ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6254 Министерство культуры Республики Узбекистан 13/08/2019 28/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
ID-6254

Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида

 

 

«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:

1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида 2019 йил 31 май куни Ашхобод шаҳрида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларнинг музей иши соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномани кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганлиги ҳамда уни амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома юборсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

 

 

    Ўзбекистон Республикаси

      Президенти                                                  Ш. М. МИРЗИЁЕВ

Умумий таклифлар

214