ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6519 Хокимият Китабского района 19/08/2019 03/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида.
ID-6519

“Лойиҳа”

КИТОБ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

2019 йил “___” август Китоб тумани

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни

2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам

сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низоми (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси 11.12.2017 йил

09/17/965/0393-сон)да белгиланган вазифалар ижроси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Белгиланиши керак бўлган иш ўринларининг энг кам сонини ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш учун махсус комиссия таркиби

1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига, “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги Низомга асосан, 20 нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 10 фоиз миқдоригача, (шу жумладан, ногиронлар учун

3 фоиз) жами 146 та квота иш ўринлари белгилаш 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига мувофиқ, корхона ва ташкилотларда жорий йилда ишга жойлаштириб бўлинган шахслар иш ўринлари 2020 йил учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари сонини белгилашда ҳисобга олинсин. Шу жумладан:

а) ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 49,3 фоиз (72 киши);

б) умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 40 фоиз (59 киши);

в) сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 1,3 фоиз (2 киши);

г) ногиронлар учун 2 фоиз (3 киши);

д) пенсия олди ёшидаги шахслар учун 4,8 фоиз (7 киши);

е) жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар 1,3 фоиз (2 киши);

ж) одам савдоси қурбонлари учун 1,3 фоиз (2 киши).

4. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

5. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун заҳирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари заҳирага қўйилиши ва тайёргарлигини таъминлаши, шунингдек бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилсинлар.

6. Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини заҳирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаши, бу ҳақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлганидан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилинсин.

7. Ушбу қарорда ногиронлар учун заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар белгиланади.

8. Муҳтожлар учун иш ўринларини заҳирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарорини бажармаган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланган.

9. Барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳар ойда ҳисобот ойдан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 3-иловага мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида маълумот тақдим этсин.

10. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Қ.Холиқов)га:

бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

11. Туман ҳокимининг 2018 йил 9 октябрдаги Х-2196/10-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Сирожев зиммасига юклатилсин.

13. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими Р.Сагдуллаев

Умумий таклифлар

193