ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
590 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 21/09/2018 06/10/2018 19

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни, айниқса кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим муассасаларига грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-590

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БанДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ишсиз

шахсларни, айниқса кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим муассасаларига грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги

ПҚ-3856-сон «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш

ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни, айниқса кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим муассасаларига грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Ш. Кудбиев

Тошкент ш.,

2018 йил “___” __________,

___-сон

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг

2018 йил “___” ___________ даги
_______ -сонли буйруғига
ИЛОВА

 

 

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ишсиз
шахсларни, айниқса кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим муассасаларига грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги
ПҚ-3856-сон «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни, айниқса кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш, касбий ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим муассасаларига грантлар ажратиш тартиби ва асосий шартларини белгилаб беради.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ишсиз шахслар – ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар;

таълим муассасалари – корхона, муассаса, ташкилотларнинг ўқув бўлинмалари, таълимни ташкил этиш хусусида рухсатномаси бўлган тижорат ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар, уюшмалар, малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимининг олий ва ўрта махсус ўқув юртлари қошидаги ўқув муассасалари, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари, шогирдларга касб ўргатиш имкониятларига эга бўлган ва «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган тадбиркор халқ усталарининг «Уста-шогрд» мактаблари ҳамда белгиланган тартибда таълим хизматини кўрсатиш, касбий кўрик танловларни ташкил этиш ва касбга йўналтириш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахслар;

грант – Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим муассасаларига беғараз асосда бериладиган пул маблағлари ёки мол-мулк.

2. Таълим муассасаларига грантлар танлов асосида берилади.

3. Таълим муассасаларига грантлар мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ тузилган таркибдаги Комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) ижобий хулосасига мувофиқ ажратилади.

4. Грантлар таълим муассасаларига қуйидаги мақсадларни амалга ошириш учун тақдим этилади:

ҳудудий Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни, айниқса кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга;

умумий ўрта таълим муассасалари ёҳуд касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган ёшларни шахсий хусусияти ва қизиқишлари, касбий қобилияти ва мойиллигини баҳолаш, уларни касб-ҳунарга бўлган хоҳиши ва меҳнат йўналишларини аниқлаш, меҳнат бозоридаги талаб юқори бўлган касбларни танлашда кўмаклашиш ва касб-ҳунарга тўғри йўналтириш бўйича амалий тадбирларни ташкил этиш ва таълим муассасаларини жиҳозлашга;

таълим муассасалари педагог ходимлари ва тингловчилари ўртасида касбий маҳорат кўрик танловларини ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашга;

ҳудудларда ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, айниқса ёшларга тадбиркорлик кўникмаларини сингдириш мақсадида ўқув курслари, семинар-тренинг ва мастер-классларни ташкил этиш ва ўтказишга;

меҳнат бозорида вазият мураккаб бўлган ҳудудларда ишсизларни меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касб-ҳунарга тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш орқали бандлигини таъминлаш каби ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларини амалга оширишга.

 

2-боб. Грант ажратиш мақсадида ташкил этиладиган очиқ танловлар ҳақида маълум қилиш тартиби

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги номидан Комиссия ушбу Низомдаги тартиб ва шартлар асосида ишсиз шахсларни, айниқса кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш, касбий ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун очиқ танловларни ташкил этади.

6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тегишлича грант танловларининг асосий мавзулари ва йўналишларини, лойиҳа бўйича асосий талаблар, ўтказиш муддатлари, грант танловига ажратилган маблағларнинг аниқ ҳажмини ишлаб чиқади ва буйруқ билан тасдиқлайди.

7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан грантларни бериш учун танловлар ҳақида эълонни танлов бошланишидан камида ўттиз кун аввал давлат харидлари ўтказиш бўйича махсус ахборот порталига жойлаштирилади.

8. Танлов ўтказиш ҳақидаги эълон қўшимча равишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий веб-сайтида, шунингдек оммавий ахборот воситаларига ҳам жойлаштирилиши мумкин.

 

3-боб. Таълим муассасаларига грант ажратиш танловларида иштирок этиш талаблари ва лойиҳаларни тақдим қилиш шартлари

 

9. Танловда иштирок этишга талабгор бўлган таълим муассасалари ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар (бундан буён матнда талабгор ташкилот деб юритилади), танлов ҳақидаги эълонда кўрсатилган муддат ичида тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат органлари тизимида давлат харидларини мувофиқлаштириш шўъбасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

танловга ҳужжатлар тақдим этилаётганлиги тўғрисида йўлланма мурожаат хати;

ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган шаклда таълим муассасаларига грантлар доирасида амалга ошириладиган лойиҳани ўз ичига олган талабгор ташкилотнинг аризаси (буюртманомаси);

талабгор ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тасдиқловчи ҳамда охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан рўйхатга олинган, ҳар бир варағи талабгор ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган уставнинг нусхаси;

талабгор ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган тегишли лицензиянинг нусхаси (лицензияланадиган фаолият тури билан шуғулланиш талаб этилган ҳолларда).

