ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5895 Хокимият Караулбазарского района 13/09/2019 28/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Қоровулбозор тумани умумтаълим мактабларини микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
ID-5895

Қоровулбозор тумани умумтаълим мактабларини микроҳудудларга бириктириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори талабларини бажариш, умумтаълим мактабларида 6-16 ёшли болаларни микроҳудудларда иш олиб бориш орқали доимий рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш, ҳудуддаги мактаб ёшидаги ўқувчиларни тўлиқ мажбурий таълимга тортилишини аниқ чора-тадбирларини белгилаш мақсадида

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори талабларини бажариш мақсадида ҳудуддаги умумтаълим мактаблари иловага мувофиқ микроҳудудларга бириктирилсин.

2. Туман халқ таълими бўлими (Ж.Хамраев)га:

 - умумтаълим мактабларида 6-16 ёшли болаларнинг микроҳудудларда иш олиб бориш орқали доимий рўйхатга олиш ишларини ташкил қилиш;

 - мактаб ёшидаги болаларни тўлиқ мажбурий таълимга тортиш;

 - таълимга тортилмасдан қолган болаларни мажбурий таълимга тортиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш вазифалари топширилсин.

3. Ушбу қарор қабул қилинганлиги сабабли туман ҳокимининг 2017 йил                      19 октябрдаги 786-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Шукуров зиммасига юклатилсин.

 

 

 

                     Туман хокими:                                                  А.Остонов 

 

 

 

 

                     

Умумий таклифлар

190