ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6452 Хокимият Акдарьинского района 16/08/2019 31/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
“Янгировод-1” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биносидан айрим фанларга ихтисослаштирилган янги 57-умумий ўрта таълим мактабини ташкил этиш тўғрисида
ID-6452

“Янгировод-1” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биносидан айрим фанларга ихтисослаштирилган янги 57-умумий ўрта таълим мактабини ташкил этиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2019 йил 15 июлда узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилиш мажлисида берилган вазифаларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш ишларини жадаллаштириш, касб-ҳунар коллежларининг бино ва иншоотларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида ҳамда шу мазмундаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 июлдаги 14\1-244-сонли ва Самарқанд вилоят ҳокимининг 2019 йил 23 июлдаги 01\07-700-сонли хатларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 1 августдаги 608-сонли хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-,25-моддаларига асосланиб

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Оқдарё тумани “Янгиравот-1” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Оқдарё иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биноси ўрнидан янги айрим фанларга ихтисослаштирилган 57-умумий ўрта таълим мактаби ташкил қилинсин.
  2. Янги ташкил этилаётган Оқдарё иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биноси ўрнидан янги айрим фанларга ихтисослаштирилган 57-умумий ўрта таълим мактаби базасида, яъни Оқдарё Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг ўқув устахоналарида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг   2017 йил 24 октябрдаги №868-сонли қарорига асосан тумандаги 16-, 17-, 18-, 19-,43-,46-,49-умумий ўрта таълим мактаблари 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослаштирилган ўқув ишлаб чиқариш мажмуаси ташкил қилинсин.
  3. Ўқув ишлаб чиқариш мажмуасига раҳбарлик янги ташкил этилаётган 57-умумий ўрта таълим мактаби директори зиммасига юклатилсин.
  4. Туман халқ таълими бўлими (С.Ортиқова)га янги ташкил этилаётган айрим фанларга ихтисослаштирилган 57-умумий ўрта таълим мактабини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга ошириш ва расмий ҳужжатларни мувофиқлаштириш ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш вазифаси юклатилсин.
  5. Туман ҳокимлиги молия бўлими (У.Маманазаров)га амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида бюджет параметрларига тегишли қўшимча ва ўзгартириш киритиш топширилсин.
  6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М.Саидмуродов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                            Ф.Абилов

 

Умумий таклифлар

94