ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6311 Министерство дошкольного образования Республики Узбекистан 14/08/2019 29/08/2019 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича Андижон вилояти тажрибасини яратиш тўғрисида
ID-6311

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича

Андижон вилояти тажрибасини яратиш тўғрисида

 

Андижон вилоятида мактабгача таълим соҳасини янада такомиллаштириш, маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш,
болаларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, уларни
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Андижон вилоятида давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш орқали болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш, мактабгача таълим ташкилотлари учун тарбиячи
ва педагог кадрларни сифатли тайёрлаш ҳамда методик хизмат кўрсатиш, таълим-тарбия жараёнларида “5 та ташаббус” мазмун-моҳиятини мактабгача таълим тизими ишига татбиқ этиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Андижон вилоятида мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш орқали Андижон вилоятида мактабгача таълимга болаларни қамраб олиш даражасини 2020 йилда 60%га етказиш;

мактабгача таълим ташкилотлари учун тарбиячи ва педагог кадрларни сифатли тайёрлаш ҳамда методик хизмат кўрсатиш ишларини такомиллаштириш;

таълим-тарбия жараёнларида ва тўгараклар ташкил этиш асосида
“5 та ташаббус” мазмун-моҳиятини мактабгача таълим тизими ишига татбиқ этиш чоралари кўрилсин.

4. 2019-2021 йиллар давомида Андижон вилоятида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш буйича асосий йўналишлар этиб қуйидагилар белгилансин:

мактабгача таълим ташкилотларини сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш, болаларни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини таъминлаш;

тарбиячилар ва тарбияланувчиларнинг билим ва малакасини мунтазам ошириб боришни назарда тутувчи узлуксиз маънавий тарбия тизимини яратиш;

таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, педагог ходимлар малакасини ошириш, уларнинг ижодий ташаббусини ривожлантириш, таълим жараёнида фан ютуқларини ва ривожланган мамлакатларнинг тажрибаларини ўрганиш ва амалиётга жорий этиш.

5. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб Андижон вилоятидаги ҳар бир мактабгача таълим ташкилотида 1 бирлик маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосар лавозими жорий этилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига:

Бир ой муддатда Андижон вилоятида мактабгача таълим ташкилотларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари вазифаларини бажаришга қодир, касб маҳоратига эга бўлган тажрибали ва малакали мутахассислар билан тўлдириш;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “5 та ташаббус” орқали тарбияланувчиларни маънавий баркамол этиб тарбиялаш мақсадида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва ижрога қаратсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармалари ҳузурида мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини ривожлантириш бўйича услубий Кенгаш тузилсин (кейинги ўринларда Кенгаш) ҳамда Кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

тегишли ҳудудлардаги мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари томонидан “Илк қадам” Давлат ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган ўқув-методик ва дидактик адабиётларнинг (болалар адабиёти, методик тавсиянома, дидактик материаллар, электрон таълим ресурсари) янги авлодни кўриб чиқиш ҳамда нашрга тавсия этиш;

мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг илғор педагогик тажрибаларини оммалаштириш;

таълим-тарбия жараёнига инновацион таълим методларини ва ахборот- коммуникация технологияларини жорий этиш;

мактабгача таълим соҳасида ўқув-методик ишларнинг амалда жорий этилишини назорат қилиш;

мактабгача таълим соҳасидаги ўқув-методик ишларни, таълим-тарбия жараёнини, уларни такомиллаштириш борасидаги таклиф ва тавсияларни ҳудудий услубий Кенгаш муҳокамасига киритиш;

мактабгача таълим соҳасида ўқув-методик ишларни яратиш ва амалда жорий этиш борасида ўқув семинарлар ва давра суҳбатлари ташкил этиш;

мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг касбий компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган семинар, тренинг ва ўқув жараёнларини ташкил этиш.

8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, Андижон давлат университетининг сиртқи таълим шакли бўйича “Мактабгача таълим” йўналишига талабалар қабули квотасини икки баробар ошириш чорасини кўрсин.

9. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Андижон вилоятидаги 12 та педагогика коллежларида хорижий илғор тажрибалар ҳамда замонавий таълим талабларини инобатга олиб, мактабгача таълим муассасалари учун ўрта махсус  маълумотли кадрлар тайёрлашни йўлга қўйсин ҳамда тарбиячилар ва педагог кадрларни касбий компетенцияларини ошириш бўйича доимий семинарлар ва ривожлантирувчи тренинглар ташкил этсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган ишларни амалга ошириш харажатларига 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур бўлган маблағлар ажратсин ҳамда 2020 йилдан бошлаб бюджет параметрлари шакллантиришда ҳар йили бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.

