ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
554 Куштепинский Центр содействия занятости 20/09/2018 05/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага мухтож ва топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида.
ID-554

Лойиҳа

 

 

 “____” сентябрь 2018  йил            №____                        Лангар қишлоғи

 

Ижтимоий муҳофазага мухтож  ва топишда қийналаётган  шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида.

 

          Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг  (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил 5-6 сон, 97-модда) 17-моддаси,” Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлар тўплами. 2008 йил 29-30-сон, 277-модда)  25-моддаси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси  Қонун хужжатлари тўплами, 2008 йил 34-сон, 333-модда) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,25-моддаларига асосан,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2019 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам микдори  белгиланган корхона ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан  тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан                                    8307 нафарини ташкил этадиган 832 нафар (10.0) фоизгача миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари  ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар  учун 0.5 фоиз (42 киши);

умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 4.1 фоиз (339 киши);

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 1.2 фоиз (97 киши);

ногиронлиги бўлган шахслар учун 3.0 фоиз (252 нафар юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда 3-гурух ногиронлар ишга жойлашиш бўйича талаб 35 та бўлганлиги сабабли, келгусида 208 та иш ўрни битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);

туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун                    0.4 фоиз (33 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0.6 фоиз (48 киши);

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун 0.2 фоиз (21 киши) миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

Ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларини уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

Таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Ногиронлиги бўлган шахслар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобига олинган холда) берадиган иш ўринлари;

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

Жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобига олинган холдаги иш ўринлари, муайян касб-хунарига, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар;

Мухандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, хуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, хамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача хайдовчиси, ташувчи, фаррош, ободонлаштириш ишчиси, ЭХМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

4. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг  рахбарларига;  Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186 сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини ташкил этилишини таъминлаш;

Йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи хажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот  берилсин;

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот ҳамда хисоботини бериш; 

Ташкилотлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этиш; 

Ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимнинг қарорини бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.

5. Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарорини бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган                   ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 21-бандига мувофиқ жарима солинади.

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш  қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокимлиги томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш хуқуқига эгадир белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) таъминлаш вазифалари юклатилсин; 

7. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ш.Иброҳимзода) бир хафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган вазифаларни ташкилот рахбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч ойдан сўнг кучга киритилсин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 12 октябрдаги 1744-сонли қабул қилинган қарори 2018 йил 31 декабр кунидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Б.Таниқулов ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ш.Иброҳимзода зиммаларига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими:                                          И.Новиков

                    2-илова
Қўштепа туманида 2019-йилда Ўзбекистон Республикаси бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
                     
