалари ва ҳаракатланувчи механизмлар шикастланмаслиги учун таянч устунларга осилган бўлиши ёки ҳимояловчи мосламаларда бўлиши керак. Датчиклар кабеллари бурғилаш бригадасининг ишига халал бермаслиги керак;

в) майдончага, бурғилаш қурилмасининг кучли токда ишловчи асбоб-ускуналарини электр токининг алоҳида ўчирувчисидан 380 В ли кучланиш, шунингдек бурғилаш қурилмасини ерга уланиш контури ва кириш қисмидан тортилган ерга уловчи ўтказгич, келтирилган бўлиши керак;

г) станцияга олиб келувчи йўллар ёритилган бўлиши керак.

3.3.5.2. ГТТ лабораторияси бурғилаш қурилмаси билан ўзаро сўзлашиш воситаси билан таъминланган бўлиши керак.

3.3.5.3. Масса датчигини монтаж (демонтаж) қилиш ишлари, тал тизими юкдан бўшатилган ҳолатда амалга оширилиши лозим. Масса датчиги тал симарқоннинг учи маҳкамланадиган, фақат яроқли механизмга ёки тал симарқонига бурғилаш қурилмаси полидан 2 м дан юқори бўлмаган баландликда ўрнатилади.

3.3.5.4. Тиралма босимли линияга босим ва сарф датчикларини ўрнатиш ва ечиб олиш ишлари, босим атмосфера босими миқдоригача пасайтирилгандан сўнг ва насоснинг ишлаб кетишига қарши чоралар кўрилгандан кейин амалга оширилиши зарур.

3.3.5.5. ГТТ станциясиининг майдончасида ёнғин хавфи мавжуд              материалларни сақлаш учун қулфланадиган яшчиклар ўрнатилган бўлиши керак. Уларни станцияда сақлаш тақиқланади.

3.3.5.6. Бурғилаш бригадасининг иш жараёнида бурғилаш қурилмасига ўрнатилган геофизик асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш учун ГТТ бўлинмалари ходимларининг бурғилаш қурилмасига киришига фақат бурғилаш устаси билан келишилган ҳолда йўл қўйилиши мумкин.

3.3.6. Бурғи қудуқларини синаш ва гидродинамик

тадқиқ қилиш

 

3.3.6.1. ҚКН (қатламлардан кумулятив намунаолгич) асбобларини туширишга тайёрлаш ишлари махсус кўприкчаларда, ҚКН радиуси бўйича кесилган махсус прокладкаларда амалга оширилиши лозим.

3.3.6.2. Бурғилаш қудуғида ҚКН намунаолгичларининогерметиклантирилишига фақат махсус мосламалар қўлланилган ҳолда рухсат этилади.

 

3.4. АЭРОГЕОФИЗИК ВА АВИАДЕСАНТ

ИШЛАРИ

 

3.4.1. Ҳаво транспортидан фойдаланилганда (самолётлар, вертолётлар) бортоператор ва фотооператорлар сифатида ишлашга махсус курсларда ўқиган, махсус тиббий кўрикдан ўтган ва техника хавфсизлиги бўйича тегишли йўл-йўриқлар олган шахсларга йўл қўйилади.

Йўл-йўриқларни фуқаро авиацияси бўлинмалари томонидан белгиланган ходимлар берадилар.

3.4.2. Аэрогеофизик ишлар ўтказишга рухсати бўлган шахслар амалдаги "Хизматчи йўловчиларни олиб юриш учун, юкларни сиртда осилган ҳолда ташищда ва қурилиш-монтаж ишларида авиациядан фойдаланувчи корхоналар ходимлари учун техника хавфсизлиги бўйича йўриқномалар" ва "Тасвирга олишга оид учишлар бўйича қўлланма" талабларини, ҳаво транспорти ва ер юзидаги хизматлар учун шартли белгилар кодини ўрганишлари ва билишлари керак.

3.4.3. Учишнинг ишлаб чиқилган муайян режаси, партия бошлиғи томонидан белгиланган шаклда ва тартибда расмийлаштирилиб, учиш топшириғи сифатида экипаж командирига берилиши керак.

3.4.4. Учишга рухсат берувчи ҳужжатларни (учишга талабнома, учиш топшириғи) тайёрлаш, учиш аппаратларга геофизик аппаратураларни ўрнатиш, хаво транспортидан фойдаланишнинг барча босқичларида геофизик хизмат ходимлари ва ФА хизмати орасидаги ўзаро муносабат, учишни таъминлаш бўйича улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш ишлари "Тасвирга олишга оид учишлар бўйича қўлланма"га мувофиқ белгиланади ва амалга оширилади.

3.4.5. Учиш аэродромида двигателлар ишга туширилган пайтдан бошлаб, белгиланган аэродромга келиб қўнгандан кейин, то ҳаво кемасининг парраклари тўлиқ тўхтагунча, бунга оралиқдаги қўниш нуқталаридаги вақт ҳам киради, учишда иштирок этган барча шахслар кема командирига бўйсунади, унинг барча кўрсатмаларини дарҳол ва пухта бажаради.

3.4.6. Кўтарилиш ва қўниш пайтида қуйидагилар талаб қилинади:

а) учишда иштирок этаётган барча шахслар ўз иш жойларида бўлишлари керак ва улар ўз иш жойларини ҳаво кемаси командирининг кўрсатмасисиз ташлаб кета олмайдилар;

б) суратга олиш аппаратураларини текшириш, кўтарилиш (қўниш)га алоқаси бўлмаган ва учиш хавфсизлигига алоқасиз саволлар билан кема командирининг эътиборини чалғитиш тақиқланади.

3.4.7. Учиш пайтида суратга олиш аппаратураларини ишга тушириш (ўчириш) ҳамда фюзеляждан ташқаридаги олинадиган мосламаларни чиқариш ва олиш ишлари, фақат ҳаво кемаси командирининг рухсати билан амалга оширилади.

3.4.8. Геофизик аппаратураларни ташқарига чиқарилувчи гондолага ҳамда осилиб турадиган тросли осмага ёки вертолёт кабел-тросига (гравиметрлар маълумотларидан фойдаланишда) жойлаштиришда махсус троскескичлар қўлланилиши шарт.

Троскескичларнинг пиропатронларини ишлатишда портловчи материаллардан фойдаланишнинг умумий қоидаларига риоя қилиш лозим.

3.4.9. Аэродромдаги таъминловчи манбалардан фойдаланган ҳолда   суратга олиш аппаратураларини иситиш учун ишга тушириш ва уларни ерда синашга фақат бортмеханик (борттехник) иштирокида йўл қўйилади.     Ишлатилмаётган алоҳидаги каналлар блокларининг электр таъминоти манбалари узиб қўйилиши керак.

3.4.10. Аппаратуралар ер юзасидаги таъминот агрегатларининг двигателларини самолет (вертолёт) турган жойдан камида 50 м узоқликда жойлаштириш лозим.

3.4.11. Ҳаво кемасига ёнилғи қуйиш чоғида, суратга олиш

аппаратураларининг электртаъминотини ишга тушириш тақиқланади.

3.4.12. Учиш жараёнида оператор-геофизикнинг учувчи аппарат экипажи ва ердаги гуруҳ билан алоқа қилиши таъминланган бўлиши керак.

3.4.13. Вертолётга осиладиган гравиметрлар осма тросларининг узунлиги 40 м дан кам бўлмаслиги керак.

3.4.14. Вертолётнинг гравиметр ўрнатилган платформани туширадиган (кўтарадиган) люки тўсиқлар билан ўралган бўлиши керак, платформа ўрнатилишини назорат қилувчи бортоператор эса кўзойнакда ва муҳофазаловчи камарда ишлаши керак.

3.4.15. Қуйидаги ҳолларда вертолётга тросли осмада осиладиган ёки кабел-тросда тушириладиган гравиметрлар билан ишлаш тақиқланади:

а) ноқулай об-ҳаво шароитларда (булутлар баландлиги 150 м дан кам, кўриш узоқлиги 3 км дан оз, шамол тезлиги 20 м/с дан катта бўлганда);

б) трослар дарахтларга чалкашиб кетадиган қуюқ ўрмонларда;

в) ёз ва куз-баҳор даврида ботқоқлашган жойларда.

3.3.16. Қўшимча равишда қуйидаги ҳолларда тросли осмада осиладиган гравиметрлар билан ишлаш тақиқланади.

а) профилнинг электр узатиш линиялари ҳаво орқали ўтган жойларда;

б) дарахтларнинг баландлиги 25 м дан ортиқ бўлган ўрмонларда.

3.4.17. Ишлар авиатранспорт воситаси яқинида бажарилганда (десант-суратга олиш ишларида, ҳаводан туриб танланган майдончага қўнишда) қуйидагилар амалга оширилиши зарур:

а) олов ёқиладиган, шу жумладан, чекиш жойи самолетдан (вертолетдан) камида 50 м узоқда бўлиши керак;

б) асбоб-ускуналарни ишлаб турган кема паррагидан камида 25 м узоқликда жойлаштириш ва ишлашлозим;

в) ҳаво транспортининг кўтарилиш (қўниш) жойидан кўтарилиш (қўниш) йўланишида четга томон камида 50 м га узоқлашиш керак.

3.4.18. Мажбуран қўнилганда, танланган майдончага (вақтинчалик аэродромга) қўнишда, қуйидагилар талаб қилинади:

а) кема бортини фақат кема командирининг рухсати билан ва фақат хизмат вазифаси юзасидан тарк этиш (авария ҳолатлари бундан мустасно);

б) якка ҳолда ҳаво кемасидан фақат тўғри йўналиш бўйлаб,             кўринадиган масофагача узоқлашиш;

в) олдиндан келишилган тўпланиш белгисига биноан зудлик билан ҳаво кемаси турган жойга қайтиб келиш.

3.4.19. Аэрогеофизик ишларни бажараётган барча ходимлар огоҳлантирувчи воситалар, борт озиқ-овқатлари, аптечкалар, сув идишлари (сувсиз районларда) ва қутқарув жилетлари (сув юзасида ишлаганда) билан таъминланишлари керак.

3.4.20. Десант гуруҳи туширилганда, унинг раҳбари самолёт (вертолёт) командири билан соатларини солиштириб, учрашиш жойи ва вақтини келишиб олишлари (шу жумладан эҳтиёт вариантларни), белгиланган учрашув жойига келиш (учиб келиш) муддатини белгилаб олишлари, кема командирига ўтиладиган маршрут чизмасини бериши ёки йўналишни командирнинг харитасига тушириши керак.

3.4.21. Десант гуруҳи, агар улар ташлангандан кейин самолёт (вертолёт) қисқа муддатга бўлса ҳам ҳавога кўтарилган ҳолларда, дахлсиз озиқ-овқат захираси ва дала анжомлари билан таъминланган бўлиши керак.

 

     3.5. ЕР ОСТИ КОН ИНШООТЛАРИДА  ГЕОФИЗИК ИШЛАР

 

3.5.1. Ер ости кон иншоотларида геофизик ишларни бажарувчи ходимлар ушбу Қоидаларнинг "Бурғилаш ишлари", "Кон-қидирув ишлари" ва "Намуна олиш ишлари" бўлимларида берилган талабларга риоя қилишлари керак.

3.5.2. Ишлаб турган кончилик корхоналарида геофизик ишларни ўтказишда мазкур корхона ходимлари амал қиладиган техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари лозим.

3.5.3. Ишлар ўтказиладиган жойлар шахта (кон) бош муҳандиси билан келишилган ҳолда белгиланиши керак.

3.5.4. Конда (шахтада) иш бошланишидан олдин ер ости шароитларида ишлаш учун рухсат берилган барча ходимлар аварияларни бартараф этиш            режасининг асосий қоидалари ва кон иншоотларидаги асосий ва захира чиқиш йўллари билан танишган бўлишлари керак.

3.5.5. Иш жойида хавф-хатар белгилари намоён бўлганда ишлар тўхтатилиши, одамлар хавфсиз жойга кўчирилиши ва кон устаси хабардор қилиниши керак.

3.5.6. Геофизик ишлар ўтказилаётган кон (шахта)да ишлатиладиган геофизик аппаратуралар кон (шахта)нинг газ-чанг режими талабларига мос келиши керак.

3.5.7. Юк ташиш иншоотларида кузатувлар ўтказилганда, аппаратуралар турган жойнинг ҳар икки томонидан40 м масофада огоҳлантирувчи белгилар қўйилиши керак.

3.5.8. Кон иншоотининг деворлари ва шифтини очиш учун мустаҳкамлагичларни кон ишлари устасининг рухсатисиз олиб ташлаш тақиқланади.

3.5.9. Қудуқдан тоғ жинсларининг бўлаклари (қудуқ асбоблари ва ҳ.к.) тушганҳолларда, иш хавфсизлигини таъминловчи воситаларсиз юқорига йўналган бурғи қудуқларида геофизик тадқиқотларни ўтказиш тақиқланади.

 

3.6. ЯДРОВИЙ ГЕОФИЗИК ИШЛАР

 

3.6.1.Ядровий-геофизик ва радиометрик тадқиқотларнинг барча турларида радиацион хавфсизликни таъминлаш “Радиоактив моддалар ва ионловчи нурларнинг бошқа манбалари билан ишлашнинг асосий санитария қоидалари”га мувофиқ амалга оширилиши керак.

3.6.2. Кон иншоотларида ўлчовлар ўтказишда ва намуналарни лаборатория тадқиқотлари учун тайёрлашда ушбу Қоидаларнинг "Кон-қидирув ишлари", "Намуна олиш ишлари" ва "Лаборатория ишлари" бўлимларидаги талабларга риоя қилиш лозим.

 

4-БЎЛИМ.  ГИДРОГЕОЛОГИК ВА МУҲАНДИСЛИК-

ГЕОЛОГИК ИШЛАР

 

4.1.Умумий қоидалар

4.2. Гидрогеологик ишлар

4.3. Муҳандислик-геологик ишлар

 

4.1.Умумий қоидалар

 

4.1.1. Махсус қудуқларни бурғилаш, бурғилаш ва бошқа қурилмаларни ҳамда асбоб-ускуналарни (шу жумладан сув кўтарувчи) монтаж, демонтаж қилиш ва бир жойдан иккинчи жойга кўчириш, қудуқларда цемент        кўприк (сунъий забой) лар ўрнатиш ва колонналарга сув-цемент аралашмасини қуйиш билан боғлиқ бўлган цементлаш ишлари, бурғилаш қудуқларини таъмирлаш ва тугатиш ушбу Қоидаларнинг 5-бўлимида берилган "Бурғилаш ишлари" талабларига мувофиқ ҳолда амалга оширилиши лозим.

4.1.2.Куннинг коронғи пайтларида тажрибалар ўтказилганда, иш       жойлари ушбу Қоидаларда кичик бўлим сифатида берилган "Электр ёритиш" талабларига мувофиқ ҳолда ёритилган бўлиши керак.

4.1.3. Иш майдончаси текисланган ва тозаланган бўлиши ва унга келишнинг қулай йўлаклар ва йўллари бўлиши керак.

Иш ўтказиладиган жойга олиб борадиган йўлаклар ҳаракатланиш учун хавфсиз бўлган жойлардан ўтказилиши керак; нишаблик 30° дан ортиқ бўлгандапанжарали зиналар ўрнатилади.

4.1.4. Кон иншоотларидаги гидрогеологик ва инженер-геологик ишлар, уларнинг хавфсизлиги учун масъул бўлган шахснинг рухсатномаси билан амалга оширилиши лозим.

Кон иншоотлардаги шамоллатиш тизими ишончли даражада бўлиши керак, назорат ўлчов асбоблари ва қурилмалар эса портлатиш ишларидан кейин синчиклаб кўздан кечирилиши лозим.

4.1.5. Қуйидагилар тақиқланади:

а) қудуқларни бурғилаш ва кон иншоотларини қазиш жараёнида тажрибалар ўтказиш;

б) гидрогеологик асбобларни (сатҳўлчагичлар, намунаолгичлар,       хлопушкалар ва ҳ.к.) симлари узилган ва йўналтирувчи ролиги бўлмаган тросларда тушириш ва кўтариш;

в) юкламалар ёки босим остидаги ишлаётган асбобларни (ўлчов аппаратуралари, босим остидаги қувурлар, ҳавоўтказгич қувурлар, насослар ва ҳ.к.) қисмларга ажратиш ва таъмирлаш.

 

4.2. ГИДРОГЕОЛОГИК ИШЛАР

 

4.2.1. Тажриба сув чиқариш, сув ҳайдаш ва сув қуйиш ишлари

4.2.2. Режим кузатувлари

4.2.3. Гидрометрик ишлар

 

4.2.1. Тажриба сув чиқариш, сув ҳайдаш

ва сув қуйиш ишлари

 

4.2.1.1. Компрессор қурилмаларни ва ҳавоўтказгичларни ишлатиш "Турғун компрессор қурилмалар, ҳавоўтказгичлар ва газўтказгич қувурларини жойлаштириш ва хавфсиз ишлатиш қоидалари"даги талабларга мувофиқ амалга оширилиши керак. Эрлифт билан сув чиқариш ва сув      ҳайдаш ишларида қўлланувчи қудуқларнинг арматуралари ҳамда асбоб-ускуналари компрессор қурилмаларнинг энг юқори ишчи босимида синаб кўрилган бўлиши керак.

Ҳаво ва сувнинг сирқиб чиқиб кетиши, сув чиқариш ишлари бошлангунга қадар бартараф этилиши зарур.

Асбоб-ускуналарнинг сув чиқариш ишларига тайёрлиги, далолатнома билан расмийлаштирилади.

4.2.1.2. Қудуқларни мустаҳкамловчи қувурларнинг юқори учида ўткир ёки кесиб кетадиган жойлари бўлмаслиги керак.

4.2.1.3. Қудуқдан тортиб олинадиган сув қувур ёки шланг орқали иш майдончасидан ташқарига оқизилиши лозим. Бунда турар-жойлар ва ишлаб чиқариш биноларини сув босишига, йўлларни ва ҳоказоларни ювиб кетишига йўл қўймаслик зарур.

Сув оқизиладиган қувур ёки шлангни сув ташланадиган жойгача бўлган киялиги 1° дан кам бўлмаслиги ва улар ишончли даражада мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак.

4.2.1.4. Қуйидагилар тақиқланади.

а) фавворали қудуқларда, оғзи жиҳозлангунга қадар, кузатувлар ўтказиш;

б) қудуқдан сувни четга чиқарувчи қувур остида туриш;

в) сув оқизиладиган қувур қаршисида туриш.

4.2.1.5. Қуйидагилар тақиқланади:

 - мустаҳкамлагичлари заифлашиб қолган қудуқлардан ҳамда оғзи мустаҳкамланмаган қудуқлар, шурфлар ва шахталарда тажриба сув чиқариш ишларини ўтказиш. Шурфлардан, шахталардан ёки шурфлар билан бошланадиган бурғи қудуқларидан сув чиқаришда, мазкур иншоотлар оғзи мустаҳкам тўсиқлар билан ёпилган бўлиши керак.

4.2.1.6. Дебит ўлчов баклари ёрдамида ўлчанганда қуйидагилар амалга оширилиши лозим:

а) бакларни, уларнинг мустаҳкамлигини таъминловчи махсус майдончага ўрнатиш;

б) сиғими 200 литрдан ортиқ бакларга сув оқизувчи махсус мослама ўрнатиш.

4.2.1.7. Ёнувчи газлар чиқиб турадиган бурғи қудуқларда қуйидагилар тақиқланади:

а) электр контактли сатҳўлчагичлар ва портлаш хавфини туғдирувчи бошқа асбоблар билан ўлчов ишларини амалга ошириш;

б) мустаҳкамлаш қувурларини қайта-қайта кўтариб тушириш ва уларни махсус нарсалар билан уриш;

в) қудуқ яқинида чекиш ёки унга очиқ аланга манбалари билан яқинлашиш.

4.2.1.8. Қудуқлардан желонкалар билан сув чиқарилганда, уни оқизиш учун тарнов бўлиши керак.

4.2.1.9. Қудуқларга узунлига вишка баландлигининг 0,8 қисмидан ортиқ ёки краннинг кўтариш баландлигидан узун бўлган фильтрлар секцияларини, бурғилаш ва мустаҳкамлаш қувурларини тушириш тақиқланади.

4.2.1.10. Қудуқнинг чуқурлиги 5 м дан ортиқ бўлганда шунингдек, фильтрлар диаметри 75 мм дан катта бўлганда, фильтрларни ўрнатиш, тушириш ва кўтариш ишлари юк кўтарувчи механизмлар ёрдамида амалга оширилиши лозим.

4.2.1.11. Қудуқларга туширилувчи электр юритмали насослар билан сув чиқарилганда қуйидагилар тақиқланади:

а) насоснинг сув кўтарувчи колонналарини, қувурлар учун мўлжалланган тегишли мосламалар ва хомутларсиз ўрнатиш;

б) кабелда электр токи бўлганда насосни туширищ ва кўтариш;

в) насоснинг электр юритгичига уланадиган кабелини бригадаёки лебёдка ишлаётган томонида ётқизиш; ток таъминловчи кабель сув тортувчи колоннага бир-биридан 1,5 м дан ортиқ бўлмаган масофада жойлашган скобалар билан маҳкамланиши керак, сув остида ишловчи электр насосларни ишга туширувчи механизмлар қулфланадиган жойда ёки хоналарга ўрнатилиши керак.

4.2.1.12. Электр токи билан таъминловчи манбаларнинг насос агрегатларига уланган жойида (тажриба қурилмасининг иш майдончаси ёнида) зарурат туғилганда унинг ёрдамида,электр асбоб-ускуналарга ток беришни бутунлай тўхтатилиши учун умумий ажратгич ўрнатилган бўлиши керак.

4.2.1.13. Ишлатилаётган ва ташландиқ кон иншоотларидаги гидрогеологик кузатувлар, ушбу Қоидаларнинг 6-бўлимида берилган "Кон-қидирув ишлари" талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши керак.

4.2.1.14. Шурфлар ёки шахталарга ўрнатилувчи насослар билан сув чиқаришда, насослар жойлаштириладиган тагликлар тўсиқлар билан ҳимояланган бўлиши керак.

4.2.1.15. Сув ҳайдаш учун мўлжалланган насосларда иккита манометр бўлиши керак: насоснинг ўзида ва тампонловчи қурилманинг қуювчи бош  қисмида.

4.2.1.16. Қудуқларга тампонлар ўрнатишдан олдин қуйидагилар амалга ошрилиши лозим:

а) қудуқ стволига ишлов бериш ва уни андаза билан текшириш;

б) бир ва икки колоннали тампонларнинг тўғри уланганлигига ишонч ҳосил қилиш; пневматик ва гидравлик тампонларда сақловчи клапанларни, сув, ҳаво магистраллари ҳамда изоляцияловчи мосламаларнинг ишга яроқли эканлигини текшириш.

4.2.1.17. Қудуқларга сув юборадиган ва улардан сув тортиб олинадиган қувурлар табиий таянчлар бўлмаганда, чорпояларда ўрнатилиши керак.

4.2.1.18. Ўтказувчи қувурларда ҳосил бўлган "тиқин"ни насослар ёрдамида босим бериб чиқариш тақиқланади. Бундай ҳолларда тажриба тўхтатилиши керак ва уни "тиқин" бартараф этилгандан сўнгдавом эттириш мумкин.

4.2.1.19. Қудуқнинг тадқиқ қилинаётган оралиғига босим остида сув ҳайдаш ишлари тугаганидан ва вентиль ёпилгандан сўнг, босим остидаги сув отилиб чиқиши мумкин бўлган, сувўлчагичнингҳаво крани ёнида туриш тақиқланади.

4.2.1.20. Тажрибалар ўтказиш учун чуқурлиги 1 м ва ундан ортиқ бўлган вақтинчалик сув омборлари (пойдевор чуқурликлари) баландлиги 1,2 м бўлган панжаралар билан ўралган ёки тахталардан ясалган тўшама билан ёпилган бўлиши керак.

4.2.1.21. Қудуқларга ва шурфларга сув қуйиш усули билан тоғ жинсларининг фильтрация коэффициентини аниқлашда қуйидагилар амалга оширилиши керак:

а) бўшоқ тоғ жинсларидан ўтилган шурфларнинг деворлари, шурфнинг бутун чуқурлиги бўйлаб мустаҳкамланиши керак;

б) сув бериш учун мўлжалланган ўлчов баклари шурф оғзидан 1 метрдан кам бўлмаган масофада жойлаштирилиб, ишончли даражада мустаҳкам ўрнатилиши керак;

в) қудуқнинг оғзи талаб даражасида жиҳозланган бўлиши, шурф эса сув сатҳини ўлчаш учун тешиклар мавжуд тахта-тўсиқ билан ёпилган бўлиши лозим.

 

4.2.2. Режим кузатувлари

 

4.2.2.1. Режим кузатувларни ўтказишда қуйидагилар амалгаоширилиши зарур:

а) кузатувлар ўтказиладиган объектларни текшириб чиқиш ва хавфсиз ҳаракат маршрутларини белгилаш; хавфли жойларни белгилаш ва уларни айланиб ўтишнинг иложи бўлмаса, ўтиш жойларини қуриш;

б) тик қирғоқлар ва қияликларда жойлашган сув ўлчаш постларига бориладиган йўлакларга ён тўсиқларининг баландлиги 1,2 метрдан кам бўлмаган зинапоялар, нарвонлар, кўприкчаларни ўрнатиш, уларни қор, муз ва лойлардан тозалаб туриш, зарурат туғилганда эса қум ёки кул сепиш;

в) кузатувлар ўтказиш схемаси, режаси ва графигини тузиш;

г) ҳар бир гуруҳга ҳаракатланишнинг аниқ маршрути кўрсатилган жойларни бириктириб қўйиш;

д) кузатув гуруҳи узоқ иш жойларига жўнатилганда, йўлда оралиқ тунаш жойини ва гуруҳнинг қайтиш вақтини белгилаш.

4.2.2.2. Кўприклар ёнига, қирғоқ бўйига ва бошқа иншоотларга сув ўлчовчи рейкаларни ўрнатувчи ходимлар, сувга йиқилишдан ишончли даражада ҳимояланган бўлишлари керак.

4.2.2.3. Режимли кузатув ишларини ўтказишда қуйидагилар тақиқланади:

а) ўлчовлар учун 2 кишидан кам одам жўнатиш.

Изоҳ.Шаҳар ва аҳоли пунктларида гидрорежим кузатувларини битта кузатувчи томонидан амалга оширилишига рухсат этилади.

б) бўрон, довул ва қоронғи пайтларда кузатувлар ўтказиш;

в) пастқамликларда, шурфларда ва газ тўпланиши учун қулай шароитга эга бўлган бошқа жойлардаги газ чиқарувчи қудуқлар оғзини жиҳозлаш.

Изоҳ.Газ чиқарувчи қудуқларга огоҳлантирувчи ёзувлар ўрнатилиши керак;

д) оғзилари тўсилмаган ёки маҳкамланмаган ёки деворларининг қулаб тушиш хавфи бўлган қудуқларни кузатув тўрига киритиш.

 

4.2.3. Гидрометрик ишлар

 

4.2.3.1. Сузувчи воситалардан фойдаланган ҳолда гидрометрик ишларни амалга оширишда, ушбу Қоидаларнинг "Сувли тўсиқлардан ўтиш" кичик бўлим талаблари бажарилиши керак.

4.2.3.2. Гидрометрик ишлар катер (кема)да ёки пантонда туриб бажарилганда, қутқарув воситалари билан жиҳозланган қайиқ бўлиши керак.

4.2.3.3. Шамол тезлиги 6 м/сек дан ортиқ бўлганда туманли ва қоронғи пайтларда қайиқларда ва пантонларда, дарё катерларида эса шамол тезлиги 8 м/сек дан ортиқ бўлганда, дарё бўйлаб сув ҳавзалари томон ҳаракатланиш ва иш олиб бориш тақиқланади.

4.2.3.4. Лангар ташлаганда, қайиқ бурни оқимга қарши йўналтирилиши ва унинг мувозанат сақлашини таъминлаш зарур.

4.2.3.5. Чуқурлиги 6 м гача бўлган сув ҳавзаларида ўлчов ишлари чуқурликни ўлчайдиган узун таёқ билан бажарилиши лозим. Бу ишларни бажараётган шахс қутқарув белбоғида бўлиши ва у сувга йиқилишдан ҳимояланган бўлиши керак. Таёқни оқим бўйлаб ушлаб туриш лозим.

4.2.3.6. Қуйидаги ҳолларда кўндаланг профил бўйлаб чуқурликни ўлчашга рухсат этилади:

- оқим тезлиги 1,5 м/сек гача бўлган дарёларда эшкакли қайиқ ва катерларда туриб;

- оқим тезлиги 1,5 м/сек дан катта бўлган дарёларда фақат моторли қайиқ ва тегишли қувватга эга бўлган катерларда туриб;

- оқими шиддатли (тезлик 2 м/сек дан катта) дарёларда ўлчов ишлари бажариладиган кеманинг тури ва двигателнинг қуввати маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

4.2.3.7. Ўзисузар кемаларда туриб таёқ ёки лот (чуқурўлчагич) билан чуқурликни ўлчаш ишлари, энг паст тезликда (1 м/сек гача) амалга оширилиши керак.

4.2.3.8. Қуйидагилар тақиқланади:

а) ишлар ўлчовлар лотлар, пирпираклар билан бажарилаётганда қайиқ бортида ва ўриндиқларида тик туриш. Лотнинг оғирлиги 10 кг дан ортиқ бўлганда, уни тушириш ва кўтаришга мўлжалланган мослама бўлиши керак;

б) лотга боғланадиган арқонни қўлга ўраш.

4.2.3.9. Ўлчаш ишлари шамолга нисбатан қия ёки кўндаланг йўналишда, сузиш пайтида бажарилганда, таёқ ва лот қайиқ ёки катернинг оқимга қарама-қарши томонидан туширилиши керак.

Ўлчовчи таёқ кема корпусининг остига тушиб қолса ёки дарё тубига тиқилиб қолса, уни дарҳол қўйиб юбориш лозим.

4.2.3.10. Ўлчов ишлари катерларда туриб бажарилганда, ўлчовчининг иш жойи баландлиги 1,1 м дан кам бўлмаган таранг тортилган арқон ёки     фальшборт билан тўсилган бўлиши керак.

Ўлчовлар қайиқда бажарилганда ўлчовчи, қайиқ бурун қисмининг пастида, оқим бўйлаб юқори борт томонига юзланган бўлиши керак.

Қайиқ муз билан қопланганда таёқ ва лот билан ўлчаш ишларини бажариш тақиқланади.

4.2.3.11. Эхолот билан ишлаганда қуйидагилар амалга оширилиши зарур:

а) олиш титратгичларини, уни арқон ёки трос билан кемага осиб қўйгандан кейингина, ўрнатиш;

б) иш пайтида эхолот қопқоғини ёпиб қўйиш;

в) катерда (қайиқда) монтаж қилинадиган эхолот қисмларини бир текис жойлаштириш.

4.2.3.12. Пирпирак ва штангага ўрнатилган батометрдан ташқари бирор-бир асбобни лебёдка ва кран-балкалардан фойдаланмасдан туриб  бортдан ташқарига тушириш ва ушлаб туриш тақиқланади.

4.2.3.13. Қуйидагилар тақиқланади

а) барча асбоблар сувдан кўтарилиб, улар сузиш чоғидаги талаблар даражасида мустаҳкам ўрнатилмагунча, лангарни кўтаришга киришиш;

б) лебёдкаларда ҳавода муаллақ осилиб турган гидрометрик асбоблар билан қайиқларда сузиш;

в) гидрометрик асбобларни дастаги олинмаган лебёдка тормозида     тушириш;

г) гидрометрикасбобларни тушириш учун тўсқич (храп)ли механизми бўлмаган лебёдкадан фойдаланиш. 

Изоҳ.Асбобларни сувдан кўтаришда лебёдкаларнинг тўсқичлимеханизми уланган бўлиши шарт.

4.2.3.14. Гидрометрик ишлар ўтказиш учун пантонлар, кўприклар баландлиги 1,2 м дан паст бўлмаган ён тўсиқлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

4.2.3.15. Тиқилинч жойларда иш олиб бориш тақиқланади.

