ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5878 Хокимият Мархаматского района 07/08/2019 22/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
ID-5878

ЛОЙИҲА

АНДИЖОН  ВИЛОЯТИ  МАРҲАМАТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ

                                                          ҚАРОРИ 

Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб
этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида

Марҳамат туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 4 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 402-сонли мурожаатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб,
39-банди ва Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунининг
6,25-моддаларига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Туман ҳалқ таълими бўлимининг 2018 йил 4 июлдаги
“Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 402-сонли мурожаати
мақуллансин.

2. Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.  Туман “Оқ олтин” газетаси тахририяти мухаррири А.Хожиматов мазкур қарорнинг мазмун моҳиятини газета саҳифаларига жойлаштириб, кенг оммага етказилишини таъминласин.

4.  Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Туман ҳокимининг ўринбосари М.Қурбонов ҳамда туман халқ таълими бўлими бошлиғи А.Абдувохидова зиммасига юклатилсин.

 

Марҳамат туман ҳокими                                         Ш.Қамчиев

Умумий таклифлар

116