ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5770 Хокимият Ферганского района 05/08/2019 20/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
ID-5770

Туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 19 июль кунги           №64-сонли «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида»ги мурожаатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб, 39-банди ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6,25-моддаларига мувофиқ қарор қиламан:

1. Туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 19 июлдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида»ги мурожаати ижро учун қабул қилинсин.

2. Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.  Мазкур қарор туманнинг “Водил ёғдуси” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари И.Тошпўлатов ҳамда туман халқ таълими бўлими мудири Р.Турғуновлар зиммасига юклатилсин.

Умумий таклифлар

249