ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6458 Хокимият Бозского района 16/08/2019 01/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида.
ID-6458

БЎЗ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

“_____”_______2019 йил                                                   Бўз туман

Ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1998 йил 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами, 2008 й. 29-30-сон,277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Қонун хужжатлар маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 йил, 09/17/965/0393-сон) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича коммиссия таркиби 1-иловага мувофиқ,
2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорида белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 3-иловага асосан тасдиқлансин.

2. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан туманда ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони  2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан        4976 нафарни ташкил этадиган 10 фоизигача миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1.6 фоиз (81 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлардан Муддатли харбий хизматдан бўшатилганлар учун  0.3 фоиз (13 киши)

таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун 2.2 фоиз (108 киши):

Ногиронлар учун 3.2 фоиз (157 нафар юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда 3-гурух ногиронлари ишга жойлашиш бўйича талаб 5 та бўлганлиги сабабли, келгусида 152 нафар битирувчилар учун банд қилиб қўйилсин):

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида хисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун
0.5 фоиз (23 киши)

жазони ижро этиш муассасаларидан  озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0.2 фоиз (9 киши):

ижтимоий мухофазага мухтож шахсларнинг бошқа тоифалари,
шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун 0.3 фоиз (13 киши): миқдорида иш ўринлари захирасини белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларини мехнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалар ва мехнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ёлғиз ота ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва мехнат мажбуриятлари бўйича вазифаларини уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари:

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун- уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари:

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун-уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари:

ногиронлар учун-мехнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги холатини ва мехнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда мехнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари:

пенсия олди ёшидаги шахслар учун-уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари:

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун-уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

 одам савдоси қурбонлари учун-уларни касбий тайёргарлигини  ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

4. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

мухандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, хуқуқшунос, зоотехник, аграном, шифокор, хамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар,ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

5. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари:

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5-декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорни 1-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин:

йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай мухтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирга қўйилишини ва тайёрлигини таъминласин, шунингдек, бу хақда йил бошлангунга қадар туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилсин;

муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирга қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу тўғрисида туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай хабардор қилсин;

ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этсин;

ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази  томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин;

6. Туман ҳокимининг муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун хужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

7. Туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (С.Ахмедов) мазкур қарорни беш кун муддатда қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар рахбарларига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор 2020 йил 1–январдан кучга киритилсин.

9. Мазкур қарор “Бўз хаёти” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг веб сайтига жойлаштирилсин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 7 ноябрь кунги 1371-қ сонли қарори 2020 йил
1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари В.Солиев зиммасига юклатилсин

Бўз туман ҳокими:                                          И.С.Мамадалиев

Умумий таклифлар

116