ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6415 Хокимият Заминского района 16/08/2019 31/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Умумтаълим мактабларига микроҳудуд бриктириш
ID-6415

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таьлими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5313-сонли Фармони ва 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таьлими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таьминлаш мақсадида умумтаьлим муассасасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш тўғрисида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таьлими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5313-сон Фармони ва 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таьлими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сон қарори хамда туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 13 мартдаги 41/3-сонли хатлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Ўзбекистон Республикаси Халқ таьлими вазирлиги тасарруфидаги умумий ўрта таьлим муассасасининг намунавий Устави тасдиқланганлиги маьлумот учун қабул қилинсин.

3.Тумандаги умумий ўрта таьлим муассасасаларининг Устави белгиланган тартибда рўйхатга олинсин.

4.Туман халқ таълими бўлими (А. Эргашев) рўйхатга олинган “Умумий ўрта таьлим муассасасининг Устави”ни таьлим муассасасаларига етказсин ва тасарруфидаги умумтаьлим муассасалари томонидан мазкур Уставга риоя қилиниши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда умумтаьлим мактабларига иловадаги харита ва манзил асосида микроҳудудлар бириктириш вазифаси юклатилсин.

5.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни туман ҳокимининг ўринбосари Ғ. Омонқулов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Абдуғаниев

Умумий таклифлар

187