11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш ишларини ташкил этиш тавсия қилинсин.

12. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А.Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири
А.В.Шин ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ.Абдураҳмонов зиммасига юклатилсин
.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

              Бош вазири                                                  А. Арипов

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил _______ ____________даги

_________-сон қарорига

ИЛОВА

 

Андижон вилоятида мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш

бўйича чора-тадбирлар режаси

 

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижро учун масъуллар

I.Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш орқали

болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш

1. 

Андижон вилоятида мавжуд давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари қувватини ошириш хамда янги мактабгача таълим ташкилотлар қуриш орқали мактабгача таълимга қамраб олишни 60% етказиш.

1. Фаолият юритиб келаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлаш мақсадида хатловдан ўтказиш;

2. Хатлов натижасида инвестиция дастури доирасида янги мактабгача таълим ташкилотларини қуриш.

2020 йил давомида

Давлат инвестиция дастури учун ажратилган маблағлар ҳисобидан

Андижон вилояти хокимлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ягона буюртмачи инжинеринг компанияси

3. Мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳлардаги болалар сонини 25 нафардан 30 нафарга етказиш.

2019-2020 йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Андижон вилояти ҳокимлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

4. Давлат-хусусий шерикчилик шаклларини асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини сонини кўпайтириш.

2019-2020 йиллар

Ташаббускорларнинг ўз маблағлари ва тижорат банкларнинг кредитлари

Андижон вилояти хокимлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

II. Мактабгача таълим ташкилотлари учун тарбиячи ва педагог кадрларни сифатли

тайёрлаш ҳамда методик хизмат кўрсатишни такомиллаштириш

2.

Андижон вилоят мактабгача таълим  бошқармаси ҳузурида мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини ривожлантириш бўйича услубий Кенгаш ташкил қилиш.

1.Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини ривожлантириш бўйича услубий Кенгаш низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2. Услубий кенгаш фаолиятини ташкил қилиш ва мониторингини юритиш.

 

2019 йил

1 октябр

Маблағ талаб этилмайди

Мактабгача таълим вазирлиги

3.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Андижон давлат университететининг  сиртқи таълим шакли бўйича “Мактабгача таълим” йўналишига талабалар қабули квотасини икки баробар ошириш.

1. Андижон вилояти бўйича мактабгача таълим соҳаси учун 2023 ва ундан кейинги йилларда олий маълумотли кадрларга бўлган реал эҳтиёжни аниқлаш;

2. Реал эхтиёжлар асосида қабул квотасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Махкамасига киритиш;

3. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Андижон давлат университететининг  сиртқи таълим шакли бўйича оширилган квоталар бўйича кабулни амалга ошириш.

2019 йил

30 ноябр

 

 

2019 йил

20 декабр

 

2019 йил

июнь-июль

Маблағ талаб этилмайди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги

4.

Ҳар бир бола учун компетенция талаблари сифатларни шакллантириш бўйича қўлланмалар, улар  учун  урф-одатларимиз, қадриятларимизни англатувчи турли албомлар ва дастурлар яратиш.

1. Ҳар бир бола компетенция талаблари – ижтимоий малакалар нормалари ва ахлоқий сифатларни шакллантириш бўйича методика ишлаб чиқиш;

2. Тарбияланувчилар учун халқимизнинг урф-одатлари, қадриятларини англатувчи “Ўзинг бўя” туркумида альбомлар яратиш;

3. Тизимли ўйинлар орқали тарбияни ташкил қиладиган “Одобли бола” вариатив дастурини ишлаб чиқиш.

2019 йил

декабр

Бюджет маблағлари ҳисобидан

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача таълим вазирлиги

5.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Андижон вилоятидаги 12 та педагогика коллежларида хорижий илғор тажрибалар ҳамда замонавий таълим талабларини инобатга олиб, мактабгача таълим ташкилотлари учун ўрта махсус  маълумотли кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

1. Вилоятдаги 12 та педагогика коллежлари учун реал эҳтиёжлар асосида қабул квоталарини шакллантириш ва тасдиқлаш;

2. 2019-2020 ўқув йили учун қабулни амалга ошириш;

3. Илғор тажрибалар ҳамда замонавий таълим талабларини инобатга олиб ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурлар асосида ўқув жараёнини ташкил этиш.

