ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
583 Хокимият города Термез 20/09/2018 05/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
2019 йил давомида Термиз шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-583

2019 йил давомида Термиз шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш
топишда қийналаётган шахсларни ишга 
жойлаштириш учун иш ўринларини
банд қилиб
қўйиш тўғрисида

 

 

 Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли  “Ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори ижросини таъминлаш аҳолининг ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йил шаҳарда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш ўринларини банд қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат хокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун Термиз шаҳридаги ташкилот, корхона ва муассасалардаги (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони (иловага асосан) 20 дан ортиқ кишини ташкил этадиган, 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлга ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 10.29 фоиз (147 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 14.21 фоиз (203 киши);

муддатли харбий хизматдан бўшатилганлар учун 3.15 фоиз (45 киши);

ногиронлар учун 1.19 фоиз (17 киши);

пенсия олди ёшдаги шахслар учун 1.61 фоиз (23 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўри тиббий характердаги

мажбурий чоралар қўлланиладиган шахслар учун 1.61 фоиз (23 киши);

одам савдосидан жабрланганларни иш билан таъминлаш учун 0.7 фоиз (10 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

  1. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиш керак, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлгиз ота, ёлгиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофик бўлган иш ўринлари;

муддатли харбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофик иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари аттестациясидан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнини тўсқинларсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар хисобга олинган ҳолда) бериладиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларни касби буйича тайёргарлиги хисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

  1. Шаҳардаги барча ташкилотлар рахбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли  Ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.
  2. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотларнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима қўлланилади.

5. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ҳамда ногирон шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилган ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгилансин.

ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил қилиш учун нотурар жой бинолари биринчи навбатда ажратиш:

ушбу иш жойларни барпо қилишда сарфланган маблағнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш.

  1. Шахар Бандикка кўмаклашиш маркази директори в.б (И.А.Холов) бир хафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот рахбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
  2. Ушбу қарор расмий нашрга эълон килинган кундан бошлаб 2019 йилнииг 1 январ кунидан кучга кириши белгилансин.
  3. Шаҳар ҳокимининг 2017 йил 11 октябрдаги “Термиз шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда кийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги К-24-75-сонли қарори 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.
  4.   Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари F.Эламанов зиммасига юклансин.  

 

Шаҳар ҳокими                                                             И.Худойбердиев

Умумий таклифлар

834