4.2.3.16. Гидрометрик ишларни вақтинчалик тўсиқлардан паст жойларда ўтказишда, сув тошиб кириш хавфини олдини олувчи тадбирлар кўзда тутилиши лозим.

4.2.3.17. Ишлар сув тошқини, тўлқин, ғўлаларни оқизиш пайтида ва бошқа мураккаб шароитларда бажарилганда, барча зарур қутқарув воситалари мавжуд бўлган навбатчи қайиққа эга бўлиш керак.

4.2.3.18. Оқимининг тезлиги 1,5 м/сек дан катта бўлган дарёларда иш олиб борилганда, лангар сузувчи воситага, зарурат туғилганда, қирқиб юбориладиган симарқон билан маҳкамланиши керак.

4.2.3.19. Оқим тезлиги 2,5 м/сек гача бўлган дарёларда гидрометрик ишлар йўналиши (створи)ни трос билан белгилаш мумкин.

Троснинг мустаҳкамлиги ҳисобланган қийматга мос бўлиши керак. Трос кундузи байроқчалар, кечаси чироқчалар билан белгиланиши лозим. Тросни таранг қилувчи мосламалар созланган, яроқли бўлиб, зарурат туғилганда, тезда чўкадиган бўлиши керак.

Трос ва механизмларнинг яроқлилиги, таянчларнинг мустаҳкам ўрнатилганлиги ишлар бошланишидан олдин текширилиши керак.

4.2.3.20. Иш вақтидан ташқари пайтларда симарқон дарё тубига туширилган бўлиши, уни таранглаштирувчи механизмлар эса тўхтатилган бўлиб, уларни бегона шахслар томонидан ишга туширилишига йўл қўймайдиган чора-тадбирлар кўрилиши керак.

4.2.3.21. Симарқон бўйлаб ҳаракат қилиш учун махсус мосламалар (илгаклар, занжирлар, ҳалқалар ва б.) қўлланилиши керак. Симарқонни қўл билан ушлаб туриш тақиқланади.

4.2.3.22. Муз устида ўтказиладиган гидрометрик ишлар музнинг мустаҳкамлиги синчиклаб текширилгандан сўнг, ушбу Қоидаларнинг "Вақтинчалик йўлларни қуриш ва сақлаш" ва "Сувли тўсиқлардан ўтиш" кичик бўлимларида кўрсатилган хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда, бажарилиши керак.

4.2.3.23. Ишлар муз устида доимий ва узоқ вақт ўтказилганда,          ишловчиларнинг исинадиган жойлари ташкил қилиниши керак.

4.2.3.24. Гидрометрик ишлар сузувчи воситаларда туриб бажарилганда, ўткинчи кемаларга яқинлашиш тақиқланади.

4.2.3.25. Гидрометрик йўналишлар гидрогеолог (гидролог) томонидан танланиши керак. Асосий йўналишларни кесмаларни дарёнинг қуйилиш қисмида, ёйилиб оқадиган саёз жойларида ва бошқа хавфли жойларида жойлаштириш тақиқланади.

 

4.3. МУҲАНДИСЛИК-ГЕОЛОГИК ИШЛАР

 

4.3.1. Тоғ жинсларининг компрессион ва силжиш ҳоссаларини аниқлаш бўйича дала тажрибаларини ўтказишда қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

а) асбобларни монтаж қилишдан олдин симарқонлар, хомутлар, илгаклар ва ёрдамчи кўтаргичларнинг яроқлилигини, юк қўйиладиган платформаларда эса қурилманинг мустаҳкам ўрнатилганлигини текшириш; устунлар ва домкратларни ўрнатишда оғир юк кўтарувчи ёрдамчи кўтаргичларнингҳолатини назорат қилиш, уларни қуламаслик чораларини кўриш;

б) силжиш параметрларини аниқлаш учун асбобларга намуналар қўйилганда, унинг дастаклари четга сурилган бўлиши керак;

в) тажрибалар ўтказиладиган кон иншоотларнинг ён деворлари ва шипи маҳкамланган, уларни сув босиш хавфини олдини олувчи чоралар кўрилган бўлиши керак; кон иншоотларда фақат тажриба ўтказувчиларгина бўлишлари керак;

г) авария ҳолатларида одамларнинг кон иншоотларини тезликда тарк этишини таъминловчи эркин чиқиш жойлари бўлиши керак;

д) дала синовларини ўтказиш қурилма ва асбоб-ускуналарининг турлари, уларга қўйиладиган юкламаларнинг ҳисобланган чегаравий қийматларидан келиб чиқиб танланиши керак; анкерли қозиқ-асослар ерга қоқилганда, таянч балкаларнинг тутиб туриш имконияти ҳисобланган қийматидан 25% га ортиқ бўлиши керак.

4.3.2. Тоғ жинсларининг компрессион ва силжиш ҳоссаларини аниқлаш бўйича дала синовларини ўтказишда қуйидагилар тақиқланади:

а) платформага юк ортилаётганда кон иншоотида одамларнинг бўлиши;

б) одамларнинг юк платформаси ва ёрдамчи кўтаргичлар остида туриши.

4.3.3. Агар, тажриба ўтказиш пайтида носозликлар (асбобларда ва ўлчов аппаратураларида, узатувчи устунларда оғишлар ва ҳ.к.)         аниқланган ҳолларда тажрибани тўхтатиш ва уни, барча носозликлар бартараф этилгандан сўнг давом эттириш лозим.

4.3.4. Шурфларга ёмғир, қор ва музларнинг эришидан ҳосил бўлган сувлар оқиб кирмаслиги учун тўсиқлар ва палаткалар ўрнатилиши, шурф оғзи четидан 1,0-1,5 м дан кам бўлмаган масофада тупроқ уюми билан ўралиши керак.

4.3.5. Кон иншоотларида тажрибалар ўтказишда, тажриба камерасининг шипидаги бетон таглик таянчлари 40 см дан кам бўлмаган чуқурликка ўрнатилган анкерли лангарлар билан мустаҳкамланиши керак.

Бетон таглигининг сифати, шундай бўлиши керакки, уларга статистик куч берилганда таглик бардош бериши керак.

4.3.6. Тажрибалар ўтказиш учун ишлатиладиган гидравлик домкратлар, уларга бериладиган ишчи юкланишдан 25% ортиқ бўлган юкланиш остида синалиши керак. Домкратлар таъмирлангандан сўнг, лекин йилига камида бир марта синовдан ўтказилади.

4.3.7. Гидравлик домкратлардан фойдаланганда қуйидагиларТАҚИҚЛАНАДИ:

а) носоз домкратлар, гидравлик тагликлар, насос агрегатлари, ёғўтказгичлар ва манометрлар билан ишлаш;

б) домкрат поршени штокини, унинг узунлигининг 3/4 қисмидан ортиқ бўлган узунликка чиқариш;

в) чиқарувчи тиқинни тез бўшатиш йўли билан босимни кескин        пасайтириш.

4.3.8. Гидромосламада иккита ишга яроқли манометр бўлиши керак; биттаси насосда, иккинчиси эса тагликда ёки домкратларда.

4.3.9. Қуйидагилар тақиқланади:

а) вентиллари ёпиқ насосларни ишга тушириш;

б) босимнинг энг юқори ишчи меъёридан ошиб кетишига йўл қўйиш.

4.3.10. Тажрибалар ўтказишда иштирок этувчи барча ходимлар гидромосламага юклама берилаётган пайтда хавф-хатардан тамомила ҳоли жойда туришлари керак.

4.3.11.Тўсатдан электроэнергия бўлмай қолган ҳолларда, насос агрегатига хизмат кўрсатувчи шахс насосни ишга туширувчи электр юритгични дарҳол ўчириши керак.

4.2.12. Кузатув пункти ва гидравлик қурилма авария ҳолатларида ишга туширилувчи ёритиш мосламалари билан таъминланган бўлиши керак.

4.3.13. Кон иншоотида тоғ жинсларининг силжиш параметрларини аниқлаш бўйича тажрибалар ўтказишда, қурилма камида иккита қарама-қарши винтли домкратлар билан тиргакка маҳкамланиши керак.

4.3.14. Винтли домкратлар ва гидравлик тагликлардан фойдаланган ҳолда тажриба қурилмасидан фойдаланилганда, таглик, сақловчи металл қопламали(ечиб олинадиган), винтли домкратларда эса, сақловчи металл камар бўлиши  керак.

4.3.15. Ҳар бир тажриба тугагандан сўнг камера техник назорат вакили бўлган шахс томонидан текширилиши ва хавфсиз ҳолатга келтирилиши керак.

4.3.16. Қудуқларда прессиометр ёрдамида тоғ жинсларининг сиқилувчанлигини ва силжишга қаршилигини аниқлаш бўйича дала тажрибаларини ўтказишда, қуйидагиларга амал қилиш лозим:

а) аниқлашлардан олдин шланглар, газ редуктор,вентиллар, баллонларнинг ҳолатини ва яроқлилигини текшириш;

б) аниқлашлар қиш пайтида ўтказилганда, қудуқ оғзи  устига иситиладиган бошпаналар барпо қилиш;

в) манометр кўрсаткичларини кузатиб бориш ва босимнинг чегаравий миқдордан ошиб кетишига йўл қўймаслик;

г) электропневматик прессиометрлар билан ишлаганда, ходимлар "Босим остида ишловчи идишларни хавфсиз ишлатиш ва улар тузилишининг қоидалари"га риоя қилишлари керак.

4.3.17. Қуйидагилар тақиқланади:

а) намуна олиш ишларини ўтказиш жараёнида қудуқ оғзида туриш;

б) асбоблар, ўлчов аппаратуралари, редуктор клапанлари ишдан чиққанда, шланглар ҳаво қўйиб юборганда, деформация кўрсатгичи аномал миқдорга етганда ва ҳ.к. ларда бурғилаш қудуқларида намуна олиш ишларини ўтказиш.

Камчиликлар ва носозликлар аниқланганда, намуна олиш ишлари тўхтатилиши, юқори босим манбаи ўчирилиши, прессиометр тизимидан эса, босим олиниши керак.

4.3.18. Пенетрацион-каротаж станциялари билан ишлаганда "Санитария меъёрлари ва радиацион хавфсизлик қоидалари"даги ҳамда ушбу Қоидаларнинг 3-бўлимидаги "Геофизик ишлари" ва 5-бўлимидаги "Бурғилаш ишлари" талаблари бажарилиши шарт.

4.3.19. Грунтларни динамик зондлаш орқали дала синовларини       ўтказишда қуйидагилар амалга оширилиши керак:

а) иш бошланишидан олдин ва иш бошлангандан кейин ҳар соатда зарба берувчи қисми, уни ҳаракатлантирувчи мосламасининг ишга яроқлилиги, уни йўналтирувчи мосламаларда мустаҳкам ўрнатилганлиги текширилиши, мосламанинг зарбали механизмида дарзликлар йўқлигига ишонч ҳосил килиш;

б) ўлчовларни, механизм батамом тўхтатилган ва тормозлаш             мосламасига қўйилгандагина, амалга ошириш;

в) резьбали уланувчи штангаларнинг мустаҳкам уланганлигини текшириш.

4.3.20. Статистик зондлаш усули билан дала тажрибаларини ўтказишда қуйидагилар амалга оширилиши керак:

а) иш бошлашдан олдин пенетрация мосламасининг мустаҳкам ўрнатилганлиги, унинг қудуқ билан ўқдошлиги ва марказлашганлиги ҳамда майдончанинг горизонталлиги текширилиши керак;

б) қурилма гидравлик тизимларининг ишга яроқли эканлиги текширилиши керак.

4.3.21. Қуйидагилар тақиқланади:

а) одамларнинг пенетрация қурилмасининг зарба берувчи қисмлари, гидравлик домкратлар таъсири доирасида ва ҳамда юк бериладиган     майдончалар яқинида туриши;

б) винтли домкратлардан фойдаланган ҳолда грунтларнинг силжиш ва компрессион хоссаларини аниқлаш ҳамда статистик зондлаш ишларини амалга ошириш.

4.3.22. Динамик зондлаш мосламаларини (искеметрия, прессиометрия ва б.) ишлатишда компрессор қурилмаларни техникавий ишлатиш қоидаларига ва ушбу Қоидаларнинг 5-бўлимида берилган "Бурғилаш ишлари" қоидаларига риоя қилиш керак.

 

5. БЎЛИМ. БУРҒИЛАШ ИШЛАРИ

 

5.1. Умумий қоидалар

5.2. Қурилиш-монтаж ишлари

5.3. Қудуқларни бурғилаш

 

5.1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

5.1.1. Иш объектига бориш йўлларни ўтказиш, иш майдонларини қуриш, бурғилаш қурилмаларини жойлаштириш, иситиш (ёритиш ва ш.к.) тизимларини барпо қилиш ишлари корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланган лойиҳаларга асосан бажарилиши керак.

Лойиҳалар асбоб-ускуналардан фойдаланишнинг техник талаблари ва ушбу Қоидаларга мувофиқ тузилиши керак.

5.1.2. Бурғилаш қурилмаси соҳада тасдиқланган меъёрларга (6-илова) мувофиқ ҳолда иш хавфсизлигини оширадиган механизм ва мосламалар билан таъминланган бўлиши ҳамда бурғилаш қурилмалари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-қидирув ишларини олиб боришда саноат хавфсизлиги инспекцияси томонидан рўйхатга олиниши керак.

5.1.3. Бурғилаш қурилмаларида банд бўлган барча ишчи ва мутахассислар ҳимоя каскаларда ишлаши керак.

Йилнинг совуқ фаслларида каскалар остидан кийиладиган қулоқ ва иякни беркитадиган махсус бош кийим билан таъминланиши керак.

Ҳимоя каскаси бўлмаган шахсларни бурғилаш қурилмаларига қўйиш тақиқланади.

5.1.4. Вишкалар (мачталар) техник ҳолати, ушбу Қоидаларнинг 1.5.8-бандида белгиланганидан ташқари, қуйидаги вазиятларда ҳар сафар бурғилаш устаси томонидан текширилиши керак:

а) вишкани (мачтани) жойидан қўзғатишдан олдин ва ундан кейин, уни кўтарганда ёки туширганда;

б) қудуқларни қувурлар билан мустаҳкамлашдан олдин ва ундан кейин;

в) тезлиги секундига 10-12 м ва ундан юқори бўлган шамоллардан сўнг;

г) термал сувлар фавворасидан сўнг;

д) аварияни бартараф қилиш ишлари олдидан ва ундан кейин.

Аниқланган носозликлар иш бошлашдан олдин бартараф қилиниши керак.

5.1.5. Ишлатилаётган бурғилаш қурилмалари, шу жумладан геология корхоналарида тайёрланганларининг ҳам Техник паспорти ва ишлатишга оид йўриқномаси бўлиши керак.

 

5.2. Қурилиш-монтаж ишлари

 

5.2.1. Умумий қоидалар

5.2.2. Бурғилаш қурилмаларининг тузилиши

5.2.3. Бурғилаш вишка (мачта)ларини монтаж, демонтаж қилиш

5.2.4. Кўчма ва ўзиюрар қурилмаларни монтаж ва демонтаж қилиш

5.2.5. Бурғилаш асбоб-ускуналаорини монтаж ва демонтаж қилиш

5.2.6. Бурғилаш қурилмаларини кўчириш

 

5.2.1. Умумий қоидалар

 

5.2.1.1. Қурилиш-монтаж ишлари жавобгар шахс раҳбарлигида бажарилиши керак.

5.2.1.2. Вишкаларни (мачталарни), монтаж, демонтаж қилиш чоғидаги баландликда бажариладиган ишларга ва уларга хизмат кўрсатишга, соғлом, баландликда ишлашга ярайдиган ва иш хавфсизликлари бўйича ўқишни тугатган бурғилаш бригадасининг ишчилари ва вишкамонтажчилар қўйилади.

5.2.1.3. Бурғилаш қурилмасидан турар-жой ва ишлаб чиқариш бинолари, темир ва шоссе йўлларининг муҳофаза қилинувчи зоналари, муҳандислик коммуникациялари, электр узатиш линиялари, нефть-газ ўтказиш қувурларининг магистралларигача бўлган масофа вишка (мачта)нинг баландлиги плюс 10 м га тенг бўлган масофадан кам бўлмаслиги керак.

5.2.1.4. Қудуқлар, аҳоли яшайдиган пунктлар ва саноат корхоналари ҳудудларида бурғиланганда, бурғилаш қурилмаларини, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати органлари билан келишилган ҳолда, қисқароқ масофада, иш хавфсизлигини таъминловчи, шунингдек аҳоли хавфсизлигини таъминловчи зарур қўшимча тадбирларни (қўшимча тортқичлар, тўсиқлар, сигналли ёритгичлар, товуш ўтказмайдиган экран ва ҳ.к. ўрнатиш) кўриш шарти билан монтаж қилиш мумкин.

 

 

 

 

5.2.2. Бурғилашқурилмаларининг тузилиши

 

5.2.2.1. Қаттиқ фойдали қазилмаларга оид геология-қидирув қудуқарини ва гидрогеологик қудуқларни бурғилаш учунишлатиладиган бурғилаш қурилмалари "Геология-қидирув ва гидрогеологик қудуқларни бурғилаш қурилмаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари"га (7-илова) мос бўлиши керак.

5.2.2.2. Бурғилаш вишка (мачта)лари пўлат арқонли тортқичлар билан мустаҳкамланиши зарур, агар уларнинг фойдаланиш йўриқномасида кўзда тутилган бўлса. Тортқичларнинг сони, диаметри ва маҳкамлаш жойлари техник ҳужжатларга мос бўлиши керак.

Тортқичлар, йўллар ва ҳаво электр узатиш линияларини, майдончалар орасидаги зиналар ва ўтиш майдонларини кесиб ўтмайдиган қилиб, диагонал юза бўйлаб ўрнатилади.

Тортқичларнинг пастки учлари тортувчи муфталар орқали лангар (қозиқ)ларга маҳкамланади. Тортқичлар камида учта қисқич билан маҳкамланиши керак.

Қуйидагилар тақиқланади:

а) битта лангар (қозиқ)га иккита тортқични маҳкамлаш;

б) уланган симарқондан тортқич ясаш.

5.2.2.3. Қувурларни ушлаб турадиган тутгичлар, қувуртахлагич ва қувур қабул қилгичлар синганда, уларни тушиб кетишидан сақлайдиган мосламалар мавжуд бўлиши зарур, улар тал блоки ва элеваторнинг ҳаракатланишига халал бермаслиги керак.

5.2.2.4. Бурғилаш қурилмалари вишкаси (мачтаси) баландлигида самолётлар (вертолётлар) учиши мумкин бўлган районларда, вишка (мачта) учида сигнал берувчи ёритгичлар бўлиши керак.

5.2.2.5. Турғун ва кўчма бурғилаш қурилмаларининг асосий чиқиш томонида қабул кўприги ёки ишчи тўшамаси бўлиши керак.

Қабул кўприги қалинлиги 40 мм ли тахтадан 1:10 қиялик билан ясалади, шу билан бирга кўприк узунлиги, олиб чиқиладиган қувур (свеча) ларузунлигидан камида 2 м узунроқ бўлиши керак. Қабул кўприги ёки ишчи тўшамаси ёнида, бурғилаш ёки мустаҳкамлаш қувурларини тахлаш учун, қувурларни думалаб сочилишдан сақловчи мосламаси бўлган стеллажлар ўрнатилиши керак.

Агар, қабул кўприги 0,75 мметрдан баландбўлса, у 50 мм ва ундан қалин тахтадан ясалиб, унинг стеллажга қарши бўлган томонида панжаралари бўлиши керак.

0,75 м дан юқори баландликда жойлашган қабул кўпригига кўтарилиш (тушиш) учун панжарали нарвонлар, 0,75 м дан паст баландликдагига эса, трап ёки зиналар ўрнатилиши керак.

Ишчи тўшамаси (трап) асосий чиқиш жойининг бутун энини қоплаган ҳолда қалинлиги 50 мм тахталардан ясалиши, қиялиги 1:5 дан ортиқ         бўлмаслиги керак ва бир-биридан 0,35 м оралиқда сирпанишга қарши кўндаланг юпқа тахтачалари бўлиши лозим.

Ўзиюрар ва кўчма (автомобил тиркамасида ўрнатилган) бурғилаш қурилмаларининг асосий чиқиш жойилари тўшама (трап) ёки панжарали зинапоялар билан жиҳозланиши керак.

5.2.2.6. Бурғилаш насосларининг сақловчи мосламаси, сақловчи клапан (тиқин) ишга тушганда, ювиш суюқлиги қабул қилиш идишларига оқиб тушишини таъминлаши учунтўкиш тизими билан жиҳозланиши керак.

5.2.2.7. Асосий ва тўкиш тизими маҳкам ўрнатилган, кескин бурилишлари бўлмаслиги, уланган жойлари эса ишончли ҳимояланган бўлиши зарур.

5.2.2.8. Ишлаб чиқарувчи заводлар ва таъмирлаш корхоналари бурғилаш насосларини, уларнинг босим остида ишлайдиган мосламаларини техникавий паспортларида кўрсатилган босимнинг энг юқори кўрсатгичидан 30% ортиқ босимда синовдан ўтказиши керак. Синов натижалари насоснинг паспортига ёзилади.

5.2.2.9. Бурғилаш насосларининг заводда тайёрланган сақловчи клапанлари бўлиши керак.

 

5.2.3.Бурғилаш вишка (мачта)ларини

монтаж ва демонтаж қилиш

 

5.2.3.1.Ерда йиғилган вишкаларни ва юкларни (лебёдка, чорпоялар, стрелалар, симарқонлар, блоклар ва б) кўтариш механизмлари ва мосламаларнинг чидамлилик захираси, эҳтимолий энг катта юкламага нисбатан уч карра ортиқ бўлиши керак.

Кўтариш ишлари бошланишидан олдин кўтариш механизмлари, мосламалари, симарқонларнинг (занжир ва х.к.) ишга яроқлилиги масъул раҳбар томонидан текширилиши зарур.

5.2.3.2. Ерда йиғилган вишкани кўтаришдан олдин масъул раҳбар қуйидагиларга ишонч ҳосил қилиши керак:

а) вишканинг тўғри йиғилганлиги;

б) вишканинг қисмларида асбоблар ва бошқа нарсаларнинг қолдирилмаганлиги;

в) кўтариш тизими симарқонларининг тўғри жиҳозланганлиги, ишончлилиги ва мустаҳкамлиги;

г) таянч плиталарининг ишончли маҳкамланганлиги.

5.2.3.3. Йиғилган бурғилаш вишкаси ёки унинг қўш оёқларини кўтариш ва тушириш ишлари кўтарма лебёдкалар, кранлар ёки тракторлар ёрдамида бажарилиши керак. Бунда, ишчилар ва кўтарма механизмлар вишка баландлиги ва плюс 10 м масофага тенг узоқликда бўлишлари лозим. Вишка таянч оёқларининг асослари кўтариш жараёнида силжимаслиги учун ишончли маҳкамланиши зарур.

Кўтариш лебёдкаларининг фрикцион ва тўсқичли тўхтатгич (тормоз)лари бўлиши керак.

5.2.3.4. Кўтарилаётган вишканинг қуламаслигига кафолат берувчи муҳофазаловчи тортиш симарқонлари билан жиҳозланиши зарур.

5.2.3.5. Вишканинг, уни йиғиш, бўлакларга ажратиш ва таъмирлаш ишлари олиб бориладиган жойи (бели)да қалинлиги 50 мм дан кам бўлмаган тахталардан сидирға тўшама барпо қилиниши керак.

5.2.3.6. Монтаж ва демонтаж вақтида одамларни вишка белларига кўтарилиши учун осма нарвонлар, орасида майдончалар мавжуд бўлган ёки атрофи ўралган нарвонлар қўйилиши зарур. Кўтарилиш баландлиги 5 м дан ортиқ бўлса, нарвонлар вишкага маҳкамланиши зарур, бу ҳолларда фақат майдончалари мавжуд бўлган ва ўралган (тоннел туридаги) нарвонлар ишлатилиши мумкин.

 

  5.2.4. Кўчма ва ўзиюрар қурилмаларни монтаж ва демонтаж қилиш

 

5.2.4.1. Кронблок майдончаси бўлмаган мачтанинг тал тизимини жиҳозлаш ва кронблокни таъмирлаш ишлари фақат туширилган мачтада, махсус майдончаларда ёки нарвонлардан фойдаланган ҳолда ва мазкур қоидаларнинг “Ўта хавфли шароитларда ишлаш” 1.4-кичик бўлими талабларига риоя қилган ҳолда бажарилиши зарур.

5.2.4.2. Ўзиюрар ва кўчма бурғилаш қурилмалари мачталари ишчи ҳолатида яхши маҳкамланган бўлиши керак; ишлаш жараёнида силжиб кетмаслиги учун бурғилаш қурилмаси ғилдираклари, занжирли ўрамалагичлари ва чана оёқлари пухта маҳкамланиши керак.

5.2.4.3. Бурғилаш қурилмаси тик ёнбағир (поғона)лар ёнида  жойлашганда, қурилма асоси билан ёнбағир орасидаги масофа 3 м дан кам бўлмаслиги керак. Ҳар қандай вазиятда ҳам бурғилаш қурилмаси ўпирилиш зонасидан ташқарида жойлашиши зарур.

 

5.2.5. Бурғилаш қурилмаларини монтаж ва демонтаж қилиш

 

5.2.5.1. Бурғилаш асбоб-ускуналарини юк кўтариш кранларидан фойдаланган ҳолда монтаж ва демонтаж қилиш ишлари “Юк кранлаарининг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари”га мувофиқ амалга оширилиши зарур.

5.2.5.2. Механизмлар ёрдамида кўчирилаётган асбоб-ускуналарни фақат арқонлар билан ушлаш ва йўналтириш зарур.

Кўтарилаётган юк устида ёки остида туриш тақиқланади.

 

5.2.6. Бурғилаш қурилмаларини кўчириш

 

5.2.6.1. Бурғилаш қурилмаларини ишлатувчи корхоналар, улардан фойдаланишнинг ўзига хос шарт-шароитлари, тузилиши, вазифасини ҳамда ушбу Қоидалар талабларини ҳисобга олган ҳолда қурилмаларни бехатар кўчириш йўриқномасини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши керак.

5.2.6.2. Турғун ва кўчма бурғилаш қурилмаларини кўчириш, бурғилаш устаси ёки бурғилаш ишларини олиб бориш ҳуқуқига эга бошқа масъул шахс     назоратида бажарилиши керак.

Бурғилаш қурилмаларини ҳаракат йўналиши олдиндан танланиши ва      тайёрланиши керак.

Йўналишни тайёрлаш билан боғлиқ барча ишлар куннинг ёруғ вақтида ва бурғилаш қурилмасини кўчиришдан олдин бажарилиши керак.

Ҳаракат йўналиши одатда, хавф-хатар юқори бўлган участкаларни (ҳаво линиялари, кабел линиялари, газ-нефть ўтказгичлар, кўприклар, кўтармалар, жарликлар, каналлар, тик қияликлар, тепаликлар ва ҳ.к. тўсиқларни) айланиб ўтиши керак, айланиб ўтишнинг имконияти бўлмаса, қўшимча хавфсизлик чора-тадбирлари (қайд этилган коммуникациялар эгалари билан ўтишни келишиб олиш, йўналишларни текислаш, кўчириш ишларини фақат сутканинг ёруғ вақтида ўтказиш ва ш.к.) кўрилиши керак.

Бурғилаш қурилмалари ҳаракатланиши учун рухсат берилган бўйлама ва кўндаланг нишабликлар, уларнинг техник паспортда кўрсатилган    меъёрдан ортиқ бўлмаслиги керак.

5.2.6.3. Бурғилаш қурилмаларининг куннинг қоронғи пайтларида ҳаракатланиши қуйидаги вазиятларда тақиқланади:

а) умумий фойдаланадиган автомобил йўлларида;

б) ҳаракат йўналиши бўйлаб хавфи юқори участкалар  мавжуд бўлса;

в) ҳаракатланиш йўналишида ва қурилма билан тортқич орасида сунъий ёруғлик бўлмаса.

5.2.6.4. Тезлиги секундига 8,8 м дан ортиқ шамол вақтида, яхмалакда, қалин туман, ёмғир ва қор ёғаётганда бурғилаш қурилмасининг ҳаракатланиши тақиқланади.

5.2.6.5. Тик ҳолатда ҳаракатлантиралаётган мачта билан буксир орасидаги масофа мачта баландлиги плюс 10 м дан кам бўлмаслиги керак. Ноқулай шароитларда, албатта мачтани ағдарилишдан сақлайдиган эҳтиёт арқонлар ишлатилиши шарти билан, бу масофани қисқартириш мумкин.

Нишаблик томон ҳаракат қилаётганда, вишкани сирпаниб кетишдан сақлаш учун, унинг асосига маҳкамланган эҳтиёт арқонларидан фойдаланиш керак.

Мачтаси кўтарилган бурғилаш қурилмаси ҳаракатланиши чоғида, бу иш билан боғлиқ бўлмаган одамларнинг мачтанинг бир ярим баландлигига тенг масофадан яқинроқда бўлиши тақиқланади.

5.2.6.6. Бурғилаш қурилмалари ёки вишка кўчирилаётганда, уларнинг устида қолдирилган ва силжиши мумкин бўлган барча нарсалар маҳкамланиши керак. Кўчирилаётган бурғилаш қурилмаларида одамларнинг бўлиши тақиқланади.

5.2.6.7. Шатакка олинган, мачтаси туширилган бурғилаш қурилмасини бошқариб борувчи шахслар хавфсиз масофада бўлишлари керак, лекин ҳаракатланаётган механик воситаларга 3 м дан яқин масофада туриш мумкин эмас.

5.2.6.8. Қуйидагилар тақиқланади:

а) мачтаси кўтарилган ёки мачтаси таянчларга туширилган лекин,     хомутлар билан маҳкамланмаган шунингдек, етакчи қувури маҳкамланмаган ўзиюрар бурғилаш қурилмаларини бир жойдан иккинчи жойга кўчириш;

б) ўзиюрар бурғилаш қурилмаси платформасида, унинг мажмуасига кирмайдиган юкларни ташиш.

5.2.6.9. Текис жойларда, агар қурилмадан фойдаланиш йўриқномасида  кўзда тутилган бўлса, бурғилаш қурилмасини кўтарилган мачта билан кўчиришга рухсат берилади.

 

5.3. ҚУДУҚЛАРНИ БУРҒИЛАШ

 

5.3.1. Умумий талаблар

5.3.2. Бурғилаш ускуналари ва асбобларини ишлатиш

5.3.3. Колонкали механик бурғилаш

5.3.4. Зарбали-арқонли бурғилаш

5.3.5. Кернни гидротранспорт қилиб бурғилаш

5.3.6. Шнекли бурғилаш

5.3.7. Бурғилашнинг бошқа турлари

5.3.8. Ер ости кон иншоотларидан бурғилаш

5.3.9. Ўта иссиқ сув ва буғга бурғилаш

5.3.10. Актив ювувчи суюқликлар билан бурғилаш

5.3.11. Титрашга қарши мой ишлатиб бурғилаш

5.3.12. Ювиш суюқлигини тайёрлаш

5.3.13. Қудуқларни мустаҳкамлаш

5.3.14. Аварияларни бартараф этиш

5.3.15. Гидрогеологик ишларда қудуқларни таъмирлаш

5.3.16. Қудуқларни тугатиш

 

5.3.1. Умумий талаблар

 

5.3.1.1. Қудуқларни бурғилаш ишлари фақат монтажи тугалланган бурғилаш қурилмаси билан геологик-техник наряди тайёр бўлган ва бурғилаш қурилмасини ишга қабул қилиш далолатномаси (ушбу Қоидаларнинг 1.2.4, 1.2.5-бандларига мувофиқ) расмийлаштирилган ҳолда бошланиши мумкин (5-иловата қаралсин).

 

5.3.2. Бурғилаш ускуналари ва асбобларини ишлатиш

 

5.3.2.1. Тал тизимида бурғилаш дастгоҳи (қурилмаси) паспортида рухсат этилган симарқонлар ишлатилиши керак.