2019 йил

август

 

 

 

2019 йил сентябр

Маблағ талаб этилмайди

Мактабгача таълим вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Андижон вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ва педагог кадрларининг касбий компетенцияларини ошириш бўйича доимий семинарлар ва ривожлантирувчи тренинглар ташкил этиш.

1. Семинар ва ривожлантирувчи тренинглар дастурини ҳамда ўқув-услубий таъминотини ишлаб чиқиш;

2. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ва ташкилотларидан юқори тажрибалари педагогларни танлаб олиш ва мастер-мураббийларни тайёрлаш.

3. Барча мактабгача таълим ташкилотлари педагогларини қамраб олган ҳолда семинар ва ривожлантирувчи тренингларни тизимли ташкил этиш.

2019 йил октябр

 

2019 йил ноябр-

декабр

 

 

2020 йил январ-июнь

 

 

Бюджет маблағлари ҳисобидан

 

Мактабгача таълим вазирлиги

 

7.

Тарбияланувчиларнинг мактабгача таълим ташкилотларида дам олиш  вақтларида  самарали ўтқазиш.

 “Экологик тарбия” вариатив дастурини ишлаб чиқиш.

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг дам олиш соатларида алла мусиқаларини эшиттиришни йўлга қўйиш ҳамда “Экологик тарбия” вариатив дастурини ишлаб чиқиш.

 

 

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг дам олиш соатларида алла мусиқаларини эшиттиришни йўлга қўйиш ҳамда “Экологик тарбия” вариатив дастурини ишлаб чиқиш

Маблағ талаб этилмайди

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача таълим вазирлиги

8.

Мактабгача таълим ташкилотларида ҳар ойда камида икки марта мусиқа соатлари ташкил қилиш.

Мактабгача таълим муассасаларида ҳар ойда камида икки марта жойлардаги мусиқа мактабларининг ўқувчилари иштирокида мусиқа соатлари ташкил қилиш

2019 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Мактабгача таълим вазирлиги

III. Таълим-тарбия жараёнларида ва тўгараклар ташкил этиш асосида “5 та ташаббус”

мазмун-моҳиятини мактабгача таълим тизимига тадбиқ қилиш

9.

Ёш истеъдодларни мактабгача ёш давридан излаб топиш, уларни келгусида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятдаги барча мактабгача таълим ташкилотларидаги 5-6 ёшдаги болалар ўртасида якка ва хўр жамоалари ташкил этиб, “Истеъдод ғунчалари” танловини ўтказиш.

1. Мактабгача таълим вазирлиги томонидан танлов низомини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тратибда тасдиқлаш;

2. Барча мактабгача таълим ташкилотларида, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ушбу танлов ўтказилиши бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш;

3. Танловнинг туман, шаҳар босқичларини ўтказиш;

4. Танловнинг вилоят босқичини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

2019-2020 йиллар

Мактабгача таълим вазирлигининг  марказлашган маблағлари ҳисобидан

 

Мактабгача таълим вазирлиги, Андижон вилояти хокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

10.

Болаларда театрга бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида мактабгача таълим ташкилотларидаги болалар гуруҳлари иштирокидаги “Жажжи актёрлар” театрлаштирилган эртаклар танловини ташкил этиш.

1. Мактабгача таълим вазирлиги томонидан танлов низомини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш;

2. Барча мактабгача таълим ташкилотларида, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ушбу танлов ўтказилиши бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш;

3. Танловнинг туман, шаҳар босқичларини ўтказиш;

4. Танловнинг вилоят босқичини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

2019-2020 йиллар

Мактабгача таълим вазирлигининг  марказлашган маблағлари ҳисобидан

 

Мактабгача таълим вазирлиги, Андижон вилояти хокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

11.

Болаларни китобхонликка янада қизиқтириш мақсадида “Китобхон болажон” танловини ташкил этиш ва ўтказиш.

1. Мактабгача таълим вазирлиги томонидан танлов низомини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш;

2. Барча мактабгача таълим ташкилотларида, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ушбу танлов ўтказилиши бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш;

3. Танловнинг туман, шаҳар босқичларини ўтказиш;

4. Танловнинг вилоят босқичини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

2020 йил июнь-июль

Мактабгача таълим вазирлигининг  марказлашган маблағлари ҳисобидан

 

Мактабгача таълим вазирлиги, Андижон вилояти хокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

12.

Мактабгача ёшдан бошлаб болаларни маънавиятини юксалтириш, тарбияланувчиларни китобга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда  педагог ходимлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш.