1 Qo'shtepa tumani Davlat soliq inspeksiyasi 63 6   2 1 2 1 0  
2 Qo'shtepa tumani madaniyat ishlari bo'limi 50 5   2 1 2   0  
3 Kommunal xizmat boshqarmasi mas`uliyati cheklangan jamiyati 173 17 2 6 1 5 1 1 1
4 Qo'shtepa tuman DAVLAT SANITARIYA EPIDEMIOLOGIYA NAZORATI MARKAZI 73 7   3 1 2   1  
5 Qo'shtepa tuman Tibbiyot birlashmasi 2234 223 10 105 10 67 10 16 5
6 QO'SHTEPA TUMAN IRRIGATSIYA BO'LIMI 90 9   3 1 3 1 1  
7 Qo'shtepa tumani veterinariya bo'limi 49 5   2 1 1 1 0  
8 Qo`shtepa tumani "YER TUZISH VA KO'CHMAS MULK KADASTR" davlat korxonasi 22 2   1   1   0  
9 "КАЙИЛМА" маиший хизмат касб хунар коллежи 74 7   3 1 2   1  
10 "QO'SHTEPA QISHLOQ XO'JALIGI VA TRANSPORT" kasb-xunar kolleji 73 7   3 1 2   1  
11 "ТРАHСПОРТ ВА ЙУЛ КУРИЛИШ" касб хунар коллежи 135 14 2 5 1 4 1   1
12 "КУМТЕПА" курилиш ва саноат касб хунар коллежи 73 7   3 1 2   1  
13 Qoshtepa xizmat ko'rsatish va pedagogika kolleji 92 9 1 3 1 3   1  
14 Агросаноат касб хунар коллежи 80 8 1 3 1 2   1  
15 Qo'shtepa iqtisodiyot kasb-hunar kolleji 81 8   4 1 2   1  
16 QO'SHTEPA TUMAN XALQ  TA'LIMI  BO'LIMI 46 5 1 2 1 1   0  
17 1-umumiy o'rta ta'lim maktabi 118 12 1 4   4 1 1 1
18 2-umumiy o'rta ta'lim maktabi 42 4   2 1 1   0  
19 3-umumiy o'rta ta'lim maktabi 37 4 1 1 1 1   0  
20 4-umumiy o'rta ta'lim maktabi 58 6   3 1 2   0  
21 5-umumiy o'rta ta'lim maktabi 89 9   4 1 3   1  
22 6-umumiy o'rta ta'lim maktabi 94 9   3 1 3 1 1  
23 7-umumiy o'rta ta'lim maktabi 63 6 1 2 1 2   0  
24 8-umumiy o'rta ta'lim maktabi 86 9 1 3 1 3   1  
25 9-umumiy o'rta ta'lim maktabi 80 8   4 1 2   1  
26 10-umumiy o'rta ta'lim maktabi 94 9   3 1 3   1 1
27 11-umumiy o'rta ta'lim maktabi 103 10 1 4   3 1 1  
28 12-umumiy o'rta ta'lim maktabi 52 5   2 1 2   0  
29 13-umumiy o'rta ta'lim maktabi 47 5   3 1 1   0  
30 14-umumiy o'rta ta'lim maktabi 97 10 1 3   3 1 1 1
31 15-umumiy o'rta ta'lim maktabi 64 6 1 2 1 2   0  
32 16-umumiy o'rta ta'lim maktabi 70 7   3 1 2   1  
33 17-umumiy o'rta ta'lim maktabi 72 7   3 1 2   1  
34 18-umumiy o'rta ta'lim maktabi 81 8 1 3 1 2   1  
35 19-umumiy o'rta ta'lim maktabi 53 5   2 1 2   0  
36 20-umumiy o'rta ta'lim maktabi 85 9 1 3 1 3   1  
37 21-umumiy o'rta ta'lim maktabi 74 7   3 1 2   1  
38 22-umumiy o'rta ta'lim maktabi 63 6 1 2   2   0 1
39 23-umumiy o'rta ta'lim maktabi 58 6   2 1 2 1 0  
40 24-umumiy o'rta ta'lim maktabi 82 8   3 1 2 1 1  
41 25-umumiy o'rta ta'lim maktabi 27 3   1 1 1   0  
42 26-umumiy o'rta ta'lim maktabi 43 4   2 1 1   0  
43 27-umumiy o'rta ta'lim maktabi 90 9   4 1 3   1  
44 28-umumiy o'rta ta'lim maktabi 56 6   3 1 2   0  
45 29-umumiy o'rta ta'lim maktabi 46 5   2 1 1 1 0  
46 30-umumiy o'rta ta'lim maktabi 61 6   2 1 2   0 1
47 31-umumiy o'rta ta'lim maktabi 36 4 1 1   1   0 1
48 32-umumiy o'rta ta'lim maktabi 33 3   1 1 1   0  
49 33-umumiy o'rta ta'lim maktabi 78 8 1 3 1 2   1  
50 34-umumiy o'rta ta'lim maktabi 65 7 1 2 1 2 1 0  
51 36-umumiy o'rta ta'lim maktabi 33 3   1 1 1   0  
52 37-umumiy o'rta ta'lim maktabi 63 6   3 1 2   0  
53 38-umumiy o'rta ta'lim maktabi 34 3   1 1 1   0  
54 39-umumiy o'rta ta'lim maktabi 35 4   2 1 1   0  
55 40-umumiy o'rta ta'lim maktabi 85 9   4 1 3   1  
56 42-umumiy o'rta ta'lim maktabi 37 4   1 1 1 1 0  
