ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
557 Риштанский Центр содействия занятости 20/09/2018 05/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-557

Лойиха

 

 

 

 

 

 

 

 

2018 yil  «___» сентябр              №____                         Риштон шаҳри.

                   

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда), 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги  965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й,. 34-сон, 333-модда) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1. Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун корхона,  ташкилот ва муассасаларда 2019 йилга белгиланган квота иш ўринлари рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан
1005 нафарни ташкил этадиган 9,4 фоиз миқдорида, шу жумладан:

- ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали  ота-оналар учун 104 киши (1 фоиз);

- таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 370  киши (3,5 фоиз);

-  муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 42 киши (0,4 фоиз);

- ногиронлар учун 376 киши (3,5 фоиз);

- туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар 28 киши (0,3 фоиз);

- жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 39 киши (0,4 фоиз);

- ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан   одам савдосидан жабрланганлар учун

- 46 киши (0,4 фоиз) миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак.

3.Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва
лавозимлар:

ҳисобчи, ўқитувчи, ҳамшира, шифокор, ҳайдовчи, компьютер оператори, тикувчи, ҳуқуқшунос, ходимлар ишлари бўйича инспектор, иктисодчи, менежер, йўл ишчиси, кулол, чилангар, сартарош, боғбон, фаррош.

4. Тумандаги  корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

2019 йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ва бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ёзма ахборот берилсин;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот
(иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин ва бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ёзма ахборот бериш;

ташкилот корхона муассасалар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу низомни 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиши;

банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилот корхона муассасанинг мансабдор шахсларига «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (О.Хайдаров) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот, корхона, муасасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва унинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Мазкур қарор 2019 йил 1 январдан кучга киради.

9. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 24 октябрдаги 1868-сон қарори 2018  йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарор “Риштон ҳақиқати” газетасида расмий эълон қилинсин.

11. Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Солиев  зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                   Т.Рахимов

