ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5957 Хокимият Бозского района 08/08/2019 23/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида Бўз туманидаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
ID-5957

Туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 2 августдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги
75-сонли мурожаатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида’ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб 39-банди ва Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунининг 6,25-моддаларига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН

Туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 2 августдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги
 75-сонли мурожаати маъқуллансин.

Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ маъқуллансин :

Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Э.Мўминов ҳамда туман халқ таълими бўлими мудириШ.Мамаризаевлар зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                             И.Мамадалиев

Умумий таклифлар

94