ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
620 Хокимият Пахтачинского района 21/09/2018 06/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-620

ПАХТАЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

ЛОЙИҲА

Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб

қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон 97-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларда иш ўринларини энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб,

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йилга банд қилиши лозим бўлган тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.  Қайд қилинган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар тоифалари учун иш ўринларини банд қилиб қўйишни таъминлансин:          

Яъни:

ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун  109 киши;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 140 киши;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга  9 киши;

ногиронлар учун 9 киши;

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 4 киши;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 9 киши;

одам савдосидан жабрланганлар учун 6 киши.

3. Ушбу Қарорнинг 2-бандида кўрсатилган шахсларнинг тоифалари иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак. Шу жумладан:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари деб ҳисобланади.

4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага  муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йил якунлашидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2019 йил 1 чораги мобайнида иш жойларининг қолган 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқариладиган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.

5. Ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар ҳар йили:

1 августдан кеч бўлмаган муддатда лавозимларни ҳисобга олган ҳолда келгуси йил учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг умумий сонини белгилайди;

15 августдан кеч бўлмаган муддатда келгуси йил учун иш ўринларининг захирага қўйиладиган умумий сони тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шакл бўйича туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этади.

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари белгилансин.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (в.в.б Л.Назаров) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

8. Туман ҳокимининг 2017 йил 9 ноябрдаги “Пахтачи туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида” ги 1861-Қ-сонли қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Қудратов зиммасига юклатилсин.              

                   Туман ҳокими                                                   В.С.Рахимов

 

