ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
577 Хокимият Акалтынского района 20/09/2018 05/10/2018 1

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ОҚОЛТИН ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ 2018 йил “__”_________ №___-сон Сардоба шаҳарчаси Оқолтин туманида 2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Респ
ID-577

     СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ОҚОЛТИН ТУМАНИ ҲОКИМИ

                                              ҚАРОРИ

2018 йил “__”_________               №___-сон                Сардоба шаҳарчаси

Оқолтин туманида 2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида

Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,                 1993 йил, 9-сон, 320-модда)нинг 6, 25-моддалариЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24-майдаги ПҚ-3001-сон “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосланиб, Оқолтин туманида
2019 йилда
ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш мақсадида:

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. 1. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида Околтин туманидаги мавжуд корхона, муассаса ва ташкилотлар ходимларининг рўйхати бўйича ўртача сонидан (2761 нафардан) 147 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдоридаги, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали
ота-оналар учун 20 фоиз (19 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун 2,5 фоиз (23 киши);          

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,5 фоиз (5 киши);

ногиронлиги бўлган шахслар учун 3 фоиз (81 киши);

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,5 фоиз (5 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 0,5 фоиз (5 киши);

одам савдоси қурбонлари учун 0,5 фоиз (5 киши)

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларнинг бошқа тоифалари учун 0,5 фоиз (5 киши) иш ўринларининг захираси белгилансин.

2. Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича 2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш жойларини барпо этиш вазифаси юклатилган ташкилотлар, корхона ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак. Шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали
ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлиги бўлган шахслар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун-уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-хунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун –махсус малака талаб қилмайдиган иш ўринлари;

одам  савдоси  қурбонлари учун    – уларнинг  касбий   тайёргарлигини

2

ҳисобга олган ҳолда ёки   махсус малакани   талаб этмайдиган  иш  ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари ҳамда юқорида кўрсатилган барча тоифалар учун мос шароитлар яратилиши лозим.

4. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар:

иш жойларининг энг кам миқдори (квота) бўйича иш ўринларини ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда;

ушбу ўринларга ишга жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотни ойнинг 25 санасига қадар шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига топширсинлар.

ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган тоифадаги шахсларга махсус иш жойлари  ажрата  олмаган корхона ва муассасалар иш жойларини ижарага сотиб олиш ёки бошқа корхоналар билан хамкорликда ташкил этилсин.

5. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

қарорнинг 1-банди 2-хатбошидан кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар кесимидаги иш ўринлари кўрсатилган ҳолдаги миқдорда иловага мувофиқ ташкил этилсин.

6. Ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини  ва ижро этилишини таъминласинлар.

7. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарор бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланиши тўғрисида огоҳлантирилсин.

8. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган ташкилотларга:

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун белгиланган кўрсаткичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш;

маҳаллий давлат ҳокимиятига берилган ваколатлар доирасида қонунда белгиланган тартибда бошқа имтиёзлар берилиши мумкинлиги белгилансин.

9. Оқолтин туман Бандликка кўмаклашиш маркази беш кунлик  муддат ичида мазкур қарорни иловасида кўрсатилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалари раҳбарлари эътиборига етказсин.

10. Қарор матни ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

  3

11. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман хокимининг 2017 йил 14 октябдаги № 1007 сонли қарори ўз кучини йўқотган, деб хисоблансин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (О.Абдуллаев) ҳамда Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари (Ш.Хусанбоев) зиммасига юклатилсин.

13. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

ТУМАН ХОКИМ:                                              Д.ФАЗИЛОВ

              Оқолтин туман хокимининг   "____"__________2018 йилдаги                                  №______--сонли қарорига   1 илова
                           
2019 йилда Оқолтин тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган мехнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиш (КВОТА) 
Д А С Т У Р И 
                     
Т/р Корхона ва ташкилотлар номи Топшириқ белгиланган корхоналар сони Уларда ишловчилар сони Банд қилинган иш ўринлари сони шу жумладан
Жами шу жумладан ногиронлар учун ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали
ота-оналар учун
ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали
ота-оналар учун
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун  сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун  ногиронлиги бўлган шахслар учун  пенсияолди ёшидаги шахслар учун  жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун  одам савдоси қурбонлари учун  ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларнинг бошқа тоифалари учун 
        10,0.% 3,0 %. 2,0%. 2,5%. 0,5%. 3,0 %. 0,5%. 0,5%. 0,5.% 0,5.%
                           
1 Оқолтин гидромелеорация ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи 1 45 1 1       1        
2 Оқолтин саноат  касб-ҳунар коллежи 1 40 1 1       1        
3 Фарғона қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи 1 56 1,5 1,5       1,5        
4 Оқолтин  хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи 1 48 1 1       1        
5 7 сонли Болалар мусика ва саънат мактаби 1 33 1 1       1        
6 Баркамол авлод болалар маркази 1 31 1 1       1        
7 Болалар  ўсмирлар спорт  мактаби 1 63 2 2       2        
8 1-сонли  мактаб 1 80 2,5 2,5       2,5        
9 2-сонли  мактаб 1 73 2 2       2        
10 3-сонли  мактаб 1 41 1 1       1        
11 4-сонли  мактаб 1 39 1 1       1        
12 5-сонли  мактаб 1 73 2 2       2        
13 6-сонли  мактаб 1 27 1 1       1        
14 7-сонли  мактаб 1 68 2 2       2        
15 8-сонли  мактаб 1 84 2,5 2,5       2,5        
16 9-сонли  мактаб 1 51 1,5 1,5       1,5        
17 10-сонли  мактаб 1 40 1 1       1        
18 11-сонли  мактаб 1 44 1 1       1        
19 12-сонли  мактаб 1 44 1 1       1        
20 13-сонли  мактаб 1 34 1 1       1        
21 14-сонли  мактаб 1 31 1 1       1        
22 15-сонли  мактаб 1 41 1 1       1        
23 16-сонли  мактаб 1 25 1 1       1        
24 17-сонли  мактаб 1 64 2 2       2        
25 18-сонли  мактаб 1 21 1 1       1        
26 Околтин туман Мактабгача таълим булими 1 24 1 1       1        
27 7 сонли мактабгача таълим муассасаси 1 32 1 1       1        
28 9 сонли мактабгача таълим муассасаси 1 34 1 1       1        
29 10 сонли мактабгача таълим муассасаси 1 29 1 1       1        
30 11 сонли мактабгача таълим муассасаси 1 30 1 1       1        
31 Оқолтин туман Давлат санитария эпедемология назорат маркази 1 71 2 2       2        
32 Околтин туман Ветеренария булими 1 24 1 1       1        
33 Околтин туман Маданият ва спорт ишлари булими 1 24 1 1       1        
34 Ободонлаштириш бошқармаси 1 63 2 2       2        
35 Околтин туман Ирригатция булими  1 37 1 1       1        
36 ДТ Халқ банки Околтин туман филлиали  1 42 1 1       1        
37 АТБ Агробанк  Оқолтин туман филлиали  1 41 1 1       1        
38 Оқолтин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси 1 87 2,5 2,5       2,5        
39 Околтин давсувмахсуспудрат ДУК 1 28 1 1       1        
40 Узбекистон мудофасига кумаклашувчи "ВАТАНПАРВАР" ташкилоти Околтин туман Кенгаши тасаруфидаги укув спорт техник клуби 1 23 1 1       1        
41 Боёвут  ирригация тизими бошқармаси  1 45 1 1       1        
Жами 41 1830 54 54 0 0 0 54 0 0 0 0
42 Туман тиббиёт бирлашмаси 1 541 54 16 10,75 13,5 2,75 16 2,75 2,75 2,75 2,75
43 Сардоба пахта тозалаш АЖ 1 390 39 11,75 7,75 9,75 2 11,75 2 2 2,00 2
Жами 2 931 93 28 19 23 5 28 4,8 4,8 4,8 4,8
Туман бўйича жами ҳаммаси 43 2761 147 81 19 23 5 81 5 5 5 5
 
Умумий таклифлар

1116