ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5817 Хокимият Шариханского района 06/08/2019 21/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Умумий ўрта таълим мактабларига ҳудудлар – микроучасткаларни бириктириш ҳақида
ID-5817

“ЛОЙИҲА”

ШАҲРИХОН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

“___ ” _______ 2019 йил

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 февралдаги Ф-5445-сон фармойиши билан тасдиқланган “Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил фаолияти самарадорлиги ва мақсадли вазифаларини бажариш натижаларининг асосий мезонлари (индикатор)”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низом” ва Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 9-сонли видеоселектор йиғилиш баёни билан тасдиқланган “1-синфга истисно тариқасида бириктирилган микро худудлардан ўқувчиларни қабул қилиш тартиби”га асосан ҳамда туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 18 апрелдаги “Ўқувчи сони мактаб қувватига нисбатан ортиб кетган мактабларнинг 2019/2020 ўқув йилида 1-синфига фақат бириктирилган микро ҳудудлардан ўқувчиларни қабул қилиш тўғрисида”ги № 104-сонли алоқа хатини кўриб чиқиб

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 22 апрелдаги “Ўқувчи сони мактаб қувватига нисбатан ортиб кетган мактабларнинг 1-синфига фақат бириктирилган микро ҳудудлардан ўқувчиларни қабул қилиш тўғрисида”ги № 104-сонли алоқа хати инобатга олинсин.

2. Тумандаги ўқувчи сони қувватига нисбатан ортиб кетиб, 1,6 коэффициентидан юқори бўлган 3-, 4-, 8-, 9-, 10-, 12-, 16-, 17-, 21-, 24-, 28, 29-, 34-, 46-, 48-, 60-, 61-, 65-сонли умумий ўрта таълим мактабларига 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб 1-синф учун туман ҳокимининг мазкур қарори билан бириктирилган микро ҳудудлардан бошқа ҳудудларда истиқомат қилувчи мактаб ёшидаги болаларни иловага мувофиқ қабул қилинмаслиги белгилансин.

3. Шаҳрихон туманидаги ўқувчи сони қувватига нисбатан ортиб кетиб, 1,6 коэффициентидан юқори бўлган 2-, 6-таълим рус тилида олиб бориладиган умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда 44 – ихтисослашган Давлат умумтаълим мактаби ва 62 – айрим фанлар чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синфлари мавжуд умумтаълим мактабига 1,6 коэффициентидан ошмаган ҳолда белгиланган режа асосида ўқувчилар қабул қилинсин.

4. Туман халқ таълими бўлими (Р.Матбобоев)га:

- ушбу қарорни тасарруфдаги барча умумий ўрта таълим мактабларига етказилишини таъминлаш;

- 10 кун муддатда ушбу қарор бўйича буйруқ ишлаб чиқиш ва буйруқ асосида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш;

- юқоридаги мактабларда белгиланган тартиб асосида умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига болаларни қабул қилиш учун туман халқ таълими бўлими маъсул ходими, кузатув кенгаши аъзолари ва ота-оналар қўмитаси вакилларидан иборат қабул комиссиялари ташкил этиш;

- бошқа ҳудудлардан (микро ҳудуддан ташқари) 1-синфга фарзандини бериш истагида келган ота-оналарга тегишли тушунтиришлар бериш ва уларни 1-синфга қабул қилиш имконияти бўлган бошқа мактабларга йўналтириш вазифалари юклатилсин.

5. “Шаҳрихон” газетаси ( М. Ғозиев) қарорни газетада расмий эълон қилсин ва қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 7 майдаги 998-К сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Маматқодиров зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Ҳ.Дадахонов

Умумий таклифлар

367