Туман ҳокимининг 2018 йил "_____" _______________йилдаги қарорига илова

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йилга банд қилиши лозим бўлган тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 Paxtachi tuman tibbiyot birlashmasi 1442 72 26 35 1 3 2 3 2
2 Paxtachi tumani 4-maktabgacha ta'lim muassasasi 25 1   1          
3 Paxtachi tumani 7-maktabgacha ta'lim muassasasi 21 1   1          
4 Paxtachi tuman obodonlashtirish bo'limi 136 6 2     1 1 2  
5 Paxtachi tumani 23-umumiy o'rta ta'lim maktabi 57 3 2 1          
6 Paxtachi tumani 1-maktabgacha ta'lim muassasasi 29 1   1          
7 Paxtachi tuman xalq ta'limi bo'limi 46 2 1 1          
8 Paxtachi tumani 32-maktabgacha ta'lim muassasasi 27 1   1          
9 Paxtachi tuman 23-maktabgacha ta'lim muassasasi 27 1   1          
10 Paxtachi tuman Davlat soliq inspeksiyasi 42 2 1 1          
11 Paxtachi tuman davlat veterinariya bo'limi 43 2 1 1          
12 Пахтачи педагогика коллежи 93 2 1 1          
13 "ZIYOVUDDIN PAXTA TOZALASH" aksiyadorlik jamiyati 312 15 3 3 1 3 1 3 1
14 Пахтачи тиббиёт коллежи 65 3 1 1         1
15 Paxtachi tumani 21-umumiy o'rta ta'lim maktabi 88 4 2 2          
16 Paxtachi tumani 25-bolalar musiqa va san'at maktabi 95 4 2 2          
17 Paxtachi tuman davlat sanitariya epidemiologiya nazorat markazi 72 3 1 1   1      
18 Paxtachi tumani 22-umumiy o'rta ta'lim maktabi 62 3 1 2          
19 Paxtachi tuman bandlikka ko'maklashish markazi 25 1   1          
20 Paxtachi tumani 7-umumiy o'rta ta'lim maktabi 50 2 1 1          
21 Paxtachi tumani 5-umumiy o'rta ta'lim maktabi 69 3 1 2          
22 Paxtachi tumani 1-umumiy o'rta ta'lim maktabi 60 3 1 2          
23 Paxtachi tumani 14-umumiy o'rta ta'lim maktabi 61 3 2 1          
24 Paxtachi tumani 17-umumiy o'rta ta'lim maktabi 58 3 1 2          
25 Paxtachi tumani 36-umumiy o'rta ta'lim maktabi 98 4 2 2          
26 Paxtachi tumani "BARKAMOL AVLOD" bolalar markazi 44 2 1 1          
27 Paxtachi tumani 32-umumiy o'rta ta'lim maktabi 88 4 2 2          
28 Paxtachi tumani 6-maktabgacha ta'lim muassasasi 21 1   1          
29 Paxtachi tumani 30-maktabgacha ta'lim muassasasi 22 1   1          
30 Paxtachi tumani 4-umumiy o'rta ta'lim maktabi 56 2 1 1          
31 Paxtachi tumani 2-umumiy o'rta ta'lim maktabi 35 2 1 1          
32 Paxtachi tumani 3-umumiy o'rta ta'lim maktabi 90 4 2 2          
33 Paxtachi tumani 20-maktabgacha ta'lim muassasasi 22 1   1          
34 Paxtachi tumani 41-maktabgacha ta'lim muassasasi 25 1   1          
35 Paxtachi tumani 47-umumiy o'rta ta'lim maktabi 52 2 1 1          
36 Paxtachi tumani 11-maktabgacha ta'lim muassasasi 24 1   1          
37 Paxtachi tumani 15-umumiy o'rta ta'lim maktabi 31 2   2          
38 Paxtachi tumani 13-umumiy o'rta ta'lim maktabi 70 3 1 2          
39 Paxtachi tumani 46-umumiy o'rta ta'lim maktabi 41 2 1 1          
40 Paxtachi tumani 11- umumiy o'rta ta'lim maktabi 64 3 1 2          
41 Пахтачи хизмат курсатиш ва сервис касб-хунар коллежи 92 4 2 2          
42 Paxtachi tumani 12-umumiy o'rta ta'lim maktabi 86 4 2 2          
43 Paxtachi tumani 20-umumiy o'rta ta'lim maktabi 67 3 1 2          
44 Paxtachi tumani 28-maktabgacha ta'lim muassasasi 22 1   1          
45 Paxtachi tumani 24-maktabgacha ta'lim muassasasi 26 1   1          
46 Paxtachi tumani 9-maktabgacha ta'lim muassasasi 23 1 1            
47 Paxtachi tumani 13-maktabgacha ta'lim muassasasi 25 1   1          
48 Paxtachi tumani 19-umumiy o'rta ta'lim maktabi 26 1 1            
49 Paxtachi tumani 16-umumiy o'rta ta'lim maktabi 51 2 1 1          
50 Paxtachi tumani 25-umumiy o'rta ta'lim maktabi 53 2 1 1          
51 Paxtachi tuman maktabgacha ta'lim bo'limi 21 1 1            
52 Paxtachi tumani madaniyat bo'limi-madaniyat va aholi dam olish markazi 48 2 1 1          
53 Paxtachi tuman o'rmon xo'jaligi 40 2 1         1  
54 Paxtachi tumani 24-umumiy o'rta ta'lim maktabi 60 3 1 2          
55 Paxtachi tumani 18-umumiy o'rta ta'lim maktabi 65 3 2 1          
56 Зиевуддин курилиш ва коммунал хужалик касб-хунар   коллежи 56 4 2 1   1      
57 Paxtachi tumani 10-umumiy o'rta ta'lim maktabi 50 3 1 1 1        
58 Пахтачи автомобил ва йуллар касб-хунар коллежи 50 2 1 1          
59 Paxtachi tumani 9-umumiy o'rta ta'lim maktabi 42 2 1 1          
60 Paxtachi tumani 6-umumiy o'rta ta'lim maktabi 70 3 1 1 1        
61 Paxtachi tumani 8-umumiy o'rta ta'lim maktabi 42 2 1 1          
62 Paxtachi tumani 22-maktabgacha ta'lim muassasasi 20 1   1          
63 Paxtachi tumani 10-maktabgacha ta'lim muassasasi 20 1   1          
64 Paxtachi tumani 37-umumiy o'rta ta'lim maktabi 63 3 1 1 1        
65 Paxtachi tumani 33-maktabgacha ta'lim muassasasi 25 1   1          
66 Paxtachi tumani 39-umumiy o'rta ta'lim maktabi 58 2 1 1          
67 Paxtachi tumani 40-umumiy o'rta ta'lim maktabi 40 2 1 1          
68 Paxtachi tumani 38-umumiy o'rta ta'lim maktabi 69 3 2 1          
69 Paxtachi tumani 29-maktabgacha ta'lim muassasasi 22 1   1          
70 Paxtachi tumani 14-maktabgacha ta'lim muassasasi 25 1   1          
71 Paxtachi tumani 34-umumiy o'rta ta'lim maktabi 51 2 1 1          
72 Paxtachi tumani 29-umumiy o'rta ta'lim maktabi 54 2 1 1          
73 Paxtachi tumani 30-umumiy o'rta ta'lim maktabi 70 3 1 1 1        
74 Paxtachi tumani 31-umumiy o'rta ta'lim maktabi 65 3 1 1 1        
75 Paxtachi tumani 28-umumiy o'rta ta'lim maktabi 63 3 1 2          
76 Paxtachi tumani 27-umumiy o'rta ta'lim maktabi 65 3 2 1          
77 Paxtachi tumani 44-umumiy o'rta ta'lim maktabi 30 1   1          
78 Paxtachi tumani 21-maktabgacha ta'lim muassasasi 40 2 1 1          
79 Paxtachi tumani 35-umumiy o'rta ta'lim maktabi 69 3 2 1          
80 Paxtachi tumani 43-umumiy o'rta ta'lim maktabi 51 3 1 2          
81 Paxtachi tumani 41-umumiy o'rta ta'lim maktabi 38 2   2          
82 Paxtachi tumani 42-umumiy o'rta ta'lim maktabi 43 2 1 1          
83 Paxtachi tumani 33-umumiy o'rta ta'lim maktabi 80 4 2 2          
84 Пахтачи кишлок-хужалик касб хунар коллежи 45 2 1 1          
85 Paxtachi tuman Bolalar-o'smirlar sport maktabi 102 5 1 2 1       1
86 Paxtachi tumani 34-son bolalar va o'smirlar sport maktabi 91 5 2 1 1       1
87 Paxtachi tumani 45-umumiy o'rta ta'lim maktabi 73 3 1 2          
  ЖАМИ 6175 286 109 140 9 9 4 9 6

                                     

 

 

 

Умумий таклифлар

833