ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6146 Хокимият Мубарекского района 10/08/2019 25/08/2019 1

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Муборак туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-6146

Муборак туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил                       15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,25-моддаларига асосан,

                              Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Муборак туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман ҳокимлиги Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар бўйича туман ҳокими ўринбосари (Т.Бўриев), туман Халқ таълими бўлими (А.Суюнов), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни

 

ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисоблансин.

4. Мазкур қарор “Муборак ҳаёти” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши инобатга олинсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Т.Бўриев  зиммасига юклатилсин.

 

 

     Туман ҳокими                                       Ғ.Джавлиев

 

      Туман ҳокимининг
      2019 йил "__" августдаги
      ____-сонли қарорига
      илова
Муборак туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) 
Р Ў Й Х А Т И
       
Умумтаълим муассасаси тартиб рақами Умумтаълим муассасаси жойлашган манзили Умумтаълим муассасасига бириктирилган ҳудуд (МФЙ ёки кўча)
1. 1-мактаб Кончилар МФЙ Кончилар, Ёшлик ва Тонг МФЙлари ҳудудидаги барча хонадонлар
2. 2-мактаб Ўзбекистон МФЙ Ўзбекистон МФЙдаги Бухоро ,Ўзбекистон,                       Ўзбекистон-1,  Занжирсарой, А.Қаҳҳор, Янги обод, Нефтразветка, А.Абдиев, 8-Март,Ипак йўли, Шарқ, Ўрта ва А.Темур кўчаларидаги хонадонлар
3. 3-мактаб Дўстлик МФЙ Дўстлик, Бобур МФЙлари ҳудудидаги барча хонадонлари ҳамда 5-М/Т, 6-м/т ҳудудидаги барча хонадонлар
4. 4-мактаб Қурувчилар МФЙ Қурувчилар МФЙ ҳудудидаги барча хонадонлар
5. 5-мактаб Машъл МФЙ  Машъал  ва А.Навоий МФЙлари ҳудудидаги барча хонадонлар
6. 6-мактаб Чорвадор МФЙ Чорвадор МФЙ ҳудудидаги барча хонадонлар
7. 7-мактаб Олмазор МФЙ Олмазор МФЙ ҳудудидаги барча хонадонлар
8. 8-мактаб Қорақум МФЙ Қорақум МФЙ ҳудудидаги Чориетим кўчаси, Нурчилар ва Янги обод кўчаларидаги барча хонадонлар.
9. 9-мактаб БўстонМФЙ Бўстон ва Янги обод МФЙлари ҳудудидаги барча хонадонлар
10 10-мактаб Қарлиқ МФЙ Қарлиқ ва Янги обод МФЙ худудидаги барча хонадонлари
11 11-мактаб Сардоба МФЙ  Сардоба МФЙ ҳудудидаги барча хонадонлар
12 12-мактаб Янги обод МФЙ Янги обод МФЙ ҳудудидаги Қарлиқ ,Янги обод , Баркамол овлод, Қирқ йигит,Қозоқча,Туркман,Тош бобо,Ислом ота, Наврўз,Мустафо ота ,Собиров Тошпирим кўчаларидаги барча хонадонлар.
13 13-мактаб Пахтакор МФЙ Пахтакор ва Баркамол авлод МФЙҳудудидаги барча хонадонлари
14 14-мактаб А.Темур МФЙ Бозор кўчаси , Сурхон кўчаси, Наврўз Кўчаси, Дўслик кўчаси  Шабнам кўчаси,Чаманзор кўчасидаги барча хонадонлари.
15 15-мактаб Сариқ МФЙ Сариқ МФЙ ҳудудидаги Хўжамуборак  қишлоғининг барча хонадонлари.
16 16-мактаб Сариқ МФЙ Сариқ МФЙ ҳудудидаги Сариқ худудидаги барча хонадонлари
17 17-мактаб А.Темур МФЙ  А.Темур МФЙ ҳудудидаги Янги ҳаёт худудидаги барча хонадонлари
18 18-мактаб А.Темур МФЙ А.Темур МФЙ ҳудудидаги Янгиер худудидаги барча хонадонлари
19 19-маактаб Муборак МФЙ Муборак МФЙҳудудидаги Ниёзхон қишлоғининг барча хонадонлари
20 20-мактаб Муборак МФЙ Муборак МФЙ ҳудудидаги   Ширинбулоқ  қишлоғининг  барча хонадонлари
21 21-мактаб Сариқ МФЙ Сариқ МФЙ ҳудудидаги  Шайх қишлоғиниинг  барча хонадонлари
22 22-мактаб КўҳнашаҳарМФЙ Кўҳнашаҳар МФЙ ҳудудидаги Кўҳнашаҳар  қишлоғининг  барча хонадонлари.
23 23-мактаб Сариқ МФЙ Сариқ МФЙ ҳудудидаги  Қорабоғ қишлоғининг  барча хонадонлари
24 24-мактаб  Муборак МФЙ Истиқлол МФЙ ҳудудидаги барча кўчалар  ҳамда Муборак МФЙ  ҳудудидаги Ҳайит Ҳожи Оқмаматов номли аҳоли пункитининг   барча хонадонлари
25 25-мактаб  Муборак МФЙ Муборак МФЙ ҳудудидаги Туркман қишлоғининг барча хонадонлари
26 26-мактаб ИстиқлолМФЙ Муборак МФЙ  ҳудудидаги Зарбулоқ Қишлоғининг барча хонадонлари.
27 27-мактаб ИстиқлолМФЙ Муборак МФЙ  ҳудудидаги Ғаллакор қишлоғининг барча хонадонлари.
28 28-мактаб Геолог МФЙ Геолог МФЙ  ҳудудидаги Нефтразветка, Бухоро, А.Қодирий, Чаманзор, Гулистон, Вогзалолди. Ўзбекистон-2, Андижон кўчаларидаги  барча  хонадонлар.
29 29-мактаб Обод турмуш МФЙ Обод Турмуш ва Чорвадор МФЙ лари  ҳудудидаги  барча хонадонлар
30 30-мактаб БўстонМФЙ Бўстон ва Янги обод МФЙ лари  ҳудудидаги  барча хонадонлар.
31 31-мактаб   БўстонМФЙ Бўстон ва Янги обод МФЙ ҳудудидаги барча  хонадонлар.
32  32-мактаб Қарлиқ МФЙ Қарлиқ МФЙ  ҳудудидаги Бўлак овул, Ҳаваш кўчаларидаги барча хонадонлар 
33 33-мактаб Баркамол авлод МФЙ Баркамол авлод ва Пахтакор МФЙлари ҳудудидаги  барча хонадонлар

Умумий таклифлар

142