57 43-umumiy o'rta ta'lim maktabi 67 7 1 2 1 2   0 1
58 45-umumiy o'rta ta'lim maktabi 50 5   2 1 2   0  
59 46-umumiy o'rta ta'lim maktabi 98 10 1 3   3 1 1 1
60 47-umumiy o'rta ta'lim maktabi 59 6   2 1 2   0 1
61 48-umumiy o'rta ta'lim maktabi 67 7 1 2 1 2 1 0  
62 49-umumiy o'rta ta'lim maktabi 97 10 1 3   3 1 1 1
63 50-umumiy o'rta ta'lim maktabi 67 7 1 2 1 2 1 0  
64 1-ixtisoslashgan maktab internat 46 5   3 1 1   0  
65 2-ixtisoslashtirilgan maktab internat 47 5   2 1 1   0 1
66 15-bolalar musiqa va sana't maktabi 35 4   1 1 1 1 0  
67 "BARKAMOL AVLOD" bolalar markazi 42 4   2 1 1   0  
68  "BOLALAR-O'SMIRLAR SPORT" maktabi 66 7 1 2 1 2   0 1
69 QO'SHTEPA TUMAN MAKTABGACHA TA'LIM BO'LIMI 21 2   1   1   0  
70 1-maktabgacha ta'lim muassasasi 36 4   1 1 1 1 0  
71 2-maktabgacha ta'lim muassasasi 27 3   1 1 1   0  
72 4-maktabgacha ta'lim muassasasi 44 4   2 1 1   0  
73 5-maktabgacha ta'lim muassasasi 32 3   1 1 1   0  
74 6-maktabgacha ta'lim muassasasi 28 3   1 1 1   0  
75 7-maktabgacha ta'lim muassasasi 22 2   1   1   0  
76 8-мактабгача таълим муассасаси 28 3   1 1 1   0  
77 14-maktabgacha ta'lim muassasasi 70 7   3 1 2   1  
78 15-maktabgacha ta'lim muassasasi 33 3   1 1 1   0  
79 18-maktabgacha ta'lim muassasasi 68 7 1 2 1 2   0 1
80 19-maktabgacha ta'lim muassasasi 21 2   1   1   0  
81 21-maktabgacha ta'lim muassasasi 23 2   1   1   0  
82 22-maktabgacha ta'lim muassasasi 53 5   2 1 2   0  
83 23-maktabgacha ta'lim muassasasi 22 2   1   1   0  
84 24-maktabgacha ta'lim muassasasi 32 3   1 1 1   0  
85 26-maktabgacha ta'lim muassasasi 70 7   3 1 2   1  
86 32-maktabgacha ta'lim muassasasi 23 2   1   1   0  
87 36-maktabgacha ta'lim muassasasi 59 6   3 1 2   0  
88 42-maktabgacha ta'lim muassasasi 23 2   1   1   0  
89 "AVTOGAZ SERVIS" xususiy korxonasi 40 4   2 1 1   0  
90 "MARG'ILON TA'MIRLASH MEXANIKA" mas`uliyati cheklangan jamiyati 24 2   1   1   0  
91 "SHUKRDAVLAT" xususiy korxonasi 48 5   2 1 1 1 0  
92 "QO'SHTEPA SAVDO QURILISH" mas`uliyati cheklangan jamiyati 26 3   1 1 1   0  
93 "QO'SHTEPA SANTEX MAXSUS QURILISH" mas`uliyati cheklangan jamiyati 22 2   1   1   0  
94 "QO'SHTEPA IPAK GILAMLARI" mas`uliyati cheklangan jamiyati 91 9   3 1 3 1 1  
95 "1-SONLI MONTAJ-SOZLASH BOSHQARMASI" sho`ba korxonasi 45 5 1 2 1 1   0  
96 "ISMOILJON GILAMLARI" xususiy korxonasi 97 10 1 3   3 1 1 1
97 "ELEKTROMONTAJ" xususiy korxonasi 43 4   2 1 1   0  
98 "ZIYO FAYZ SAVDO SERVIS" mas`uliyati cheklangan jamiyati 21 2   1   1   0  
99 "DEHQONOBOD QURILISH" xususiy korxonasi 47 5 1 2 1 1   0  
100 "CHIMKENT SULTONLAR GILAMI" xususiy korxonasi 39 4 1 1 1 1   0  
101 "OBIDHON ODILHON O'G'LI" mas`uliyati cheklangan jamiyati 50 5   2 1 2   0  
102 "QO'SHTEPA QUMTEPA INVEST DIZAYN" xususiy korxonasi 48 5 1 2 1 1   0  
103 "FAZLI ROBIYAHON JILOSI" хусусий корхонаси 37 4   2 1 1   0  
104 "FARG'ONA NASILLI PARRANDA" mas`uliyati cheklangan jamiyati 44 4   2 1 1   0  
105 "TEXMASHSERVIS" mas'uliyati cheklangan jamiyati 38 4   2 1 1   0  
106 "RAXMON UMAR FAYZ" xususiy korxonasi 27 3   1 1 1   0  
107 "DOM STROY INVEST" xususiy korxonasi 31 3   1 1 1   0  
108 "BEKZOD BAXT TRANS" xususiy korxonasi 21 2   1   1   0  
  жами 8307 832 42 339 97 252 33 48 21

Умумий таклифлар

576