10. Талабгор ташкилот мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатиб ўтилганлардан ташқари лойиҳани амалга оширишдан манфаатдор давлат ва бошқа ташкилотларнинг тавсияномалари, қўллаб-қувватлаш хатларини ҳам тақдим этиши мумкин.

11. Ҳар бир талабгор ташкилот танлов учун фақат битта ҳужжатлар тўплами тақдим этишга ҳақли ҳамда тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун жавобгар бўлади.

12. Қуйидаги холларда танловда иштирок этишга йўл қўйилмайди:

тугатилган ёки тугатиш жараёнида турган;

танловда иштирок этиш учун барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган;

талабгор ташкилот Комиссия томонидан белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса;

илгари амалга оширган лойиҳалари юзасидан Комиссия томонидан аниқланган камчиликларни баратараф этиш ҳақидаги талабларни ўз вақтида ва лозим даражада бажармаган;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан лойиҳани молиялаштириш учун муқаддам грант ажратилган бўлса ва ушбу лойиҳани амалга ошириш муддати якунланмаган бўлса.

13. Агар таклифлар бериш муддати тугаган пайтда Комиссия томонидан танлов иштирокчиларидан танлов ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мос келадиган камида иккита таклиф олинган бўлса, танлов ўтказилган деб ҳисобланади.

Танловда битта иштирокчи иштирок этган ёки биронта иштирокчи иштирок этмаган тақдирда танлов ўтказилмаган деб топилади. Бундай ҳолатда грант ажратиш тартиби амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

4-боб. Лойиҳаларни ҳисобга олиш, кўриб чиқиш ва баҳолаш

14. Талабгор ташкилотларнинг лойиҳалари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат органлари тизимида давлат харидларини мувофиқлаштириш шўъбаси томонидан махсус дафтарда рўйхатга олинади.

15. Ҳужжат қабул қилишнинг эълонда кўрсатилган охирги муддати тугаган кундан эътиборан уч иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат органлари тизимида давлат харидларини мувофиқлаштириш шўъбаси томонидан лойиҳаларни белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича рўйхатга олинган лойиҳалар баҳолаш ҳамда ижтимоий аҳамиятини аниқлаш мақсадида Комиссияга тақдим этилади.

16. Меҳнат органлари тизимида давлат харидларини мувофиқлаштириш шўъбаси томонидан талабгор ташкилотлар лойиҳаларининг ҳисоби ва ҳисоботи, лойиҳалар бўйича умумий маълумотномалар тайёрланади ҳамда Комиссияга лойиҳалар билан бир вақтда тақдим этилади.

17. Комиссияга келиб тушган лойиҳалар беш кунлик муддат ичида уларнинг қонунчилик, мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан белгиланган талабларга мувофиқлиги, ижтимоий ва умум аҳамиятини аниқлаш бўйича кўриб чиқилади.

Лойиҳаларни кўриб чиқиш учун қўшимча материаллар сўраб олиш ёҳуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.

18. Комиссия томонидан лойиҳалар қабул қилингандан сўнг ўн кун муддат ичида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

талабгор ташкилотлар томонидан тақдим этилган ва муҳрланган лойиҳаларни комиссия жами аъзоларининг камида учдан икки қисми йиғилганда, барчани кўз олдида очади;

лойиҳалардаги ҳужжатларни қонунийлиги ва мазкур Низом талабларига мувофиқлигини ўрганади;

лойиҳаларни саралайди, уларнинг танлов мақсадлари ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан белгилаб берилган талабларга мувофиқлигини, шунингдек унинг ижтимоий ва умум аҳамиятини аниқлайди;

лойиҳалар ичида талабгор ташкилотнинг ташкилий фаолияти қонун ҳужжатларига ҳамда танлов мақсадларига мувофиқлиги, талабгор ташкилотнинг ушбу соҳада зарур тажрибага эгалиги, маълумотларнинг асослилиги ва ҳаққонийлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан қўйилган талаблар бўйича лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш имкониятлари, кутилаётган натижанинг сифат ва миқдорий кўлами ва бошқа талаб этиладиган меъзонлар бўйича баҳолайди ҳамда мазкур лойиҳалар ичида энг яхши шартларни таклиф қилган иштирокчи ғолиб сифатида Комиссия йиғилиш баёни билан тасдиқланади;

уч иш кунидан ошмаган муддатда ғолиб деб топилган талабгорга унинг ўтказилган танловларда ғолиб деб топилганлиги ҳақида маълум қилади. Шунингдек, ғолиб деб топилган талабгор ва лойиҳа ҳақида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий веб-сайтида, шунингдек оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилиши мумкин.

