ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5996 Хокимият Андижанского района 08/08/2019 23/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Мажбурий таълимга жалб этиш
ID-5996

 

Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб
этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида

Андижон тумани халқ таълими бўлимининг 2019 йил 26 июлдаги “ Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида   тумандаги хар бир таълим муассасаларини худуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 328-сонли мурожаатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб,
39-банди ва Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунининг
6,25-моддаларига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Туман ҳалқ таълими бўлимининг 2019 йил 26 июлдаги “ Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида   тумандаги хар бир таълим муассасаларини худуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 328-сонли мурожаати мақуллансин.

2. Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Андижон тонги” газетаси таҳририяти (М.Артиқова), Андижон туман  ҳокимлигининг Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (Ф.Қўшақов): мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

4.  Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ф.Қўшақов ҳамда туман халқ таълими бўлими мудири Н.Қашқабоевалар зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими:                                       У.Х.Исамидинов

Умумий таклифлар

354