ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6468 Хокимият Сурхандарьинской области 19/08/2019 01/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Термиз шаҳар йўловчи ташиш транспорти хизматлари учун чекланган тарифларни белгилаш тўғрисида
ID-6468

“Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йилдаги “Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги 455-сонли қарорига мувофиқ, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларининг ўз-ўзини молиялаштириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек йўловчи ташиш транспорти самарадорлигини ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 18 июлдаги
03/15-03-32/647-сонли хатини инобатга олиб,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Термиз шаҳар ҳудудида йўналишли автобусларда битта йўловчи ташиш тарифи 1000 (бир минг) сўм, этиб белгилансин.

2. Вилоят молия бошқармаси (Б.Худойберганов) ва Термиз шаҳар хокимлиги (И.Худойбердиев) ушбу қарор талабларидан келиб, чиққан ҳолда, белгиланган тартибда йўловчиларни ташувчи автокорхоналарга ушбу тарифни жорий қилиш вазифаси юклатилсин.

3. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 20 февралдаги “Термиз шаҳар йўловчи ташиш транспорти ҳизматлари учун чекланган тарифларни белгилаш тўғрисида”ги Қ-49-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Пардаев ва вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Амиров зиммаларига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                                                                                                                    Т.Боболов

Умумий таклифлар

86