ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6290 Министерство народного образования Республики Узбекистан 14/08/2019 29/08/2019 147
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
ID-6290

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 29 апрелдаги ПФ–5712-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сонли Фармони ҳамда “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон, “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарорлари
ижросини таъминлаш, шунингдек халқ таълими тизими ходимларининг ижтимоий мавқеи ва нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси
қарор қилади
:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Белгилансинки, умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси (бир ставка ҳисобида) бир ҳафтада 36 соат, бир ойда 154,8 соат, бир йилда 1 548 соат миқдорида, ўқув-тарбия жараёни ҳамда ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараён орқали ҳолда амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “__” _________даги

___-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Қарорнинг 4-банди чиқариб ташлансин.

2. 1-илова (Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари

 

Лавозимлар номи

Тариф ставкалари миқдорлари

олий малака тоифали

биринчи малака тоифали

иккинчи малака тоифали

олий маълу-мотли

ўрта махсус маълу-мотли

1. Умумтаълим мактабларининг  бошланғич ва юқори синф ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири, ёшлар етакчиси

2 448 452

2 215 655

1 988 375

1 776 040

1 660 181

2. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари методистлари, улар қошидаги методика кабинетлари, давлат таълим стандартлари мониторинги бўлимлари ҳамда ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис марказлари ходимлари (методистлари), туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари методистлари, уларнинг методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳлари ходимлари, Республика таълим ва Республика ташхис марказлари методистлари

2 448 452

2 215 655

1 988 375

1 776 040

1 660 181

3. Мактабдан ташқари муассасанинг ўқитувчи-тренери, олий спорт маҳорати болалар
ва ўсмирлар мактаблари, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабларининг, болалар
ва ўсмирлар спорт мактабларининг инструктор-методисти

1 332 652

1 244 872

1 165 087

1 085 798

1 009 289

4. Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси

1 493 850

1 398 102

1 302 961

1 211 151

1 122 993

5. Болалар мусиқа ва санъат мактаби концертмейстери

1 302 961

1 211 151

1 122 993

1 038 385

958 833

6. Халқ таълими барча типдаги муассасаларининг тарбиячиси, катта тарбиячиси (тарбиячи-методист), психологи (6.1-бандда кўрсатилгандан ташқари)
ва мактабдан ташқари муассасалар инструктор-методисти

1 836 339

1 661 741

1 491 282

1 332 031

1 245 135

6.1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг психологи

1 939 174

1 827 917

1 711 733

1 598 436

1 494 163

7. Халқ таълими барча муассасаларидаги методист
(3-бандда кўрсатилгандан ташқари), педагог-ташкилотчи, тўгараклар, студиялар, секциялар раҳбарлари, барча ихтисосликлар инструкторлари, катта вожатий, аккомпониатор, экскурсовод, маданият ишлари бўйича ташкилотчи

1 085 798

1 009 289

935 828

865 321

799 026

8. Халқ таълими барча муассасаларидаги мусиқа раҳбари

955 486

878 991

805 543

735 452

668 800

9. “Баркамол авлод” болалар марказларининг тўгарак раҳбарлари

1 098 810

1 010 841

926 375

845 770

769 120

10. Кутубхона мудири

х

х

х

1 063 415

974 640

11. Кутубхоначи

х

х

х

889 640

845 159

 

 

Изоҳ: Мактабдан ташқари муассасалар бўлим, секция, лаборатория, кабинет мудирининг иш ҳақи миқдори (контингентдан қатъий назар) иккинчи малака тоифали тўгарак раҳбарининг иш ҳақига тенг миқдорда белгиланади”.

3. 2-илова (Халқ таълими муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.

