ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6190 Министерство народного образования Республики Узбекистан 12/08/2019 27/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-6190

Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 344-сон “Халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш
ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ва 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги
қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 12 июлдаги 7-мҳ, 52-сон қарори (рўйхат рақами 2820, 2016 йил 3 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 31-сон, 383-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1, 2-бандлари 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.

 

 

Халқ таълими вазири                                                                               Ш. Шерматов

 

Тошкент ш.,

2019 йил “__” _____,

_________-сон

 

Молия вазири                                                                                             Д. Кучкаров

 

Тошкент ш.,

2019 йил “__” _____,

_________-сон

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги

ва Молия вазирлигининг

2019 йил “___” ______ даги

____, ____ -сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

1. 3-банддаги “энг кам ойлик иш ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 16-банддаги “энг кам ойлик иш ҳақи” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдори” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 18-банддаги “фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган оиланинг мулкий аҳволи ва кам таъминланганлиги тўғрисида маълумотномага ва умумий ўрта таълим муассасаси ота-оналар қўмитасининг” деган сўзлар “умумий ўрта таълим муассасаси Кузатув кенгашининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 24-банддаги “уларни моддий рағбатлантириш харажатларига йўналтирилади” деган сўзлар “умумтаълим муассасасининг Кузатув кенгашининг розилиги билан эркин тасарруф этилади” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 25-банд “бухгалтерияси” деган сўздан кейин “ёки туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

6. 27-банд “(бухгалтерлари)” деган сўздан кейин “ёки туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг бош бухгалтери” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

7. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“28. Тўловлардан тушган маблағларнинг ўз вақтида қабул қилиниши ҳамда мақсадли сарфланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси ҳамда тегишли ҳудудий бўлимлар томонидан олиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари Жамғарма маблағлари бўйича харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш юзасидан дастлабки ва жорий назоратни амалга оширади”.

Умумий таклифлар

173