2019 йилда Риштон тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
                    2-илова
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 "Баркамол авлод" болалар маркази 50 5 1 1 1 2 0 0 0
2 "Дехкон бозориI" МЧЖ 34 3 1 0 0 2 0 0 0
3 ВОДИЙНЕФТГАЗАВТОТРАНС ШУЪБА ХУЖ Ж МЧЖ 346 34 4 9 5 11 1 2 2
4 10-Мактабгача таълим муасасаси 39 3 0 1 0 2 0 0 0
5 10-умумий ўрта таълим мактаби 75 7 0 1 1 3 0 1 1
6 11-Мактабгача таълим муасасаси 42 4 1 1 0 2 0 0 0
7 11-умумий ўрта таълим мактаби 52 5 1 1 1 2 0 0 0
8 12-Мактабгача таълим муасасаси 23 2 0 1 0 1 0 0 0
9 12-умумий ўрта таълим мактаби 66 6 1 1 1 2 0 0 1
10 13-Мактабгача таълим муасасаси 35 3 0 1 0 2 0 0 0
11 13-умумий ўрта таълим мактаби 77 6 0 1 0 3 1 0 1
12 14-Мактабгача таълим муасасаси 25 2 0 1 0 1 0 0 0
13 14-умумий ўрта таълим мактаби 66 6 1 1 0 2 0 1 1
14 15-Мактабгача таълим муасасаси 65 6 1 0 1 2 1 1 0
15 15-умумий ўрта таълим мактаби 80 8 1 1 0 3 1 1 1
16 16-Мактабгача таълим муасасаси 27 2 0 1 0 1 0 0 0
17 16-умумий ўрта таълим мактаби 50 5 0 1 0 2 1 1 0
18 17-Мактабгача таълим муасасаси 36 3 1 0 0 2 0 0 0
19 17-умумий ўрта таълим мактаби 32 3 0 1 0 1 0 0 1
20 18-Мактабгача таълим муасасаси 35 3 0 1 0 2 0 0 0
21 18-умумий ўрта таълим мактаби 61 6 1 1 1 2 0 1 0
22 19-Мактабгача таълим муасасаси 26 2 0 1 0 1 0 0 0
23 19-умумий ўрта таълим мактаби 56 5 1 0 0 2 1 0 1
24 1-Мактабгача таълим муасасаси 40 4 0 1 0 2 0 0 1
25 1-умумий ўрта таълим мактаби 91 9 1 1 1 3 1 1 1
26 20-Мактабгача таълим муасасаси 28 2 0 1 0 1 0 0 0
27 20-умумий ўрта таълим мактаби 78 7 1 1 0 3 0 1 1
28 21-Болалар мусика ва санат мактаби 96 9 1 2 0 3 1 1 1
29 21-Мактабгача таълим муасасаси 32 3 1 1 0 1 0 0 0
30 21-умумий ўрта таълим мактаби 48 4 0 1 1 2 0 0 0
31 22-Мактабгача таълим муасасаси 39 3 0 1 0 2 0 0 0
32 22-умумий ўрта таълим мактаби 59 5 1 1 0 2 0 1 0
33 23-Мактабгача таълим муасасаси 33 3 1 1 0 1 0 0 0
34 23-умумий ўрта таълим мактаби 28 2 0 1 0 1 0 0 0
35 24-Мактабгача таълим муасасаси 49 4 0 1 0 2 0 0 1
36 24-умумий ўрта таълим мактаби 48 4 0 1 0 2 0 1 0
37 25-Мактабгача таълим муасасаси 23 2 0 1 0 1 0 0 0
38 25-умумий ўрта таълим мактаби 50 4 0 1 0 2 0 0 1
39 26-Мактабгача таълим муасасаси 35 3 0 1 0 2 0 0 0
40 26-умумий ўрта таълим мактаби 73 7 1 1 0 3 0 1 1
41 27-Мактабгача таълим муасасаси 22 2 0 1 0 1 0 0 0
42 27-умумий ўрта таълим мактаби 180 18 2 5 2 6 1 1 1
43 28-Мактабгача таълим муасасаси 26 2 0 1 0 1 0 0 0
44 28-умумий ўрта таълим мактаби 61 6 1 2 1 2 0 0 0
45 29-умумий ўрта таълим мактаби 62 6 1 2 1 2 0 0 0
46 2-Мактабгача таълим муасасаси 37 3 0 1 0 2 0 0 0
47 2-умумий ўрта таълим мактаби 101 10 1 5 1 3 0 0 0
48 30-умумий ўрта таълим мактаби 101 10 1 5 1 3 0 0 0
49 31-Мактабгача таълим муасасаси 22 2 0 1 0 1 0 0 0
50 31-умумий ўрта таълим мактаби 63 6 0 4 0 2 0 0 0
51 32-Мактабгача таълим муасасаси 35 3 0 1 0 2 0 0 0
52 32-умумий ўрта таълим мактаби 95 9 1 4 1 3 0 0 0
53 33-Мактабгача таълим муасасаси 22 2 0 1 0 1 0 0 0
54 33-умумий ўрта таълим мактаби 110 11 1 4 1 4 0 0 1
55 34-Мактабгача таълим муасасаси 35 3 0 1 0 2 0 0 0
56 34-умумий ўрта таълим мактаби 55 5 0 3 0 2 0 0 0
57 35-Мактабгача таълим муасасаси 30 3 0 2 0 1 0 0 0
58 35-умумий ўрта таълим мактаби 70 7 0 4 0 3 0 0 0
59 36-Мактабгача таълим муасасаси 20 2 0 1 0 1 0 0 0
60 36-умумий ўрта таълим мактаби 60 6 0 4 0 2 0 0 0
61 37-умумий ўрта таълим мактаби 47 4 0 2 0 2 0 0 0
62 38-умумий ўрта таълим мактаби 86 8 0 5 0 3 0 0 0
63 39-умумий ўрта таълим мактаби 45 4 0 2 0 2 0 0 0
64 3-Мактабгача таълим муасасаси 38 3 0 1 0 2 0 0 0
65 3-умумий ўрта таълим мактаби 117 11 1 3 1 4 0 1 1
66 40-умумий ўрта таълим мактаби 53 5 0 3 0 2 0 0 0
67 41-умумий ўрта таълим мактаби 30 3 0 2 0 1 0 0 0