“Халқ таълими муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари

 

Лавозимлар номи

Тариф ставкалари миқдори

 

I гуруҳ

II гуруҳ

III гуруҳ

IV гуруҳ

 

1. Раҳбар ходимлар:

 

 

 

 

 

1.1 Умумтаълим мактаби директори

2 946 460

2 785 402

2 626 777

2 460 085

 

1.2 “Меҳрибонлик” уйи директори

1 970 082

1 845 064

х

х

 

1.3 Мактабдан ташқари муассаса директори

1 085 798

1 009 289

935 828

х

 

1.4 Олий спорт маҳорати мактаби, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактаби директори

1 422 739

х

х

х

 

1.5 Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори

1 332 652

1 244 872

1 165 087

х

 

1.6 Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори

1 493 850

1 398 102

х

х

 

2. Раҳбарларнинг ўринбосарлари:

 

 

 

 

 

2.1 Мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

2 785 402

2 626 777

2 460 085

2 297 647

 

2.2 Хўжалик ишлар бўйича директор ўринбосари

1 252 028

1 155 968

1 063 415

х

 

2.3 Мактаб директорининг ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича ўринбосари - умумтаълим мактабидаги ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбари

1 550 643

1 452 246

1 356 332

1 268 543

 

2.4 “Меҳрибонлик” уйи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

1 845 064

1 723 236

х

х

 

2.5 Мактабдан ташқари муассаса директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

1 009 289

935 828

865 321

х

 

2.6 Олий спорт маҳорати мактаби, болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаби директорининг ўринбосари

1 332 652

х

х

х

 

2.7 Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директорининг ўринбосари

1 244 872

1 165 087

1 085 798

х

 

2.8 Болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

1 398 102

1 302 961

х

х

.”

 

  

4. 3-илова (Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

 

“Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида
НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ёки аралаш молиялаштириладиган халқ таълими муассасалари педагог ходимлари ва раҳбарлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди.

Ушбу Низом қуйидаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди:

халқ таълими тизими муассасаларининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари;

халқ таълими соҳасида бошқарув органлари ходимлари.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

базавий тариф ставка - халқ таълими муассасаларининг педагог ходимлари ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тариф ставкасига доимий устамаларни, шунингдек педагог ва раҳбар ходимларнинг айрим тоифалари иш ҳақига қўшилган компенсация тўловларини ўз ичига олади;

педагог ходим – таълим муассасасида таълим-тарбия жараёни бўйича фаолият олиб борувчи ходим (ўқитувчи, психолог, дефектолог (логопед), ёшлар етакчиси (тегишли педагогик мутахассислигига эга бўлган), тарбиячи
ва тарбиячи ёрдамчиси);

раҳбар ходим – муассасада белгиланган меъёрлар асосида ишни ташкил қилувчи ва тегишли қарорлар қабул қилиш орқали унинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ходим;

техник ходим – бошқарув ходимлари фаолиятига техник жиҳатдан хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш ишларини амалга оширувчи ходим (нашр қилиш, нусха олиш, архив ишларини олиб бориш, кутубхона иши, ҳужжатларни топшириш, компьютер техникасига хизмат кўрсатиш, девонхона ишларини бажариш, девонхона иши, котиба ва бошқа ишлар);

халқ таълими тизими ходимлари – халқ таълими тизимида фаолият олиб борувчи барча раҳбар, педагог, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар;

хизмат кўрсатувчи ходим – бошқарув ходимларига транспорт хизматларини кўрсатиш, бино ва унинг ҳудудига техник ва хўжалик жиҳатдан хизмат кўрсатиш, уни қўриқлаш ва бошқа ишларни амалга оширувчи ходим.

II. Халқ таълими муассасалари ходимларининг тариф ставкалари

3. Халқ таълими ходимларининг лавозим маошлари:

халқ таълими муассасаларининг педагог ходимлари ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари асосида шакллантирилади. Базавий тариф ставкаси Ягона тариф сеткаси бўйича тариф ставкасини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тариф ставкасига доимий устамаларни, шунингдек педагог
ва раҳбар ходимларнинг айрим тоифалари иш ҳақига қўшилган компенсация тўловларини ўз ичига олади;

ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.

Халқ таълими педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари:

ходимнинг лавозимига;

ходимнинг малака тоифасига;

халқ таълими муассасасининг типига боғлиқ равишда табақалаштирилади.

