ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
623 Хокимият Ургенчского города 21/09/2018 06/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш
ID-623

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

  1. Урганч  шаҳрида  2019 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхоналар ва муассасалар ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

2. Корхона ва ташкилот ҳамда муассасалар ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиққан  ҳолда  401 та иш ўрни, шу жумладан:

            ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда ўн тўрт ёшгача ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 30 фоиз (106 киши);

 таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун  58.5 фоиз (213 киши);

 муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 1.1 фоиз                 (17 киши);

 ногиронлар учун 0.8 фоиз (14 киши);  

 бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун  7 фоиз (25 киши);     

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 1.5 фоиз (23 киши);

 одам савдоси жабрдийдалари  учун 1.1 фоиз  (3 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан;

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малака талаб қилинмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари муайян касб-ҳунарга ва малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган шунингдек, одам савдосидан жабрланганлар учун иш ўринлари ташкил қилинсин.

4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган касб ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар. 

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича мазкур қарор ижросини бажармаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Кодексининг 50-моддаси талабларига мувофиқ жарима солинади.

7. Бандликка кўмаклашиш шаҳар маркази бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин.

8. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2017 йил 27 декабрдаги 3413 К-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарор шаҳар ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган             “Урганч окшоми” газетасида эълон қилинсин.

Урганч шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини аҳолига тушунтириш ишларини олиб борсинлар.  

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари А.Ахмедов зиммасига юклатилсин.

             Урганч  шаҳар ҳокими                                 О.Ш.Сапаев                          

Умумий таклифлар

762