ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5570 Хокимият города Маргилан 01/08/2019 16/08/2019 24

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Узумзор маҳалла фуқаролар йиғини Сойбўйи кўчасидаги “Сой Шаббодаси” чойхонасининг олдига 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгиси ўрнатишга рухсат бериш ҳақида
ID-5570

Марғилон шаҳар Узумзор маҳалла фуқаролар йиғини Сойбўйи кўчасидаги “Сой Шаббодаси” номли чойхонанинг олдига, яъни автомобил йўлининг бир томонига, сой томонига 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгисини ўрнатиш юзасидан вилоят Ички Ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2018 йил 25 декабр кунги 24/6-1775 сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Автомобил йўллари тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-25 моддаларига асосан:

Қ А Р О Р       Қ И Л А М А Н:

1. Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2018 йил 25 декабр кунги 24/6-1775-сонли хати қаноатлантирилсин.

2. Марғилон шаҳар Йўллардан фойдаланиш тармоғи Н.Мирзаевга Марғилон шаҳар Узумзор маҳалла фуқаролар йиғини Сойбўйи кўчасидаги “Сой Шаббодаси” номли чойхонанинг олдига, яъни автомобил йўлининг бир томонига, сой томонига 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгисини ўрнатишга рухсат берилсин.

3. Марғилон шаҳар Ички ишлар бўлими (Ш.Дадахонов) га ушбу кўчада ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг мазкур йўл белгисига қатъий риоя қилишини таъминлаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

4. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д.Абдураҳмонов зиммасига юклатилсин.

 

     Шаҳар ҳокими:                                М.Убайдуллаев.

Умумий таклифлар

245