Тал тизими жиҳозлагандан сўнг, бурғилаш устаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини текшириш журнали"га (1-иловата қаралсин) тал тизимининг тузилишини, симарқон узунлигини ва диаметрини, гувоҳнома (сертификат) рўйхат рақамини, симарқоннинг тайёрланган ва осилган санасини ёзиб қўйиши лозим.

5.3.2.2. Тал симарқони лебедка барабанига, унинг тузилишида кўзда тутилган махсус мослама билан маҳкамланиши керак.

Кўтариш ва тушириш амалларинннг ҳамма ҳолларида лебёдка барабанида уч ва ундан кўп ўрам симарқон қолиши керак.

Иш сменаси бошланишидан олдин ҳамма ишлатилаётган симарқонлар бурғилаш қурилмаси машинисти томонидан кўздан кечириб чиқилиши керак.

5.3.2.3. Тал симарқоннинг жилмайдиган учи махсус мослама билан маҳкамланиши ва вишка (мачта) қисмларига тегмаслиги керак.

5.3.2.4. Кўтариш асбоби билан симарқон коуш ва камида учта винтли қисқичлар ёки арқон қулфи ёрдамида уланиши керак. Қисқичларнинг бир-биридан узоклиги ва симарқоннинг учинчи қисқичдан кейинги бўш учининг узунлиги симарқоннинг олти диаметридан кам бўлмаслиги керак.

5.3.2.5. Симарқонларни кесиш ва қирқиш ишлари махсус мосламалар ёрдамида бажарилиши керак. Симарқоннинг кесилган ёки қирқилган учидаги ўткир жойлар изоляцияланган бўлиши керак.

5.3.2.6. Қуйидаги ҳолларда симарқонни тушириш-кўтариш амалларини бажариш учун ишлатиш тақиқланади:

а) симарқоннинг бир тутами узилган бўлса;

б) диаметри 20 мм гача бўлган симарқон ўрамининг бир эшилиш       узунлигидаги узилган симлар сони 5% ни ташкил қилса, диаметри 20 мм дан катта симарқонларда эса 10% бўлса;

в) симарқон тортилган ёки узилган ва унинг диаметри дастлабки диаметрининг 90% ни ва ундан ҳам озини ташкил қилса;

г) симарқон ўзаги узилгани сабабли унинг бир тутами эзилган бўлса;

д) симарқоннинг тўзиган жойи бўлса.

5.3.2.7. Бурғилаш насослари ва уларнинг ишлатилиши учун керак анжомлар (компенсаторлар, қувурлар, шланг ва сальниклар) ишга туширилишидан олдин, сув билан насоснинг техник паспортидаги ҳисобланган энг юқори босим бериб синовдан ўтказилиши керак. Бу ишларни бажарганда синовнинг тартиби ва хавфсизлик чоралари корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланган махсус йуриқномада кўрсатилиши керак.

Насоснинг сақловчи клапани синов босимидан камроқ босимда ишлашга ростланиб, пломбаланиб (агар, клапан тузилиши бўйича кўзда тутилган бўлса), калибрланган эҳтиёт қўшимчалар (чувлар) билан таъминланиши керак.

5.3.2.8. Насос мосламаларини босим остида синаш пайтида синов ўтказилаётган жойда бажарилаётган ишга алоқадор бўлмаган шахсларнинг   бўлиши тақиқланади.

5.3.2.9. Босим остида синаш мосламалари тизимдан босим олингандан сўнг, демонтаж қилиниши лозим.

5.3.2.10. Қуйидагилар тақиқланади:

а) ҳайдовчи (дам берувчи) шлангини тушиб кетишдан ва етакчи қувурга ўралиб қолишдан сақлайдиган мосламасиз ишлаш;

б) қиш пайтида узоқ вақтга тўхтатиб қўйилган насосни, ҳайдовчи қувурларининг ва тўкиш линиясининг ўтказувчанлигини текширмай туриб ишлатиш;

в) қувурларда ҳосил бўлган тиқинларни насос ёрдами билан сиқиб чиқариш;

г) ювувчи суюқлик берилаётган вақтда қувурларни, шлангларни ва сальникларни таъмирлаш;

д) шлангларни насосга, сальникка ва ўзаро сим, штир, скобалар ва ҳ.к. билан улаш;

е) ҳайдаш шлангини тебранишдан ва унинг етакчи қувурга ўралишдан сақлаш учун қўл билан ушлаб туриш;

ж) айланиб турган етакчи қувурни ўлчаш.

5.3.2.11. Қувур калитлари дастасини чоксиз, зарарланмаган қувур бўлагини зич кийдириб узайтириш мумкин. Қувур бўлаги билан калит қўшилган жойнинг узунлиги 0,2 м дан кўпроқ бўлиши керак. Калит билан қувур бўлагининг умумий узунлиги 2 м дан ортиқ бўлмаслиги керак.

5.3.3. Колонкали механик бурғилаш

 

5.3.3.1. Қуйидагилар тақиқланади:

а) қувурларни вишка (мачта)нинг свеча қабул қилгичига ўтказмай қолдириш;

б) элеваторнинг ҳаракат тезлиги секундига 1,5 м/с дан ортиқ бўлганда бурғилаш, колонкали ва мустаҳкамлаш қувурларини қабул кўпригидан кўтариш ва унга тушириш.

5.3.3.2. Горизонтал қудуқларни бурғилаганда етакчи, қувур узунлиги бўйича бутунлай тўсилиши керак.

5.3.3.3. Бурғилаш қувурларини гилли ювувчи суюқликдан тозалаш ишларини, уларни кўтариш чоғида махсус мослама билан амалга ошириш керак.Қувурларни қоришмадан қўл билан тозалаш тақиқланади.

5.3.3.4. Бурғилаш қувурларининг узунлиги орасидаги фарқ 0,5 м гача бўлишига йўл қўйилади, шу билан бирга энг қисқа қувур, иш майдончаси поли (тўшамаси) сатхидан 1,2 м дан ортиқ, энг узуни эса 1,7 мдан қисқароқ  чиқиб туриши керак.

5.3.3.5. Шпиндел механик патронларини бўшатиш-маҳкамлаш ишлари шпиндел батамом тўхтаганидан, айлантиргич(узатишни ўзгартириш коробкаси)ни ишлатиш ва тўхтатиш дастаси нейтрал ҳолатга ўтказилганидан, сўнг бажарилиши керак.

5.3.3.6. Пўлат бурғи қувурларининг диаметри 63,5 мм ва унданкатта бўлганда, уларни қудуқ оғзидан қувур таглигигача ва аксинча силжитиш, шунингдек юқори иш майдончасидан бурғилаш вишкаси ўқигача бўлганмасофа 0,7 м дан ортиқ бўлганда, қувурларни вишка илгагиорқасига тортиб олиш учун махсус илгаклардан фойдаланиш керак.

Юқори майдончадаги илгаклар боғланган бўлиши керак.

5.3.3.7. Тоғ жинсини бузувчи асбобни бураб улаш, ажратиш ва осилиб турган колонкали қувурдан кернни олиш ишлари қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда ўтказилиши керак:

а) осилиб турган қувур, тўхтатгич (тормоз) ёрдамида ушлаб турилади, қувур фақат беркитилган ва белгиланган лўкидонли қулфи бўлган вертлюг-пробкада, ҳалқали элеваторда ёки яримавтомат элеваторда осиб қўйилишига рухсат этилади;

б) қувурнинг пастки учидан полгача бўлган оралик 0,2 м дан ошмаслиги керак.

5.3.3.8. Яримавтомат элеваторлардан фойдаланилганда қуйидагилар бажарилиши зарур:

а) элеваторни фақат вертлюг-амортизаторга илиш;

б) периметри бўйича баландлиги 350 мм дан кам бўлмаган металл ёндеворли қувур тагликлардан фойдаланиш;

в) қувурлар бўйлаб элеваторни юқорига кўтарганда, машинист ёрдамчиси қувур тагликдан 1 м дан узоқроқ масофада бўлиши;

5.3.3.9. Кернни колонкали қувурдан олаётганда қуйидагилар тақиқланади:

а) осилиб турган қувуртагидан қўл билан ушлаб туриш;

б) осилиб турган колонкали қувурдаги керн ҳолатини қўл билан текшириб кўриш;

в) кернни, колонкали қувурни лебедка ёрдамида силкитиб ва колонкали қувурни иситиб олиш.

5.3.3.10. Юмшоқ тоғ жинслар кернини насос ёрдамида сиқиб чиқариш учун керн қабул қилгич ва колонкали қувурлар ерга ёки қаттиқ жойга ётқизилиши зарур, бундай вазиятларда колонкали қувурнинг очиқ томонида одамларнинг туриши тақиқланади. Керн қабул қилгичдан кернни олиш ёки уни қўл билан силжитиш, насоснинг ҳайдаш линиясидаги босим олинганидан сўнг амалга оширилади.

5.3.3.11. Қуйидагилар тақиқланади:

а) кўтариш-тушириш ишлари жараёнида, элеватор туширилаётганда каллакларни унга маҳкамлаш;

б) бурғилаш снарядлари қудуқда бирдан тўхтаб қолганда, уларни таглик вилкасига ёки ошиқ-мошиқли хомутга қўйилгунга қадар, элеватор ва каллакни тўғрилаш, ечиб олиш ва ўрнатиш.

5.3.3.12. Бурғилаш қувурларини қувурбурагич ёрдамида бураб улаш ва ажратиш ишлари бажарилганда, уни бошқариш фақат машинист ёрдамчисига рухсат этилади.

Қувурбурагичнинг бошқарув тугмачаси шундай жойлашган бўлиши керакки, вилка   ва бошқарув кнопкасини бир вақтда ишлатиб бўлмасин.

5.3.3.13. Қувурбурагич билан ишлаганда қуйидагилар тақиқланади:

а) айланаётган свеча (ўзаро уланган бурғилаш қувурлари)ни қўл билан ушлаш;

б) қувурбурагич бургичи батамом тўхтамагунча вилкани бурғилаш қувурлари қулфининг кесикларига киритиш ёки ундан чиқариш;

в) узайтирилган дастали етакчи вилкалардан ва  оғзи қулф ва ниппелар кесикларидан 2,5 мм дан кўпроқ ейилган вилкалардан фойдаланиш;

г) қаттиқ буралиб қолган резьбали бирикмаларни бўшатиш учун қўшимча қувур калитларини қўллаш;

д) резьбали бирикмани дастлабки бўшатиш даврида етакчи бургичнинг айланиш йуналишида туриш;

е) агар таглик вилка марказлагичга қия қўйилган бўлиб, орқа қисми эса қопқоқ бўртмалари орасидаги ботиқ жойига кирмаган бўлса, кувурбурагични ишга тушириш.

5.3.3.14. Керн қабул қилгичи ечиб-қўйиладиган (ССК ва КССК) технологияда бурғилаш учун қувурушлагичдан фойдаланилганда, қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

а) бурғилаш қувурини қисиш учун, қувур диаметрига мос келадиган плашкалардан фойдаланиш;

б) қувурлар колоннасини қисишни, у бутунлай тўхтаганидан сўнггина амалга ошириш;

в) бурғилаш колоннасини ҳаракатлантиришни, қувурушлагич очилган ҳолатида бўлгандагина амалга ошириш;

г) плашкали обоймани, колонкали снарядни қудуқдан кўтаришданва бурғилаш бошланишидан олдин олиш.

Қувурушлагич педалини оёқ билан босиб туриш ва бурғилаш колоннасининг ҳаракатланиши чоғида қудуқ оғзининг бевосита яқинида туриш тақиқланади:

 

Сиқиқ ҳаво ва газ-суюқлик аралашмасини ишлатиб бурғилаш

 

5.3.3.15. Қудуқ оғзи жиҳозлари бурғилаш қурилмаси ишлаш зонасига чангланган ҳаво, ҳаволи суюқлик ва газ-суюқлик аралашмасининг (кўпик) ўтишига имкон бермаслиги керак.

5.3.3.16. Қудуқ, кўпик ишлатиб бурғилаганда циркуляция тизими берк бўлиши керак. Қудуқдан чиқаётган кўпик махсус қурилмада (кўпик бузғич) бўшатилиши керак.

5.3.3.17. Компрессор қурилмаларини ва ҳаво ўтказгич қувурларини монтаж қилиш ва фойдаланиш ишлари компрессор қурилмалари ва босим остида ишлаётган идишларга оид амалдаги хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқ бажарилиши керак.

5.3.3.18. Компрессор-қўшимча сиқиш қурилмалари (КСҚ) ишга туширилишидан олдин ва таъмирлашдан кейин босим остидаги синовдан ўтказилиши керак. Компрессор-қўшимча сиқиш қурилмаларини синаш техник сув билан КСҚ ўрнатилган насос синалган босимда амалга оширилиши керак. Синов натижалари далолатнома тузилиб расмийлаштирилади.

5.3.3.19. Ҳаво ўтказиш қувурларида бурғилаш қурилмаси ёнида ҳаво босимини кўрсатадиган манометр, қудуққа ҳаво беришни тартибга солувчи вентиль ва ҳавони хавфсиз томонга чиқарадиган сақловчи клапан бўлиши керак.

Манометрни кўриш қулай бўлган жойларда ўрнатиш керак.

5.3.3.20. Қудуқларни кўпик билан бурғилаганда қувурлар колоннасида ташқи кўриниши билан муфта ва қулф улагичлардан ажралиб турадиган   тескари клапанлар ўрнатилиши керак.

5.3.3.21. Тушириш-кўтариш амаллари бажарилаётган пайтида тескари клапанини бураб олишдан олдин, махсус мослама ёрдамида колоннадаги

босимни бутунлай тушириш керак.

5.3.3.22. Шлам ва ҳаволи сувни четга оқизувчи қувур, шамол эсадиган йўналишда қўйилиб, узунлиги 15 м дан кам бўлмаслиги керак.

Шламланган ҳавони бевосита атмосферага чиқариб юбориш тақиқланади. Уни тозалаш учун шламушлагичлар қўйилиши керак.

5.3.3.23. Қуруқ тоғ жинсларида қудуқларни бурғилаш ишларини бошлаш (кондуктор ўрнатиш учун бурғилаш)га, фақат герметикловчи         мослама ва чангта қарши шахсий ҳимоя воситалари мавжуд бўлгандагина рухсат этилади.

5.3.3.24. Ҳаво ўтказувчи қувурлар компрессор қурилмасининг энг юқори иш босими билан синовдан ўтказилиши керак.

5.3.3.25. Ҳаво ҳайдовчи линияда ҳаво (кўпик)нинг босими ортиқча бўлганда қуйидагилар тақиқланади:

а) кернни колонкали қувур ичида қисиб қолувчи материалларни солиш учун сальник ппробкасини бураб олиш ёки аралаштиргичнинг тешигини очиш;

б) бурғилаш снарядига навбатдаги қувурни бураш;

в) ҳаво ўтказувчи қувури, арматура, сальникни таъмирлаш ишларини бажариш.

5.3.3.26. Қуйидагилар тақиқланади:

а) ҳаво ҳайдашни, шлангни букиб тўхтатиш;

б) музлаб қолган шлангларни оловда иситиш.

 

5.3.4. Зарбали-арқонли бурғилаш

 

5.3.4.1. Дастгоҳ олдидаги иш майдончаси озода бўлиб, унга  яқинлашиш йўллари қулай бўлиши керак, у қазиб олинган тоғ жинсларидан, қиш пайтида эса муз ва қорлардан мунтазам равищда тозаланиб турилиши керак.

Тушириш жараёнида кенгайтиргичнинг кескичларини мустаҳкамлаш қувурларига йўналтирганда, қўлларнинг кескичлар билан жароҳатланишини      олдини олувчи чоралар кўрилиши керак.

5.3.4.2. Инструментал ва желонка симарқонларининг мустаҳкамлик захираси юзага келиши мумкин бўлган энг юқори юкламага нисбатан 2,5 марта ортиқ бўлиши керак.

5.3.4.3. Желонка ва бурғилаш снарядини қудуққа туширишда йўналтириш шунингдек, уларни тебранишдан ва ёнга оғишган сақловчи илгаклар ишлатилиши керак.

5.3.4.4. Қуйидагилар тақиқланади:

а) бурғилаш снаряди учун йўналтирувчи мосламасиз қудуқни бурғилаш ишларини бошлаш;

б) зарба механизми ишлаб турганда, бурғилаш снарядини кўтариш ва тушириш ҳамда қоқиш каллагини маҳкамлаш;

в) муаллақ долотони алмаштириш;

г) бураш механизми ишлаётганда калит ҳаракати радиусида ва таранг арқон йўналишида туриш;

д) бевосита қўл билан желонка клапанини очиш;

е) бурғилаш снарядини ва желонкан қудуққа тушираётганда, уларни қўл билан йўналтириш ҳамда кўтараётганда уларнинг тебранишдан сақлаш учун ушлаш ва четга тортиш;

ж) бурғилаш снарядини ва желонкани мачтага пухта маҳкамламасдан осилган ҳолатда қолдириш;

з) бўшаб қолган резьбали бурғилаш снарядини ишлатиш;

и) қудуқ оғзини иш шароити талаб қилмаган пайтда очиқ қолдириш;

к) диаметри 500мм дан катта бўлган қудуқнинг оғзини тўсмасдан қолдириш;

л) махсус йўналтирувчи роликлар мавжуд бўлмаганда, станок мачтаси орқали мустаҳкамлаш қувурлари ва бошқа оғир нарсаларни 10 м масофадан тортиб келтириш;

м) қувур колоннасининг пастки қисмини хомутлар билан маҳкамламай туриб қувурни бураб қўшиш ва ечиб олиш ҳамда қувур колоннасини ушлаб туриш учун ошиқ-мошиқли ва занжирли калитларини ишлатиш;

н) ишчи арқон ролигининг амортизатори носоз бўлганда, бурғилаш ишларини олиб бориш.

 

5.3.5. ҚУДУҚЛАРНИ КЕРННИ ГИДРОТРАНСПОРТ ҚИЛИБ БУРҒИЛАШ

 

5.3.5.1. Тушириш-кўтариш ишлари чоғида қувурларни элеватор билан ушлаш ишлари айлантиргич тўлиқ тўхтаганидан сўнг бажарилиши зарур. Айлантиргичнинг ўз-ўзидан ишга тушиб кетишини олдини олиш учун айлантиргич бошқариш дастагининг золотниги нейтрал ҳолатга ўрнатилган бўлиши, айланишлар сонини бошқариш ветили эса, очиқ бўлиши зарур.

5.3.5.2. Қуйидагилар тақиқланади:

а)ювиш тизими уланган, механик шикастланган ичак (рукава)лар мавжуд бўлган ёки ичакларнинг таъмирланган қисмлари обоймага нисбатан силжиган бўлса, улардан фойдаланиш;

б) суюқлик ҳаракат оқимини ўзгартириш учун ювиш тизими вентили дастагини, ҳайдовчи магистралдаги босимни нулга қадар туширмаган ҳолда, бураш.

 

5.5.6. Шнекли бурғилаш

 

5.3.6.1. Дастгоҳларни силжитганда, мачтани кўтарганда ва туширганда, айлантиргич энг четки ҳолатда маҳкамланиб қўйилиши керак.

5.3.6.2. Қудуқ бурғилашни бошлаганда қуйидагилар бажарилиши керак:

а) йўналтирувчи мосламани албатта қўллаш;

б) шнек ва шпинделнинг ўқдошлигини текшириш.

5.3.6.3. Қудуқ оғзи устидаги, бурғилаш снарядини ташкил қилувчи шнеклар, ишлатилишдан олдин шламдан яхши тозаланиши керак.

5.3.6.4. Бурғилаш жараёнида, кўтарганда ёки улаб узайтирганда шнекларни бир-биридан ажратиб олиш ишлари, улар фақат вилкага ёки тутқич-калитга ўрнатилгандан сўнг бажарилиши керак.

5.3.6.5. Қуйидагилар тақиқланади:

а) қувурида ёки бурамасида дарз кетган ва узилган жойлари бўлган шнеклар билан бурғилаш;

б) уловчи қисмлари ейилиб кетган (охирги қисмлар, муфталар, бармоқлар) ҳамда бармоқлар мустаҳкамлагичлари бузуқ бўлганлиги сабабли колонна мустаҳкамлигини таъминламайдиган шнекларни ишлатиш;

в) айлантиргични кўтариш лебедкаси ёрдамида, уни йўналтиргичларда қўшимча мустаҳкамламасданосиб туриш ҳамда осилиб турганайлантиргич остида бўлиш;

г) айланиб турган шнекни шламдан қўл ёки бошқа нарса билан тозалаш;

д) тўсилмаган шнек билан бурғилаш ишларини олиб бориш.

 

 

 

5.3.7. БУРҒИЛАШНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ

Титратма бурғилаш

 

5.3.7.1. Титратгич қисмлари улагичларининг мустаҳкамлиги, уни ишга туширишдан олдин ва ишлатилгандан сўнг ҳар ярим соатда текширилиши керак. Титратгичнинг барча қисмлари ва улагичлари ишлатилгандан сўнг ҳар 20 соатда тўлиқ  текширилиши керак.

Корпусларида ва деталларида арзимаган бўлсада дарзликлар мавжуд бўлган титратгичлардан фойдаланиш тақиқланади.

5.3.7.2. Титратгичнинг резбали уланган деталлари контргайка билан тортилган ва шплинтланган бўлиши зарур.

5.3.7.3. Тиртатгич электр юритгичи алоҳида электр ажратгич (рубильник) орқали уланиши зарур.

5.3.7.4. Титратгич илгичи ва кўтариш тизими элеватори билан уланиш жойида ишончли беркититувчи мослама  бўлиши зарур.

5.3.7.5. Титратувчи қурилма йўналтирувчи мослама билан жиҳозланиши лозим. Бурғилаш бошланганда қувурни қўл билан йўналтириш ва тутиб туриш тақиқланади.

5.3.7.6. Титратиш қурилмасини кўздан кечириш ва мойлашда шунингдек, кўчириш чоғида титратгич энг қуйи ҳолатда бўлиши керак.

5.3.7.7. Титратгич ишлаётган вақтда, уни эксцентрикларининг айланиш юзасида туриш тақиқланади.

5.3.7.8. Титратгич электр юритгичига келган кабелнинг шикастланишини, ва кабелнинг қисқа туташуви юзага келишини олдини олиш учун, у титраб турувчи қисмларга тегиб турмаслиги зарур.

5.3.7.9. Мустаҳкамловчи қувурларни тушириш ва чиқариш ҳамда аварияларни бартараф қилиш чоғида титратгич ва дастгоҳ лебёдкаси биргаликда ишлатишдан олдин қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

а) тал тизимини ва лебёдканинг дастгоҳ рамасига ва рамани фундаментга ишончли маҳкамланганлилгини текшириш, аниқланган носозликларни бартараф этиш;

б) вишка (мачта)ни кўздан кечириш, носоз элементларни янгисига алмаштириш, бўшашган резбали бирикмаларни тортиб мустаҳкамлаш;

в) лебёдкани бошқарувчи шахсдан ташқари барча одамларни бурғилаш қурилмасидан чиқариб юбориш.

Титратгич ва дастгоҳ лебёдкаси бирга ишлаётган вақтда  қувурларни домкрат билан тортиб таранглаштириш тақиқланади.

 

      Катта диаметрли қудуқларни, шурф (дудка)ларни бурғилаш

 

5.3.7.10. Бурғилаш чоғида ишчиларни бевосита шурф (дудка) оғзи атрофида бўлиши тақиқланади.

5.3.7.11. Бурғи каллагини тоғ жинсларидан тозалаш учун кўтаргандан сўнг шурф (дудка) оғзи дарҳол мустаҳкам қопқоқ билан ёпилиши зарур. Шурф (дудка) оғзи очиқ бўлганда, бурғини тозалаш ва уни алмаштириш тақиқланади. Бурғилаш асбобини айлантиргич ёрдамида механик тозалаш вақтида бурғиловчини тоғ жинси бўлаклари билан ҳимоя қилиш учун  унинг иш жойи махсус қалқон билан тўсилиши керак.

5.3.7.12. Шурф (дудка) дастлаб лойиҳада белгиланган диаметр бўйича қазилганидан сўнг, унинг оғзига ўпирилиб тушишдан сақлайдиган махсус таянч плита ўрнатилиши лозим.

5.3.7.13. Бурғилаш ишлари якунлангач, шунингдек ишдаги танаффуслар вақтида дудка оғзи таянч плитага маҳкамланган қалқон билан ёпилиши керак. Қалқоннинг маҳкамлиги, уни дудка оғзидан сурилиб кетилишига йўл қўймаслиги зарур.

5.3.7.14. Шурф (дудка) оғзи атрофидаги майдонча озода сақланиши ва сирғанчиқ бўлмаслиги зарур.

5.3.7.15. Босимли газ ёки сув қатламлари бўлиши мумкин бўлган жойларда шурф (дудка)ларни бурғилаш ишлари, бундай шароитларда хавфсизлик чора-тадбирларини кўзда тутувчи тасдиқланган лойиҳа мавжуд бўлгандагина амалга оширилиши керак.

5.3.7.16. Забой газли қатламга яқинлашганда, шурф (дудка) оғзи атрофидаги ҳаво ҳолатини мунтазам равишда кузатишни ташкил қилиниши керак.

 

5.3.8. КОН ИНШООТЛАРИДАН БУРҒИЛАШ

 

5.3.8.1. Кон иншоотларидан бурғилаш ишлари ўтказилганда "Маъданли, номаъдан ва сочма конларни ер ости усулида қазишда умумий хавфсизлик қоидалари", “Кўмир ва сланец шахталарида хавфсизлик қоидалари" ва ушбу Қоидаларнинг 6-бўлими "Кон-қидирув ишлари" қоидаларига амал қилиниши керак.

5.3.8.2. Камера (ўйиқ) ўлчамлари иншоот деворлари билан асбоб-ускуналар орасидаги ўтиш жойларининг кенглиги қуйидагилардан кам бўлмаслигини таъминлаши керак:

а) ҳаракатсиз деталлар томонидан 0,7 м;

б) ҳаракатдаги деталлар томонидан 1 м;

в) бурғилаш бригадаси жойлашган томонидан 1,8 м.

5.3.8.3. Агар хизмат кўрсатишда қийинчилик туғилмаса, асбоб-ускуналар ва механизмларни камера деворларига тақаб ўрнатиш мумкин.

5.3.8.4. Бурғилаш механизмлари ва асбоб-ускуналари шундай ўрнатилиши керакки, улар камералардан ва ўйиқлардан ишлатилаётган иншоотларга чиқиб турмаслиги керак.

5.3.8.5. Механик транспортлардан фойдаланиладиган иншоотда бурғилаш агрегати ўрнатилган камера (ўйиқ)дан чиқиш жойида ҳар икки томонда 40м масофада йўлдан одам чиқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирувчи белгилар қўйилиши керак. Камера (ўйиқ) дан чиқиш жойи ёритилган бўлиши керак.

5.3.8.6. Вишка нарвонларини ўрнатиш қиялиги 80° дан ошмаслиги ва улар майдонча дарчалари устида бўлмаслиги керак; нарвон учларини тўшамаларга пухта маҳкамлаш лозим.

Бунда қуйидагилар таъминланиши керак:

а) люкларнинг эркин ўлчамлари 0,6x0,7 м дан кам бўлмаслиги;

б) нарвон асосидан тик кон иншоотининг мустаҳкамлагичигача энг яқин масофа 0,6 м га тенг бўлиши;

в) нарвон қўйиладиган майдончалар орасидаги масофа 6 м дан кам, нарвон эни камида 0,6 м ва зинапоялар орасидаги масофа 0,3 м дан ортиқ бўлмаслиги.

5.3.8.7. Бурғилаш ишлари олиб борилаётган камера (ўйиқ)ларни ҳамда уларга ёндош ёрдамчи кон иншоотларини қазиш, шамоллатиш ва мустаҳкамлаш ишлари ушбу Қоидаларнинг 6-бўлимидаги "Кон-қидирув ишлари" талабларига асосан бажарилиши керак.

5.3.8.8. Бурғилаш агрегатининг электр қурилма ва аппаратуралари бурғилаш ишлари олиб борилаётган иншоотларда коннинг (шахтанинг) газ-чанг тартибига бўлган талабларига мос бўлиши керак.

5.3.8.9. Юқорига йўналган қудуқларни шунингдек, кўп миқдорда оқма сув мавжуд қудуқларни бурғилаганда, қудуқ оғзига сувни ариқчаларга тушириб юборадиган герметик мослама ўрнатилиши керак. Газ чиқиш ҳолларида уни каптажлаш чоралари кўрилиши керак.

Тўшама ва бошқа курилмаларда туриб бурғилаш ишлари олиб борилганда, уларнинг мустаҳкамлиги мунтазам текшириб турилиши керак.

5.3.8.10. Бурғилаш учун ишлатилаётган камеранинг иш майдончасида кераксиз нарсалар бўлиши тақиқланади.

5.3.8.11. Ҳаво ёрдамида бурғилаганда, бурғилаш қурилмаси ҳавони санитария меъёрларига мос тозаланишини таъминловчи чанг чўктирувчи ва чанг ушлайдиган воситалар билан жиҳозланиши керак.

 

5.3.9. ЎТА ИССИҚ СУВ ВА БУҒГА ОИД БУРҒИЛАШ

 

5.3.9.1. Ўта иссиқ сув ва буғ учун бурғилаш ишлари “Ўта иссиқ сув ва буғга оид бурғилаш қудуқларини қазишда хавфсизлик техникаси бўйича тармоқ йўриқномаси” талабларига риоя қилинган ҳолда олиб борилиши керак.

 

                   5.3.10. Актив ювувчи суюқликлар билан бурғилаш

 

5.3.10.1. Қудуқлар актив ювувчи суюқликларни (АЮС) ишлатиб бурғилаганда, ишчилар меҳнат қилиш шароитларига мос бўлган кийим, махсус пойафзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак.

5.3.10.2. Тушириш-кўтариш амалларини бажариш вақтида кўзни АЮСдан ҳимоя қилиш учун машинист ва унинг ёрдамчиси муҳофаза кўзойнагидан фойдаланиши ёки тиниқ экранли ниқоб (кўзойнакли маска) ишлатиши керак.

5.3.10.3. Циркуляция тизими тупроқни АЮС тушишидан ҳимоя қилишни таъминлаши керак. Новлар тахтадан ёки металлдан ясалиши, ёриқсиз булиши керак; уларни гиллаш ёки маҳаллий шароитга мос бўлган бошқа усулларни ишлатиб, АЮСларни оқиб кетишдан сақлаш керак.

 

5.3.11. Титрашга қарши мойлар  ишлатиб бурғилаш

 

5.3.11.1. Титрашга қарши мойлар билан ишлаш жараёнида ифлосланган тушириб-кўтариш асбоблари тозаланиши ва ювилиши керак.

5.3.11.2. Титрашга қарши мойларни тайёрлаш ва улар билан бурғилаш қувурларини мойлайдиган ишчилар қўшимча ҳимоя кўзойнак, фартук, қўлқоп ва махсус пойафзал билан таъминланиши керак. Уларни фақат қайд этилган ишларни бажаргандагина ишлатиш лозим; иш тамом бўлгандан сўнг ҳимоя воситалари махсус ажратилган жойда сақланиши керак.

5.3.11.3. Титрашга қарши мойлар билан кирланган махсус кийимлар ишлаб чиқариш шароитлари ҳисобга олиниб, касаба уюшма қўмиталари билан келишилган ҳолда белгиланган муддатларда мунтазам ювилиб, шундан кейин эса, сода билан нейтрализация қилиниб, сувда яхшилаб чайилиши керак.

5.3.11.4. Титрашга қарши мойлар бурғилаш қурилмасидан ташқаридаги махсус ажратилган жойда, фақат қайнаб турган сувга ўрнатилган идишда эритилиб тайёрланиши керак.

5.3.11.5. Мой тайёрланадиган идишнинг ярмидан камроғи тўлғазилиши керак.

5.3.11.6. Титрашга қарши мойлар ва улар таркибига кирадиган ёнилғи-мойлаш материаллари бурғилаш қурилмаси ва мой тайёрланадиган ва иситиладиган жойдан камида 50 м нарида сақланиши керак.