19. Комиссиянинг лойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш жараёнида талабгор ташкилотларнинг масъул раҳбарлари ёки уларнинг вакиллари иштирок этиши мумкин.

20. Комиссия лойиҳаларни кўриб чиқиш, баҳолаш, уларнинг ижтимоий ва умум аҳамиятини аниқлаш жараёнига давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлардан иборат тегишли йўналишлар бўйича касбий ва ҳаётий тажрибага эга бўлган экспертларни жалб қилиши мумкин.

21. Танловда иштирок этишга белгиланган тартибда ҳужжат тақдим этган ва қатнашган талабгор ташкилот Комиссия қароридан норози бўлган тақдирда, кўпи билан ўн кунлик муддат ичида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Комиссия қарори устидан асослантирилган шикоят хати киритишга ҳақли.

22. Талабгор ташкилот тақдим этган лойиҳа ҳамда тегишинча Комиссиянинг қарори Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан лойиҳани молиялаштириш учун асос бўлиб ҳисобланади.

23. Комиссиянинг лойиҳаларга берилган хулосасига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан Комиссиянинг таклифида кўрсатилганидан бошқача хулоса беришни таклиф этилиши мумкин.

5-боб. Лойиҳаларни молиялаштириш ва уларнинг ҳисобини юритиш

24. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бошқармасига ижро учун келиб тушган кундан эътиборан кўпи билан беш кун муддат ичида грант доирасида маблағ ажратиш ёки моддий ресурсларни бериш тўғрисидаги икки томонлама шартнома лойиҳасини тайёрлайди ҳамда имзолаш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига тақдим этади.

Икки томонлама шартномалар имзолангандан кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида грант маблағлари ғолиб талабгор ташкилотнинг ҳисоб рақамига тўлиқ ўтказиб берилади, моддий ресурслар эса белгиланган тартибда далолатнома асосида берилади.

Шартнома имзоланган кундан эътиборан грантни амалга ошириш бошланган ҳисобланади ва шартномада кўрсатилган муддатда якунланади (асослантирилган сабабларга кўра лойиҳа муддатини узайтириш ҳоллари бундан мустасно).

 

6-боб. Амалга оширилган ишлар ва фойдаланилган маблағлар юзасидан ҳисобот тақдим этиш ҳамда ушбу маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишни мониторинг қилиш тартиби

 

25. Грант лойиҳасини амалга ошираётган талабгор ташкилот ажратилган маблағлардан самарали, оқилона ва мақсадли фойдаланишлари ҳамда бу борадаги ҳисоботни белгиланган мазкур Низомнинг 6-бобида белгиланган тартиб ва муддатларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат органлари тизимида давлат харидларини мувофиқлаштириш шўъбасига тақдим этиши лозим.

26. Танлов ғолибининг ҳисоб рақамига грант маблағлари келиб тушгандан сўнг, танлов ғолиби маблағ келиб тушган ойдан кейинги ойнинг 5 санасигача, кейинчалик эса ҳар ойнинг 5 санасидан кечикмасдан то лойиҳа учун белгиланган муддат якунлангангунга қадар фойдаланилган маблағлар ва амалга оширилган ишлар тўғрисида Комиссия томонидан белгилаб берилган шаклларга мувофиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳисобот тақдим этиб борадилар.

27. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат органлари тизимида давлат харидларини мувофиқлаштириш шўъбаси, Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бошқармаси ҳамда Кўникма, мувофиқлик ва малакани баҳолаш миллий тизимини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан мос равишда грант маблағларидан фойдаланиш, амалга оширилган ҳамда эришилган натижалар бўйича танлов ғолиби томонидан тақдим этилган ҳисоботларга мувофиқ маълумотларни йиғади, жамлайди ва таҳлил қилади.

Грант маблағларидан фойдаланиш, амалга оширилган ҳамда эришилган натижалар бўйича танлов ғолиби томонидан тақдим этилган йиғма ҳисоботлар ва умумлаштирилган таҳлилий маълумотлар ҳар ойнинг 10 санасига қадар Комиссия ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига тақдим этилади.

28. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бошқармаси ва Кўникма, мувофиқлик ва малакани баҳолаш миллий тизимини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда мос равишда уларнинг ҳудудий бўлимлари томонидан танлов ғолибининг грант доирасида амалга ошираётган ишларини жойига чиққан ҳолда мониторинг қилишга ҳақли.

29. Тақдим этилган ҳисобот маълумотлари, ўтказилган мониторинг натижаларига мувофиқ грант маблағларидан мақсадсиз ёҳуд самарасиз фойдаланилаётгани, белгиланган талаблар бажарилмаётгани ёки икки ойдан ортиқ муддатда грант маблағлари белгиланган мақсадларда ўзлаштирилмаётганлиги аниқланса, Комиссия ғолиб ташкилотга маблағларни қайтариш бўйича талабнома киритишга ҳақли.

30. Амалга ошириш муддати тугаган лойиҳалар бўйича ҳужжатлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат органлари тизимида давлат харидларини мувофиқлаштириш шўъбаси томонидан белгиланган тартибда архивга топширилади.

7-боб. Якуний қоидалар

31. Грант маблағларини мақсадли ва самарали сарфланиши бўйича жавобгар ғолиб талабгор ташкилотдир.

32. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт вазири

2018 йил “___ ________

 

 

Б. Хўжаев

Ўзбекистон Республикаси
Молия вазири

2018 йил “___ ________

 

 

Ж. Қўчқоров

 

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни, айниқса кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим муассасаларига грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

 

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан
субсидия ва грантлар ажратишни мувофиқлаштириш
КОМИССИЯСИ ТАРКИБИ

 

Ф.И.Ш.

Лавозими

 

Э.Мухитдинов

 

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси;

Б.Низомов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари;

Комиссия аъзолари:

У.Имамназаров

Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бошқармаси бошлиғи;

М.Азизова

Юридик бўлим бошлиғи;

Б.Ахмадалиев

Бош ҳисобчи;

Н.Махаммаджонов

Меҳнат органлари тизимида давлат харидларини мувофиқлаштириш шўъбаси раҳбари;

Х.Абдуллаев

Кўникма, мувофиқлик ва малакани баҳолаш миллий тизимини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

Ш.Нишонов

Ахборот-хизмати раҳбари;

Ф.Ибрагимов

Ишлар бошқармаси бошлиғи в.б.;

С.Хабибов

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш шўъбаси бошлиғи в.б.;

Г.Муродова

Касбга қайта ўқитишни мувофиқлаштириш шўъбаси раҳбари, Комиссия масъул котибаси.

Изоҳ.

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга тайинланганлар ёхуд тегишли функциялар бажарилиши юклатилган шахслар киритилади.

 

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни, айниқса кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим муассасаларига грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

 

 

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни, айниқса кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан касб-ҳунар таълими муассасаларига грантлар ажратиш танловларида иштирок этиш истагини билдирган талабгор ташкилотнинг НАМУНАВИЙ АРИЗАСИ (БУЮРТМАНОМА)СИ

 

1. ТАЛАБГОР ТАШКИЛОТ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТАЛАР:

 

1.

Лойиҳа номи:

 

2.

Давлат харидларини амалга ошириш бўйича махсус порталига қўйилган эълоннинг лот рақами, танловнинг бошланиш ва тугаш санаси

 

3.

Талабгор ташкилотнинг номи (таъсис ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ кўрсатилади)

 

4.

Асосий фаолият тури

 

5.

Талабгор ташкилотнинг реквизитлари (юридик ва почта манзили, телефон, факс, веб-сайт, электрон манзили ва бошқ.)

 

6.

Талабгор ташкилотнинг мазкур соҳадаги тажрибаси (талабгор ташкилотнинг танланган мавзу бўйича тажрибаси, ютуқлари баён қилинади)

 

7.

Банк реквизитлари (банк номи, ҳисоб рақами, банк коди (МФО), СТИР, ОКЭД-2, манзили ва телефон рақами)

 

           

 

 

2. ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШ МЕХАНИЗМИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ

(Бу ерда белгилаб берилган талаблар бўйича талабгор ташкилот имкониятларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳани амалга ошириш механизми, йўналишлари ва бажариш муддатлари ҳамда талабгор ташкилот томонидан таклиф этилаётган маблағ миқдори ҳақида батафсил ахборот берилади)

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

3. ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ЭРИШИЛАДИГАН НАТИЖАЛАР

(Бу ерда талабгор ташкилот томонидан лойиҳани юқорида таклиф этган маблағ эвазига амалга оширишда эришиладиган натижа ҳақида сўз юритилади)

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

Ташкилот номи

Имзо/муҳр

(Раҳбарнинг Ф.И.Ш.)

 

 

Сана:

 

Умумий таклифлар

882