ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5883 Хокимият Турткульского района 07/08/2019 22/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тўрткўл туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-5883

ЛОЙИҲА

ТЎРТКЎЛ ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2019 йил “___” _______ _______ Тўрткўл тумани

Тўрткўл туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг

27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Тўрткўл туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Тўрткўл тумани ҳокимининг ўринбосари (Х.Матназаров), туман халқ таълими бўлими (Д.Атаджанов), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Х.Ибадуллаева)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор “Тўрткўлнома” газетасида расмий эълон қилинсин

ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Матназаров зиммасига юклатилсин.

Тўрткўл тумани ҳокими Я.Бабаджанов

Киритилди:

Туман халқ таълими

бўлими мудири Д.Атаджанов

Келишилди:

Туман ҳокимининг ўринбосари Х.Матназаров

Туман ҳокимлиги девонхона

бўлими мудири Н.Юлдашев

Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти Д.Самандаров

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди

туман бўлинмаси раҳбари Х.Ибадуллаева

Умумий таклифлар

112