5.3.11.7. Титрашга қарши мойлар, бурғилаш қурилмаси биносида жойлаштирилаган, серияли ишлаб чиқариладиган (УСБТ туридаги) махсус мосламаёрдамида бурғилаш қувурларига суркалади.

5.3.11.8. Титрашга қарши мойни бурғилаш қувурларига дастаси 0,7 м дан узун курак ёки бўяш чўткаси билан қўлда мойлаш мумкин.

Титрашга қарши мойни ишлатганда қуйидагилар тақиқланади:

а) бурғилаш снаряди ҳаракатда бўлганда, уни қўл билан мойлаш;

б) ишларни қўлқопсиз бажариш;

в) қувурайлантиргичда айланаётган свечанинг бевосита ёнида туриш.

 

5.3.12. Ювувчи суюқликларни тайёрлаш

 

5.3.12.1. Ювувчи суюқликни тайёрлаш майдончаси ўз ўлчами билан асбоб-ускуналарга (гиларалаштиргичлар, скрепер лебедкаси, транспортер ва б.) қулай хизмат кўрсатишни таъминлаши, қиялиги суюқлик дренаж ариқчаларга оқиб тушишини таъминловчи ва қалинлиги 40 мм дан камбўлмаган тахтадан ясалган мустаҳкам поли бўлиши керак.

5.3.12.2. 1 м дан баландроқда жойлашган гиларалаштиргичнинг люки атрофида, эни 1 м дан кенгроқ тўсиқли ёки нарвонли минбар ўрнатилиши  лозим.

5.3.12.3. Гиларалаштиргич люки қулфли панжара билан беркитилиши керак. Панжара тешикчаларининг катталиги 0,15x0,15 м дан ортиқ бўлмаслиги керак.

Гиларалаштиргич ишлаб турганда, унинг люкига гил ва бошқа материалларни лом, белкурак ва бошқа нарсалар билан суриш, люк панжарасини очиш ва люк орқали суюқлик намунасини олиш тақиқланади.

5.3.12.4. Гиларалаштиргич таъмирлаш ишларини бажариш учун тўхтатилганда, унинг шкивларидан узатиш тасмалари олиб қўйилиши ҳамда юритгичга "ИШГА ТУШИРМАНГ-ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА" деган плакат илиб қўйилиши керак.

5.3.12.5. Гилли суюкликлар ва сув сақланадиган ҳовуз (омбор)ларнинг чор атрофида баландлиги 1 м дан юқори бўлган тўсиқлар бўлиши ёки усти тўшама билан ёпилиши керак.

5.3.12.6. Суюқлик ишқор ва кислота қўшиб тайёрланганда, ишчилар кўзойнак ёки кўзойнакли махсус ниқоб ҳамда респиратор, резинка қўлқоп, фартук ва этик билан таъминланиши керак.

 

5.3.13. Кудуқларни мустаҳкамлаш

 

5.3.13.1. Мустаҳкамлаш қувурлари колоннасини тушириш ёки кўтариш олдидан бурғилаш устаси вишка (мачта), тал системаси, асбоб-ускуналар, назорат-ўлчов асбобларининг бузуқ эмаслигини шахсан текшириши шарт. Аниқланган носозликлар қувурларни тушириш ёки кўтариш ишлари бошланишига қадар бартараф этилиши зарур.

5.3.13.2. Мустаҳкамлаш қувурлари колоннаси секциялари, улар қабул кўпригидан кўтарганда, бурғилаш вишкасига эркин ўтиши керак.

5.3.13.3. Мустаҳкамлаш қувурларини тушириш ва кўтариш жараёнида қуйидагилар тақиқланади:

а) мустаҳкамлаш қувурлари колоннаси секциясининг эркин тебранишига йўл қўйиш;

б) қувурни тебранишдан сақлаш учун уни бевосита қўл билан ушлаб туриш;

в) қувурни арқон билан ўраб кўтариш, тушириш ва тортиш;

г) вазни 50 кг дан ортиқ бўлган мустаҳкамлаш қувурларини қувур аравачасини ишлатмасдан олиб кириш ва чиқариш.

5.3.13.4. Кўтариш олдидан мустаҳкамлаш қувурларини калибрлаш (ўлчамларини текшириш) чоғида қудуқ оғзининг олдида калибр тушиб кетиши мумкин бўлган томонида туриш тақиқланади.

5.3.13.5. Сиқилиб қолган қувур колоннасини қўл билан калит ва бошқа асбоблар ёрдамида айлантиришдан олдин машинист, кўтариш арқонининг бўшашган жойини таранглаштириб қўйиши керак, қувурлар айлантирилганда эса, уларнинг тўсатдан тушиб кетишини дарҳол тўхтатишга шай туриш керак.

5.3.13.6. Қувурларни тортиб чиқариб олиш чоғида лебедка билан дастгоҳ гидравликасини ёки лебедка ва домкрат (зарб "бабаси")ни бир вақтда ишлатиш тақиқланади.

5.3.13.7. Цементлаш ишларини бошлашдан олдин сақловчи клапанлар ва манометрларнинг бузуқ эмаслиги текширилиши керак, бутун қурилма эса (насослар, қувурлар, шланглар, қуювчи бошчалар ва ҳ.к.) насоснинг техник паспортида кўзда тутилган энг юқори босимда синалиши керак.

Қуювчи каллак беркитувчи вентиль ва манометр билан жиҳозланиши зарур.

5.3.13.8. Цементни элашда ва цемент қоришмасини тайёрлаш чоғида ишчилар респиратор ва ҳимоя кўзойнакларда ишлашлари керак.

 

5.3.14. Аварияларни бартараф этиш

 

5.3.14.1. Аварияларни бартараф этиш ишлари, бурғилаш ишларини олиб боришга жавобгарлик ҳуқуқига эга шахс (бурғилаш устаси, бурғилаш бўйича муҳандис, техник раҳбар) раҳбарлигида ўтказилиши керак.

5.3.14.2. Аварияларни бартараф этиш ишларини бошлашдан олдин бурғилаш устаси ва машинист вишка (мачта), асбоб-ускуналар, тал тизими, тушириб-кўтариш ва назорат-ўлчов асбобларининг бузуқ эмаслигини текшириши шарт.

5.3.14.3. Қудуқда қувурларнинг сиқилиб қолиши билан боғлиқ бўлган аварияларни бартараф қилишда, қувурларни лебедка ва станок гидравликаси билан бир вақтда тортиш тақиқланади.

5.3.14.4. Қувурлар узилиб кетган ҳолда, домкрат поналари зарб билан учиб чиқиб кетмаслиги учун улар ўзаро ва домкрат ёки дастгоҳга пўлат арқон билан боғлаб қўйилиши керак.

5.3.14.5. Қувурлар домкрат ёрдами билан суғурилганда, улар     домкратдан юқорироқ бўлган жойидан шарнирли хомутлар билан хавфсизлантирилиши керак.

5.3.14.6. Домкратлардан фойдаланилганда қуйидагилар тақиқланади:

а) қувурларни домкрат ва станок лебедкаси билан бир вақтда тортиш;

б) домкратни силжитганда ва тўғрилаш пайтларида тортиб қўйилган қувурларни тал системаси билан ушлаб туриш;

в) юк кўтариб турган қийшайган домкратни тўғрилаш;

г) домкрат боши ва лафет ёки хомутлар орасига қистирма қўйиш;

д) домкратга турли нарсаларни қўйиш;

е) домкрат поршени штоки узунлигининг 3/4 қисмидан ортиқ чиқишига йўл қўйиш;

ж) чиқариш пробкаси (тиқини)ни тез бураб олиб, босимни кескин    тушириш.

5.3.14.7. Қудуқда қувурларнинг сиқилиб қолиши билан боғлиқ аварияларни бартараф этишда, винтли домкратларни ишлатиш тақиқланади.

5.3.14.8. Зарба "бабаси" ишлатилганда, бурғилаш қувурлари улагичларининг буралиб бўшаб қолмаслигини кузатиб бориш зарур.

Қувурларни юқорига уриб чиқарганда "баба"нинг остига ошиқ-мошиқли хомут қўйиш керак.

5.3.14.9. Авария бўлган қувурларга ушлаш қувурларини бириктириш, шунингдек уларни бураб бўшатиш чоғида, ушлаш қувурларининг тушиб кетишига қарши чоралар кўрилиши керак.

5.3.14.10. Авария бўлган қувурларни ушлаш қувурлари билан бураб бўшатиш ишлари бурғилаш дастгоҳи ёрдамида бажарилиши керак.

Авария бўлган қувурларни қўл билан бураб олиш тақиқланади.

 

 

 

5.3.15. ГИДРОГЕОЛОГИК ИШЛАРДА ҚУДУҚЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ

 

5.3.15.1. Бурғилаш қурилмаси ёки кўтаргич пухталик билан қудуқ ўқи бўйлаб марказлаштирилиши керак.

5.3.15.2. Каптажлаш биносидан юқорида жойлашган қудуқда таъмирлаш ишлари бажарганда, машинист билан бино ичида ишлаётган шахслар орасида ишончли алоқа таъминланиши керак.

5.3.15.3. Қум тиқинлари желонка билан тозаланганда, қуйидагилар тақиқланади:

а) желонкани бевосита иш майдончасига бўшатиш;

б) арқон бўшаб қолганда желонкани тушириш; арқоннинг бўш қисми зудлик билан лебедка барабанига ўраб олиниши керак;

в) желонкани тушириш ва кўтариш чоғида қудуқ оғзи ёнида туриш;

г) фавворали қудуқда иш олиб бориш.

5.3.15.4. Симарқон орқага тортувчи роликдан ёки кронблок шкивидан чиқиб қолганда, тушириш-кўтариш амалларини тўхтатиш керак, симарқон ролик (шкив)га киритилгунга қадар, қудуқ оғзида ишончли маҳкамлаб қўйилиши керак.

5.3.15.5. Қум тиқинни сув билан ювганда, ювувчи суюқликнинг қудуққа тушишини олдини олиш учун, уни четга чиқариш зарур.

 

5.3.16. ҚУДУҚЛАРНИ ТУГАТИШ

 

5.3.13.1. Бурғилаш ишлари тугатилгач ва керакли тадқиқотлар ўтказилгандан сўнг, кейинчалик фойдаланилмайдиган қудуқлар "Турли мақсадда бурғиланган қудуқларни тугатиш тампонаж қилиш, ер ости сувларнинг ифлосланиши ва камайишининг олдини олиш учун кон иншоотлари ҳамда ташландиқ қудуқларни кўмиш қоидалари"га мувофиқ тугатилиши керак.

5.3.16.2. Қувурларни тугатишда қуйидагилар бажарилиши зарур:

а) бурғилаш қурилмаси пойдеворини олиб ташлаш;

б) бурғилаш қурилмаси демонтаж қилинганидан сўнг қолган барча чуқурлар ва шурфларни тўлдириш;

в) бурғилаш қурилмасини демонтаж қилгандан сўнг қолган ҳамма чуқурларни ва шурфларни, циркуляцион тизимни тўлдириб кўмиб қўйиш;

г) тупроқдаги ёнилғи-мойлаш материаллар қолдиқларини бартараф қилиш ва майдонни текислаш, зарарланган ерларни қайта тиклаш;

д) сув ҳавзаси булғанишининг олдини олиш чораларини белгилаш.

 

6 - БЎЛИМ. КОН-ҚИДИРУВ ИШЛАРИ

 

6.1. Умумийқоидалар

6.2. Ер усти кон иншоотларини қазиш ва мустаҳкамлаш

6.3. Ер ости кон иншоотларини қазиш ва мустаҳкамлаш

6.4. Кон иншоотларидан чиқиш жойларини барпо қилиш

6.5. Кон иншоотларини сақлаш ва таъмирлаш

6.6. Иншоотларни тугатиш ва консервациялаш

6.7. Ер ости кон иншоотларини шамоллатиш ва чангга қарши курашиш

6.8. Транспорт ва кўтариш

6.9. Сув чиқариш

6.10. Кон иншоотларига сув ва газ ёриб кириш хавфини олдини олиш

6.11. Шахсий чироқлар ва ёритгичлар билан ёритиш

6.12. Телефон алоқаси ва сигнализация

6.13. Кон-қутқарув хизмати, аварияларни бартараф этиш режаси

 

6.1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

6.1.1. Кон-қидирув ишлари белгиланган тартибда тузилган лойиҳалар бўйича амалга оширилиши керак.

6.1.2. Ушбу Қоидалар билан тартибга солинмаган барча ҳолларда кон-қидирув иншоотлари қазилганда, ишлатилганда ва кон-қидирув иншоотларидан режалаланган фойдали қазилмани қазиб олиш ишлари ўтказилганда "Маъданли, ноъмадан ва сочма конларни ер ости усули билан қазишда умумий хавфсизлик қоидалари", "Фойдали қазилмалар конларини очиқ усулда қазишда умумий хавфсизлик қоидалари"нинг талаблари, газ ва чанг бўйича хавфли иншоотларни қазишда, уларни шамоллатишда эса "Кўмир шахталарда хавфсизлик қоидалари"нинг талаблари бажарилиши зарур.

6.1.3. Портлатиш ишлари, қайта ишга тушириш ва ишлар вақтинча тўхтатилгандан сўнг кон иншоотларига ишчиларнинг киришига техникназоратчи шахс томонидан, бошқа барча ҳолларда эса унинг топшириғи бўйича  бригадир ёки звено бошлиғи томонидан рухсат берилади.

6.1.4. Кон-қидирув ишларига касбга мос шахсий ҳимоя ва бошқа воситаларсиз, кон иншоотларига эса, бундан ташқари шахсий ёруғлик манбаисиз шахсларни қўйиш тақиқланади.

6.1.5. Кон-қидирув ишларига алоқадор бўлмаган шахслар, кон    иншоотларига партия (корхона) бошлиғи ёки бош муҳандисинингрухсати билангина, техник назоратчи ходим кузатувида қўйилади.

6.1.6. Кон иншоотларни қазиш ҳар бир иш турининг (бурғилаб портлатиш ишлари, мустаҳкамлаш, ер ости ишларда шамоллатиш) партия (корхона) бош муҳандиси ёки у тайинлаган шахс тасдиқлаган ишлаш паспортларига мос равишда амалга оширилиши керак. Мустаҳкамлаш паспортлари иш раҳбари томонидан геологик ва маркшейдерлик хизмати ходимлари билан биргаликда тузилиши, назорат қилиниши керак, Бу ишларни бажаришга алоқадор бўлган ишчи ва техник ходимлар, паспортлар билан қўл қўйибтаништирилиши керак.

Кон иншоотларини қазишнинг кон-геологик ва кон-техник шароитлари ўзгарганда, мустаҳкамлаш паспортлари (лойиҳалари) ўз вақтида қайта кўриб чиқилиши керак.

Геологик хизмат ходимлари кон иншоотларига боришганда, тоғ жинсларининг кон-геологик тавсифларини ва уларнинг мустаҳкамлик даражасини, айниқса бўшашиб қолган зоналарда ва тугашган жойлардаги,  назорат қилиши керак ва геологик-маркшейдерлик кўрсатмалари журналига иншоотни мустаҳкамлаш кераклиги ҳақидаги хулосаларини қайдлаши керак.

Рассечкаларсиз шурфлар учун шамоллатиш паспорти тузилмайди, шамоллатиш параметрлари ва тартиблари бурғилаш-портлатиш паспортида ёки мустаҳкамлаш паспортида кўрсатилади.

6.1.7. Кон-техник қурилмаларини қуриш ва кон иншоотларни мустаҳкамлаш учун ишлатиладиган материаллар амалдаги стандартлар ва техник шартлар талабларига жавоб бериши керак.

6.1.8. Тоғ жинсини тушириб олиш эстакадасида тўшама бўлиши, одамлар ва вагонеткаларни тушиб кетишининг олдини оладиган панжара ва тўсиқлар билан таъминланиши, эстакада охиридаги темир йўл мустаҳкам тўрт қиррали таянч билан жиҳозланиши керак.

Эстакадада, ҳаракатдаги вагонеткалар ва тўсиқлар орасида, юк туширишга қарама-қарши томонда, эни 0,7 м дан кам бўлмаган эркин ўтиш йўли бўлиши керак.

Тўсиқлар тўшамадан баландлиги 0,15 м дан кам бўлмаган тахта билан жиҳозланиши керак.

Ер кавлаш техникасини қўллаган ҳолда тоғ жинслари тўкмаларини   ёйганда, эстакада зарарланишининг олдини оладиган чегарагичлар қўлланиши керак. Куннинг қоронғу вақтларида, эстакадалар ёритилиши керак.

6.1.9. Тўкмалар жарликларда ва дараларда жойлаштирилганда, унда ёмғир ва тошқин сувларни ўтказиш учун махсус мосламалар кўзда тутилиши керак.

 

6.2.ЕР УСТИ КОН ИНШООТЛАРИНИ ҚАЗИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

 

6.2.1. Мустаҳкам тоғ жинсларда тик ёнли кон иншоотларини 2 м дан кўп бўлмаган чуқурликда, мустаҳкамламасдан ўтиш мумкин.

Мустаҳкам тоғ жинсларда тик ёнли поғонасимон, ҳар бир поғонанинг баландлиги 2 м дан ортиқ ва супачаси0,5 м дан кам бўлмаган, иншоотларни мустаҳкамламасдан ўтказишга рухсат этилади.

Бу чекланишлар табиий қияликдаги мустаҳкам тоғ жинсларда қазишга тааллуқли эмас.

Кон иншоотлари бўш тоғ жинсларида ўтилганда, уларнинг ёнлари мустаҳкамланиши ёки ёнлар табиий қиялик бурчагигача текисланиши керак.

Мустаҳкамлагичнинг тури, мустаҳкамлашнинг зарурлиги ёки мустаҳкамламасдан қазишнинг имкони мавжудлиги геологик-маркшейдерлик эътирозлар журналида қайд этилиши ва мустаҳкамлаш паспортига киритилиши керак.

6.2.2. Қиялик бурчаги 30° дан ортиқ бўлган тоғ ёнбағирликлардаён сатҳ мустаҳкамлагичи ёнбағир чўққисигача канава (траншея)нинг сатҳи устидан камида 0,5 м чиқарилиши керак.

6.2.3. Кон иншоотлари тоғ жинсини 2,5 м чуқурроқдан олиб ташлаш йўли билан қазиганда, эни камида 0,5 м бўлган поғона қолдирилади.

6.2.4. Кон иншоотлари, тоғ жинсини олиб ташлаш йули билан ўтилганда, тўшама ўрнатилган жойлардаги мустаҳкамлагични кучайтириш лозим, тўшамаларнинг ўзини эса баландлиги 0,15 м дан кам бўлмаган ён тахталар билан тўсиш керак.

6.2.5. Чуқурлиги 1,5 м дан ортиқ бўлган иншоотларга одамларни фақат тўсиқли зиналардан ёки нишаб жойлардан тушишига рухсат этилади.

6.2.6. Қиялик бурчаги 35° дан юқори бўлган ёнбағирларда ва қояли чуқурликлар бўлган жойларда кончилик ишларинибажаришда ишчилар сақловчи воситалар (сақловчи камарлар, сақловчи симарқонлар)ни қўллаб ишлашлари зарур.

6.2.7. Тик ёнбағирларда, жарликларда, даралардаги иш участкаси кончилик ишлари раҳбари томонидан текширилган бўлиши керак ва тоғ жинсининг думаловчи бўлакларидан, осилиб турувчи тошлардан, мумкин бўлган ўпиришлардан, кўчки ва сув тошиб босишидан ҳимояловчи хавфсизлик чоралари қабул қилиниши керак.

Осилиб турган тоғ жинслари остида ҳамда ёнбағирларнинг кўчкилар, емиришлар ёки ўпирилишлар эҳтимоли бўлган томонида иш олиб бориш тақиқланади.

6.2.8. Кончилик ишларининг раҳбари кон иншооти тубининг, канавалар ва траншеялар ёнлари, поғоналар, қияликларнинг ҳолатини кузатиб бориши шарт. Тоғ жинси қулаб тушиш хавфи пайдо бўлганда ишлар тўхтатилиши, одамлар ва механизмлар хавфсиз жойга кўчирилиши зарур.

6.2.9. Кон қазиш, бурғилаш ва ер қазиш-транспорт асбоб-ускуналари ишлаганда, уларнинг ишчи органлари ва юритгич қисмлари (симарқонлар, занжирлар, тасмалар, штоклар ва ш.к.)нинг хавфли ҳаракатланиш зоналарида туриш тақиқланади. Хавфли зона фойдаланиш йўриқномаси билан белгиланади ва керак бўлганда иш олиб бориладиган жойлар байроқчалар, плакатлар ва бошқа воситалар билан белгиланади.

6.2.10. Ўзиюрар кон қазиш, бурғилаш ва ер қазиш -транспорт асбоб-ускуналарини таъмирлаганда, ишлатганда ва уларга хизмат кўрсатишда қуйидагилар тақиқланади:

а) фойдаланиш йўриқномасида кўрсатилган бурчак қийматидан ортиқ бўлган қияликларда ишлатиш;

б) юритгичи ишлаб турган ва ишчи қисмлари ерга туширилмаган ҳолатда, назоратсиз қолдириш;

в) юритгичи ишлаб турганида, асбоб-ускуналар горизонтал бўлмаган майдончага ўрнатилганда, ишчи органлар ерга туширилмаган ва ишончли тагликка қўндирилмаганда, ғилдираклар (занжирсимон ўрмалагичлар) остига тиргак қўйилмаганда таъмирлаш, ростлаш ва мойлаш ишларини бажариш.

6.2.11. Қиялик четидан ўзиюрар кон қазиш, бурғилаш ва ер қазиш-транспорт асбоб-ускуналарининг ғилдираги (занжирсимон ўрмалагичи)гача бўлган энг кичик масофа, иш олиб бориш лойиҳаси ёки муайян шароитлар учун тузилган маҳаллий йўл-йўриқлар биланбелгиланади.

6.2.12. Ишламайдиган вақтда кон қазиш, бурғилаш ва ер қазиш-транспорт асбоб-ускуналари хавфсиз ҳолатга келтириш зарур, бунда қуйидагилар амалга оширилиши лозим: ишчи органни ерга тушириш, асбоб-ускуналарни токдан узиб қўйиш, турар тўхтатгичга қўйиш, қияликда ғилдирак остига тўхтатиш бошмоғини қўйиш, кабинани беркитиш ва дахлдор бўлмаган шахслар томонидан асбоб-ускуналарни ишга туширилишига йўл қўймаслик чораларни қабул қилиш.

 

      6.3. ЕР ОСТИ КОН ИНШООТЛАРИНИ ҚАЗИШ ВА  МУСТАҲКАМЛАШ

Умумий қоидалар

 

6.3.1. Қидирув штольняларда, шахталарда ва рассечкалари бор      шурфларда олиб борилганда, кон иншоотларга тушган ва улардан чиққан барча шахслар ҳисобга олиниши керак. Ҳисобнинг тўғри олиб борилиши ва аниқланишига кон ишларининг раҳбари жавобгардир.

Смена тугаганда, кон қидирув иншоотларидан ер юзасига биргина одам чиқмай қолганда ҳам, ҳисобни олиб борувчи бу ҳақда кон ишлари раҳбарини ва партия (корхона) раҳбарини огоҳлантириши шарт. Дарҳол шахта (штольня)да одамларнинг ушланиб қолганлик сабабини аниқлаш ва уларни ер юзасига чиқариш чоралари кўрилиши керак. Ҳар бир ишчи кон иншоотлардан чиққандан кейин, дарҳол ёритгични чироқхонага топширишга мажбур.

6.3.2. Ишга янги кирган барча ер ости ишчилари шахтадан (штольнядан) юзага чиқадиган асосий ва захира чиқиш жойлари билан шунингдек, пана жой-камераларнинг жойлашиши билан, назоратчи шахс кузатувида ишлаш жойидан кон иншоотлари ва захира чиқиш жойларидан бевосита ўтишйўли билан таништирилиши керак.

Ҳамма ишчиларни захира чиқиш жойлари билан қайта таништириш ишлари назоратчи шахслар томонидан ҳар 6 ойда, захира чикиш жойлари ўзгарганда эса дарҳол ўтказилади.

6.3.3. Одамлар кон иншоотларига, улар шамоллатилганидан шунингдек, ҳаво таркибининг сифати йўл қўйилган чегаравий концентрация (ЧЙҚК)га етказилгандан сўнг, қўйилади.

6.3.4. Ер ости кон иншоотларида сменада ишлайдиганларнинг энг кўп сонига мўлжалланган, гуруҳлаб сақловчи нафассақлагичлар бўлиши керак ва 10% миқдорда, лекин камида иккита нафассақлагичдан кам бўлмаган, захира кўзда тутилиши керак. Зарур ҳолларда захира нафассақлагичларга ўтказиш пунктлари кўзда тутилиши керак.

Гуруҳлаб сақловчи нафассақлагичлар иш жойларда сақланишини ва ишлашга яроқлилигини таъминловчи махсус яшикларда туриши лозим.     Нафассақлагичларнинг гуруҳлаб сақлаш турар жойлари барча ер ости   ишчиларига ва мутахассисларга маълум бўлиши ва у ерда "НАФАССАҚЛАГИЧЛАР" деган ёритилган ёзув бўлиши керак. Ер ости ишчилари ва техник ходимлар нафассақлагичларни фойдаланишга, даврий равишда уларнинг билимини текшириш йўли билан (6 ойда камида бир марта), ўргатилган бўлиши керак. Нафассақлагичлар йилнинг ҳар чорагида далолатнома асосида текширувдан ўтказилиши зарур.

6.3.5. Кон иншоотларини қазиш билан банд бўлган ишчилар ва мутахассислар иншоотт ҳавосида зарарли газлар миқдорини экспресс-аниқлаш учун ихчам газтаҳлилгичларни қўллашга ўргатилган бўлиши керак.

6.3.6. Ҳолати одамлар учун хавфли кон иншоотлари, шунингдек вақтинча ишлар тўхтатилган, узунлиги 10 м дан ортиқ бўлган кон иншоотлари ёпилган ("тўсилган") бўлиши ҳамда огоҳлантирувчи ва тақиқловчи ёзувлар (белгилар)га эга бўлиши керак.

6.3.7. Шахталар (штольнялар) ишламайдиган кунларда ва сменаларда асосий иш жойидан узоқ бўлган кон иншоотлари (забойлар)га, шунингдекҳар хил иншоотларга, техник назоратчи шахс билан бирга тажрибали ишчи томонидан кўриб чиқилганидан сўнггина, бу иншоот (забой)ларга камидаикки киши юборилиши керак.

Асосий иш жойидан узоқ кон иншоот (забой) лар рўйхати, йилнинг ҳар чорагида корхона (партия) бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.

Айрим ҳолларда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда бу тартибдан четга чиқиш мумкин.

6.3.8. Тоза ҳаво бериладиган кон иншоотларида ва иншоот оғзидан 30 м гача бўлган масофада очиқ олов ёқиш ТАҚИҚЛАНАДИ. Махсус ажртилган жойлардагина чекишга рухсат берилади.

6.3.9. Юклар ташиладиган барча горизонтал иншоотларнинг тўғри участкаларида мустаҳкамлагич орасида ёки иншоотларда ўрнатилган асбоб-ускуналар, узатувчи қувурлар ва поезднинг ташқи ўлчамларининг энг кўп чиқиб турган қисмиги орасидаги масофа 0,7 м дан (одамлар эркин ўтиши учун) кам бўлмаган, бошқа томонидан эса 0,25 м дан (мустаҳкамланмаган иншоотларда, ёғочдан, металлдан ва ром конструкцияли темир-бетон ва бетондан қилинган мустаҳкамлагичлар ишлатилганда) ва 0,2 м дан (яхлит бетондан, тошдан ва темир-бетондан қилинган мустаҳкамлагичлар ишлатилганда) кам бўлмаган масофа (оралиқлар) бўлиши керак. Иншоотдаги одамлар бемалол ўтадиган йўлак баландлиги 1,8 м дан кам бўлмаслиги керак.

Юкларни қўл билан итариб чиқарганда ва иншоотнинг нишаблиги 0,005 дан кўп бўлмаганда, эркин ўтиш йўлининг эни камида 0,5 м бўлишига йўл қўйилади, иншоотнинг бошқа томонидан эса 0,2 м дан кам бўлмаган тор йўлаклар бўлиши керак. Юкларни қўл билан итариб чиқарганда эркин ўтишни таъминлаш учун корхона (партия) бош муҳандиси (техник раҳбари)нинг рухсатномаси билан иншоотни кенгайтириш ўрнига бир-биридан 25 м дан кам бўлмаган масофада, иншоотнинг бир томонида жойлашган ўйиқлар бўлишига рухсат берилади. Ўйиқларнинг эни 1,2 м дан, чуқурлиги 0,7 м дан ва баландлиги 1,8 м дан кам бўлмаслиги керак.

Одамлар ўтадиган эркин жойлар бошидан охиригача иншоотнинг фақат бир томонида барпо этилиши керак. Йўллар орасидаги кенглик (иккита параллел тўғри йўлларнинг ўқлари орасидаги масофа) шундай бўлиши керакки, бунда қарама-қарши келаётган электровозлар (вагонеткалар) орасидаги тор оралиқлар электровоз (вагонетка) ташқи ўлчамининг энг кўп чиқиб турган чеккалари бўйича 0,2 м дан кам бўлмаслигини таъминлаши керак.

Вагонеткаларни улаш ва ажратиш жойларида (туташган қўшимча йўлларда, ствол олди майдонларда) иншоотнинг иккала томонида 0,7 м дан (механизациялаштирилганда) ва (қўл билан итариб чиқарганда) 0,5 м дан кам бўлмаган тор оралиқлар бўлиши зарур.

Йўловчи поездларга одамлар чиқиш жойларида, поезднинг бутун узунлиги бўйлаб эни 1,0 м дан кам бўлмаган эркин ўтиш жойи бўлиши керак.

Одамлар эркин ўтадиган томонида иншоотнинг ости текисланган ёки устига ташлама ётқизилган бўлиши зарур.

Эшиклар ва тўсиқлар (шамоллатиш, ёнғинга қарши ва б.) ўрнатилган жойларда юрадиган поезд ташқи ўлчами билан эшик ўрнатилган жой девори (кесаки) орасидаги энг тор масофа 0,5 м дан кам бўлмаслиги керак. Одамлар ўтиши учун эни 0,5 м дан кам бўлмаган махсус эшик бўлганда, поезднинг ташқи ўлчами ва кесаки орасидаги масофа, эркин ўтиш томонидан 0,2 м гача камайтирилиши мумкин.

Иншоот девори (мустаҳкамлагичи) ва қазиш ускунасининг энг кўп чиқиб турган қисми орасидаги (юклаш-транспорт машинасини ҳам қўшиб) эркин ўтиш жойининг эни, иншоот забойи олдида ишлаганда 0,5 м дан кам бўлмаслиги керак.

6.3.10. Мустаҳкам тоғ жинсларидаги кон иншоотлари гумбаз шаклда бўлганда, мустаҳкамламасдан қолдириш мумкин, ер юзасидан ўтиладиган унга кириш жойи мустаҳкамланиши шарт. Нишаб ва тик кон иншоотларнинг горизонтал иншоотлар билан туташиш жойлари, тоғ жинсларининг мустаҳкамлигидан қатъий назар мустаҳкамланиши керак; горизонтал иншоотларнинг бўш ва ўртача бўш тоғ жинсларда туташган жойлари мустаҳкамланиши керак.

Оралиқ горизонтлардаги (қават тагидаги) горизонтал, қия ва тик иншоотларнинг туташган жойларини,қидирув иншоотларидан рассечкалар ва технологик ўйикларни мустаҳкамлаш зарурияти лойиҳа билан белгиланади.

6.3.11. Сунъий равишда тутиб туришни талаб қиладиган тоғ жинсларда горизонтал ва нишаб кон иншоотлари қазилганда, доимий мустаҳкамлагич ўрнатилгунга қадар, хавфсизликни таъминлайдиган конструкциядаги  вақтинчалик мустаҳкамлагичлар қўлланиши керак.

