ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6119 Хокимият Тайлакского района 16/08/2019 31/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тумандаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларини умумтаълим мактабларига микроҳудудлар кесимида бириктириш тўғрисида
ID-6119

Ўзбекистон  Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 5-боб, 41-банди ижросини таъминлаш, шунингдек тумандаги умумтаълим мактабларининг микроҳудудлар чегараларини кенгайганлиги, тумандаги айрим маҳалла ва кўчаларнинг номлари ўзгарганлигини инобатга олиб, таълим муассасалари “Мажбурий таълим” талабларини бажарилиши мониторингини талаб даражасида олиб бориш учун тумандаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини, кўчаларини умумтаълим мактаблари микроҳудудларига қайта бириктириш мақсадида ҳамда туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 3 апрелдаги 416-сонли хатини  кўриб чиқиб, Ўзбекистон  Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Тумандаги умумтаълим мактаблари микроҳудудларига бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларини қайта тақсимлаш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Мазкур қарор билан тумандаги барча таълим муассасаларини таништириш туман халқ таълими бўлими (З.Салахова)га юклатилсин.

3.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ж.Ҳақбердиев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими:                                             Б.Бабоназаров

Умумий таклифлар

84