ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
643 Хокимият Шерабадского района 24/09/2018 09/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
2019 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-643

2019 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 965-сонли қарорига асосланиб, тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун Шеробод туманидаги ташкилот, корхона ва муассасалардаги (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларининг рўйхат бўйича ўрта сонидан (иловага асосан) 214 кишини ташкил этадиган 7 фоиздан ошмаган миқдорида, шу жумаладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 37,38 фоиз (80 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 40,65 фоиз (87киши);

муддатли харбий хизматдан бўшатилганлар учун 9,81 фоиз (21 киши);

ногиронлар учун 2,34 фоиз (5 киши);

Бандликка кўмаклашиш марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 2,81 фоиз (6 киши);

Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий харакатердаги мажбурий чоралар кўрилмаган шахслар учун 4,68 фоиз (10 киши);

Одам савдосида жабрланганлар учун 2,33 фоиз (5 киши);

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг мехнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гегиена нормалари ва мехнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш мехнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринларни;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли харбий хизматдан бўшатилганлар учун-уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун–мехнат шароитлари бўйича аттестатциядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва мехнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган холда) берадиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий харакатердаги мажбурий чоралар кўрилмаган шахслар учун-уларнинг касби бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган холда иш ўринлари, муайян касб-хунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса–махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин.

4. Ушбу қарор ижроси ўз вақтида ва сифатли бажармаган тумандаги ташкилот, муассаса ва корхоналарга “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ амалдаги қонун хужжатлари тартибда жаримага тортилиши мумкинлиги белгилансин.

5. Ушбу қарорда белгилан ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган ҳамда ногирон шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар берилади:

Ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун нотурар жой бинолари биринчи навбатда ажратиши;

Ушбу иш ўринлари барпо қилишда сарфланган маблағнинг бир қисми бандликка кўмаклашиш марказларида билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари хисобидан қоплаш.

6. Туман бандликка кўмаклашиш маркази (Ғ.Сулаймонов) бир хафта муддатда ушбу қарорни, қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ижросини таъминласин.

7.  Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан кейин кучга кириши белгилансин.

8. 2019 йил 1 январдан бошлаб туман ҳокимининг 2017 йил
21 сентябрдаги 1593-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарорнинг ижросини бажаришни назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Сувонов зиммасига юклатилсин.

 

Шеробод туман ҳоким                                               У.Бобокулов

Умумий таклифлар

789