ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6258 Хокимият Элликкалинского района 13/08/2019 28/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Элликқалъа туманидаги мавжуд маҳалла (овул) фуқаролар йиғинларида ва кўчаларни умумий ўрта таълим мактабларига микроҳудудлар кесимида бириктириш тўғрисида
ID-6258

1. Туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Туман ҳокимлиги (ўринбосар Б.Алимов), туман халқ таълими бўлими (Ш.Холмуратов), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3.Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Ф.Ибадуллаев) га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор туман “Давр кўзгуси” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Алимов зиммасига юклатилсин.

Умумий таклифлар

300