ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5871 Хокимият Джизакской области 12/08/2019 22/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сон қарори ижроси тўғрисида
ID-5871

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги

ПҚ-4407-сон қарори ижроси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги

ПҚ-4407-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

а) Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

б) 1,1 км ичимлик сув қувури, 5,5 км газ қувури ва 1142,1 км электр тармоқларини, шунингдек, 224 дона трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технолигик асбоб-ускуналарини 2019-2020 йиллар

куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) 1 дона қозон, 0,2 км иссиқлик тармоғи, 0,2 км иссиқлик тармоқларини изоляция қилиш, 10,6 км ичимлик сув қувури, 9498,1 км электр тармоқлари, шунингдек, 2842 дона трансформатор подстациясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) 28 та мактаб, 31 та болалар боғчаси, 1 та болалар уйи, 10 та соғлиқни сақлаш муассасалари ва амбулатория-поликлиника муассасалари, 5 та мусиқа ва санъат мактабларини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) 108 та кўп квартирали уйларда, 52,9 минг кв.м том қисмини, 214 дона кириш жойларни, шу жумладан 31 та уйда ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларни таъмирлаш, шунингдек, 117 дона темир эшиклар ўрнатиш, 98 та уйларнинг фасад қисмларини таъмирлаш, 316 п/м ирригация тизимларини таъмирлаш, 57 дона ёритиш нуқталарини таъмирлаш, 301 та ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, 197 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, битта лифтни алмаштириш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ 29,6 минг кв.м йўлкаларни бетонлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар жой фондини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) иқтисодиёт тармоқлари учун 30,7 минг. тонна ҳажмида, шу жумладан аҳоли учун 12 минг тонна, бюджет соҳаси ташкилотлари учун 18,7 минг тонна кўмир маҳсулотлари ғамлашни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) аҳолига 5983 тонна ҳажмида суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага мувофиқ;

з) Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига вилоят комиссияси (кейинги ўринларда – вилоят комиссияси) таркиби 8-иловага мувофиқ;

3. Вилоят комиссияси раиси ўринбосарлари ва комиссия аъзолари:

а) бир ой муддатда вилоят иқтисодиёти тармоқларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

шаҳар ва туманлар бўйича корхона ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, шунингдек, вилоят иқтисодиёти ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

4. Жиззах шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:

шаҳар ва туманлар ҳокимлари раҳбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсин.

Жиззах шаҳар ва туманлар ҳокимлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклансин.

5. Вилоят комиссияси раиси ўринбосарлари:

Шаҳар ва туманларда ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқларининг маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб, шахсан ўз назоратига олсин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун маъсул бўлган барча тузилмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тегишли вилоят корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.

6. “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ (Б.Ибрагимов), вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали (Б.Обрўев) куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

7. “Ўзнефтгазинспекцияси (А.Эргашев), “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ (Б.Ибрагимов), вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали (Б.Обрўев), вилоят “Кўмир омборлари” (Д.Атаханов) раҳбарлари асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотлари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.

8. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Б.Тўхтамишев) жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

9. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ғ.Маматқулов), ўринбосари (М.Холбўтаев), Иқтисодиёт ва саноат бошқармаси (З.Эргашев)лар шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача:

2018-2019 қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шаҳар ва туманлар бўйича 2019-2020 қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг реал ҳажмларини белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор қаратсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва маҳсулотларни зарур тарзда сақланиши учун маъсул шахсларни белгилаш бўйича белгиланган тартибда аниқ таклифларни киритсин.

10. Вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Ўралов) вилоят комиссиясининг ҳулосасига кўра ўткир зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қушимча захираларни қидириб топсин.

11. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Рахмонқулов) вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарор бажарилишининг бориши ҳар чоракда вилоят комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

12. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (А.Бинокулов), “Жиззах ҳақиқати” ва “Джизакская правда” таҳририяти (Б.Назаров):

мазкур қарор ҳокимликнинг www.jizzax.uz расмий веб-сайтига ҳамда маҳаллий матбуотда чоп этилсин ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

13. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2018 йил 14 июлдаги 543-сонли ва 2018 йил 31 июлдаги

598-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Маматқулов ва вилоят ҳокимининг ўринбосарлари А.Рахмонқулов, М.Холбўтаев, Б.Тўхтамишев зиммаларига юклансин.

15. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вилоят ҳокими Э.Салиев

Умумий таклифлар

345