ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6404 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 15/08/2019 30/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Распоряжение Кабинета Министров
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши
ID-6404

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари қошида фаол ишбилармонлар орасидан обрў-эътиборга эга тадбиркорлардан иборат жамоатчилик кенгашларини тузиш, республикада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторларнинг йўлига тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида:

1. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари (кейинги ўринларда Бош вазир қабулхоналари деб юритилади) қошида фаол ишбилармонлар орасидан обрў-эътиборга эга тадбиркорлардан иборат жамоатчилик кенгашларини (кейинги ўринларда Тадбиркорлар кенгаши деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Тадбиркорлар кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

тадбиркор ҳамда чет эллик инвесторларнинг йўлига тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Тадбиркорлик ва кичик безнесни ривожлантириш Агентлигига тақдим этиш;

ҳудудларда мавжуд имкониятлар ва талаблардан келиб чиқиб, тадбиркорлик йўналишларини ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, соҳага алоқадор бўлган ислоҳотларни тадбиркорларга етказиш;

тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантириш бўйича Тадбиркорлик ва кичик безнесни ривожлантириш Агентлиги, жамоатчилик кенгашлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан тизимли алоқаларни йўлга қўйиш.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари икки ҳафта муддатда:

Бош вазирнинг қабулхоналари, Савдо-саноат палатасининг Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари билан биргаликда жойлардаги тадбиркорлар иштирокида йиғилишлар ўтказилишини ҳамда фаол ишбилармонлар ва обрў-эътиборга эга тадбиркорлардан Тадбиркорлар кенгаши аъзолари ва раисини сайлаб олинишини;

мазкур йиғилишлар қарорлари билан қуйидагиларни назарда тутутвчи Тадбиркорлар кенгаши иш регламенти тасидиқлашини таъминласин.

4. Тадбиркорлар кенгаши иш регламентида қуйидаги масалалар назарда тутилсин:

Тадбиркорлар кенгашлари томонидан тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган кундалик ва тизимли муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда уларнинг вазифаларини белгилаш масалалари;

Тадбиркорлар кенгаши аъзоларининг унинг фаолиятида иштирок этиши тартиби;

Тадбиркорлар кенгаши йиғилишларини ўтказилиш муддатлари ва тартиби;

Тадбиркорлар кенгаши доимий ишчи органининг иш тартиби;

Тадбиркорлар кенгаши комиссияси фаолияти ва тузилиши тартиби, шунингдек, раис ваколатлари ва уни сайлаш тартиби;

Тадбиркорлар кенгаши аъзоларининг ваколатларини тўхтатиш ва тугатиш тартиби;

Тадбиркорлар кенгаши қарорларининг тузилиши ва уларни қабул қилиш тартиби;

Тадбиркорлар кенгашида тадбирларга тайёргарлик кўриш ва тадбирларни ўтказиш тартиби;

Тадбиркорлар кенгаши мажлиси иш режа асосида доимий чақирилиши масалалари;

Тадбиркорлар кенгаши фаолияти тартибига доир бошқа масалалар.

5. Белгилаб қўйилсинки:

Тадбиркорлар кенгаши ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади;

Тадбиркорлар кенгаши ўз фаолиятини Тадбиркорлар кенгаши иш регламентинига мувофиқ амалга оширади.

6. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, барча даражадаги ҳокимлар, уларнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ушбу тадбиркорлар кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишга шахсан жавобгар ҳисобланади.

7. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири Ғ.М.Зияев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                         А. Арипов

Умумий таклифлар

245