 

1. Вилоятдаги барча мактабгача таълим ташкилотларда кичик кутубхоналар фаолиятини йўлга қўйиш ва зарур методик, бадиий ва болалар адабиётлари билан бойитиш;

2.  Кутубхоналар фаолиятининг жавобгарлиги ҳамда болалар ва катталар ўртасидаги китобхонликка бўлган қизиқишни ошириш вазифасини мактабгача таълим ташкилотларда штат бирлиги доирасида ажратиладиган маънавий –маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари зиммасига юклатиш;

3. 3-7 ёшли болаларни маънавий тарбиялашда қўллаш мақсадида “Бахтли бола маънавияти” номли қўлланмани нашр этилиб, вилоятдаги 515 та мактабгача таълим ташкилотларига етказиш.

2019 йил 10 август-сентябр

Мактабгача таълим вазирлигининг  марказлашган маблағлари ҳисобидан

 

Мактабгача таълим вазирлиги, Андижон вилоят ҳокимлиги
ва Республика маънавият ва маърифат маркази

13.

Вилоятдаги барча мактабгача таълим ташкилотларида табияланувчиларни расм чизишга бўлган қизиқишни янада уйғотиш мақсадида “Мафтункор ранглар олами” фестивалини ўтказиш.

1. “Мафтункор ранглар олами” фестивалини ўтказиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2. Белгиланган режа асосида вилоятдаги барча мактабгача таълим ташкилотларида фестивални юқори даражада ташкил этиш;

 

2020 йил

март-апрел

Маблағ талаб этилмайди

Мактабгача таълим вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

14.

Вилоятдаги барча мактабгача таълим ташкилотларидаги 4-6 ёшдаги болаларнинг ақлий интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш максадида “Шахмат-шашка” мусобақасини ўтказиш.

1. Мактабгача таълим бошқармаси томонидан танлов Низомини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш;

2. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан спорт мусобақаси ўтказиладиган жойларни аниқлаш ва вилоят Мактабгача таълим бошқармасига тақдим этиш;

3. Мусобақаларда иштирок этадиган болалар рўйҳатини шакллантириш ва бошқармага тақдим этиш;

4. Иштирокчилар контингентини 5 та жамоадан оширмаган ҳолда спорт мусобақасининг туман (шаҳар) босқичини юқори даражада ўтказиш;

5. Спорт мусобақасининг туман(шаҳар) босқичида 1-ўринни эгаллаган 1 нафар иштирокчиларнинг вилоят босқичида фаол иштирок этишини таъминлаш.

2020 йил

апрель-май

Маблағ талаб этилмайди

Мактабгача таълим вазирлиги, Андижон вилояти хокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

 

 

 

15.

Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият кўрсатаётган аёлларни касби  бўйича гуруҳларда “Касбим фахрим“ мавзусида учрашувлар ташкил қилиш.

1. Гуруҳ тарбиячилари томонидан гуруҳлардаги тарбияланаётган қизларни касбга йўналтириш бўйича “Зумрадойлар тўгараги” фаолиятини янада яхшилаш;

2. Гуруҳлардаги фаоллик марказларида касбга йўналтириш ишларини янада яхшилаш учун зарур шароитларни яратиш.

2019 йил давомида

Маблағ талаб этилмайди

Мактабгача таълим вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси

16

Мактабгача таълим ташкилотларида ватанга мухаббат  ғояларини тарғиб қилувчи тегишли бурчаклар ташкил этиш.

Барча мактабгача таълим муассасаларида “Она Ватаним” мавзусида миллий-маърифий бурчаклар ташкил этиш бўйича тавсия ишлаб чиқиш.

2019 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача таълим вазирлиги

17.

Вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотларидаги тарбияланувчиларининг маданият ва санъатга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида мусиқа, театр, бадиий ўқиш, бадиий гимнастика, тасвирий санъат ва болалар ансамблларини ташкил этиш.

 

1. Мактабгача таълим ташкилотларда болаларнинг қизиқишига кўра рўйхатларини шакллантириш ва тўгараклар ташкил этиш.

2. Тўгараклар фаолиятини олиб бориш учун хоналар ажратиш ва зарур жиҳозлар, мусиқа ва чолғу асбоблари билан таъминлаш;

3. Тўгараклар фаолиятини юқори савияда ташкил этиш учун малакали кадрларни жалб этиш;

4. Ташкил этилган тўгараклар фаолияти юзасидан ташкилот маъмурияти ва ота-оналар учун хисобот машғулотларини ўтказиш.

 

2019-2020 

йиллар

 

 

 

алоҳида режа асосида

 

 

Маҳаллий Бюджет маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

18.