Ўта бўш ва барқарор бўлмаган тоғ жинсларида (сепилувчан, юмшоқ ва қуюқ оқаваларда) кон иншоотларини илгарилама (қоқиладиган) мустаҳкамлагич ишлатиб қазиш лозим.

Агар мустаҳкамлаш зарур бўлган иншоотларни қазиш узоқ муддатга тўхтатилса, ўтилган жойларда мустаҳкамлагич иншоотнинг забойига тақаб ўрнатилиши керак.

Вақтинчалик мустаҳкамлагич қўлланилишининг зарурияти ва доимий мустаҳкамлагичнинг иншоот забойидан орқада қолиши иш лойиҳаси ва мустаҳкамлаш паспорти билан белгиланади. Барқарор бўлмаган тоғ   жинсларида забой яқинида мустаҳкамлаш материалларнинг захиралари бўлмаган ҳолда, иншоотларни қазиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

 

Горизонтал кон иншоотлари

 

6.3.12. Лойиҳада кўзда тутилганга нисбатан кон-техник шароитлар мураккаблашган ҳолларда (иншоот остининг бўртиши, ён босим, ағдарилишлар, қуюқ оқавалар натижасида кўп очиқ жойлар пайдо бўлиши ва б.) кон иншооти махсус лойиҳа бўйича мустаҳкамланиши керак.

6.3.13. Горизонтал иншоотлар тагидан босим бўлганда, тўлиқ            мустаҳкамловчи ромлар билан, бундай босим бўлмаганда эса, тўлиқ бўлмаган - оралари очиқ мустаҳкамловчи ромлар билан мустаҳкамланиши керак.

Бир-биридан маълум масофада жойлашган мустаҳкамловчи ромлар билан мустаҳкамланганда иншоот шипи, зарур бўлганда эса иншоотнинг ёнлари, қопланиши керак.

Ёғоч мустаҳкамлагичнинг барча қисмлари, уларни ўрнатиш пайтида, бир-бирига зич равишда келтирилиши ва поналаштирилиши керак.

Мустаҳкамлагич билан иншоот шипи орасидаги бўшлиқ ёғоч билан, мустаҳкамлагич билан девор орасидаги бўшлиқ эса, тоғ жинси ёки ёғоч билан зич тўлдирилиши керак.

Ёнмайдиган материаллар билан мустаҳкамлаганда (ёппасига бетонли мустаҳкамлашдан ташқари), бўшлиқларни ёғоч билан тўлдириш ТАҚИҚЛАНАДИ.

6.3.14. Штангали, сачратма-бетон ва бошқа махсус мустаҳкамлагич турларини тиклаш ва ишлатиш, уларни ищлатиш қўлланмасига мувофиқ амалга оширилиши керак.

Тик кон ишноотлари

 

6.3.15. Қидирув шахта ёки шурфнинг стволида бўлган, юқоридан тушиб кетадиган нарсалардан, лойиҳага (паспортга) биноан иншоот забойи яқинида жойлашган сақловчи тўшама билан ҳимоя қилиниши керак.

6.3.16. Вақтинча ёки доимий мустаҳкамлагичнинг иншоот забойидан рухсат бериладиган орқада колиши, ён томонлардаги тоғ жинсларининг чидамлиги ва ишлаш шароитларининг хавфсизлилигидан келиб чиққан ҳолда лойиҳа (паспорт) билан белгиланади.

6.3.17. Қидирув шахтасининг чамаланаётган горизонтдан пастроқдаги  қазилаёттан қисми тўшама ёрдамида ёки лойиҳага асосан яхлитлик қолдириш билан изоляцияланган бўлиши керак. Яхлитлик ости томондан сидирға      қопланган бостирмали мустаҳкамлагич билан ишончли мустаҳкамланган бўлиши керак.

Сақловчи тўшамани бузиб олиш ёки яхлитликни қазиб олиш фақат ствол олди майдонидаги рассечкани казиш тугаллангандан сўнг ва стволнинг янги казилган қисми армировка қилингандан кейин амалга оширилиши керак.

6.3.18. Шахталарнинг тик стволларини бўш тоғ жинсларида қазиганда, тик бутун устунларни (вандрутларни) ва доимий кашакларни (расстрелларни) ўрнатиш, тик бутун устун (вандрут) узунлигига тенг баландликликдаги мустаҳкамлагичнинг янги звеносини тиклаш биланоқ амалга оширилишикерак.

Тик бутун устун (вандрут)билан ўраб олинмаган пастки кашаклар вақтинча тиргаклар билан маҳкамланиши керак.

6.3.19. Қидирув шахталари стволлари ҳамда шурфлар, бир-биридан тўсиқлар ёки тешиклари 0,05x0,05 м дан кўп бўлмаган металл тўр билан ажратилган юк кўтариш ва зинали бўлимлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

Шахталар стволини ва шурфларни механик кўтаришдан фойдаланиб қазилганда, иншоотда ишчилар сони жихатдан энг кўп бўлган сменанинг барча ишчилари жойлашадиган таъминловчи осма авария-қутқарув нарвон бўлиши лозим. Нарвон тўхтатгичлар билан ускуналанган ва уйғунлашган (механик ва қўл) юритмаси бўлган қазиш лебедкасининг симарқонга бириктирилиши керак.

Чуқурлиги 70 м гача бўлган стволларни қазиганда авария-қутқарув нарвонларини илиш учун лебедкалар фақат қўл юритмали бўлиши, тўхтатгичлар билан ускуналаниши керак.

Зинали бўлинма бевосита қазилаётган иншоот тубидан кейин ўрнатиладиган шароитларда стволлар ва шурфларни авария-қутқарув нарвонларсиз қазишга рухсат берилади.

Чуқурлиги 20 м гача бўлган қидирув шурфларида осма нарвонлар бўлганда, зинали бўлинмани ясаш шарт эмас; осма нарвон шурф оғзининг мустаҳкамлагичига маҳкамланиши керак.

Зинали бўлинманинг орқада қолиши 3 м дан, портлатиш усули билан қазиганда эса,10 м дан кўп бўлмаслиги лозим.

Зина бўлинмасининг пастки майдончасидан кон иншооти забойигача осма нарвон бўлиши зарур.

Юкловчи машиналар (грейферлар ва б.) қўлланганда, зинали бўлинманинг орқада қолиши лойиҳа билан белгиланади.

6.3.20. Тик иншоотларнинг зинали бўлимларида нарвонлар 80° дан кўп бўлмаган қиялик билан ўрнатилиши керак. Нарвонлар иншоотнинг ҳар бир оғзи ва иншоотдаги ҳар бир майдончаси устида 1 м чиқиб туриши ёки майдонча тешигининг устида мазкур баландликда иншоот мустаҳкамлагичига пўлат ушлагич (скоба)лар билан пухта маҳкамланиши керак.

Зина бўлинмалари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) чиқиш-тушиш жойларининг эни 0,6 м дан, узунлиги 0,7 м дан кам бўлмаслиги керак;

б) нарвон асосидан иншоот мустаҳкамлагичигача бўлган энг тор      оралиқ (нарвонларга чиқиш майдончаларининг орасидаги масофа 6 м дан кўп бўлмаганда) 0,5 м ни ва (майдончалар орасидаги масофа 8 м дан кўп бўлмаганда) 0,6 м ни ташкил қилиши керак;

в) нарвонлар эни 0,4 м дан кичик ва нарвон зинапоялари орасидаги   масофа 0,3 м дан кўп бўлмаслиги керак.

6.3.21. Тик кон иншоотлари музлатиш усули билан қазилганда, музлатилган чуқурлик доимий назорат қилиниши зарур.

6.3.22. Шурфлардан тоғ жинсларининг катта бўлакларини (харсанг тошларни) бадьясиз кўтарганда, даставвал ишчилар иншоот забойидан узоқлаштирилган бўлиши керак.

6.3.23. Шурфлар ва қидирув шахта стволларининг зумпфлари лойиҳага ёки мустаҳкамлаш паспортига мос бўлган ишончли тўшама билан ёпилиши керак.

6.3.24. Юқорилама кон иншоотларни қазиш учун корхона (партия) бош муҳандиси тасдиқлаган ишларни ташкил қилиш лойиҳаси тузилиши керак.

 

Нишаб кон иншоотлари

 

6.3.25. Нишаб кон иншоотлари қазилганда ёки таъмирлаганда, иншоот забойида ишлаётганлар юқоридан вагонеткалар ёки бошқа нарсаларнинг тушиши мумкинлигидан, тузилиши лойиҳада ёки мустаҳкамлаш паспортида кўзда тутилган иккитадан кам бўлмаган пухта тўсиқлар (барьерлар) билан муҳофаза қилиниши керак. Тўсиқлардан биттаси иншоотнинг оғзида, бошқаси эса забой яқинида, лекин иш жойидан 20 м дан узоқ бўлмаган масофада, ўрнатилиши керак.

6.3.26. Нишаблик бурчаги 12° гача бўлган иншоотмлар ромлар билан горизонтал кон иншоотлар каби мустаҳкамланиши керак.

Нишаблик бурчаги 12° дан юқори бўлган кон иншоотлари мустаҳкамлаганда, таянч ромлар ва лозим бўлган ҳолларда мустаҳкамловчи ромлар орасига тиргаклар ўрнатилиши керак.

Кон иншоотининг нишаблик бурчаги 25° гача бўлганда таянч ромлар орасидаги масофа 12 м дан кўп бўлмаслиги, нишаблик бурчаги каттароқ бўлганда эса, лойиҳа билан белгиланади, лекин қайд этилгандан ортиқ    бўлмаслиги керак.

6.3.27. Нишаблик бурчаги 50° дан кўп бўлган иншоотлар, тик кон иншоотлар каби қазилиши (мустаҳкамланиши) керак.

6.3.28. Мустаҳкамловчи ромлар иншоот бўйлама ўқига нисбатан перпендикуляр ўрнатилиши керак.

Кон иншоотлари сурилишга мойил тоғ жинсларда қазиганда, ромлар сурилишга қарши йўналишда 3-10° қиялик билан ўрнатилиши лозим.

 

            6.4. КОН ИНШООТЛАРИДАН ЧИҚИШ ЖОЙЛАРИНИ ҚУРИШ

 

6.4.1. Қидирув шахталарида (шурфларда) ва штольняларида ер юзасига чиқиш жойи битта бўлишига рухсат берилади.

Ишлатилаётган шамоллатиш воситалари кон иншоотларнинг ишлаш зоналарида зарарли моддаларнинг ЧЙҚКсини таъминламаган ҳолда, кон қидирув ишларининг объектларида шамоллатиш иншооти сифатида         фойдаланиладиган иккинчи (захира) чиқиш жойи барпо қилиниши зарур.

Захира чиқиш жойлари сифатида фойдаланиладиган тик ва нишаб кон иншоотлари юриш (зинали) бўлинмаларга эга бўлиши керак.

Иш зоналари иншоот оғзидан ёки соф ҳаво оқимидан (умумшахта шамоллатишда) 1000 м дан кўпроқ узоқлашганда, иншоотларда, уларнинг тубидан 1000 м дан кўп бўлмаган масофадаги жойларда бошпана-камералар қазилади.

Бошпана-камераларнинг шахсий соф ҳаво манбаи ёки авария пайтида ҳаво таъминлаш пункти бўлиши керак. Уларни ускуналаш (жиҳозлаш, авария пайтидаги ёритиш, огоҳлантириш, телефон алоқаси ва ҳ.к.) лойиҳа билан аниқланади.

6.4.2. Шахтадан (штольнядан) заҳира чиқиш учун ишлатиладиган барча иншоотларда ҳамда иншоотнинг тармоқларида кон иншоотнинг номи ва ер  юзасига чиқиш йўналишини кўрсатувчи тахтачалар бириктирилиши керак.

6.4.3. Штольнялар ва шахта (шурф) стволлари оғзи ёнидаги қисми 5 ммасофада ёнмайдиган мустаҳкамлагич ёки ўтга чидамли қопламали (ишлов берилган) мустаҳкамлагичдан иборат бўлиши керак.

Штольня асоси (портали)нинг тузилиши лойиҳа билан белгиланади ва асосмайдончасига тош тушиши ва тўкилмаларнинг сурилишига йўл қўймаслиги, тўғридаги ва ёнидаги ўйиқларнинг барқарорлигини таъминлаши керак.

6.4.4. Тик қидирув шахта стволлари оғзиларининг пастида баландлиги 0,15 м дан кам бўлмаган яхлит қопламаси ёки баландлиги 2,5 м дан кам бўлмаган яхлит панжарали тўсиқ, ишлаш томонларида эса, эшик ёки панжара бўлиши керак.

Галерея бўлмаган ҳолатдаги қиялик бурчаги 50° дан кам бўлмаган   нишабли стволларнинг оғзилари тўсилиши керак, панжарали эшиклар ёки кўтариладиган тўсиқлар ўргатиладиган, тоғ жинси узатиладиган томон бундан мустасно. Тўсиқнинг баландлиги ва тузилиши лойиҳа билан белгиланади.

6.4.5. Кўндаланг кесим юзаси2 м2 дан, чуқурлиги 10 м дан ортиқ шурфларнинг оғзилари, тоғ жинслари механизациялаштирилган усулда кўтарилганда, ёпқичлар билан ускуналаниши ва мустаҳкамланиши керак. Мустаҳкамлагич ер юзасидан камида 0,3 м дан юқорига чиқарилиши керак.

6.4.6. Барча ер ости кон иншоотларига ер юзасидан кириш жойлари, ишламаётган вақтда бегона шахслар киришига йўл қўймаслик учун, метал эшикларга ёки яхлит тўсма қопқоқларга эга бўлиши керак.

 

6.5. КОН ИНШООТЛАРИНИ САҚЛАШ ВА ТАЪМИРЛАШ

 

6.5.1. Ишлаб турган барча кон иншоотлари бутун фойдаланилиши     давомида бехатар ҳолатда, озода сақланиши ва кераксиз нарсалар билан тўлғазилмаслиги керак. Мустаҳкамланган иншоотларнинг шакли ва кўндаланг кесими юзаси ўлчамлари мустаҳкамлаш паспортига мос бўлиши керак.

6.5.2. Ер юзасига кўтарилган тоғ жинслари ва материаллар тик кон иншоотлари оғзи ёнида, уларнинг иншоотга тушиб кетишни олди олинган  тарзда ва ишларни маромида олиб боришни таъминлайдиган масофада тўпланиши керак.

Шурф ёки шахта стволи зинали бўлинмасининг жойлашиши, унга ствол ёнидаги иншоотлардан бемалол киришни таъминлаши керак.           Нарвонлар ва майдончалар озода сақланиши, қишда эса муздан тозаланиши керак.

6.5.3. Ишлаб чиқариш жараёни бажарилаётган ишдаги иншоотлар ҳар иш сменасида техник назоратчи томонидан кўздан кечириб чиқилиши керак. Ишлаб турган барча иншоотлар (шамоллатиш, захира чиқиш жойлари ва ш.к.) ва уларнинг мустаҳкамлагичлари бош муҳандис тасдиқлаган махсус график бўйича мансабдор шахслар томонидан кўздан кечириб борилиши   керак,

Мустаҳкамлагичнинг бузилган жойи ёки тоғ жинсининг қатламланиш (ўпирилиш) аломатлари топилган ҳолларда иш хавфсизлиги шароитларини таъминлаш чоралари кўрилиши керак. Мустаҳкамлашнинг аниқланган носозликлари ва уларни бартараф қилиш учун қўлланилган чоралар "Мустаҳкамлагичлар ва кон иншоотлари ҳолатини текшириш журнали"га ёзиб қўйилишикерак.

Тик кон иншоотларининг армировкаси ва мустаҳкамлагичи ҳар суткада кончилик ишлари раҳбари махсус тайинлаган шахс томонидан кўриб чиқилади.

Шахталар (шурфлар) стволлари мустаҳкамлагичи ёки армировкасининг носозлиги аниқланганда, бу стволлардан кўтариш ишлари дарҳол, носозлик бутунлай бартараф этилгунга қадар, тўхтатилиши керак.

Шахта (шурф) стволи мустаҳкамлагичи ёки армировкаси            таъмирланганидан ва тўғриланганидан сўнг, улар кончилик ишлари раҳбари томонидан кўриб чиқилади.

6.5.4. Портлатилгандан ва шамоллаштиришдан сўнг иш жойлари иш бошланишидан аввал портлатувчи ҳамда навбатчи техник назоратчи ёки унинг топшириғи билан бригадир томонидан кўриб чиқилиши ва хавфсиз ҳолатга келтирилиши керак, шундан кейингина ишни бошлашга рухсат берилади.

Тик кон иншоотларида ишларни бошлашдан олдин мустаҳкамлагич ва асбоб-ускуналардан тоғ жинси бўлаклари олиб ташланиши ҳамда армировка ва сақловчи тўшамаларнинг қисмлари бузилган ҳолларда қайта тикланиши зарур.

6.5.5. Кон иншоотлари мустаҳкамлагичи таъмирлаганда, қайта мустаҳкамланадиган жойларда ётқизилган узатув қувурлари ва кабеллар зарарланишдан ҳимоя қилиниши, контакт узатгич эса узилган ва ерга уланган бўлиши ке­рак.

6.5.6. Кон иншооти мустаҳкамлагичи таъмирлаганда ёнма-ён жойлашган (сидирға мустаҳкамлаганда) иккита мустаҳкамлаш ромларини бирданига олиб қўйиш ман этилади. Алмаштирилаётган мустаҳкамлагич ромларининг олдида ва орқасида бўлганлари, вақтинча устун (тирагич)лар билан кучайтирилиши ва боғланиши керак.

Кон иншоотининг шипи ва ёнларида тўлдирилмаган бўшлиқар қолдиришга йўл қўйилмайди.

6.5.7. Ишноотларда уюмлар ва ўпирилишлар мавжуд бўлганда барча  тиклаш ишлари техник назорат раҳбарлигида ўтказилиши керак.

6.5.8. Эски иншоотлар тикланганда, уларга одамларни киришига фақат ҳаво таркиби белгиланган меъёрларга етказилгандан кейин ва мустаҳкамлагичнинг ҳолати текшириб чиқилганидан сўнг рухсат берилади.

6.5.9. Поездлар ҳаракат қиладиган иншоотларда таъмирлаш ишлари ўтказилганда, таъмирланаётган жойнинг иккала томонидан, ишчилар хавфсизлигини таъминлайдиган масофада, огоҳлантирадиган ёритишва огоҳлантирувчи "ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ" белгилари ўрнатилиши керак.

Иншоотларни қайта мустаҳкамлаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойларини тўсиб турувчи сигналларни ва белгиларини ишлар тўлиқ якунига етказилиб, йўллар ҳолати текшириб чиқилмагунча олиб ташлаш ТАҚИҚЛАНАДИ.

6.5.10. Горизонтал ва нишаб иншоотларни қайта мустаҳкамлаш иншоот оғзидан томондан бошланадиган йўналишда амалга оширилиши керак.

Нишаб кон иншоотларнинг кўтариш бўлинмаларини таъмирлаш ва кўздан кечириш ишлари кўтариш ишлари тўхтатилганда ва тўсиқлар (барьерлар) берк бўлган ҳолатда ўтказилиши керак.

6.5.11. Шурф ёки шахта стволини қайта мустаҳкамлаш ишлари мустаҳкамланган қатъий сақловчи тўшамадан туриб амалга оширилиши керак. Шу тўшамадан қидирув горизонтигача ёки зинали бўлинманинг майдончасигача осма нарвон ўрнатилиши керак.

Шурф ёки шахта стволи қайта мустаҳкамлаганда тик устунларни (вандрутларни) олиш ишлари, фақат бир звено чегарасидагина, мустаҳкамлагичнинг чидамлигини таъминлаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

6.5.12. Шурфлар ва шахта стволларини таъмирлашва кўздан кечириш ишларини юксиз бадьяда ёки катак (клет)нинг томида туриб амалга оширишга рухсат берилади. Бундай ҳолларда ходимлар кўтарувчи симарқонга уланган сақловчи камарлардан фойдаланиши керак.

Тасодифан тушиб кетадиган нарсалардан ҳимоя қилиш учун соябонсимон ҳимоялаш мосламаси қўлланилиши керак.

 

6.6. КОН ИНШООТЛАРИНИ ТУГАТИШ ВА МАЪЛУМ

ВАҚТГА ЁПИБ ҚЎЙИШ

 

6.6.1. Ишлар тугатилгандан сўнг барча кон иншоотлари зарарланган ерларни қайта тиклаш ишларини амалга оширган ҳолда тугатилиши ёки маълум вақтга ёпиб қўйилиши лозим. Кўрсатилган ишлар тасдиқланган лойиҳа бўйича олиб борилиши керак.

Тугатилган ва вақтинча ёпилган кон иншоотлари ўз вақтида маркшейдерлик планларга киритилиши керак.

Қидирув шахта ва штольнялар стволлари оғзини тугатиш ва вақтинча ёпиш, бажарилган ишлар рўйхати кўрсатиладиган далолатнома билан расмийлатирилади.

6.6.2. Қидирув шахталари ва шурфлар стволлари кўмиш йўли билан тугатилади. Иккита пухта тўшама (темир-бетондан, металл балка ёки рельслардан ва шурфлар учун ёғочдан ишланган) билан ишончли беркитиб тугатиш мумкин. Тўшаманинг бири қаттиқ туб тоғ жинслари жойлашган чуқурликда, лекин ер юзасидан 10 м дан кам бўлмаган чуқурда, бошқаси эса юза билан тенг жойда қурилиши керак; тўшамалар орасидаги бўшлиқ тўлдирилган бўлиши керак.

Тугатилган шахта ёки шурф стволи оғзи атрофида, баландлиги 2 м дан кам бўлмаган тўсиқ қўйилиши ва сув узатувчи ариқча ўтказилиши керак.

Бўш ва сувли тоғ жинсларда ўтилган шахта ва шурф стволларини тугатиш ишлари, уларни кўмиш ва кейинчалик грунт чўккандан кейин қўшимча кўмиш йўли билангина амалга оширилади.

Аҳоли кам яшайдиган жойларда шурфлар қазилганда, уларни тугатиш усуллари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилга ҳолда белгиланади.

6.6.3. Тугатилган штольня оғизлари ва нишаб шахта стволлари қаттиқ тоғ жинсларда, пишиқ ғишт, тош ёки бетондан қилинган кўндаланг деворлар билан, девордан оғизгача бўлган бўшлик эса, тоғ жинси билан зич кўмилиб, ёпилиши керак; қаттиқ тоғ жинслари ствол оғиздан анча узоқда бўлгандадеворни ствол оғиздан 10 м дан кам бўлган масофада қуриш мумкин.

6.6.4. Вақтинча ёпиб қўйилган горизонтал кон иншоотлар оғзилари панжара билан, тик кон иншоотлари оғизлари қулф билан беркитиладиган тўшама ёпқичлар билан ёпилиши керак. Бундай иншоотларнинг оғзи ёнида уларга киришни тақиқловчи белги қўйилиши керак.

6.6.5. Ер юзасига чиқиш жойи бўлган тугатилган колн иншоотлари оғзилари бир йилда камида бир марта экспедиция бош муҳандиси тайинлайдиган комиссиялар томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари далолатномалар билан расмийлаштирилади.

6.6.6. Кон иншоотларни тугатиш тик ва нишаблик бурчаги 30° дан кўп бўлган нишаб кон иншоотларидан мустаҳкамлагичларни чиқариб олиш тақиқланади.

Агар мустаҳкамлагичнинг тузилишида кузда тутилган ва фойдаланиш ҳужжатларида кўрсатилган бўлса, мустаҳкамлагичнинг махсус турларини (инвентар ҳисобланадиган) чиқариб олишга йўл куйилади.

Мустаҳкамлагични чиқариб олишга доир ишларни амалга ошириш учун экспедиция бош муҳандис тасдиқлаган ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган махсус лойиҳа тузилиши керак.

6.6.7. Нишаблик бурчаги 30° дан кам бўлган кон иншоотларидан мустахкамлагични чиқариб олиш ишлари фақат техник назоратчи шахс раҳбарлигида амалга оширилиши мумкин.

6.6.8. Сочилувчан ва оқма тоғ жинсларида ўтилган кон иншоотларидан мустаҳкамлагични чиқариб олиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

Металл каркасли осма мустаҳкамлагич билан мустаҳкамланган кўндаланг кесими думалоқ бўлган шурфлардан мустаҳкамлагични чиқариб олиш мумкин. Каркасли мустаҳкамлагични чиқариб олишдан олдин иншоот, айниқса мустаҳкамлагичнинг айрим секциялари уланадиган жойлар синчиклаб кўздан кечирилиши керак. Мустаҳкамлагичнинг кўп қийшайганлиги ва силжиганлиги маълум бўлса, уни шурфдан чиқариб олиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

Мустаҳкамлагични фақатер юзадан тури, алоҳида секциялар билан лебедка ёки лебёдка ёрдамида чиқариб олишга рухсат этилади.

 

6.7. ЕР ОСТИ КОН ИНШООТЛАРИДА ШАМОЛЛАТИШ ВА ЧАНГГА ҚАРШИ ЧОРАЛАР

                                             Умумий қоидалар

 

6.7.1. Барча кон қидирув иншоотлари иш олиб борилаётган вақтда, сунъий шамоллатилиши керак. Кон иншоотларини шамоллатиш ишлари йўриқноманинг (8-иловага қаранг) талабларига мос тузилган тегишли бўлими ва шамоллатиш паспорти мавжуд бўлган лойиҳага мувофиқ равишда амалга          оширилиши керак.

6.7.2. Кон иншоотларини шамоллатиш тизимини лойиҳалаш, ишларни мумкин қадар ривожлантириш ва конларни чамалаш давридаги боши берк иншоотларнинг узунлигидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши керак.

6.7.3. Кон иншоотларидаги ҳаво таркиби ва ҳолати Чанг шамоллатиш хизмати, (ЧШХ) ҲКҚҚ, ККЁҚК ходимлари томонидан, улар бўлмаганда эса махсус тайинланган мутахассислар томонидан назорат қилиниши керак.

6.7.4. Портлатиш ишларидан кейин шамоллатилаётган иншоотларда, тоза ҳаволи иншоотларга ўрнатиладиган огоҳлантирувчи белги бўлиши керак.

6.7.5. Узунлиги 10 м дан ортиқ горизонтал ва чуқурлиги 5 м дан тик ер ости кон иншоотлари, уларда одамлар бўлган вақтда вентилятор ёрдамида узлуксиз шамоллатилиши керак.

6.7.6. Юқорилама кон иншоотлари қазиш комплекслари билан қазилганда, уни ҳаво-сув аралашмаси билан шамоллатиш мумкин.

6.7.7. Ҳавонинг сифат таркибини масофадан назорат қилувчи воситалар бўлмаганда, юқорилама кон иншоотлари, гезенклар ва шурфларни шунингдек, юқорилама кон иншоотидан узунлиги 5 м дан кўп бўлган кон иншоотини қазиш тақиқланади.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган лойиҳа бўйича юқоридаги шамоллатиш горизонти билан туташмаган юқорилама кони иншоотидан туриб кон иншоотини ўтиш мумкин.

 

Ҳаво муҳити таркиби ва ҳолатига нисбатан қўйиладиган талаблар

 

6.7.8. Ишлаш зонасининг ҳавосида (ҳажм ҳисобида) кислород 20% дан, ис гази, водород, метан 0,5% дан кўп бўлмаслиги керак.

Ишлатилаётган кон иншоотларидаги ҳаво таркибида зарарли моддаларнинг йўл қўйиладиган миқдори ЧЙҚК (ПДК) 1-жадвалда келтирилганидан ортиқ бўлмаслиги керак.

1-жадвал

Ишлаш зонаси (ишлатилаётган кон иншоотларида) ҳавосидаги зарарли моддаларнинг чегаравий йўл қўйилган концентрациялари

 

Модданинг номи

Формуласи

ЧЙҚК

 

 

% ҳажм ҳисобида

мг/м3

1

2

3

4

Азот оксиди (NO2 га ҳисоблаганда)

NO+NO2

0,00026

2

Акролеин

СН2-СН-С-ОН

0,000009

0,2

Мойли альдегид

-

-

5

Углерод оксиди

СО

0,0017

20

Минерал мойлар(нефтли)

 

-

 

-

 

5

Металл симоб

Hg

-

0,01

Водородсульфид

Н2S

0,00071

10

С га ҳисобланган углеводород

 

-

 

-

 

300

Формальдегид

СН2О

0,00004

0,5

Олтингугуртли ангидрид

SO2

0,00038

10

Кремнезёмли чанглар:

 

 

 

а) 70% дан кўп SiO2 (кварцит, динас и б.)

-

-

1

б) 10-70% SiO2 (гранит, шамот, ҳом слюда, углерод чанги ва б.)

-

-

2

в) 2-10%  SiO(кукерситли ёнувчи сланецлар, мис-суль-фидли мис маъданлари, углеродли ва кўмирли чанг, гил ва мис-никелли маъдан)

-

-

4

Доломит, оҳак тош, нефелеин, сиенит

-

-

6

 

 

 

 

1

2

3

4

Магнезит

-

-

10

Силикатлар ва силикатли

чанглар:

 

 

 

а) табиий асбест (асбест 10% дан кўп)

-

-

2

б) тальк, слюда (флогопит ва мусковит)

-

-

4

Тош кўмир (SiO2  2% дан кам)

-

-

10

 

 

 

 

Изоҳ:Портлашнинг заҳарли моддаларини суюлганлиги етарлилигини текширганда 1 л азот диоксидини 6,5 л углерод оксидига, 1 л олтингугурт ангидридини 2,5 л углерод оксидига ва 1 л водород сульфидни 2,5 л углерод оксидига эквивалент деб қабул қилиш лозим.

Кон иншооти забойига берилаётган ҳаво сарфи шундай бўлиши кераки, портлатилгандан сўнг ишчилар забойга тубга қўйилганда, ҳосил бўлган зарарли моддалар (углерод, азот ва бошқа оксиддар) шартли углерод оксиди ҳажми бўйича ҳисобланганда камида 0,008% гача миқдорда суюқлаштирилган бўлиши керак; бундай суюлтиришга 30 дақиқадан кўп бўлмаган вақт мобайнида эришиш зарур.

Ишчилар портлатиш ишлари ўтказилган жойга қўйилганда, 2 соатдан кам вакт мобайнида шамоллатиш зарарли моддалар концентрациясини ЧЙКД гача таъминлаши керак.

Айрим ҳолларда, боши берк кон иншоотларида портлатишдан сўнг, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда шамоллатиш вақти узайтирилиши мумкин,

Бир мартали портлатиш ишлари бажарилганда (ёнларни текислаш, катта ҳажмли намуналар олиш ва ҳ), шамоллатиш ҳар бир ҳол учун ишлаб чиқариш ишларининг лойиҳаси билан белгиланади.

6.7.9. Қидирув шахтаси стволига берилаётган ҳавонинг ҳарорати шамоллатиш каналининг шахта стволи билан туташган жойида + 2° дан кам бўлмаслиги керак.

Кон иншоотидаги ҳавонинг ҳарорати, 90% гача нисбий намликда 26° дан; 90% дан ортиқ бўлмаган нисбий намликда 25°С дан кўп бўлмаслиги керак.

 

ШАМОЛЛАТИШ УСУЛЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ

 

6.7.10. Кон иншоотлари асосан уйғунлаштирилган шамоллатилиши керак. Бошқа усулларни ҳам ишлатиш мумкин. Шамоллатишнинг ҳар қандай      усуллари ишлатилганида ҳаво таркиби 6.7.8-бандталабларига жавоб бериши керак.

Омборлар, портловчи материалларни сақлаш пунктлари, электровоз депоси ва аккумулятор батареяларини зарядлаш камералари, камераларнинг бутун хажми бўйича доимий ЧЙҚКни таъминловчи вентиляторлар ёки шамоллатувчи узатув қувурли эжекторлар ёрдамида сўриш усули билан шамоллатилиши керак.

6.7.11. Шамоллатиш узатув қувури учининг кон иншооти забойидан орқада қолиши қуйидагидан кўп бўлмаслиги керак:

а) горизонтал ва нишаб кон иншоотлари қазилганда - 10 м;

б) юқорилама кон иншоотлари қазилганда -6м;

в) гезенк ва шурфлар қазилганда -5м.