Халқ таълими муассасалари раҳбарларининг базавий тариф ставкалари қуйидаги жадвалга биноан ўқувчилар (тарбияланувчилар) контингентига қараб муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади:

 

Халқ таълими муассасасининг типи

Контингент сони (киши)

I гуруҳ

II гуруҳ

III гуруҳ

IV гуруҳ

Умумтаълим мактаблари*

1601 нафар ва ундан ортиқ

881 — 1600

401 — 880

400 нафаргача

Меҳрибонлик уйлари

201 нафар ва ундан ортиқ

200 нафаргача

   

Мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари

401 нафар ва ундан ортиқ

400 нафаргача

   

Мактабдан ташқари муассасалар

601 нафар ва ундан ортиқ

301600

300 нафаргача

 

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари

Муассасаларни тегишли гуруҳга киритиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

* Умумтаълим муассасаларига умумтаълим мактаблари ҳамда барча тип ва номдаги
мактаб-интернатлар киради.

4. Халқ таълими ходимларининг касбий ўсишини рағбатлантириш учун қуйидаги малака тоифалари ва ушбу малакаларни олиш учун ходимларнинг маълумот даражасига қўйиладиган асосий талаблар белгиланади:

ўрта махсус, касбий (педагогик ёки бажарилаётган лавозим вазифаларига мувофиқ бўлган) маълумотга эга бўлган, тоифаси бўлмаган ходим;

бакалавр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган мутахассис;

бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган иккинчи тоифали мутахассис;

бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган биринчи тоифали мутахассис;

бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган олий тоифали мутахассис.

Халқ таълими ходимларига малака тоифалари бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан белгиланади.

5. Бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ оширилган тақдирда халқ таълими муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари (лавозим маошлари) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда қайта кўриб чиқилади.

6. Умумтаълим муассасаларининг ўрта махсус, касбий ёки олий маълумотга эга бўлмаган, мазкур Низом кучга кирган пайтда педагогик фаолиятни амалга ошираётган педагог ходимлари учун, уларнинг педагогик тажрибасини, шунингдек улар 2019-2020 ўқув йилида маълумот олиш учун тегишли ўқув муассасаларига ўқишга киришларини ҳисобга олган ҳолда, ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни умумтаълим муассасаларига педагогик лавозимларга қабул қилишга
йўл қўйилмайди.

7. Олий таълим муассасасининг кундузги, сиртқи (махсус сиртқи) ва кечки (сменали) бўлимида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади. Бунда, олий таълим муассасасининг кундузги таълимнинг охирги курсида ўқиётган шахсларга ҳафтада 10 соатгача дарс ўтилишига йўл қўйилади;

Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) ва кечки (сменали) таълим шаклида таълим олаётган талабаларга 2-курсдан бошлаб ҳафтада 20 соатгача дарс ўтилишига йўл қўйилади, педагогик соҳада меҳнат стажига эга бўлмаганлар бундан мустасно, уларга нисбатан мазкур банднинг иккинчи хатбошидаги қоидалар қўлланилади.

 

III. Устамалар ва қўшимча ҳақлар

8. Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасидан тарбиявий жараён амалга оширилишининг сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-шафқат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув предметлари учун тасдиқланган Давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига қараб касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.

9. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача — 18 фоиз;

16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 21 фоиз;

21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 25 фоиз;

26 нафардан 29 нафар ўқувчигача — 28 фоиз;

30 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 35 фоиз.

Умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларга фақат битта синфга раҳбарлик қилишга йўл қўйилади. Бунда, биринчи навбатда бошланғич синфларда синф раҳбарлик қилиш ўқиш, она тили ва математика фанларидан дарс ўтадиган ўқитувчиларга юклатилади.

б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (15 нафар ва ундан кўп бўлган) — 18 фоиз, синфдаги (синф-комплектдаги) ўқувчилар сони
15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 9 фоиз.

