ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5563 Министерство народного образования Республики Узбекистан 01/08/2019 16/08/2019 3

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-5563

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ–4296-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни турар жойлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турар жойларини бронлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойларни улар тарбия, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларга жойлаштирилган, васийлик ёки ҳомийлик органининг розилигига кўра васийликка ёки ҳомийликка олувчи билан бирга яшаётган бутун вақт мобайнида, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бронлаштирилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

 Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” __________ даги
                                                                     ___-сон қарорига

илова

 

 

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турар жойларини бронлаштириш тартиби тўғрисида

 НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойларни улар тарбия, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларга жойлаштирилган, васийлик ёки ҳомийлик органининг розилигига кўра васийликка ёки ҳомийликка олувчи билан бирга яшаётган бутун вақт мобайнида, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бронлаштириш тартибини белгилайди.

2. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларга жойлаштиришда, фарзандликка олган оилаларга, васийлар ёки ҳомийларга юборишда муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойлари (кейинги ўринларда турар жой деб аталади) бутун вақт мобайнида, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан уларга ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бронлаштириш кафолати белгиланади.

3. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тарбия, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларга жойлаштиришда, фарзандликка олган оилаларга, васийлар ёки ҳомийларга юборишда чиқарилаётган туман (шаҳар) ҳокимининг қарорида уларга турар жой бутун вақт мобайнида, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бронлаштириб ва бириктириб қўйилади.

4. Бронлаштирилган ва бириктирилган турар жойга эга бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тарбия, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларда, фарзандликка олган оилаларда, васий (ҳомий) қарамоғида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ даврида ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида турар жойга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.

 

2-боб. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларини бронлаштириш

3. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобидаги турар жойнинг улар бутун вақт мобайнида, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар ўн саккиз ёшга етгунга қадар бронлаштирилиши ва сақлаб турилиши юзасидан назорат етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органи томонидан амалга оширилади.

4. Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларга жойлаштириш, фарзандликка олган оилаларга, васийлар ёки ҳомийларга юбориш тўғрисида чиқарилаётган туман (шаҳар) ҳокимининг қарорида уларга ҳисобидаги турар жойнинг бутун вақт мобайнида, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бронлаштириб қўйилишини таъминлайди.

5. Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобидаги турар жойнинг бронлаштирилиши ва  сақлаб қолинишини назорат қилишда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қонуний вакиллари, шунингдек уларнинг турар жойлари ва мулклари жойлашган ҳудуддаги васийлик ва ҳомийлик органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари билан ҳамкорлик қилади.

6. Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш жойи бўйича турар жойини бронлаштиш ва болада сақлаб туришга оид туман (шаҳар) ҳокимининг қарори нусхасини у қабул қилинган куннинг ўзида турар жойга бўлган ҳуқуқларни болада сақлаб қолинишини таъминлаш мақсадида турар жой жойлашган туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига, шунингдек етти кун ичида боланинг қонуний вакиллари, турар жойлари жойлашган ҳудуддаги васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юбориши шарт.

7. Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турар жойини бронлаштириш ва болаларда сақлаб туриш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори нусхасини олганидан сўнг, ушбу турар жойни бронлаштириш ва сақлаб қолиш бўйича тегишли чораларни кўради ҳамда амалга оширилган ишлар ҳақида васийлик ва ҳомийлик органига маълумот тақдим этади.

8. Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг бронлаштириш ва сақлаб қолиш учун топширилган турар жойларини ўзга шахсга ўтказиш тўғрисида мурожаатлар келиб тушганда, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бу ҳақда уч кунлик муддатда васийлик ва ҳомийлик органига хабар бериши лозим.

9. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг  бронлаштириш ва сақлаб туриш учун топширилган турар жойлари, агар ушбу турар жойда болаларнинг оила аъзолари яшаш учун қолмаган бўлса, ушбу турар жойлар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларда, бошқа таълим муассасаларида, оилавий болалар уйларида, фарзандликка олган оилаларда, васий (ҳомий) қарамоғида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ даврида ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даври мобайнида бошқа фуқароларга ижарага берилиши мумкин.

10. Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг бронлаштирилган ва сақлаб турилган турар жойларида уларнинг қариндошлари яшаган ҳолларда ёки мазкур турар жой фойдаланиш учун ижарага берилган тақдирда, ушбу шахсларни мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган турар жойни сақлаш билан боғлиқ мажбуриятларга риоя қилиш юзасидан ёзма равишда огоҳлантиради.

 

3-боб. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг бронлаштирилган турар жойларини назорат қилиш  

11. Васийлик ва ҳомийлик органлари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларини мазкур Низомда белгиланган талаблар бўйича сақланишини назорат қилиш мақсадида турар жойларни бир йилда камида икки маротаба жойига бориб ўрганади.

Агар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тегишли турар жойларни сақлаш бўйича белгиланган мажбуриятларга риоя этилмаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушса васийлик ва ҳомийлик органлари турар жойни сақланиш ҳолатини зудлик билан ўрганиши шарт.

12. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турар жойлари бошқа туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган тақдирда, турар жой жойлашган ҳудуддаги васийлик ва ҳомийлик органи боланинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органининг мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган туман (шаҳар) ҳокимининг қарори нусхасини олган кундан бошлаб, уч кун муддат ичида ушбу турар жойни жойига бориб ўрганиши лозим.

13. Васийлик ва ҳомийлик органи бронлаштириш ва сақлаб туриш учун топширилган турар жойни ўрганиш натижаси бўйича далолатнома тузади.

Далолатномада қуйидагилар кўрсатилади:

боланинг турар жойга бўлган ҳуқуқининг таъминланаётганлиги;

турар жойнинг ҳолати белгиланган талабларга мувофиқлиги;

турар жойни сақлаш бўйича белгиланган талабларни бузилганлиги ҳолати ва уларни бартараф қилиш муддатлари;

ижара шартномасига риоя этилиши аҳволи ва қонуний вакилларга турар жой ҳолатини яхшилашга қаратилган чоралар кўриши лозим эканлиги ҳақидаги тавсиялар.

Далолатнома васийлик ва ҳомийлик органи вакили, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг бошқа қонуний вакиллари ҳамда турар жой жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси томонидан имзоланиб, тегишли туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органи томонидан тасдиқланади.

14. Далолатнома икки нусхада тузилиб, бир нусхаси турар жой сақлаб туриш топширилган васийлик ва ҳомийлик органида, иккинчи нусхаси етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қонуний вакилларида сақланади. Агар, турар жой ижарага берилган бўлса, ижарага олувчига далолатномадан нусха берилади.

15. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг бронлаштирилган ва сақлаб турилган турар жойи бошқа туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган бўлса, ушбу ҳудуднинг васийлик ва ҳомийлик органи турар жойнинг сақланиши аҳволи ҳақида ҳар ярим йил якуни бўйича мазкур Низомнинг иловасида белгиланган шаклга мувофиқ ҳисоботни ва турар жойни сақланиш аҳволи юзасидан ҳар бир ўтказилган ўрганиш далолатномасини етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш жойи ҳудудидаги васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этади.

16. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаш жойидаги ҳудуднинг васийлик ва ҳомийлик органи болаларнинг қонуний вакилларидан йил тугаши билан келгуси йилнинг бошида (10 январгача) болалар турар жойларини сақланиб туриши тўғрисида мазкур Низомнинг иловасидаги шаклга мувофиқ ёзма ҳисобот олади.

Ҳисоботга турар жойни сақлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ айрим мажбуриятлар бажарилишини тасдиқловчи ҳужжатлар (солиқлар, мажбурий бадаллар ва мажбурий тўловлар, суғурта ва бошқа тўловлар қоғозлари) илова қилинади.

17. Ҳисобот етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаш жойидаги туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органи томонидан тасдиқланади.

18. Васийлик ва ҳомийлик органларида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг бронлаштирилган ва сақлаб туриш учун топширилган турар жойлари ҳақидаги ҳисобот ва далолатномаларни қайд этиш бўйича алоҳида журнал юритилади.

19. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойининг бронлаштирилиши ва сақланиб қолиши бўйича тасдиқланган ҳисоботлар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг улар яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органларида юритиладиган шахсий йиғма жилдида сақланади.

 

3-боб. Якунловчи қоидалар

20. Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг ноқонуний равишда эгалик қилинаётганлиги, ижарага берилганлиги ёки бошқача тарзда бегоналаштирилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, аниқланган кундан бошлаб беш кун ичида битимни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилади.

21. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойининг бронлаштирилиши ва сақланиб қолишини назорат қилиш билан боғлиқ бўлган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

22. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

 

 

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турар жойларини бронлаштириш тартиби тўғрисида низомга
илова

Васийлик ва ҳомийлик органлари (қонуний вакиллар)нинг бронлаштирилган ва сақлаб туриш учун топширилган турар жойларининг

сақланиши аҳволи тўғрисида

ҲИСОБОТИ

 

ТАСДИҚЛАЙМАН

 

___________________________________

 

(Васийлик ва ҳомийлик органи раҳбари Ф.И.Ш. ва имзоси)

 

М Ў

 

___________________20____й.

 

(ҳисобот тузилган сана)

Бронлаштирилган ва сақлаб туриш учун топширилган турар жойларининг сақланиши аҳволи тўғрисида васийлик ва ҳомийлик органлари

(қонуний вакиллар)нинг
___________ даври якуни бўйича

ҲИСОБОТИ

1. Ҳисобот тақдим этилди

 

_______________________________________________________________________

(почта индекси, манзили)

_______________________________________________________________________

манзили бўйича истиқомат қилувчи ________________________________________

_______________________________________________________________________
_______________________________________________________________________

(Етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун бронлаштирилган ва сақланган турар жой жойлашган ҳудуддаги васийлик ва ҳомийлик органлари (қонуний вакиллар) вакилларининг Ф.И.Ш.)

Фуқаролиги __________________

Паспорт рақами ва серияси: №________, _______________

Ким томонидан ва қачон берилган: ________________________________________
_______________________________________________________________________

Туғилган санаси____________, туғилган жойи________________________________

Тел: _________________________

 

Иш жойи ва лавозими____________________________________________________
_______________________________________________________________________

2. Ҳисобот етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар
_______________________________________________________________________
_______________________________________________________________________

(почта индекси, манзили)

_______________________________________________________________________
_______________________________________________________________________
_______________________________________________________________________

(етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг Ф.И.Ш.)

учун бронлаштирилган ва сақланиб қолган турар жой ҳолати ва сақланиши тўғрисида тузилган.

3. Етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойга жойлаштириш вақти ва шакли

_______________________________________________________________________

 

4. Етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун бронлаштирилган ва сақланиб қолган кўчмас мулк, жумладан турар жой тўғрисида маълумотлар

Т/р

Кўчмас мулкнинг тури ва номланиши

Асосий харидлар*

Манзили

Майдони (кв.м.)

Кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар

1.

Ер участкаси**

       

2.

Турар жой биноси

       

3.

Хонадон

       

4.

Бошқалар

       

*Асосий харидлар (сотиб олиш, ҳадя, алмашиш, мерос ва бошқалар), шунингдек тегишли шартнома ёки далолатнома реквизитлари (санаси, тартиб рақами) кўрсатилиши керак.

**Ер участкасининг тури кўрсатилиши керак.

5. Кўчмас мулкнинг, шу жумладан турар жойнинг сақланиши ва ҳолати тўғрисидаги маълумотлар

Т/р

Кўчмас мулкнинг тури

Кўчмас мулк таркибининг ўзгариши*

Изоҳ**

1.

Ер участкаси

   

2.

Турар жой биноси

   

3.

Хонадон

   

4.

Бошқалар

   

*Кўчмас мулк таркибидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак.

** Етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тегишли турар жойни ўрганиш натижаси бўйича тузилган далолатномаларнинг реквизитлари (санаси, тартиб рақами) кўрсатилиши керак.

6. Етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тегишли кўчмас мулкдан, жумладан турар жойдан тушаётган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар

Т/р

Кўчмас мулкнинг номланиши

Манзили

Даромад қиймати (сўм)

Асос*

Банк реквизитлари, шахсий ҳисоб рақами**

1.

Ер участкаси

       

2.

Турар жой биноси

       

3.

Хонадон

       

4.

Бошқалар

       

5.

Ҳисобот даври учун жами даромад

       

*Етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тегишли мулкни қонунчиликка мувофиқ сотишга рухсат берувчи васийлик ва ҳомийлик

Умумий таклифлар

511