Шахта стволлари қазилганда шамоллатиш узатув қувури учининг орқада қолиши камида 15 м, грейфер билан юклашда эса 20 м дан кўп бўлмаслиги керак.

6.7.12. Горизонтал ва нишаб кон иншоотлари қазилганда узатувчи қувурнинг учи ёки маҳаллий шамоллатиш вентилятори шамоллатилаётган иншоот оғзидан 10 м дан, стволлар қазилганда эса 15 м дан яқин ўрнатилмаслиги керак. Бу вақтда иншоотга берилаётган соф ҳаво ифлосланишининг олди олиниши керак.

6.7.13. Маҳаллий шамоллатиш ветилаторларининг сўрувчи қувурчаларида, одамларнинг айланиб ишловчи паррагига тегиб кетишидан ва ўзга нарсаларнинг тушишидан сақловчи панжаралар ўрнатилиши керак.

Одамлар доимий бўладиган жойларда ўрнатилган маҳаллий шамоллатиш вентиляторлари шовқин ютувчи мосламага эга бўлиши керак.

6.7.14. Ер юзасига иккита ва ундан кўп чиқиш жойлари бўлган кон иншоотларини шамоллатиш ишлари асосий вентиляторлар ёрдамида амалга оширилиши керак.

Шахтанинг умумий шамоллатишини ташкил қилиш учун, шамоллатишни тескари ҳаракатлантириш ва масофадан назорат қилишни таъминлашнинг имкони бўлганда ва захира шамоллатгичлар ўрнатилганда, маҳаллий шамоллатиш вентиляторларини ишлатиш мумкин.

6.7.15. Асосий вентилятор қурилмалари ер юзасида герметик ёпилган стволлар, шурфлар, штольнялар, қудуқар оғзи ёнига ўрнатилиши керак. Ер ости кон иншоотларида ёрдамчи вентилятор қурилмаларини ишлаётган шахталарда ўрнатишга алоҳида ҳоллардагина Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда йўл қўйилади

6.7.16. Асосий вентилятор қурилмалари камида иккита мустақил вентиляторли агрегатларидан иборат бўлиши, шу билан бирга улардан бири захирада бўлиши керак. Янги ва қайта тикланган қурилмалар учун вентиляторлар бир турда ва катталикда бўлиши керак.

Захира юритгичли битта вентилятор агрегатни ўрнатишга йўл қўйилади.

Вентилятор қурилмаларининг ҳаво ўтказувчи қисмига тоғ массаси заррачалари ва сув киришини олдини оладиган чоралар кўзда тутилиши лозим. Шамоллатиш каналлари бегона нарсалар билан тўлғазилмаслиги ва чангдан тозаланиши керак. Шамоллатиш каналларининг шлюз билан жиҳозланган ер юзасига чиқиш жойи бўлиши керак.

Вентилятор қурилмаси каналида, ствол (шурф, қудуқ) билан туташган жойида ва шамоллатгич ғилдираги олдида баландлиги 1,5 м дан кам бўлмаган тўсувчи панжаралар ўрнатилиши керак.

6.7.17. Асосий вентилятор 30 дақиқадан кўпроқ вақтга тўхтатилганда, шу вентиляторнинг шамоллатиш схемасига киритилган боши берк кон       иншоотлари забойидан одамлар тоза ҳаво оқимига чиқарилиши керак. Бу жойларда портлатиш ишлари тўхтатилиши керак. Асосий вентилятор 2 соатдан кўпроқ вақтга тўхтатилганда, одамлар барча иш жойларидан ер юзасига чиқарилади. Ишни қайта бошлашга, керакли даражада шамоллатишдан ва забойларни смена назорати шахслари томонидан газтаҳлилгичлар ёрдамида синчиклаб текширилгандан кейингина рухсат этиш мумкин.

6.7.18. Асосий вентилятор қурилмалари кон иншоотига келаётганшамоллатиш оқимини тескари ҳаракатланишини таъминлаши керак.

Ёрдамчи вентилятор қурилмалари, фақат аварияларни тугатиш режаларида кўзда тутилган ҳоллардагина, шамоллатиш оқимининг тескари ҳаракатланишини таъминлаши лозим.

Шамоллатиш қурилмаларини тескари ҳаракатга ўтказиш 10 дақиқадан ошмаслиги зарур.

Тескари ҳаракатланиш тартибида шамоллатганда, иншоотлардан ўтувчи ҳаво сарфи, улардан оддий тартибда ўтишда сарфландиган ҳавонинг 60% дан кам бўлмаган миқдорини ташкил қилиши керак.

6.7.19. Тескари ҳаракатлантирувчи, туташтирувчи ва герметикловчи ускуналарнинг беками-кўст ишлаши, шахтанинг бош (катта) механиги ва чанг-шамоллатиш хизмати раҳбари томонидан бир ойда камида бир марта текширилиши керак. Текширув натижалари "Вентилятор қурилмаларини кўздан кечириш ва тескари ҳаракатлантиришни текшириш журнали"га (9-иловага қаранг) ёзилади.

Барча шахталарда йилига камида икки марта (ёзда ва қишда) ҳамда шамоллатиш схемаси ўзгарганда ва вентиляторлар алмаштирганда, кон иншоотларида аварияларни тугатиш режасига муносиб равишда шамоллатиш оқимини тескари ҳаракатлантириш ишлари амалга оширилиши керак. Шу билан бирга шахтада тескари ҳаракатлантириш билан алоқадор бўлмаган ишларни бажариш ТАҚИҚЛАНАДИ.

Шамоллатиш оқимини тескари ҳаракатлантириш ва тескари           ҳаракатлантирувчи ускуналарни текшириш ишлари "Шамоллатиш оқимини тескари ҳаракатлантириш ва вентилятор қурилмаларининг тескари ҳаракатлантирувчи ускуналарини текшириш бўйича йўриқнома"га (9-иловага қаралсин) биноан амалга оширилади.

6.7.20. Вентилятор қурилмалари шахта бош (катта) механиги махсус тайинлаган ходимлар томонидан бир суткада камида бир марта ва шахтанинг бош (катта) механиги ва шахта шамоллатиш бўйича масъулияти бўлган шахс томонидан ойига камида икки марта кўриб чиқилиши керак. Кўздан кечириш натижалари "Вентилятор қурилмаларини кўздан кечириш ва тескари    ҳаракатлантиришни текшириш журнали" га ёзилади.

6.7.21. Ҳар бир вентилятор қурилмаси, намунавий шаклдаги лойиҳада кўзда тутилган масофадан туриб бошқариш ва назорат қилиш аппаратураси билан таъминланиши керак.

Вентилятор қурилмаси ишлашини масофадан бошқариш ва назорат қилиш пульти шахта устидаги диспетчерлик пунктида, у бўлмаган ҳолда эса, шахта устидаги доимий хизмат қилинаётган турғун қурилмаларнинг телефон алоқаси бор хоналарининг бирида бўлиши керак. Бу ерда огоҳлантирувчи аппаратуралар ишлаши, келаётган барча огоҳлантирувчи белгиларни журналда руйхатга олиш ва вентилятор қурилмасини масофадан бошқариш устидан доимий малакали кузатиш таъминланиши керак. Масофадан       бошқариш ва назорат аппаратураси билан ускуналанмаган вентилятор қурилмаларига машининст томонидан хизмат кўрсатилиши керак.

6.7.22. Вентилятор қурилмалари биносида доимий ва захира (кўчма ёритгичлари) ёруғлик бўлиб, озода ва тартибли сақланиши керак. Бинода қуйидагилар бўлиши керак: шамоллатгични тескари ҳаракатлантириш схемаси, вентиляторнинг алоҳида тавсифномаси ва машинист учун вентилятор қурилмаси пультига хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома.

Вентилятор қурилмаси биносидаги шовқиндан изоляцияланган кабинадашахтанинг ер юзасидаги марказий коммутатори билан бевосита боғланган, ташқарига чиқарилган сигнал бериш мосламаси уланган телефон алоқаси бўлиши керак.

Вентилятор қурилмасининг машиниста ёки бошқарув пультига хизмат қилувчи шахс "Вентилятор қурилмаси ишини ҳисобга олиш журнали"ни (9-иловага қаралсин) тўлдириб бориши шарт.

6.7.23. Шамоллатиш қурилмаси авария бўлган ҳоллардан бошқа вақтда фақат партия (экспедиция) бош муҳандисининг ёзма фармойишига асосан тўхтатилиши ёки унинг ишлаш тартиби ўзгартирилиши мумкин.

Бузилганлиги ёки электр энергия узатиш тўхтатилганлиги сабабли, вентилятор қурилмасининг бирдан тўхтагани ҳақида дарҳол кончилик ишлари раҳбарига, бош (катта) механикка, шамоллатиш хизматининг раҳбарига ва смена кон устасига хабар бериш лозим.

Ишдаги вентилятор агрегати тўхтаб қолган ва захирадагисини      ишлатиш имкони бўлмаган ҳолда, ствол устидаги шлюзли бино эшиклари ёки ствол оғзини беркитувчи эшиклар очилиши керак.

6.7.24. Асосий вентилятор қурилмаларининг электр подстанциядан ёки электр станциядан келадиган иккитамустақил электр кучи йўллари бўлиши керак, улардан бири захира ҳисобланади.

6.7.25. Кон устаси, электр энергиясини узатишнинг тўхтатилиши мумкинлиги ёки вентилятор қурилмасининг ишида танаффус бўлиши ҳақида маълумот олганда, у ўз вақтида шахтада (штольняда) бўлган одамларнинг хавфсизлигини таъминловчи чораларни кўриши керак.

 

Чангга қарши курашиш усуллари

 

6.7.26. Чанг ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлган технологик ишлар   бажарилганда, ҳаво сув билан чангсизлантирилиши керак, тоғ жинсларини намлаш мумкин бўлмаган ва сув йўқ ҳоллар бундан истисно. Бу ҳолларда чангларни қуруқ тутиш усуллари ва шахсий ҳимоя воситалари қўлланиши керак.

6.7.27. Кон иншоотларини чангсизлантириш ва техник сув билан таъминлаш учун ер усти (дарёлар, ариқлар, қудуқлар ва ҳ.к.) ва ер ости сув манбаларидан шунингдек, шахта суви қуйидаги кўрсатгичларгача тозаланганда ва зарарсизлантирилган ҳолда ишлатиш мумкин: таркибида механик аралашмалар 50 мг/л ортиқ бўлмаганда; водород кўрсатгичи рН 6,0...9,5 га тенг бўлганда.

Чанг босишнинг самарадорлигини ошириш учун кимёвий моддалар ва эритмалар фақат тиббиёт органларининг рухсати бўлгандагина ишлатилиши керак.

6.7.28. Кон иншоотлари забойлари сув билан асосан узатув қувурлари орқали таъминланиши керак.

Кон иншооти ҳавосидаги чангнинг ЧЙҚК дан кўп бўлмаган миқдорини таъминловчи алоҳида сув таъминоти бўлишига йўл қўйилади.

 

Ҳаво таркиби ва ҳолатини назорат қилиш

 

6.7.29. Ер ости кон иншоотларида ҳаво таркиби ва ҳолатининг қуйидаги параметрлари назорат килиниши керак:

а) таркибидаги кислород, карбонат ангидрид гази ва зарарли моддалар;

б) сарфи, ҳаракатланувчанлиги, ҳарорати ва намлиги.

Ҳаво таркиби ва ҳолатини назорат қилиш қайд этилган параметрларини аниқлаш, чегаравий концентрациялар ва меъёрлар орқали аққослаш йўли би­лан амалга оширилиши керак.

Назорат қилинадиган кон иншоотлари ва зарарли моддаларнинг рўйхати корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.

6.7.30. Ҳаво таркиби ва ҳолати параметрларини ўлчаш ҳамда кон иншоотларида ҳавонинг тарқалишини назорат қилиш, бир ойда камида 1 марта ўтказилиши керак.

Портлатиш ишларидан кейин кон иншоотлари ҳавоситаркибидаги зарарли моддаларни ва шамоллатишни назорат қилиш ишлари, ҳар бир портлатишдан кейин одамларни кон иншоотига қўйишдан олдин, экспресс-таҳлилгичлар ёрдамида бажарилиши керак.

Ҳавонинг чангланганлиги ойига камида 1 марта узлуксиз иш вақти мобайнида ўлчаниши керак.

Ҳаво таркиби ва ҳолати ҳар сафар ишлар 1 ойдан кўпроқ муддатга тўхтатилганда ҳамда иш технологияси ва тартиби, шамоллатиш ва чангга     қарши курашиш усуллари ва воситалари ўзгарган ҳолларда, кон    иншоотларига одамларни қўйишдан олдин меҳнат хавфсизлиги ҳолатини назорат қилувчи шахснинг талаби билан назорат қилиниши керак.

Ҳаво таркиби ва ҳолати параметрларини ўлчаш натижалари, шу жумладан портлатиш ишларидан кейинги экспресс-таҳлил усули билан аниқланган зарарли моддаларнинг миқдори, шамоллатиш журналига (8-иловата қаралсин) ёзилиши керак.

6.7.31. Иш пайтида кон иншоотларида ЧЙҚКдан юқори миқдорда зарарли моддалар аниқланган ҳолда ҳамда шамол­латиш бузилганда, бу кон иншоотдаги барча одамлар дарҳол очиқ ҳавога олиб чиқилиши керак.

Ишни қайта бошлашга, шамоллатишдан ва техник назоратчи шахс томонидан кон иншоотидаги зарарли моддаларнинг таркиби текширилгандан кейингина рухсат берилиши мумкин.

Кон иншоотига берилаётган ҳавонинг (соф оқим) таркибида зарарли моддалар миқдори ЧЙҚК нинг 0,3 қисмидан ортиғини ташкил қилмаслиги зарур.

6.7.32. Зарядлаш камералари ҳавосидаги водород миқдорини назорат қилиш ишлари, батареялар зарядлаган ҳолатда мунтазам равишда амалга оширилиши керак. Текшириш доимийлиги корхона (партия) бош муҳандиси томони­дан белгиланади, лекин ойига камида 1 марта.

6.7.33. Кон иншоотларидаги ҳаво таркиби ва ҳолатини текшириш усуллари, намуна олиш ва таҳлил қилиш учун ишлатилаётган аппаратура стандартларга мос бўлиши керак.

6.7.34. Ишлаш зонаси ҳавосининг таркиби ва ҳолатини текшириш кончилик ишлари раҳбари томонидан тузиладиган ва корхона (партия) бош муҳандиси томонидан ҲКҚҚ, (ККЁҚК) билан мувофиқлаштирилган график бўйича амалга оширилади.

6.7.35. Иш жойларидаги ҳаво ва зарарли моддалар миқдорининг режадаги ва навбатдан ташқари ўлчаш натижалари кончилик ишлари раҳбарига ва корхона (партия) бош муҳандисига натижалар олингандан кейин 24 соатдан кўп вақт ўтказмасдан ва зарарли моддаларнинг ЧЙҚКси кўпайганда эса дарҳол етказилиши керак.

6.7.36. Кон иншоотида водород сульфид, метан ва карбонат ангидрид гази пайдо бўлганда, уларнинг кон иншооти забойи атрофига умумий ёйилиш тезлилиги 0,6 м3/мин дан ошганда, букон иншооти таркибига кирадиган штольня (шахта) газли режимга ўтказилиши керак; портлаш хавфи мавжуд чангли кон иншооти эса, чанг портлаш хавфи мавжуд режимга    ўтказили­ши керак.

 

6.8. ТРАНСПОРТ ВА КЎТАРИШ

 

Горизонтал кон иншоотлари бўйича одамларнинг ҳаракатланиши ва уларни ташиш, юкларни ташиш ва етказиб бериш

 

6.8.1. Кон иншоотда ҳаракатланувчи одамларга қуйидагилар ТАҚИҚЛАНАДИ:

а) вагонеткалар орасидан ўтиш;

б) харакатланаётган электровоз ёки вагонеткага ўтириш;

в) транспорт ҳаракати йўқлигига ишонч ҳосил қилмасдан рельсли   йўлларга чиқиш;

г) арқонли ёки сидирғичли қурилма ишлаган вақтда, улар билан ускуналанган кон иншоотида бўлиш.

6.8.2. Икки йўлли иншоотларда йўллар оралигида одамлар учун ўтиш жойлари қилиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

6.8.3. Электровозли юк ташишда, горизонтал кон иншоотларида ташиш йўлларининг ствол олди майдони ёки иншоотнинг оғзи томон 0,003 дан 0,005 гача бўлган нишаби бўлиши зарур ва йўналтиргичлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Электровоз билан юк ташишда, айланиш майдончаларни   қўллаш ТАҚИҚЛАНАДИ.

Юкларни ташиганда устунлик қилувчи нишаблардаги тўхташ йўлининг узунлиги 40 м дан, одамларни ташишда эса, 20 м дан ортиқ бўлмаслиги керак.

6.8.4. Вагонеткалар қўл билан сурилганда, юк ташиш йўллари кон иншооти чиқиш томонига бўлган нишаблиги 0,01 гача бўлиши мумкин.    Нишаблиги 0,003 дан 0,005 гача бўлган йўлларда вагонеткалар орасидаги масофа 10 м дан ва нишаблиги 0,005 дан 0,01 гача бўлган йўлларда 30 м дан кам бўлмаслиги керак. Юк ташилаётганда вагонетканинг олдига ёритғич илинган бўлиши зарур.

6.8.5. Шахта (штольня)ларда корхона (партия) бош муҳандиси томонидан белгилаган муддатларда рельсли юк ташиш йўлларини нивелирлаш ишлари ўтказилиши керак. Транспорт воситаларини бир жойдан бошқа жойга ўтказиш тартиби кўрсатирлган юк ташиш йўлларининг схемаси         лойиҳада белгиланади.

Юк ташиладиган йўлларнинг ҳолати, таъмирлаш ва янги йўлларнинг ётқизиш сифати кончилик устаси томонидан ҳар сменада текширилиши керак.

6.8.6. Вагонеткалар қўшиладиган ва ажратиладиган жойларда рельсли йўллар горизонтал бўлиши керак.

Шахталар стволи майдончасида ва қабул қилиш майдончаларида рельсли йўллар нишаблиги лойиҳа билан белгиланади.

6.8.7. Вагонеткалар қўл билан сурилганда рельсли йўллар бурилиш радиусиёйи поезднинг энг қаттиқ базаси катталигидан етти карра кам, юк электровоз билан ташилганда эса, ўн каррадан кам бўлмаслиги керак. Қўл билан суриб чиқарилганда, шпаллар ўқлари орасидаги масофа 1 м дан, электровоз ва симарқонли бўлганда эса, 0,7 м дан кўп бўлмаслиги керак.

6.8.8. Юк ташиладиган йўлларда тўхтатиш бошмоқлари ўрнатиб тўхтатилмаган вагонеткаларни қолдириш ТАҚИҚЛАНАДИ.Рельсдан чиқиб кетган вагонеткаларни, электровозларни ва бошқа ускуналарни изга қайта қўйишда, домкратлар, қайта ўрнатиш мосламалари ёки бошқа юк кўтариш механизмлари ишлатилиши керак.

6.8.9. Юк, бириктирилган вагонеткалар билан ташилганда, уларни бехос ажралиб кетишига йўл қўймайдиган қўшгичлар ва улайдиган мосламалар ишлатилиши керак. Юриб кетаётганда вагонеткаларни бириктириш ва ажратиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

Бирданига иккита ва бундан кўп электровозлар (йиғмалар) билан юк ташилганда, кон иншоотларида транспорт воситаларининг тўқнашиш эҳтимоли олдини олувчи огоҳлантирувчи ёруғлик манбаи ишлатилиши керак.

6.8.10. Одамлар ва юкларни ташишда, электровоз поезд бошида бўлши керак.

Электровознинг поезд орқасида бўлишига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

а) узунлиги 300 м дан кўп бўлмаган участкада, вагонеткаларни бир жойдан бошқа жойга ўтказиш ва уларни йиғиш ишлари бажарилганда;

б) бир йўлли кон иншоотлари 400 м дан кўп бўлмаган узунликда ўтилганда;

в) ағдармаларда юк ташилганда.

Электровоз поезднинг орқасида бўлганда ҳаракат тезлиги 2 м/с дан ортмаслиги керак.

6.8.11. Кон иншоотларида ташқи ўлчами катта қурилмалар (қайта юклагичлар, юкловчи машиналар ва б.) ташилганда қуйидаги шартларга риоя қилиш керак:

а) кон иншооти девори (мустаҳкамлагичи) билан қурилманинг чиқиб турган қисми орасидаги энг кичик масофа, иккала томонидан 0,2 м дан кам бўлмаслиги керак;

б) ушбу кон иншоотларида ташишга алоқаси бўлмаган одамлар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилиши керак;

в) ташиш тезлиги 1 м/с дан кўп бўлмаслиги керак;

г) қурилмалар техник назорат шахc раҳбарлигида махсус ажратилган ва йўл-йўриқлар берилган ишчилар кузатувида олиб борилиши керак.

6.8.12. Юкланган узун ва катта ўлчамли юкларни ташиш учун махсус вагонеткалар ва платформаларни ҳамда кузовнинг ташқи ўлчамидан чиқиб турган тахта ёки асбоб-ускуналари бор вагонеткани бевосита электровозга улаш ТАҚИҚЛАНАДИ.Узун ўлчамли материалларва асбоб-ускуналар ташилганда, қаттиқ улагичлар ва шу мақсадларга мос келадиган махсус вагонеткаларни ёки платформаларни ишлатиш лозим. Электровозда юк ташиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

6.8.13. Ҳаракатдаги ёки вақтинча тўхтаб турган поезднинг бош ва охирги қисмларида огоҳлантирувчи белги берадиган мосламалар ўрнатилиши керак: бош қисмида оқ рангда ёнувчи ёритгич (электровоз поезд олдида ҳаракат қилганда электровоз ёритгичлари), охирида бўлганда эса, қизил рангда ёнувчи ёритгич.

Электровоз вагонеткаларсиз ҳаракат қилганда, унинг юриб кетаётган томондаги қисмида ок рангли (фарали) ёритгичлар, орқа қисмида эса қизил рангли ёритгич (қизил рангли фара чироқлари бўлмаганда) ёндирилган бўлиши керак.

6.8.14. Поезд тўхтагандагина, уни кузатиб борувчи ходимларга     йўналтиргичларни кўчиришга рухсат этилади.

6.8.15. Иш жойигача бўлган масофа 1 км дан кўп бўлганда, горизонтал кон иншоотларида одамларни ташиш зарурати лойиҳа билан белгиланади. У ҳаракат тезлиги 12 км/соатдан кўп бўлмаган йўловчи вагонеткаларда амалга оширилиши керак. Одамларни ташиш учун мўлжалланган поездларда вагонеткалар ташқи ўлчамидан ташқарига чиқмайдиган асбоблар ва захира қисмларнигина ташиш мумкин.

Одамлар ташиш учун жиҳозланмаган электровоз ва вагонеткаларда одамларни ташиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

6.8.16. Одамларнинг поездга чиқиш ва улардан тушиш жойлари ёритилган бўлиши керак.

Чиқиш пунктлари устидаги контакт симининг қисми чиқиш ёки тушиш вақтида токдан узилган бўлиши керак.

6.8.17. Поезд ҳаракати чоғида вагонга кириш ва ундан чиқиш шунингдек, вагондан гавдани чиқариш ТАҚИҚЛАНАДИ.

6.8.18. Контактли электровозларда юк ташиш учун кучланиши 600 В дан кўп бўлмаган ўзгармас токни ишлатиш мумкин. Кон иншоотлари ўзгармас токининг контакт тармоғи мусбат, рельс йуллари эса манфий қутбли бўлиши керак.

6.8.19. Мисли контакт симининг кесими 65 мм дан кам бўлмаслиги керак.

Кесими 100 мм2 бўлган симнинг эскирганлиги 30% дан ошса ва кесим юзаси 65 ва 85 мм2 бўлган симлар учун эскирганлиги 20% дан кўп бўлса, контакт симини ишлатиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

Контакт симининг эскирганлиги бир йилда камида бир марта текшири-лиши керак.

6.8.20 Юк контактли электровозлар билан ташилганда, рельслар туташган жойлар улагичлар билан ёки пайвандланиб шундай уланиши керакки, туташган жойнинг электр токка қаршилиги қурилаётган битта рельс узунлигининг (8 м) қаршиликкўрсатгичидан кўп бўлмаслиги керак. Туташган жойларнинг қаршиликлари 2 йилда камида бир марта ўлчаниши керак.

Юк ташиш кон иншоотидаги рельс йўлларининг барча тизимлари ўзаро, ҳар 50 м оралигида ишончли, қаршилиги кесим юзаси 50 мм2 кам бўлмаган мис симнинг қаршилигига тенг электр ўтказгич билан боғланган бўлиши керак.

6.8.21. Йўналтиргич ва ўтказгич қисмларининг ўзаро, ҳудди рельстуташган жойларидагидек, электр улагичлари бўлиши керак.

6.8.22. Контактли электровозлар билан юк ташишга мўлжалланмаган барча рельсли йўллар, токли рельсларга тегиб турган жойлар, бир-биридан поезднинг мумкин бўлган энг катта узунлигига тенг турган масофада, икки нуқта орқали электрдан изоляцияланган бўлиши керак.

6.8.23. Контакт симини осиб қўйиш баландлиги, рельс бошидан 1,8 м дан кам бўлмаслиги керак. Чиқиш ва юклаш-тушириш майдончаларида  шунингдек, контактли симлар бўлган кон иншоотлари билан одамлар юрадиган кон иншоотлари бир-бирини кесиб ўтадиган жойларда, баландлиги 2 м дан кам бўлмаслиги керак.

Контакт симидан маъданни ёки вагондаги тоғ жинсини табиий тўкиш конусигача бўлган масофа 200 м дан кам бўлмаслиги керак.

Ствололди майдончасида одамларнинг вагонеткаларга чиқиш жойигача бўлган ораликда контакт сими 2,2 м дан, ствололди майдонидаги бошқа иншоотларда эса, рельс бошининг сатхидан 2,0 м дан кам бўлмаган баландликда осилиб қўйилган бўлиши керак.

Смена ишчиларини туширганда ва кўтарганда ствололди майдонидаги контакт сими стволдан 50 м дан кам бўлмаган масофада токдан узилиши керак; одамлар механизациялашган усул билан ташишда, контакт сими стволдан одамлар вагонеткаларга чиқиш жойигача ва чиқиш жойнинг усти токдан узилиши керак; агар, қайд этилган участкада контакт сими бехос тегиб кетилишидан тўсилган бўлса, симни токдан узмаса ҳам бўлади.

6.8.24. Асосий бўлмаган кон иншоотларида, контактли электровозлар учун кучланиши 50 В бўлган тармоқлардаги контакт симларини 1,6 м дан кам бўлмаган баландликда осиб қўйишга рухсат этилади.

6.8.25. Шахта ёки штольнянинг саноат майдони ҳудудида юк ташиш йўллари қатнов ва пиёдалар йўлларини кесиб ўтмаган шароитларда, контакт симини рельс бошининг сатҳидан 2,2 м дан кам бўлмаган баландликда осиб қўйишга йўл қўйилади. Йўллар бир-бирини кесиб ўтган жойларда, осиб қўйиш баландлиги ер ости электр темир йўлларини қуриш қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.

6.8.26. Кон иншоотларида симларни эгилувчан (тортиш арқонларида) осиб қўйиш керак. Контакт сим осиладиган нуқталар орасидаги масофа йўлнинг тўғри чизиқли қисмларида 5 м дан, эгри чизиқли қисмларида эса, 3 м дан ошиқ бўлмаслиги керак.

6.8.27. Контакт сими, керакли баландликда тортиб туриладиган       жойларда (қияликлар ва бремсберглар билан кесиб ўтилган жойлар, шамоллатиш эшикларидан ўтиш жойлари), мустаҳкам осиб қўйилиши керак.

6.8.28. Контакт симини тортиб турувчи арқонлар, унинг иккала томонидаги тутгичдан изоляцияланган бўлиши керак; изоляторларнинг ҳар биригача бўлган масофа 0,3 м дан кам бўлмаслиги керак.

Троллей ушлаб тургич изоляцияланган болтли бўлиши керак.

Контакт сими осиб қўйилган жойларда, ундан мустаҳкамлагичгача бўлган масофа 0,2 м дан кам бўлмаслиги лозим.

6.8.29. Контакт тармоғи, орасидаги масофа 500 м дан кўп бўлмаган ажратгичлар билан секцияланган (бўлинган) бўлиши керак. Шунингдек,  секцион ажратгичлар контакт симларининг барча  тармоқларида ўрнатилиши зарур.

6.8.30. Контакт тармоғи одамларни электр токи уришидан ҳимояловчи ускуналар ёки аппаратура билан ускуналанган бўлиши шарт.

Контактли электровозларнинг ток қабул қилгичида учқун ҳосил бўлишини камайтирувчи ускуналари бўлиши керак. Контактли электровозлар ток қабул қилгичда янги ҳосилаларни камайтириш учун мосламага, электровозли ташишнинг контакт тармоқларида эса бундан ташқари, токдан шикастланиш шароитлари бўйича ўта хавфли жойларда контакт симларининг тўсиқлари қўлланилиши керак. Одамларни электр токи уришидан ҳимояловчи кўрсатиб ўтилган воситаларнинг ишга тушириш муддати корхона бош муҳандиси томонидан белгиланади.

6.8.31. Контакт сими осилиб қўйилган кон иншоотларида ҳар бир 200 м да ва уларнинг бошқа иншоотлар ва ёйсимон жойлар билан кесишган жойларида "СИМДАН ЭҲТИЁТ БЎЛ!" деган ёзув бўлиши керак. Бундай ёзувлар ёнғинга қарши омборлар, асбоб-ускуна хоналари, электроподстанция ва бошқа машина камералар атрофида осиб қўйилиши керак.

Автоматик шамоллатиш эшикли ташиш кон иншоотларида, улардан тўхтатиш йўлига тенг бўлган масофада, эшиклар тўла очиқ бўлганда ишлайдиган, электровоз машинистига рухсат берадиган огоҳлантирувчи белги (сигнал) ўрнатилган бўлиши керак.

6.8.32. Люклардан, тўшамалардан юклаш ва вагонлардан ёки платформадан материалларни тушириш жойларида, тушириш ёки юклаш вақти давомида контакт сими токдан шундай узилиши ёки тўсилган бўлиши керакки, юклаш ёки тушириш вақтида шунингдек, юклаш тўшамасига кўтариш чоғида, унга одамларнинг тегиб кетиши мумкин бўлмасин.

6.8.33. Механик юритмали ағдаргичлар ишлатилганда, контакт тармоғи, унда кучланиш бўлган пайтда, ағдаргич двигатели билан бирга вагонеткани ағдариш эҳтимолини олдини олувчи блокировкага эга бўлиши керак. Контакт тармоғи ағдаргичи, состав (бирикма)ни энг катта узунлигига тенг бўлган узунликдаги ҳар бир бурилишида, токдан узилиши керак.

6.8.34. Йўлнинг айни бир қисмларида электровозли юк ташишни бошқа юк ташиш турлари билан шунингдек, аккумуляторли ва контакт электровозлари билан юк ташишни уйғунлаштириш ТАҚИҚЛАНАДИ.

6.8.35. Носоз электровозларда, жумладан қуйидаги ҳолларда, ишлаш ТАҚИҚЛАНАДИ:

а) буферлар бўлмаганда ёки носоз бўлганда;

б) улаш ускуналари носоз бўлганда;

в) тўхтатгичлар носоз ёки шайланмаган бўлганда;

г) қум идишлар носоз бўлганда ёки уларда қум бўлмаганда (тортиш оғирлиги 2 т гача бўлган электровозлардан ташқари);

д) ёнмайдиган ёки фаралар носоз бўлганда;

е) огоҳлантириш асбоблари носоз бўлганда;

ж) колодкалар қалинлиги 2/3 қисмидан кўпрок ва бандажлар 10 мм дан ортиқ ейилганда;

з) электровозда домкрат ёки қайта ўрнатиш мосламаси бўлмаганда;

и) аккумуляторли электровозда батарея яшчиги қопқоғи бўлмаганда;

к) электровоз асбоб-ускуналари, блокировкалаш ускуналари ва ҳимоя воситалари носоз бўлганда.

