ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5907 Хокимият Избасканского района 07/08/2019 22/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
ID-5907

Андижон вилояти халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 20 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 11/16-1674-сонли мурожаатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб, 39-банди ва Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунининг 6,25-моддаларига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Андижон вилояти халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 20 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 11/16-1674-сонли мурожаати мақуллансин.

2. Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Пахтакор” газетаси таҳририяти (А.Даминов), мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

4.  Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ф.Джурабоев ҳамда туман халқ таълими бўлими С.Ғофуровлар зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                        С.Исмоилов

Умумий таклифлар

120