ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5961 Хокимият Сергелийского района 08/08/2019 28/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат ҳизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 469-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида
ID-5961

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 7 июндаги “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат ҳизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 469-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 469-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат ҳизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 469-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнини Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали босқичма-босқич амалга ошириш ҳақидаги таклифи маъқулланганлигини;

Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

2019/2020 ўқув йили учун болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига (кейинги ўринларда умумтаълим муассасалари деб аталади) қабул қилиш 2019 йил 20 июндан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали босқичма-босқич жорий этилиши белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 2019 йил 20 июнга қадар:

умумий ўрта таълим муассасаларига болаларни қабул қилишда туман Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграциялаш имконияти мавжуд бўлган махсус онлайн платформа (кейинги ўринларда платформа деб аталади) яратилиши;

платформада Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали болаларни қабул қилиш жорий этиладиган умумтаълим муассасалари билан боғлиқ бўлган барча зарур маълумотлар жойлаштирилиши;

болаларни умумтаълим муассасаларига туман Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали қабул қилиш билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи ташкил этилиши;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2019 йил 20 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда:

давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этувчи тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини таъминлаш;

ЯИДХПда болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этиш белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2019 йил 15 июнга қадар фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари тўғрисидаги ахборот базасини Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ахборот тизимига интеграция қилиш чораларини кўриши белгиланганлиги инобатга олинсин.

3. Болаларни умумтаълим мактабларига қабул қилиш жараёнини амалга ошириш мақсадида:

туман ҳудудидаги 2, 3, 7, 8, 32, 47, 55, 104, 237, 264, 266, 267, 268, 269, 277, 284, 285, 301, 303, 304, 305, 317, 322-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда 6-Давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби, 300-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларига бириктирилган ҳудудлар иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда заруриятга кўра тегишли йилнинг             1 январига қадар тасдиқ учун туман халқ таълими бўлими томонидан киритиб борилсин.

Айрим умумтаълим мактабларига бириктирилган ҳудудларни белгилашда муассасанинг таълим тилига эътибор қаратилсин.

4. Туман халқ таълими бўлими (Л.С.Магай), туман Давлат хизматлари маркази (Б.Б.Шасаидов), туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси (З.Атаев)га:

ўз идоравий ҳужжатларини мазкур қарор талабларига мослаштириш;

қарор 1-иловаси билан тасдиқланган “Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти” талаблари асосида хизматлар фаолиятини йўлга қўйилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан Маъмурий регламент талаблари бузилганлиги учун тегишли ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чоралари белгиланган тартибда қўлланилади.

6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори асосида қабул қилинган 2019 йил 7 майдаги 1072-Қ-сонли қарор 1-иловасига тегишли қўшимча ва ўзгартириш киритилсин ва ушбу иловага кўра туман умумтаълим мактабларига бириктирилган ҳудудлар ҳамда ушбу қарор қайта тасдиқлансин.

7. Қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари М.Ғ.Хидиров зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Сергели туман ҳокими                                                                                Н.Б.Хусанов

Умумий таклифлар

126