6.8.36. Электровозларни бошқаришга фақат тегишли малакага ва электровозни бошқаришга ҳуқуқ берадиган гувоҳномаси эга шахслар қўйилиши керак.

Электровозҳаракат пайтида машинистга, уни тик туриб бошқариш, ундан тушиш ҳамда ўзбошимчалик билан электровозни бошқаришни бошқа шахсларга бериши ТАҚИҚЛАНАДИ.

Машинист электровоз ёнидан бирор ёққа кетмаслиги керак.

Мажбуран бирор жойга кетган ҳолларда, машинист двигателни ўчириши, электровозни тўхтатиши ва фараларни ёниқ қолдирган ҳолатда контроллердан қўл дастасини олиб қўйиши шарт.

6.8.37. Контактли электровозлар билан юк ташиганда, ишдаги танаффус давомийлиги иш сменасидан ортиқ бўлганда, иш тўхтатилган участкадаги контакт сими токдан узилиши зарур.

6.8.38. Контакт тармоғидаги барча таъмирлаш ишлари, ток узилиб қўйилгандан ва шу участка тармоғидаги контакт сими ерга улангандан кейин, амалга оширилиши керак.

 

Нишаб кон иншоотлари бўйлаб одамларнинг ҳаракатланиши, уларни    ташиш ва юкларни етказиб бериш

 

6.8.39. Ер юзасига ва горизонтлар орасига чиқиш  учун хизмат қилувчи нишаб кон иншоотлари бўйлаб одамларни механик ташишташкил қилиниши зарур.

Охирги пунктлари орасидаги фарқ 60м гача бўлганда, нишаб стволни одамлар учун механик кўтаргичисиз ишлатиш мумкин.

6.8.40. Нишаб кон иншоотлари бўйича одамларни ташишга фақат усти ёпиқ махсус вагонеткаларда ва фақат чекли симарқонлар билан ташишга йўл қўйилади. Одамларни ташувчи ҳар бир поезд симарқон ёки улагич узилган ҳолда, поездни кескин силкитмасдан ишончли тўхтатувчи ва бетўхтов ишловчи автоматик мослама (парашют)лар билан таъминланган бўлиши зарур. Парашютлар тузилиши, уларни қўл юритгичи билан ҳам ишлатишга имкон бериши лозим.

Ушбу мослама (парашют)лар ҳар бир вагонеткада ўрнатилиши ва автоматик ёки қўл юритгичи билан бир вақтда ишга туширилишини таъминлаш учун умумий тортма билан боғланган бўлиши зарур. Нишаб 0,1гача (оғиш бурчаги 60 ) бўлганда қўл тормози (тўхтатгичи)ни ишлатиш мумкин.

6.8.41. Одамларни ташиш учун хизмат қилувчи ҳар бир состав ёки вагонетка, ҳаракатланиш йўналиши томонидан биринчи вагонеткага ўрнатиладиган ёруғлик берувчи сигнал билан таъминланган бўлиши зарур.

6.8.42. Одамларни нишаб кон иншоотлари бўйича ташишга мўлжаллаанган вагонеткаларни фойдаланишга топширишдан олдин,ушбу кон иншоотида одамларни ташиш учун қабул қилинган энг катта юклама остида ва энг юқори тезликда қиялик бўйлаб вагонетка (ёки поезд) пастга ҳаракатланаётганида асосий симарқонни сунъий узиш йўли билан парашютлар синовини амалга ошириш керак.

Қайта синовлар 6 ойда камида бир марта ўтказилиши лозим.

6.8.43. Ҳар сменада одамларни нишаб кон иншоотларига  тушириш ва кўтариш учун хизмат қиладиган вагонеткалар иш бошлашдан олдин кўздан кечириб чиқилиши, парашют мосламаси эса қўл юритгичи билан ишлатиб кўрилиши; кон иншоотлари ва йўллар кўздан кечирилиши, вагонеткалар рельсдан чиқиб кетишига олиб келувчи сабаблар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун бўш вагонеткалар иншоот бўйлаб бир марта ўтказиб кўрилиши  зарур. Текшириш натижалари корхона бош муҳандиси томонидан белгиланган шакл бўйича тикиб боғланган маҳсус китобга ёзилади.

6.8.44. Одамларни ташиш чоғида кондуктор ҳаракат йўналишидаги биринчи вагонетканинг олдинги қисмида бўлиши зарур. Шу жойда парашют ёки тўхтатиш мосламаларининг қўл билан юритгичи дастаги туриши зарур.

Махсус вагонеткаларда одам ташиладиган кон иншоотларидаги рельс турлари ва рельсли йўлларни ётқизиш усуллари парашют мосламаларининг ва  юриш қисмининг турига мос бўлиши керак. Икки йўлли кон иншоотлари бўйича одамларни ташиш учун мўлжалланган вагонеткаларда, йўллар томонидаги ўтиш жойлари сим тўрли, олиб-қўйиладиган ром билан тўсилиши зарур.

6.8.45. Одамларни ташишга мўлжалланган вагонеткалар ўзаро қўш улагичлар ёки битта улагич ва муҳофазаловчи занжирлар билан боғланган бўлиши лозим.

6.8.46. Одамларни ташишга мўлжалланган вагонеткалар ва катаклар улагичининг марказий ўзаги, илгаклари ва сақловчи занжирлари энг юқори статик юкламага нисбатан 13 карра мустаҳкамлик захирасига эга бўлиши лозим ва улар илинганидан сўнг 5 йилдан кечиктирмай янгилари билан алмаштирилиши зарур.

6.8.47. Одамларни ташувчи состав ҳаракати учун хизмат қиладиган кон иншооти бўйлаб машинист олдига аварияга оид ва ишчи сигнализацияси ўтказилган бўлиши керак. Аварияга оид сигнализация  поезддаги одамларлар ишлата оладиган жойда бўлиши зарур.

Ишчи сигнализация машинистга, сигнал қайси горизонтдан берилганлигини кўрсатиши зарур. Сигналларн кўрсатилган тахтача  сигналлар олинган ва узатилган барча жойларда илиб қўйилади. Машинист ва чиқиш майдончалари ўртасида телефон алоқаси ўрнатилган бўлиши лозим.

6.8.48. Нишаб кон иншоотларининг кўтариш бўлинмалари бўйича одамларнинг ҳаракатланиши ТАҚИҚЛАНАДИ.

Нишаб кон иншоотларининг кўтариш бўлинмалари бўйича одамларнинг ҳаракатланишига ва улардан ўтишга, кўтариш ишлари тўхтатилган вақтда ва фақат тўсиқлар ёпиқ бўлган холатда рухсат этилади.

6.8.49. Нишаб кон иншоотларида кўтариш қурилмалари ишлаётган вақтда вагонеткаларни улаш ва ажратиш майдончаларига бу ишда қатнашмайдиган шахсларнинг кириши ТАҚИҚЛАНАДИ, бу ҳақида  огоҳлантирувчи плакатлар илиб қўйилиши зарур.

6.8.50. Юкни нишаб кон иншоотларида ташиш чоғида симарқон ёки улагич узилганда, вагонеткаларнинг пастга ғилдираб кетишига тўсқинлик қилувчи мосламалар кўзда тутилган бўлиши зарур.

Чекли симарқон билан ташилганда, симарқон ҳалқасига нисбатан охирида жойлашган вагонеткада ўрнатиладиган олиб-қўйиладиган тутқичлар қўлланилади. Вагонеткалар партияси юқорига ҳам ва пастга ҳам ҳаракатланганда, тутқичлар билан таъминланган бўлиши зарур.

Чексиз симарқон билан ташилганда, нишаб ствол, қиялик ёки бремсбергнинг юк ташувчи ва бўш вагонеткалар йўллари тармоқларида, тутқичлар қуйидаги тартибда ўрнатилиши зарур:

а) қабул қилиш майдончаларидан пастда - иккита тургич: биринчиси – қабул майдончасидан 5м масофада, иккинчиси - биринчисидан 5м масофада;

б) пастки ва ўртадаги қабул майдончаларидан юқорида - иккита тутқич – биринчиси - қабул майдончаларидан 5м масофада, иккинчиси биринчисидан 5м масофада;

в) бутун йўл бўйича бир-биридан 30 м дан ортиқ бўлмаган масофада.

Тутқичлар юк ортилган вагонеткаларнинг эркин ғилдираб ҳаракатланиши масофасида юзага келадиган юкламага ҳисобланиши зарур, уларнинг йўриқномаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилиши лозим.

6.8.51. Вагонеткаларни бириктириш ва ажратиш ишлари бажариладиган кон иншоотларининг плиталар билан ускуналанган қабул қилиш майдончалари горизонтал бўлиши зарур.

6.8.52. Хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳар сменада, иш бошланишидан олдин, тормозлаш тизимини ва юк тушириш учун хизмат қилувчи барча механизмларни тўғри ишлашини текшириши лозим.

6.8.53. Чекли симарқонларда юк ташилганда, нишаб кон иншоотларининг юқори ва оралиқ қабул қилиш майдончаларида тўхтатгич (стопор)лар ўрнатилиши керак. Нишаб кон иншоотининг юқори қабул қилиш майдончасининг пастроқда, қабул майдончасидан бошқариладиган тўсиқлар ўрнатилиши лозим.

Қабул майдончаларидаги тўхтаткичлар ва тўсиқлар фақат вагонеткаларни ўтказиш учун очилади. Оралиқ ва пастки қабул майдончалари ишчилар беркиниши учун ўйиқлар қилиниши зарур. Чексиз симарқон билан ташиш чоғида тўғри майдончаларда, симарқонни ушлаб турувчи роликлардан ёки тишли ғилдираклардан чиқиб кетиб, кон иншооти тубига тушиб кетишини олдини олувчи мосламалар кўзда тутилиши керак.

6.8.54. Тасмали конвейер билангина ускуналанган нишаб кон иншоотлари, бир томондан эни 0,7м дан кам бўлмаган эркин ўтиш жойи, иккинчи томондан эса, конвейернинг чиқиб турган қисмларидан 0,4м дан кам бўлмаган оралиқ бўлганда, алоқа йўллари хизматини бажариши мумкин.

6.8.55. Йўллар қиялиги 30 дан ва ҳаракатланиш тезлиги 1м/с дан ортиқ бўлганда, ишчиларга вагонеткаларни кузатиб бориш ТАҚИҚЛАНАДИ.

6.8.56. Чексиз ва чекли симарқонларда юк ташишда, вагонеткаларни ўзаро бириктириш учун, шунингдек уларни симарқонга маҳкамлаш учун ўз-ўзидан ажралиб кетишига йўл қўймайдиган улагичлар ва тиркаш мосламалари қўлланиши зарур. Қиялиги 180дан ортиқ бўлган кон иншоотларида чекли симарқонлар билан ташишда, қаршилик занжирлари қўлланиши лозим.

Чексиз симарқонлар билан ташиш учун вагонеткаларни улаш ва тиркама мосламалари энг катта юкланишга нисбатан 6 каррадан кам бўлмаган, чекли симарқонлар билан ташишда эса 10 каррадан кам бўлмаган мустаҳкамлик захирасига эга бўлиши керак. Энг катта статик юкламани ҳисоблашда, вагонеткалар ҳаракатининг қаршилиги ҳисобга олиниши лозим.

Ҳалқали илмоқ туридаги чексиз симарқон билан ташилганда, илиш мосламалари материалнинг оқувчанлик чегарасига нисбатан 4 карра мустаҳкам захирага эга бўлиши керак.

6.8.57. Бремсбергдаги тўхтатиш мосламаси олдида вагонеткаларни ва посангини чегараланган баландликдан юқори кўтарилишини олдини олувчи мустаҳкам  тўсиқ ўрнатилиши зарур.

6.8.58. Чекли симарқон билан ташишда улагичлар ва чексиз симарқон билан ташишда илаш мосламалари заводларда ёки марказий механик устахоналарда (ММУ) ясалиши лозим, чекли ёки чексиз симарқонлар билан ташиш учун тикаш қурилмалари йўл қўйиладиган энг юқори юклама, завод (ММУ рақами ва ишлаб чиқарилган йили кўрсатилган макркировкасига эга бўлиши зарур.

Улагич, шунингндек тиркаш мосламалари ва симарқоннинг маҳкамлашнинг янги турлари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилиши керак.

Чекли симарқон билан ташишда, уланган жойлар ва улаш мосламалари ҳар бир маҳкамланганда энг оғир юкни тушириш ва кўтариш йўли билан, улаш ва тиркаш мосламаларини синчиклаб текшириб синалиши зарур.

Текшириш натижалари “Кўтариш қурилмаларини кўздан кечириш журнали”да қайдланиши зарур (10-иловага қаралсин).

6.8.59. Ишлатилаётган ва қурилаётган шахталарда одамлар ва юкларни кўтариш ҳамда тушириш ишларини ташкил қилинишига, симарқонлар, кўтариш машиналари, тиркама, сақловчи ва бошқа ускуналарнинг ҳолатига ва кўриб борилишига жавобган шахслар ажратилган бўлиши керак.

6.8.60. Рельсдан чиқиб кетган вагонеткаларни, платформаларни ёки посангиларни қайта ўрнатишга, уларнинг сурилиб, ғилдираб тушиб кетишига қарши чоралар кўрилганидан сўнггина йўл қўйилади.

6.8.61. Иш бажариш учун нишаб кон иншоотларида қолдириладиган вагонеткалар ёки платформалар, тортувчи симарқонга ишончли маҳкамланиши ва илиниши зарур.

6.8.62. Нишаб кон иншоотларида чексиз симарқонда юк ташишда энг юқори тезлик 1,0 м/с бўлиши, чекли симарқон билан юк ташишда эса 3,5 м/с дан юқори бўлмаслиги лозим.

6.8.63. Қиялиги 70 дан ортиқ бўлмаган нишаб кон иншоотларида чексиз симарқон билан вагонеткалар составини ташишга рухсат этилади.

6.8.64. Барча бремсберглар тормоз (тўхтатгич)ли лебёдкалар билан ускуналанган бўлиши керак. Тўхтатгич юк дастагини маҳкамлаш ёки осиб қўйиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

6.8.65. Одамлар поездга чиқадиган барча майдончалар ва уларга ўтиш йўллари ёритилган бўлиши зарур.

6.8.66. Қиялиги 500 дан ортиқ бўлган нишаб кон иншоотлари бўйича одамларни ташиш вагонеткалари ва катакларида парашютларнинг қўл юритгичи билан ишлатиш мосламаси ва махсус кондукторнинг хизмат қилиши талаб қилинмайди.

6.8.67. Қиялиги 300 гача бўлган нишаб кон иншоотларининг нишкабли кўтариш қурилмалари учун ортиқча кўтарилиш йўли қуйидагича бўлиши зарур: икки чекли кўтариш қурилмаларида 6 м дан қисқа эмас; бир чекли кўтариш қурилмаларида 2,5 м дан қисқа эмас; бир чекли юк-одам ва одам-юк кўтариш қурилмаларида камида – 4 м.

Юк ва одамларни ташиш вагонеткаларида юк ташиш чоғида ортиқча кўтарилиш йўли деб, юқори қабул қилиш майдончасида иш жараёни билан боғлиқ (вагонеткаларни қайта улаш, одамларни чиқариш учун тўхтатиш) вагонеткаларнинг ҳаракатланиш тартиби бузилиши мумкин бўлган жойга қадар бўлган (симарқон юқори қисқичининг шкив ёки барабанга, олдинги вагонеткани мустаҳкамлагич қисмларига ёки шамоллатиш эшигига тегиши, горизонтал йўлда рельс изларининг бурилиши, бурчагини вагонеткаларни рельсдан чиқишига олиб келувчи даражада симарқон девиациясининг  кўтарилиши) вагонетканинг нисбий жойлашиш масофасини тушуниш керак.

6.8.68. Нишаб кон иншоотлари бўйлаб одамларни катакларда ва  вагонеткаларда тушириш ва кўтариш учун хизмат қилувчи лебёдкаларга ҳам, кўтариш машиналарига нисбатан қўйиладиган барча талаблар қўйилади.

 

Тик кон иншоотларида одамларни тушириш ва кўтариш,

юкларни элитиб бериш

 

6.8.69. Чуқурлиги 40 м дан ортик кон иншоотлари механик (бадьяли ёки катакли) кўтариш қурилмаси билан ускуналанган бўлиши керак. Уларда тубининг юзаси 0,25 м2 дан кам бўлмаган катакларда ёки бадьяларда одамларни тушириш ва кўтариш мумкин. Шахта стволларини қазишда, одамларни бадьяга чиқариш ва тушириш учун ташлама илгакли нарвонлар ишлатилиши керак.

Чуқурлиги 60 м гача бўлган кон иншоотларини шурф қазувчи кранлардан фойдаланган ҳолда қазишга ва ишлатишга ҳамда одамларни бадьяларда (эгарларда) тушириб-кўтаришга йўл қўйилади. Бундай ҳолларда юк ташиш бўлими тахталар билан тўсилган бўлиши керак.

6.8.70. Кўтариш қурилмалари билан ускуналанган қидирув шахталари стволларида одамларни тушириш ва кўтаришда катаклар ва бадьяларнинг йўналтиргичлар бўйлаб энг юқори ҳаракатланиш тезлиги лойиҳада белгиланади, лекин катакли бўлганда 12 м/с дан, бадьяли бўлганда 6 м/с дан ортиқ бўлмаслиги керак.

Йўналтиргичлари бўлмаган стволларда (стволлар участкаларида) одамларни тушириш ва кўтаришда, бадья тезлиги 1 м/с кўп бўлмаслиги, шурфларда эса бадьялар ёки эгарларнинг тезлиги 0,3 м/с дан ошмаслиги керак.

Шахталар ва шурфларни кўздан кечириш чоғида кўтариш идишларининг тезлиги 0,3 м/с дан ортиқ бўлмаслиги керак.

6.8.71. Қидирув шахталари стволларида юкларни катакларда тушириш ва кўтаришнинг энг катта тезлиги лойиҳада белгиланади. Юкларни             бадьяларда йўналтиргичлар бўйлаб кўтариш ва туширишда ҳаракатланиш тезлиги 12 м/с дан ортиқ бўлмаслиги, йўналтирувчилар бўлмаганда эса 2 м/с дан ошмаслиги керак.

Кўтариш идишлари остига илинган юкларни кўтариш-туширишда идишларнинг ҳаракат тезлиги, ушбу кўтариш учун номинал тезлигининг 1/3 дан ортиқ бўлмаслиги керак.

Шурфларда юкларни тушириш ва кўтаришда, бадьяларнинг тезлиги 1 м/с дан ошмаслиги керак.

6.8.72. Одамларни бадьяларда (эгарларда) механик усулда тушириш ва кўтаришда қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

а) одамларни ер юзасида бадьяларга (эгарларга) ўтқазиш ва улардан чиқариш ишлари фақат пастки қабул майдончасидаги тўсма қопқоқ берк бўлганда ва уларнинг устига ўрнатилган бадья (тўхтатилган эгар) бўлганда, сақловчи тўшамаларда эса бадьянинг чети тўшаманинг ёни сатҳида ёки ёнида эшиклар бўлганда, тўшаманинг поли сатҳида амалга оширилиши керак;

б) бадьялар йўналтиргичлар бўйича ёки узунасига тахта билан яхлит қопланган бўлинмларда ҳаракатланиши керак; йўналтиргичларсиз ёки қопламасиз бадьялар кон иншооти забойидан20 м дан кўп бўлмаган масофага ҳаракатланиши мумкин; тик кон иншоотларини қазишда, қазиш агрегатлари (стволдаги юклаш машиналари, грейферлар, шурфқазиш кранлари ва б.) ишлатилганда бу масофа 40 м гача узайтирилиши мумкин; кашакли мустаҳкамлагич билан сидирға мустаҳкамланган кон иншоотларида йўналтиргичларсиз ва бадья бўлинмасини қопламаган ҳолда бадьянинг 0,3 м/с кўп бўлмаган тезликда ҳаракатланишига йўл қўйилади;

в) бадьянинг четида туриб ёки ўтириб шунингдек, юкланган бадьяда тушиш ва кўтарилиш ТАҚИҚЛАНАДИ:

г) ўзиағдариладиган бадьяларда тушиш ва чиқиш, бадьянинг пастки қабул майдончадан пастроқ кўтарилишини таъминловчи блокировка (чеклагич) мавжуд бўлгандагина, рухсат этилади;

д) шурфларда тушириш ва кўтаришда сақловчи камарлар ишлатилиши шарт;

е) ишчиларни тасодифан тушадиган нарсалардан эҳтиёт қилиш учун бадьялар (эгарлар) устида соябон бўлиши керак.

6.8.73. Тўсма қопқоқлар билан ускуналанган шахталар ва шурфлар стволларида одамлар ва юкларнии бадьяларда туширишда шунингдек, одамларни эгарларда тушириш ва кўтаришда, бу мосламаларни ўтиши учун тўсма қопқоқлар очилиши ва улар ўтгандан кейин беркитилиши керак.

6.8.74. Бадьялар тоғ жинслари билан юқори четига камида 10 сметказилмаган ҳолатда тўлдирилиши керак. Тушириш ёки кўтаришда бадьялар четидан чиқиб турувчи тахта материаллари ва асбоблар уловчи ускунага ёки кўтариш арқонига мустаҳкам боғланган бўлиши керак. Узунлиги 2 м дан ортиқ бўлган нарсаларни бадьяларда тушириш ТАҚИҚЛАНАДИ; уларни тушириш учун махсус илгаклар ёки контейнерлар ишлатилиши керак.      Симарқонда осилиб турган бадьяга материалларни ва узун материаллар ҳамда асбоб-ускуналарни илгакга илиб қўйиш ишлари тўсма қопқоқлар ёпиқ бўлганда амалга оширилиши керак.

Ҳар бир шахтада узун ва ўлчамсиз юкларни тушириш ва кўтариш бўйича технологик амалларнинг кетма-кетлиги аниқ кўрсатилган йўриқнома ишлаб чиқилиши ва корхона (партия) бош муҳандиси тасдиқлаган бўлиши керак.

6.8.75. Сиғими 0,2 м3 кўп бўлган бадьяларни, агар бадьянинг четидан камида 40 мм баландликда бадьянинг туширилган бандини ушлаб туриш учун икки томонида иккитадан сақловчи тираклар бўлмаса, ишлатиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

6.8.76. Қўл билан ишлатиладиган кўтаргичлар ишлатилганда қуйидаги талабларнинг бажарилиши шарт:

а) одамлар ва юкларни тушириш ва кўтариш ишларини камида иккита ишчи амалга ошириши керак;

б) эгарда ёки бадьяда бир вақтда фақат битта одамни тушириш ёки кўтаришга рухсат этилади;

в) бадьяларни олиб қўйиш ва илиб қўйиш ишлари шу иш билан банд бўлган ишчиларга ва шу билан бирга шурфда ишлаётганларга нисбатан хавфсиз амалга оширилиши керак;

г) кон иншоотидан ер юзасига сигнал (белги) берувчи мосламанинг мавжуд бўлиши.

6.8.77. Кўтариш идишлари ҳаракатланиши вақтда ишчиларнинг              горизонтал кон иншоотидан шахта ёки шурф стволининг кўтариш бўлимига чиқиши ТАҚИҚЛАНАДИ. Шахта стволи ёки шурф ҳар бир горизонтда бошқа кон иншоотларидан сақловчи металл панжаралар билан ажратилган бўлиши керак.

6.8.78. Катакли кўтариш қурилмаси ишлаётган вақтда шахта устидаги бинонинг қабул қилиш (ўтқазиш) майдончасида дастакчи-белги (сигнал)    берувчи, ишлаётган горизонтнинг ствол майдочасида эса, стволчи бўлиши керак.

6.8.79. Катак (бадья)ларда туширилганда ва кўтарилганда одамлар дастакчи - белги берувчининг ва стволчининг талабларини сўзсиз бажариши керак, қайд этилганлар катакнинг одамлар кирадиган ёки чиқадиган томонида бўлишлари керак.

Қуйидагилар ТАҚИҚЛАНАДИ:

а) огоҳлантирувчи белгидан кейин одамларнинг катак (бадья)ларга ўтириши ва улардан чиқиши;

б) одамларни, стволнинг кўтариш бўлинмалари орқали ўтиши.

Ствол майдонининг бир томонидан бошқа томонига ўтиш учун айланиб ўтиш иншооти қазилган бўлиши керак.

Зинали бўлинманинг остида ўтиш йўлини қуришга рухсат этилади.

Стволчилар бўлмаганда, қуйидаги шартлар бажарилган ҳолда   одамларни оралиқ горизонтларидан тушириш-кўтаришга йўл қўйилади:

а) горизонтларда юкларни қабул ва узатиш ишлари ўтказилмаётган бўлса;

б) горизонтларда кўтариш машинаси машинистига ва дастакчи-белги берувчига хабар берувчи ишчи сигнализацияси мавжуд бўлса, шунингдек улар билан телефон алоқасибўлса;

в) катакда дастакчи-белги берувчига ва кўтариш машинаси машинистига бевосита сигнал берувчи мослама мавжуд бўлса, шунингдек улар билан телефон алоқаси бўлса.

6.8.80. Одамларни ва юкларни бирга, битта катак (бадья)да шунингдек, турли катак (бадья)лардабир йўла тушириш ва кўтариш ТАҚИҚЛАНАДИ.

6.8.81. Одамларни тушириш ва кўтариш учун ишлатиладиган катаклар парашютлар билан таъминланган бўлиши керак.

Шахта парашютларини синаш ярим йилда камида бир марта, ишлатиш ва синов талабларига мувофиқ ўтказилиши керак.

6.8.82. Одамларни ва юкларни тушириш ва кўтариш учун ишлатиладиган бир катакли, посангили кўтаргичлар қуйидаги талабларни қониқтириши зарур:

а) посангининг кўтариш симарқони, диаметри ва мустаҳкамлик захираси бўйича катакни кўтарадиган симарқон билан бир хил бўлиши керак; унга нисбатан, назорат қилиш ва синаш бўйича катак симарқонига тегишли бўлган барча талаблар қўйилиши керак;

б) юк-одамлар кўтаргичлар посангининг вазни, катак вазни плюс шу катакда кўтариладиган энг оғир юк вазнининг ярмига тенг бўлиши керак.  Айрим ҳолатларда юк-одамларни кўтариш қурилмаларида, посангилар вазнини юксиз вагонеткалар бор катакнинг оғирлигигача камайтириш мумкин;

в) посангилар йўналтирувчилар бўйича ҳаракатланиши ва катак бўлимидан мустаҳкам, посанги узилганда унинг катак бўлимига тегмаслигининг олдини олувчи, тўсиқ билан ажратилиши керак.

6.8.83. Кўтариш идишлари ва мустаҳкамлагич ёки шахталарнинг тик стволларидаги армировкалар қисмлари орасидаги ораликлар 2-жадвалда келтирилган ўлчамларга мос бўлиши керак. Шурфларда бадья ва девор (мустаҳкамлагич) орасидаги оралик 200 мм дан кам бўлмаслиги керак.

6.8.84. Ҳаракатдаги бадья ва узатувчи қувурларнинг чиқиб турган қисмлари орасидаги оралик масофа: шахта стволларида 400 мм дан, шурфларда 200 мм дан кам бўлмаслиги керак.

6.8.85. Кўтариш идиши (посанги)нинг ишчи йўналтирувчи оғиш               бошмоқлари ва ўтказгичларнинг контакт юзаси ўртасидаги оралиқ, уларни ўрнатишда металл (рельсли) ўтказгичлар учун 5 мм дан ва ёғоч ўтказгичлар учун 10 мм дан ортиқ бўлмаслиги керак.

Оғиш бошмоқлари ёки уларнинг алмаштириладиган суқмалари,       контакт юзалари ҳар бир томонга 8 мм дан ортиқ ейилганда, алмаштирилиши лозим.

Бошмоқлар ва ўтказгичларнинг ҳар бир томонда умумий ейилиши  рельс ўтказгичларда10 мм, ёғоч ўтказгичда бўлганда 18 мм дан ортиқ      бўлмаслиги керак.

Очиқ турдаги ишчи йўналтирувчи оғиш бошмоқларининг бошмоқлари оғзининг чуқурлиги, улар ўрнатилганда қуйидагилардан кам бўлмаслиги зарур: рельсли ўтказгичлар учун 60 мм дан, ёғоч ўтказгичлар учун 70 мм.

Симарқонли ўтказгичлар учун, йўналтирувчи муфталар янги втулкаларининг ички диаметри улар ўрнатилганда, ўтказувчан арқоннинг диаметридан 5 мм га катта бўлиши керак. Втулкалар диаметри бўйича 15 мм дан ортиқ ейилган йўналтирувчи муфталарни ишлатиш мумкин эмас.

6.8.86. Йўналтиргичлар қуйидаги ҳолларда алмаштирилиши керак: рельслилар ҳар томонидан 8 мм дан, ёғоч ҳар томонидан 15 мм дан ортиқ ейилса, симарқонлар номинал диаметридан 15% ва ундан кўпроқ ёки ташқи симлар диаметрининг ярмидан кўпроғи ейилса.

2-жадвал

 

Тик стволларда кўтариш идишлари ва мустаҳкамлагич ёки армировкалар қисмлари ўртасида йўл қўйилган оралиқлар

 

Ствол мустаҳ-камла-гичтури

Армировка қисмларининг тури ва жойлашиши

Оралиқ номи

Оралиқ-нинг энг кичик ўлчамимм

 

Изоҳ

1

2

3

4

5

Ёғоч, бетон

Бир ва икки томонлама жой-лашган ёғоч йўналтиргичлар

Кўтариш идиши ва мустаҳкамлагич ора-си

200

Ёғоч йўналтиргич стволларда кўтаришидишлари айниқса си-қилган ҳолатдажой-лашса, агар идишнинг энг кўп чиқиб турган қисми йўналтиргич ўқидан 1 м дан ортиқ масофада бўлмаса, 150 мм дан камбўлмаган оралиқга рухсат эти-лади.

Бетон

Бир ва икки томонлама жой-лашган металл йўналтиргичлар

Бу ҳам

150

-

Ёғоч, бетон

Йўналтиргични кўтармаган металл ва ёғоч харилар

Харилар ва

идишлар ораси

150

Стволда кўтариш идишлар айниқса си-

қилган ҳолларда жой-

лашса, бу оралик 100 мм гача камайтирилиши мумкин.

Ёғоч, бетон

Бир ва икки то-

монлама ёғоч ва металлйўнал тиргичлар

Харилар ва йўналтир-гичлар ўқидан 750 мм гача узоқроқ бўлган кўтариш идишла-рининг чиқиб турган қисмлари ораси

40

Кўтариш идишлари чиқиб турадиган юк

тушириш роликлари бўлганда, ролик ва хари орасини 25 мм га кенгайтириш керак.

 

Бу ҳам

Идишнинг энг кўп чиқиб турган ва

25

Лойиҳалаштирила-диган шахталар учун

 

 

 марказдан узоқлаш-ган қисмлари ва идишдаги йўналтир-гичлар ва бош-моқларнинг ейилиши ва идишнинг бури-лиш имкони ҳисобга олинган хари ораси

 

 

Ёғоч, бетон

 

Бир ва икки то-

монлама

металл йўналтир-гичлар

Кўтариш идиш бошмоғининг ташқи қирраси ва идишдаги йўналтиргичлар ва бошмоқлар ейилиши-ни ҳисобга олган ҳолда хариларга йў-налтиргични маҳкам-лаш скобаси ораси

20

Бу ҳам

 

Бир ва икки

томонлама

жойлашган ёғоч йўналтиргичлар

Кўтариш идиш бошмоғининг ташқи қирраси ва йўнал-тиргич маҳкамланган хари ораси

60

Бу ҳам

 

Бир ва икки то-

монлама жой-лаш- ёғоч ва

металл йўнал-тиргичлар

Катак ва унинг ўтқазиш мосламала-ри қисмлари ораси

60

Лойиҳалаштири-ладиган шахталар

учун

 

Бу ҳам

Кабул майдончалари ва катаклар ораси

35

Бу ҳам

Ёғоч

Қазишга оид кўтаришнинг симарқонли йўналтиргичлар

Бадья ёки бадьяни йўнал-тирувчи роми ва мустаҳкамлагич ораси

250

 

Бетон

Бу ҳам

Бу ҳам

200

 

Ёғоч, бетон

Қазишга оид кўтаришнинг сим-арқонли йўнал-тиргичлари

Бадья ёки бадьяни йўналтирувчи роми ва хари ораси

250

 

 

Қазишга оид кўтаришнинг ёғоч йўналтир-гичлари

Бадьяни йўналтирув-чи ташқи қирраси ва йўналирувчи маҳкам-ланган хари ораси

 

60

 

 

Бу ҳам

Бадья ва йўналтиргич ораси

40

 

 

6.8.86. Йўналтиргичлар қуйидаги ҳолларда алмаштирилиши керак: рельслилар ҳар томонидан 8 мм дан, ёғоч ҳар томонидан 15 мм дан ортиқ ейилса, симарқонлар номинал диаметридан 15% ва ундан кўпроқ ёки ташқи симлар диаметрининг ярмидан кўпроғи ейилса.