Кўрсатиб ўтилган қўшимча ҳақларни тўлаш ушбу қўшимча ҳақларни молиялаштириш учун махсус ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Дафтарлар ва ёзма ишлар бўйича текшириладиган фанлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади;

в) ҳар бир информатика кабинети мудирлиги учун — 18 фоиз.

10. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларининг ёзги таътилдан қайтган давридан (июнь-август) навбатдаги ўқув йили бошлангунга қадар улар меҳнатига ҳақ тўлаш фақатгина белгиланган базавий тариф ставкалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Бунда, синф раҳбарлиги, дафтар текшириш ҳамда бошқа қўшимча ва устамалар бўйича тўловлар ҳисобга олинмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар бундан мустасно.

11. Ходимдан қўшимча педагогик малакани талаб этадиган меҳнатнинг алоҳида шароитларида ишлаганлик учун базавий тариф ставкасига устамалар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Ходимдан қўшимча педагогик малакани талаб этадиган педагогик лавозимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган ходимларга мазкур Низом кучга киргунга қадар амалда бўлган устамалар сақланиб қолади, уларнинг миқдори эса ходимнинг базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда ҳисоблаб чиқилади.

IV. Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари

12. Педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш:

кетма-кет икки ойдан ортиқ бўлмаган даврда касаллик, малака ошириш ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда;

бошқа муассасалардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг, шу жумладан ўриндошлик бўйича бошқа мактаблардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларнинг ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда;

ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари ва уларнинг ўринбосарлари, психологи (педагогик мутахассислигига эга бўлган), ёшлар етакчиси (педагогик мутахассислигига эга бўлган) ҳамда ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари (меҳнат мажбуриятига киритилган 10 соатдан ташқари) томонидан ўтилган дарс соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.

13. Умумтаълим муассасалари педагог ходимлари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ставкалари миқдори белгиланган тартибда аниқланади.

14. Халқ таълими муассасасининг раҳбар ходимлари ва уларнинг ўринбосарлари, психологи, ёшлар етакчиси (педагогик мутахассислигига эга бўлган) ҳамда ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади ҳамда уларнинг меҳнатига соатбай (ўриндош) асосида ҳақ тўланади.

 

V. Халқ таълими муассасаларида меҳнатни меъёрлаштиришни ташкил этиш

15. Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатини нормалаштириш йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларига асосланган.

Йиллик иш режаси ўқув, тарбиявий ва ташкилий тусдаги асосий тадбирларни бажариш учун зарур бўлган иш вақти сарфи кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхатини ўз ичига олади.

Ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси чораклар ва ойлар бўйича тақсимланган бир йилдаги 1 548 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

16. Йиллик иш режаси ҳар бир педагог ходим учун юклатилган ўқув соатлари ва унинг лавозим мажбуриятлари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланган вазифалар билан бир қаторда ўқувчиларни баркамол ва маънавий етук инсон этиб тарбиялаш мақсадида уларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида машғулотлар олиб бориши ҳамда педагог ходимнинг ўз устида мустақил ишлаши назарда тутилади.

Иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш таълим муассасаси раҳбари томонидан амалга оширилади.

17. Алоҳида ҳолларда халқ таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади.

Бунда лавозимларни бирга қўшиб олиб бориш бўйича иш вақтининг жами давом этиши мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган жами иш вақтининг 50 фоизидан, яъни йил мобайнида 774 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

18. Бироқ, зарур ҳолларда истисно тариқасида эҳтиёж юқори бўлган, жумладан, чекка ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари, шунингдек, таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда давлат таълим стандартлари талабларини тўлиқ бажариш мақсадида ўқитувчига бир ярим ставкадан ортиқча дарс (10 соатгача) бериш ўқитувчи меҳнат фаолияти учун бораётган умумтаълим мактабининг директори тақдимномаси асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг тегишли буйруғи билан амалга оширилади.

Бунда, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ва мактаб директорлари мавжуд вакантларни қисқа муддатларда бартараф этиш чораларини кўриши ва малакали ходимлар билан таъминланиши учун маъсул ҳисобланади”.

Умумий таклифлар

4747