68 42-умумий ўрта таълим мактаби 65 6 1 3 0 2 0 0 0
69 43-умумий ўрта таълим мактаби 44 4 0 2 0 2 0 0 0
70 44-умумий ўрта таълим мактаби 37 3 0 1 0 2 0 0 0
71 45-умумий ўрта таълим мактаби 60 6 1 2 0 2 0 1 0
72 46-Мактабгача таълим муасасаси 29 2 0 1 0 1 0 0 0
73 46-умумий ўрта таълим мактаби 21 2 0 1 0 1 0 0 0
74 47-умумий ўрта таълим мактаби 57 5 1 1 0 2 1 0 0
75 48-умумий ўрта таълим мактаби 34 3 0 1 0 2 0 0 0
76 49-умумий ўрта таълим мактаби 53 5 0 3 0 2 0 0 0
77 4-Мактабгача таълим муасасаси 28 2 0 1 0 1 0 0 0
78 4-умумий ўрта таълим мактаби 98 9 1 2 1 3 1 0 1
79 50-умумий ўрта таълим мактаби 59 5 0 3 0 2 0 0 0
80 51-умумий ўрта таълим мактаби 55 5 0 3 0 2 0 0 0
81 52-умумий ўрта таълим мактаби 64 6 0 4 0 2 0 0 0
82 53-умумий ўрта таълим мактаби 30 3 0 2 0 1 0 0 0
83 54-умумий ўрта таълим мактаби 55 5 0 3 0 2 0 0 0
84 55-умумий ўрта таълим мактаби 28 2 0 1 0 1 0 0 0
85 56-умумий ўрта таълим мактаби 26 2 0 1 0 1 0 0 0
86 57-умумий ўрта таълим мактаби 40 4 0 2 0 2 0 0 0
87 58-умумий ўрта таълим мактаби 57 5 0 3 0 2 0 0 0
88 59-умумий ўрта таълим мактаби 35 3 0 1 0 2 0 0 0
89 5-Мактабгача таълим муасасаси 33 3 0 2 0 1 0 0 0
90 5-умумий ўрта таълим мактаби 69 6 1 1 0 3 0 0 1
91 60-умумий ўрта таълим мактаби 25 2 0 1 0 1 0 0 0
92 61-умумий ўрта таълим мактаби 31 3 0 2 0 1 0 0 0
93 62-умумий ўрта таълим мактаби 25 2 0 1 0 1 0 0 0
94 63-умумий ўрта таълим мактаби 54 5 0 3 0 2 0 0 0
95 64-умумий ўрта таълим мактаби 31 3 0 2 0 1 0 0 0
96 6-Мактабгача таълим муасасаси 34 3 0 2 0 1 0 0 0
97 6-умумий ўрта таълим мактаби 82 8 1 2 0 3 1 1 0
98 7-Мактабгача таълим муасасаси 37 3 0 1 0 2 0 0 0
99 7-умумий ўрта таълим мактаби 72 7 1 3 0 3 0 0 0
100 8-Мактабгача таълим муасасаси 44 4 0 2 0 2 0 0 0
101 8-умумий ўрта таълим мактаби 70 6 1 2 0 3 0 0 0
102 9-Мактабгача таълим муасасаси 43 4 0 2 0 2 0 0 0
103 9-умумий ўрта таълим мактаби 47 4 0 2 0 2 0 0 0
104 Буджетдан ташкари пенсия жамғармаси Риштон бўлими 23 2 0 1 0 1 0 0 0
105 Риштон агросаноат касб хунар коллежи 140 14 1 4 1 5 1 1 1
106 Риштон политехника касб хунар коллежи 135 13 1 4 1 4 1 1 1
107 Риштон туман Бандликка кумаклашиш маркази 23 2 0 1 0 1 0 0 0
108 Риштон туман Давлат санитария эпидемиология назорати маркази 114 11 1 3 1 4 0 1 1
109 Риштон туман Давлат ветенария булими 41 4 0 2 0 2 0 0 0
110 Риштон туман Халк таълим булими 51 5 0 3 0 2 0 0 0
111 Риштон туман Иригация бўлими 69 6 0 3 0 3 0 0 0
112 Риштон туман Маданият бўлими 48 4 0 2 0 2 0 0 0
113 Риштон туман Мактабгача таълим бўлими 32 3 0 2 0 1 0 0 0
114 Риштон туман 24-болалар мусика ва санат мактаби 66 6 0 4 0 2 0 0 0
115 Риштон туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби  65 6 0 4 0 2 0 0 0
116 Риштон туман Давлат солик инспексияси 68 6 0 3 0 3 0 0 0
117 Риштон туман Ободанлаштириш бошкармаси 194 19 1 4 2 6 1 3 2
118 Туман Тиббиёт бирлашмаси 2618 261 45 106 5 79 6 8 12
119 Гарбий Сухи газ саклаш станцияси 333 33 3 7 3 10 3 3 4
120 Риштон академик лицейи 119 11 2 5 0 4 0 0 0
121 Риштон иктисодиет ва сервис касб-хунар коллежи 103 10 1 1 1 4 1 1 1
122 Риштон педагогика ва иктисодиет коллежи 145 14 1 4 1 5 1 1 1
123 Риштон саноат касб-хунар коллежи 170 17 2 4 2 6 1 1 1
124 Риштон тиббиет коллежи 144 14 3 4 1 5 1 0 0
125 Риштон транспорт касб хунар коллежи 109 10 1 4 1 4 0 0 0
126 Агробанк ОАТБ Риштон булими 44 4 0 2 0 2 0 0 0
127 Риштон туман йуллардан файдаланиш унитар корхонаси 90 9 1 3 0 3 0 1 1
128 Риштон туман кадастр булими 29 2 0 1 0 1 0 0 0
129 Мирокредитбанк АТБ Риштонбулими 32 3 1 1 0 1 0 0 0
130 Миллий банк Риштон булими 28 2 0 1 0 1 0 0 0
131 Риштон Халк банки Риштон булими 66 6 1 3 0 2 0 0 0
  Жами 10642 1005 104 370 42 376 28 39 46

Умумий таклифлар

623