Рельсли ўтказгич ер билан туташтирувчи бўйининг ейилиши, номинал қалинлигидан 25% дан кўп бўлмаслиги керак.

"Кесиш" парашютлари бўлганда, агар ён томонларининг умумий ейилиши 20 мм дан кўп бўлса, ёғоч йўналтиргичлар алмаштирилиши лозим.

Йўналтиргичларнинг ейилишини тўлиқ инструментал текшириш, ҳар бир армировкалаш ярусида амалга оширилиши керак: металл йўналтиргичлар бўлганда 1 йилдан кейин, ёғоч йўналтиргичлар бўлганда - 6 ойдан кейин.

6.8.87. Катакли кўтариш қурилмалари учун кўтариш тезлиги 3 м/с ва ундан кам бўлганда чегараланган кўтариш баландлиги 4 м дан кам бўлмаслиги, кўтариш тезлиги 3 м/с дан кўп бўлса, 6 м дан кам бўлмаслиги керак; бадьяли кўтариш қурилмалари учун одамларни тушириш ва кўтаришда 2,5 м дан кам бўлмаслиги керак, скипли кўтариш қурилмалари учун камида 2,5 м.

Чегараланган кўтариш баландлиги деб қуйидагини ҳисоблаш керак:

а) ағдарилмайдиган катаклар учун - юқори қабул майдончада бўшатиш чоғида, катакнинг оддий ҳолатда симарқон юқори қисқичининг шкив чамбарагига ёки катакнинг айрим қисмларининг копер қисмларига теггунга қадар эркин кўтарилиши мумкин бўлган баландлик;

б) скиплар учун - юк туширилганда арқоннинг юқори қисқичи йўналтирувчи шкив чамбараги билан копер қисмлари билан теггунга қадар скипнинг оддий ҳолатида эркин кўтарилиши мумкин бўлган баландликни;

в) ичида одамлар бўлган бадьялар учун - пастки қабул майдонча тўсма қопқоқ устида турган, шубу тўсма қопқоқларнинг қаршиликсиз беркитилишини таъминловчи пастки ҳолатда турган бадьянинг, симарқонни юқори қисқичигача ёки йўналтирувчи рамка юқори қиррасининг йўналтирувчи шкивини чамбарагича ёки копер қисмларига теггунга қадар, эркин кўтарилиши мумкин баландлик;

г) юкланган бадьялар учун - юқори қабул майдонча тўсма қопқоқларининг устида, уларнинг қаршиликсиз беркитилишини таъминловчи пастки ҳолатда, бадьянинг, симарқонни юқори қисқичи ёки йўналтирувчи рама юқори қиррасининг йўналтирувчи шкив чамбараги ёки копер қисмлари билан бир-бирига теггунга қадар, эркин кўтарилиши мумкин бўлган баландлик.

Изоҳ.Ишлайдиган бадьяли кўтариш қурилмалари учун чегараланган кўтариш баландлиги тегишли қабул майдончаси сатҳидан ҳисобланиши мумкин.

6.8.88. Шурф кранлари ва агрегатлари учун шунингдек, тик кон иншоотларини қазишда ишлатиладиган бошқа юк кўтариш механизмлари учун, юк кўтариш тезлиги 1 м/с гача бўлганда ва одамларни эгарларда 0,3 м/с гача бўлганда, чегараланган кўтариш баландлиги 1 м дан оз бўлмаслиги       керак.

Бу ҳолларда чегараланган кўтариш баландлиги деб қуйидагиларни ҳисоблаш керак:

а) эгарлар учун – одам ўтирган эгарнинг (тўсма қопқоқ устида), тўсма қопқоқларининг қаршиликсиз ва хавфсиз беркитилишини таъминловчи қуйи ҳолатдан симарқоннинг юқори қисқичи ёки ҳимоя соябонининг юқори қирраси шкивининг чамбараги ёки кран (агрегат) стреласининг қисмларига теггунга қадар, эркин кўтарилиши мумкин бўлган баландлик;

б) кон иншоотидан кўтаргандан кейин четга суриб қўйиладиган юки бор бадьялар ёки грейферлар учун – кон иншооти оғзидан, то симарқон юқори қисқичининг шкив чамбараги ёки кран (агрегат) стреласи қисмларига теггунга қадар, бадья (грейфер)нинг эркин кўтарилиши мумкин бўлган баландлик;

в) юк тушириш учун механизация мосламаси билан ускуналанган шурф кранлари билан кўтариладиган бадьялар учун - симарқоннинг юқори қисқичи шкив чамбараги ёки кран стреласининг қисмларига теггунга қадар, юк         тушириш мосламасида ўрнатилган бадьянинг эркин кўтарилиши мумкин бўлган баландлик.

6.8.89. Кўтариш қурилмаларининг йўналтирувчи шкивларида ва кўтариш машиналар барабанилари ҳамда шурф қазиш кранларида симарқон торининг оғиш бурчаги (девиацияси) 1°30'дан, қазиш йўналтирувчи шкивларда ва қазиш лебёдкалар барабанларида эса, 2°30' дан ортиқ бўлмаслиги керак.

Тик кон иншоотларининг кўтариш қурилмалари учун симарқон         торининг горизонтга нисбатан бўлган оғиш бурчаги, унинг узунлиги 45 м дан кўп бўлганда, 30° дан кам бўлмаслиги керак. Айрим вазиятларда, лойиҳада     асосланган ҳолда бу бурчак камайтирилиши мумкин

Ушлаб турувчи роликларсиз симарқон торининг узунлиги, қоидага   биноан 65 м дан кўп бўлмаслиги керак; горизонтга нисбатан оғиш бурчаги 45° дан кўп бўлса, унинг узунлигини 75 м гача ошириш мумкин.

6.8.90. Юкларни вагонеткаларда тушириб кўтарадиган тик стволларнинг барча оралиқ ва пастки қабул майдончалари, вагонеткаларнинг стволга ўз-ўзидан ғилдираб кетишининг олдини оладиган тўхтатиш мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

6.8.91. Кўтариш қурилмасининг кўтариш идишлари, илувчи мосламалари, парашютлар, йўналтирувчи бошмоқлари, йўналтиргичлари, тиргаклари, копер шкивлари, кўтариш машиналари (лебёдкалари) ва бошқа қисмлари ҳар суткада махсус тайинланган шахс томонидан ва бир ойда камида бир марта партия (экспедиция) бош механиги ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан кўриб чиқилиши ва текширилиши керак.

Агар кўздан кечиришда одамлар ёки юк учун хавфли носозлик аниқланса, тушириш ва кўтариш дарҳол тўхтатилиши керак.

Кўздан кечириш натижалари "Кўтариш қурилмасини кўздан кечириш журнали"га (10-иловага қаралсин) ёзиб қўйилади.

6.8.92. Ёғочдан ишланган копёрлар йилига икки марта, металдан ишлангани йилда бир марта, партия (экспедиция) раҳбари тайинлайдиган комиссия томонидан, кўздан кечириш натижалар бўйича далолатнома тузилган ҳолда, кўздан кечирилиши керак.

 

Тик ва  нишаб  иншоотларда одамларни ва юкларни тушириш

ва кўтариш учун симарқонлар, осма ва илма ускуналар

 

6.8.93. Амалдаги стандартларга ёки техникавий шартларга мувофиқ қидирув шахталари стволларида (шурфларда) кўтариш қурилмалари учун пўлат симарқонлар қўлланилиши керак.

6.8.94. Қидирув шахталари стволларини қазиганда одамларни тушириш ва кўтариш учун кам айланувчан ёки бир қаватли айланмакокилли, қайта айланмайдиган хочли ўрам симарқонлар ишлатилиши лозим.

6.8.95. Қўл ва механизациялаштирилган юк кўтариш учун  кўтариш   симарқонларюк илганда қуйидагидан кам бўлмаган чидамлиликдаги заҳира коэффициентларига эга бўлиши керак:

9,0 - одамларни тушириш ва кўтариш учун;

7,5  - одамларни  ва юкларни тушириш  ва кўтариш учун;

6,5 - юкларни тушириш ва кўтариш учун;

6,0 - стволларда насосларни, сув чиқариш қувурларини, сақловчи тўшамаларни, қазиш агрегатларини, қутқариш зиналарини илиш учун;

5,5 - стволда грейфер юклагични илиш учун;

5,0 - қазиш-кўтариш қурилмаларининг симарқон ўтказгичларини ҳамда стволларда қуйиш опалубкаларини, шамоллатиш ва сиқилган ҳаво қувурларини, кабелларни ва бошқаларни илиш учун;

3,0 - вақтинча ишлатилаётган кранларнинг (ишлаш муддати бир йилгача бўлган)мачталарини ва таянчларини тортиб қўйиш учун.

6.8.96. Барча шахтага хос кўтариш симарқонлари (қиялиги 30° дан кам бўлган нишаб юк кўтариш жойлардаги симарқонлардан ташқари) ҳамда сақловчи тўшамаларни, қутқарув нарвонларни ва қазиш ўриндиқларини илиш учун симарқонлар, илиб қўйишдан олдин симарқонсинов станцияларида синаб қўрилиши лозим.

Стволларда жойлаштириладиган барча қолган симарқонлар, ҳамда бошқа қурилмалар ва механизмларнинг симарқонлариилинишидан олдин синалмайди. Ушбу симарқонларни илиш завод далолатномаси - сертификатининг маълумотларига бўйича ўтказилади.

Агар сақлаш муддати 12 ойдан ошмаган  бўлса, заҳирадаги  синалган симарқон ўрнатишдан олдин қайта синалмаслиги мумкин.

6.8.97. Ўрнатишдан олдин синалган симарқонлар қуйидаги муддатларда қайта синалиши керак:

а) одамлар ва юк-одамлар кўтариш қурилмалари ҳамда қазиш ўриндиқлари учун - ҳар 6 ойдан кейин;

б) юк ва кўчма кўтариш қурилмалар ҳамда қутқарув нарвонлар учун илиб қўйилгач 12 ойдан кейин, кейинчалик ҳар 6 ойда;

в) кўп ўримли, рухланмаган, кам айланувчи кўтарищ симарқонлари (юк ва юк-одамлар) ўрнатилгандан сўнг 6 ой­дан кейин, кейинчалик эса ҳар 3ойда.

Сақловчи тўшамаларни илиш симарқонлари қайта синалмайди.

Симарқонларни синаш учун узунлиги 1,5 м дан кам бўлмаган учи кесилади. Қайта синов учун симарқоннинг ковшига қисқичлар билан маҳкамланган жойининг охирги қисқичидан юқоридаги 1,5 м бўлаги қирқилади.

Синовга жўнатилаётган симарқоннинг ҳар бир намунаси завод паспортининг кўчирма нусхаси ва ёрлиғи  билан таъминланиши керак. Ёрлиқда корхона, партия, илиб қўйиш, қирқиш ва синовга жўнатиш саналари, симарқон диаметри,  завод номери, стандарт ёки техникавий шартлар кўрсатилиши ке­рак.

Симарқоннинг синовдан ўтгани тўғрисидаги гувоҳнома,симарқондан фойдаланишнинг бутун хизмати муддатидавомида экспедицияда, партияда сақланади.

6.8.98. Агар қайта синовда одамлар кўтариш учун мўлжалланган симарқоннинг мустаҳкамлик заҳираси 7 каррадан, одам-юк ва қазиш ўриндиқлар учун 6 каррадан ва юк кўтариш, кўчма кўтариш қурилмалар ва қутқарув нарвон­лар учун 5 каррадан кам бўлса, агар узиш ва эгиш синовларига чидаш бермаган симларнинг умумий майдони ҳамма симларнинг кўндаланг кесимининг умумий майдонидан 25% ва ундан кўпроқга етса, кўтарувчи симарқон алмаштирилиши ке­рак.

6.8.99. Ҳар бир кўтариш симарқони ҳар суткада  бутун узунаси бўйлаб уни ҳаракат тезлиги  0,3 м/с.дан кўп бўлмаганда диққат билан кўриб чиқишга  жалб қилини зарур,бундасимарқон­нинг бутун узунаси бўйича  узилган симларнинг  сони аниқланади. Бундан ташқари, ҳар ҳафта энг кўп зарарланган жойлардаги бир ўрим қадами узунлигида узилган симлар сонини ҳисоблаш билан, қўшимча  кўрик ўтказилиши шарт.

Симрқонлар ишлатилганда махсус симарқон мойи билан мойланади. Мойлашдан олдин симарқон ифлосдан ва эски мойдан тозаланган бўлиши керак.

6.8.100. Симарқонни муфассал равишда кўздан кечириш ҳар ойда бажарилади, бунда арқон қотиб қолган мой пўстлардан тозаланади ва кўпроқ зарарланишини кутилган (ковш, қисқич ва ш.к. остилари) ва энг кўп узилган симлари бор жойлар синчиклаб кўздан кечирилади.  Кўрсатилган жойлар симарқон ҳаракат қилмаганда кўриб чиқилади. Симрқондан чиқиб турган узилган симларнинг учлари қирқиб ташланиши керак.

Агар симарқонни кўздан кечирганда, ўримнинг қадамига тенг бўлган қайсидир участкасида  узилган симлар сони уларнинг симарқондаги умумий сонининг 5% ва ундан кўпини ташкил қилса, унда симарқон алмаштирилиши зарур.

Агар илма мосламанинг ковшига маҳкамланадиган жойда ўрим қадамида узилган симлар сони 5% ва ундан кўп бўлса, узилган симлари бўлган  учини қирқиб ташлашга ва симар­қонни ковшга бошқатдан маҳкамлашга рухсат этилади.

Қиялиги 30° гача бўлган оғма иншоотлар бўйлаб  юк ташиганда, агар ўрим қадамида умумий симлар сонидан 10% ва ундан кўпрок симлар узилган бўлса, симарқон алмаштирилиши керак.

6.8.101. Симрқонга фавқулотда юкланиш бўлган ҳолатида (катакнинг ёки бадьянинг ўтказгичларда сиқилиб қолиши, машинанинг бирдан тез тўхтаб қолиши ва ш.к.), симарқон­ни кўриб чиқиш учун  тушириш ва кўтаришни дарҳол тўхтатилиши лозим. Агар симарқон зарарланган бўлса ёки унинг диа­метри бошланғич диаметрига (кутилмаган кучланишга дучор бўлган участкада) нисбатан 5% га ва ундан кўпроққа камайса, у алмаштирилиши керак.

6.8.102. Симрқонларни кўздан кечириш натижалари ўша кунни ўзида "Кў­тариш симарқонларини кўрикдан ўтказиш  ва уларни сарфланиши журнали" га (11-иловага қаралсин) ёзиб қўйилиши керак. Журналга арқонларнинг зарарланган барча ҳолатлари  ёзилиши лозим.

6.8.103. Кокиллари узилган, тугунлари, эшилган жойларида  “қўнғизчалари ”бўлган  ва иш вақтида бошланғич диаметрига қараганда 10% ва ундан кўпроқ юқалашган  симарқонларни ишлатиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

Бир-бирига эшиб уланган симарқонларни қиялик  бурчаги 30° гача  бўлган горизонтал ва оғма иншоотларда,  фақат юкларни ташиш учун қўллашга рухсат берлади.

6.8.104. Шахтага хос қазиш-кўтариш қурилмаларининг  симарқон ўтказувчилари сифатида бир қатламли, айланиб кетмайдиган хочли арқоқли,  симарқонлар, металл ёки органик ўзаги  бўлган, шунингдек  кўп ўримли, кам айланувчи,  диаметри 1,5 мм дан кам бўлмаган ташқи симлари мавжуд симарқонларни ишлатиш лозим.

 6.8.105. Қазишга хос асбоб-ускуналарини илиш учун юмалоқ симдан ясалган, бир ўримли спиральсимарқонларни, шунингдексимарқон йўналтиргичлари сифатида фойдаланишдан олиб ташланган кўтариш симарқонларини ишлатишТАҚИҚЛАНАДИ.

6.8.106. Қазиш асбоб-ускуналари илинувчи симарқонлар ва қазиш кўтаргичининг ўтказувчи симарқонлар ҳафтада бир марта махсус ажратилган шахс томонидан, бир ойда икки марта пар­тия механиги ва ойига бир марта экспедиция бош муҳандиси томонидан кўриб чиқилиши керак. Симрқонлар бадьяларнинг 0,3 м/с дан кўп бўлмаган ҳаракат тезлигида кўриб чиқилади. Бир ойда бир мартадан  кам бўлмаган муддатда харакатсиз  бадьядан қисқичлари ва ковшларидаги сим арқонларни кўрикдан ўтказилади. Кўрик натижалари   "Қазувчи лебедкаларни ва уларнинг арқонларини кўрикдан ўтказиш журнали"га  киритилади. Журналнинг шакли экспедициянинг  бош муҳандиси томонидан ўрнатилади.

6.8.107. Қазиш асбоб-ускуналарини илиш симарқонлари (сақловчи тўшамалар ва ўтказгич симарқонлардан ташқари), агар ўрим қадамига тенг бўлган қандайдир қисмларида узилган симлар сони арқон симларининг умумий сонининг 10% га ва ундан кўпроғигача етса, алмаштирилиши керак.

Агар ўрим қадамига тенг бўлган бирор қисмида узил­ган симлар сони умумий симлар сонининг 5% ни ва ундан кўпроғини ёки иш вақти мобайнида симарқон диаметрининг камайиши унинг номинал диаметрининг 10% ни ва ундан кўпроғини ташкил қилса, тўшамаларни илиш симарқонлари алмаштирилиши керак.

Қазиш кўтаргичларининг йўналтирувчисимарқонлари қуйидаги ҳолларда алмаштирилиши керак:

а) агар битта ўрим қадамида 10% ва ундан кўпроқ узилган симлар бўлса;

б) узилган ўрим бўлса;

в) симарқон йўналтиргичлар симарқоннниг номинал диаметрига нисбатан 15% га ва ундан кўпроққа ёки ташқи сим­лар диаметри 50% ва ундан кўпроғи ейилса.

6.8.108. Грейфер юклагичларни илиш симарқонлари суткада бир марта махсус ажратилган шахс томонидан кўриб чиқилиши керак. Ўрим қадамида 5% ва ундан кўпроқ узилган симлар бўлса ёки симарқоннинг диаметри номинал диаметридан 10% ва ундан кўпроққа камайса, юклагичларнинг симарқонлари алмаштирилиши керак.

6.8.109. Стволларда қазиш асбоб-ускуналарини илиш симарқонларининг ҳамда қазиш кўтаргичини йўналтирувчисимарқонларининг хизмат қилишини охирги чегараланган муддати уч йил деб белгиланади.

6.8.110. Кўтариш идишларини осиш ва илиш ускуналари амал қилаётган стандартлар ёки техникавий шартларга мувофиқ равишда тайёрланиши керак. Шахта стволлари учун ишлатиладиган  осиш ва илиш ускуналарни завод номери ва ясалган санаси келтирилган тамғаси бўлиши керак.

Сиғими 0,18м3 гача бўлган бадьялар учун тилим-тилимли ёки варақасимон пўлатдан ясалган ва симарқонни ишқаланиб қирқилишидан ишончли сақловчи илмоқли  махсус илма ускуналари, ҳамда ўрама турдаги илма ускуналарни ишлатишга йўл қўйилади.

Бадьяларнинг илиш ускунасининг илгаги халқумининг оғзини ишончли ёпувчи ва унинг ўз-ўзидан очилишининг олдини олувчи мосламаси бўлиши керак.

Сақловчи тўшамалар, насослар, узатиш қувурлари ва бошқа асбоб-ускуналарнинг илма мосламларининг (илгакларининг) симарқон билан бирлаштирилиши уларни ўз-ўзидан ажралиб кетиш эҳтимолини истисно қилиши керак.

6.8.111. Катакларнинг иккиёқлама мустақил: ишчи ва сақловчи осмаси бўлиши керак. Сақловчи осма занжирдан қилинган бўлиши мумкин.

6.8.112. Илиб қўйилганда осма ва илма ускуналарнинг (ҳисобланган статик юкланишга нисбатан) чидамлилик  заҳираси  қуйидагилардан  кам  бўлмаслиги керак:

а) одамларни кўтариш қурилмаларининг осма ускуналари, шунингдек  қазиш бадьяларининг осма ускуналари ва тутқич  илмалари учун 13 карра;

б) тик ва нишаб иншоотларнинг юк ва юк-одам кўтаришидишларини осиш ускуналари учун 10 карра; одам-юк кўтариш қурилмаларининг осма мосламалари кў­тариш идишлар  массасига ва ва туширилаётган одамларнинг энг кўп сонига нисбатан  13 карра чидамлилик  заҳирани таъминлаши керак;

в) сақловчи тўшамалар, насослар, узатув қувурлари ва бошқа қазиш асбоб-ускуналарининг осма ускуналари учун 10 карра;

г) қазиш-кўтариш қурилмаларидаги симарқон йўналтиргичларнинг осиш ускуналари учун 6 карра;

д) бурама турдаги илма қазиш ускуналар учун материалнинг оқувчанлик чегарасига нисбатан 4 карра.

6.8.113. Одамларни ва юкларни кўтариш ва тушириш ишлари олиб бориладиган тик ва нишаб иншоотларни қазиганда кўтариш идишларининг осиш ва илиш ускуналари илиб қўйилишдан олдин ҳар томондан иккилантирилганган, якуний оғирлик билан синалиши керак. Бундай синовлар ярим йилда бир мартадан кам бўлмаган равишда бажарилади.

Синов натижалари "Кўтариш қурилмасини кўздан кечириш журнали" га (10 иловага қаралсин) ёзилади.

6.8.114. Катакларнинг осиш ускуналари ҳар 5 йилда, қидирув шахталари стволлари учун бадьяларнинг илма ус­куналари эса ишга киритилган кундан бошлаб 2 йилдан кейин, бир мартадан кам бўлмаган равишда янгиси билан алмаштирилиши керак.

Шурфлар қазиш учун   бадьяларининг илма (шурф кранлари) ускуна-лари, халқумда илгак кесимини  бошланғич кесими катталигидан  10% и ейилганда ёки унинг тузилишининг ошиқ-мошиқ улагичларининг жами ейилиши 4 мм дан кўп бўлса, янгиси билан алмаштирилиши керак; ошиқ-мошиқ бирикмаларни  қамровчи деталлари уларнинг тешиклари 2 мм тўзишида алмаштирилиши лозим.

6.8.115. Бадьяларнинг дастак илмалари ишга киритилган кун­дан бошлаб икки йилдан сўнг алмаштирилиши лозим.

Бадьянинг дастак илмаси унинг тешиги ўқ диаметридан 5% ва ундан кўпроққа едирилишида  ҳам алмаштирилиши ёки тешигига ўрнатиладиган втулкалар шу миқдорда ейил­ганда таъмирланиши лозим. Тешикнинг ёки илманинг алмаштириладиган втулкаси ва уни бадья билан бириктирувчи ўқнинг жами ейилиши ўқ диаметрининг 10% дан кўп бўлмаслиги керак.

Кўтариш машиналари ва қазиш лебедкалари

 

6.8.116. Ўралувчи органнинг ёки шкивнинг энг кичик диаметрининг симарқон диаметрига бўлган нисбати қуйидагидан кам бўлмаслиги керак:

а) юза сатхда ўрнатилган кўта­риш машиналарининг йўналтирувчи шкивлар ёки барабанлари учун 60;

б) ер ости иншоотларида ўрнатилган кўтариш машиналарининг ҳамда қазиш-кўта­риш машиналари, қазиш кранлари, кўтариш ва кўчма агрегатларнинг йўналтирувчи шкивлари ва барабанлари учун 40;

в) сақловчи тўшамаларни, қувур ўтказгичиларни, осма насосларни  ва шу кабиларни илиш учун мўлжалланган қазиш лебедкаларининг йўналтирувчи шкивлари ва барабанлари учун 20.

6.8.117. Симарқонни уч томони машина конструкциясида махсус назарда тутилган, барабан ичидаги қурилма билан мустаҳкамланиши керак. Симарқон гардишдан орқали ўтишда тирқиш қирраларидан деформацияланмаслиги керак.

Симарқоннинг учини бевосита барабан валига бириктириш ТАҚИҚЛАНАДИ.

6.8.118. Симарқоннинг барабанга маҳкамланган жойида таранглигини бўшатиш учун барабаннинг юзасида, агар у ёғоч ёки прессмасса билан қопланган бўлса, учтадан кам бўлмаган ишқаланиш ўрами, агар барабан фрикцион материаллар билан қопланмаган бўлса, бештадан кам бўлмаган ишқаланиш ўрами бўлиши керак. Ишқаланиш ўрамларидан ташқари симарқонларни даврий равишда синовдан ўтказиш учун барабаннинг юзасида ёки унинг ичидаги бобиналарда жойлашган заҳира ўрамлари бўлиши керак.

6.8.119. Қидирув шахталарида ва шурфларда  юк-одамларни механик кўтариш учун симарқонларнинг барабанга икки-уч қават ўралишига қуйидаги шартларга риоя қилинганда йўл қўйилади:

а) барабан чет қирралари юқори қатор устидан арқоннинг 2,5 диаметридан кам бўлмаган баландликда чиқиб туриши керак;

б) кўтариш машиналари барабанларининг ўраш юзасида симарқоннинг пастки қатори ўрамини ётқизиш учун бурама ариқчалар бўлиши керак (шурфларда кўтаришга бу талаб қўлланилмайди);

в) пастки қаторни охирги ўрамининг чорагига тенг бўлган (юқори қаторга ўтиш жойи) узунликдаги симарқоннинг энг хавфли қисми устидан кучайтирилган кузатиш олиб борилиши (шу жойлардаги узилган симларни ҳисоблаб бориш) ва ҳар 2 ойда симарқонни ўрамнинг чорагига суриб қўйиш керак.

Кўчма кўтариш қурилмаларида (шурф қазиш агрегатларини, шурф қазиш кранларининг лебедкалари ва б.) симарқон 0,35 м/с дан юқори тезликда ҳаракат қилмайдиган секин юрувчи  лебедкаларда (юк қазиш лебедкалар ва қутқарув нарвонлар учун лебедкалар) ҳамда қўл билан ишлатиладиган лебедкаларда барабанга симарқонни кўп қатламли ўрашга рухсат берилади.

Қазиш лебедкаларининг барабанларини иккала томонидан юқори ўрам қатламидан симарқоннинг 1,5 диаметридан, қутқарув нарвонларининг лебедкалари учун эса симарқоннинг 2,5 диаметридан кам бўлмаган баландликда чиқиб турадиган ён гардиш бўлиши керак.

6.8.120. Қўл билан кўтаргич, экспедициянинг бош муҳандиси тасдиқлаган ҳужжатларига асосан, қуйидаги талабларга риоя қилиниб тайёрланиши керак:

а) қайта буралишдан тўсқичли ва тўхтатиш мосламаси бўлиши керак;

б) кўтаргичнинг вали (барабани) пўлатдан ёки икки учи ҳалқаланган (бандажлар билан) ёғочдан бўлиши керак ва иккита пўлат дастаси бўлиши керак;

в) дасталарнинг маҳкамланиши уларнинг айланиб кетиш эҳтимолини истисно қилиши керак;

г) илинадиган илмов ишончли сақловчи беркитгич билан таъминланган бўлиши керак;

д) кўтаргичнинг ўраш органи диаметрининг симарқон диаметрига бўлган нисбати 30 дан кам бўлмаслиги керак.

Қўл билан кўтаргичда одмларни туширишда ва кўтаришда фақат пўлат симарқонлар қўлланиши лозим. Пишиқлик заҳираси 6.8.65 бандда келтирилгандан кам бўлмаслиги керак.

Кўтариш симарқони, пўлат барабан бўлганда, симарқоннниг доимий ишлатилмайдиган бештадан кам бўлмаган ўрами ҳамда ёғоч барабан бўлганда, учтадан кам бўлмаган ўрамидоимий қоладиган чиғириқнинг валига (барабанига) пухта маҳкамланган бўлиши керак.

6.8.121. Қидирув шахталарининг ҳар бир кўтариш курилмасинихаддан зиёд юқори кўтаришдан ва тезликнинг ортишидан ҳимоя килиш учун қуйидаги сақловчи қурилмалар билан жихозланган бўлиши керак:

а)  Ҳар бир кўтариш идиши (мувозанатловчи) учун коперга ўрнатилган ва кўтариш машинасининг электр двигателини ўчириш учун  ҳамда қабул қилиш майдони сатхидан 0,5м юқорига идишни кўтаришда тормоз сақлагичини ёқиш учун мўлжалланган, охирги ўчиргич  билан; ва  чуқурликни кўрсатувчига ўрнатилган (ёки юришни бошқарувчи) ҳамда коперга жойлашган охирги ўчиргични қайта такрорлашга  мўлжалланган охирги ўчиргични қайта такрорловчи билан;

Алоҳида кабеллар орқали ток берилганда ва бошқарув пультидан асосий ва қайта такрор ҳимоя қиладиган охирги ўчиргичларии ҳар бирининг ишлашини алохида текширувчи ускуналар бўлганда (ҳолатлари қайд қилинмай) қайта такрорий ҳимоя қи­лишнинг охирги ўчиргичларини асосий бўлганлар билан бир хил баландликда коперда ўрнатишга йўл қўйилади;

б) агар одамларни туширганда ва кўтарганда идишнинг қабул майдончаларга келиш тезлиги 1 м/с дан ёки юкларни туширганда ва кўтарганда 1,5 м/с дан кўп бўлганда ҳамда текис ҳаракат энг юқори тезлигидан 15% (ишлатилаётган кўтариш қурилмаларида идишлари ҳаракати тез­лиги 3 м/с дан, қайта монтаж қилинаётганлариникида 2 м/с дан) ошганда, кўтариш машиналари электродвигате­лини ўчируви ва сақловчи тормозни ёқувчи бўлган тезликни чегараловчи билан.

6.8.122. Қидирув шахталарининг кўтариш қурилмалари қуйидаги ҳимоя ва блокировкалаш қурилмалари билан жихозланиши керак:

а) электродвигателга ортиқча юкланишида ва кучланиш бўлмаган ҳолларда амал қилувчи энг катта ва нолли ҳимоялаш билан;

б) симарқон симларини осилиб қолишидан ва бўшаб қолишидан ҳимоялаш билан;

в) қабул майдончаларида панжаралар ёпилмаганда, машинистни олдидаги "ТЎХТА" хабарини ёқувчи бўлган сақловчи панжараларининг блокировлаш билан;

г) идишни чегараланган баландликдан юқори кўтаргандан сўнг двигателни фақат ортиқча кўтаришини тугатиш йўналишида ёқишга имкон берадиган блокировкалаш билан;

д) агар тушириш-кўтаришнингтормоз дастаси "ТЎХТАЛГАН" ҳолатда, бошқарув аппарат (назорат этувчининг) дастаси нолли ҳолатда бўлмаса, сақловчи тормознинг бўшаб кетишини бартараф қилувчи блокировкалаш билан;

е) стволга таянч кулаклари чиқиб турганда машинист олдида "ТЎХТА" сигналини ёқувчи, кабул майдончаларининг таянч кулаклари