Мактабгача таълим ташкилотларида ахборот технологияларини жорий этиш мақсадида ҳар бир туман(шаҳар)ларда 1 тадан таянч мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш

1. Вилоятдаги барча мактабгача таълим ташкилотларни компьютер жамламаси билан таъминлаш;

2. Мактабгача таълим ташкилотларнинг фаолиятида шаффофликни таъминлаш ва кенг жамотчиликка тарғиб қилиш мақсадида мактабгача таълим ташкилотларнинг сайтини яратиш;

3. Туман(шаҳар)лардан 1тадан мактабгача таълим ташкилотларни таянч мактабгача таълим ташкилот сифатида ташкил этиш;

4. Таянч мактабгача таълим ташкилот базасида мактабгача таълим ташкилот ходимлари учун компьютер техникаси, интернетдан  ва мультимедия воситаларидан самарали фойдаланиш бўйича ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш орқали педагог ходимларнинг компьютер саводхонлигини ошириб бориш;

5. Мактабгача таълим ташкилотларда таълим-тарбия жараёнида ахборот ва янги педагогик  технологияларни кенг жорий этиш.

Доимий

Давлат бюджети маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги,

Андижон вилояти ҳокимлиги

19.

Мактабгача таълим ташкилотларини юқори тезликдаги Интернет тармоқларига уланишини таъминлаш.

459 та Мактабгача таълим ташкилотларига қурилмаларни танлов асосида харид қилиш ва қурилиш ҳамда монтаж ишларини амалга ошириш.

2020 йил июнь

Давлат бюджети маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги

20.

Мактабгача ёшдаги болаларда ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик каби иллатларга қарши иммунитетни шакллантириш ҳамда илк болалик давридан бошлаб, уларда ҳуқуқий маданиятини таркиб топтиришга қаратилган “Менинг ҳуқуқим ва мажбуриятларим” номли методик тавсия ва болалар учун расмли китоблар ишлаб чиқиш, нашр этиш ва амалиётда қўллаш

1. Адлия вазирлиги мутахассислари иштирокида ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2. Ишлаб чиқилган методик тавсияни илмий кенгашдан ўтказиш.

3. Методик тавсияни оммалаштириш.

4. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан давра суҳбатлари ўтказиш.

2019 йил октябрь

Маблағ талаб этилмайди

Мактабгача таълим вазирлиги

IV. Мактабгача таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар бўйича

 раҳбар ўринбосари лавозимини жорий этиш

21.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, Андижон вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларига маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари штат бирликларини ажратиш.

1. Вилоятда мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларига маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари штат бирликларини ажратиш;

2. Мактабгача таълим ташкилотларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш.

2019 йил сентябрь

Бюджет маблағлари ҳисобидан

Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлиги, Молия вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

22.

Андижон вилоятида мактабгача таълим ташкилотларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари вазифаларини бажаришга қодир, касб маҳоратига эга бўлган тажрибали ва малакали мутахассислар билан таъминлаш.

1. Мактабгача таълим ташкилотларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари штат бирликларининг жорий этилаётганлиги тўғрисида ОАВ орқали ёритиш;

2. Мактабгача таълим ташкилотларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари вазифаларини бажаришга қодир, маънавий-ахлоқий жиҳатдан юқори касб маҳоратига эга бўлган тажрибали ва малакали мутахассисларни жалб қилиш;

3. Маънавий –маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари томонидан оила-маҳалла-жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик ишларини ташкил этиш;

4. Маънавий –маърифий ишлар бўйича ўринбосарларнинг ташкилот педагогик кенгашларида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларини тинглаш.

бир ой муддатда

Маблағ талаб этилмайди

Мактабгача таълим вазирлиги

23.

Мактабгача таълим ташкилотларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарини тизимли равишда малакасини ошириш.

1. Мактабгача таълим ташкилотларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарларини тизимли равишда ўқитиш амалиётини жорий этиш йўриқномасини ишлаб чиқиш.

2. Мактабгача таълим ташкилотларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари ўқитиш тизимини ташкил этиш.

Йил давомида

Бюджет маблағлари ҳисобидан

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

24.

Таълим ташкилотлари ходимларини маънавий  саводхонлигини ошириш буйича ишларини амалга ошириш

Таълим ташкилотлари ходимлари учун узлуксиз маънавий тарбия тизимини амалга оширишга қаратилган махсус ўқувлар ташкил этиш

2019 йил сентябрь ойидан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача таълим вазирлиги

 

 

 

Умумий таклифлар

18