ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
551 Центр содействия занятости города Кувасай 20/09/2018 05/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-551

“ЛОЙИҲА”

 

 

 

 

 

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 277-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 йил, 09/17/965/0393-сон) 965-сон қарорига мувофиқ, шунингдек шаҳарда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни (кейинги ўринларда муҳтожлар деб аталади) 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш мақсадида,

Қ А Р О Р     Қ  И Л А М А Н:

1. Қувасой шаҳри корхоналарида 2019 йилда банд қилинган (квота) иш жойларини тақсимоти бўйича, муҳтожлар учун иш ўринларини банд қилиш мақсадида ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларда (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) ишлаётган ходимлар сонига кўра, белгиланган энг кам иш ўринлари миқдори 1-иловага, шаҳарда иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар тоифалари бўйича қуйидаги умумий тартибларга асосланиши лозим:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари;

атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

3. Ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган тоифага мансуб шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак.

4. Шаҳардаги барча ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ муҳтожлар учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил этилишини таъминласинлар;

10 кундан кечикмай банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 фоиз ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин ҳамда бу тўғрисида шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ахборот берсинлар;

Муҳтожлар учун иш ўринларини қолган қисмини банд қилиб қўйишни календар йилининг биринчи чораги мобайнида таъминласинлар ва бу тўғрисида шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот берсинлар.

5. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда бажармаган ташкилотларнинг раҳбар ва масъул ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 19-бандига асосан “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисида”ги Низомда кўрсатилган тартибда ҳар бир барпо қилинмаган иш жойи учун ходимнинг йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида жарима солинади, иш жойларини яратмаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

6. Корхона ва ташкилотлар томонидан Низомнинг 3-бандида кўрсатилган тоифага мансуб бўлган шахсларга бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича банд қилиб қўйилган иш ўрнига ишга жойлаштиришни рад қилиш қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка олиб келади.

7. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади жумладан;

шаҳар ҳокимлиги ўз ваколати доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган миқдори ҳисобига ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун ортиқча иш ўринлари барпо этган ташкилот, корхоналар учун ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун нотурар жой биноларини биринчи навбатда ажратилади.

8. Мазкур қарор шаҳар ҳокимлигининг “Исфайрам” рўзномасида расмий эълон қилинсин ва шаҳар ҳокимлиги расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор 2019 йил 1 январь кунидан бошлаб кучга кириши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2017 йил 4 ноябрдаги 1079-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ушбу қарор ижроси бажарилиши устидан назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари О.Хомидов зиммасига юклатилсин.

 

 

Шаҳар ҳокими                                                 А.Зиявитдинов

                Шаҳар ҳокимининг 2018 йил "_____" ____________ кунги _________ - сон қарорига                                                                                                                                                                        1 - илова  
                     
2019 йилда Корхона, ташкилот ва муассасаларда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сони белгилаш тақсимоти
                     
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 Қувасой шаҳар Халқ таълими бўлими 47 4 1 1 0 1 0 1 0
2 90-кар соқовлар мактаб интернати 142 14 3 4 1 4 1 0 1
3 Қувасой шаҳар Маданият ишлари бўлими 40 4 1 1 0 1 0 0 1
4 Қувасой шаҳар хокимлиги 39 3 1 1 0 1 0 0 0
5 Қувасой шаҳар Тиббиёт бирлашмаси 1141 114 11 35 8 34 8 10 8
6 Қувасой "Саноат касб-хунар коллежи" 90 9 2 3 0 3 0 1 0
7 "Коммунал фойдаланиш ва ободонлаштириш" бошқармаси 309 30 5 9 2 9 1 4 0
8 Қувасой шаҳар Ветеринария бўлими 21 2 0 1 0 1 0 0 0
9 21-умумий ўрта таълим мактаби 48 4 1 1 0 1 1 0 0
10 24-умумий ўрта таълим мактаби 52 5 1 1 1 2 0 0 0
11 29-умумий ўрта таълим мактаби 72 7 1 2 0 2 2 0 0
12 5-умумий ўрта таълим мактаби 56 5 1 0 1 2 0 1 0
13 10-умумий ўрта таълим мактаби 44 4 1 2 0 1 0 0 0
14 11-умумий ўрта таълим мактаби 57 5 1 1 0 2 1 0 0
15 1-умумий ўрта таълим мактаби 93 9 2 3 0 3 0 1 0
16 4-умумий ўрта таълим мактаби 33 3 0 2 0 1 0 0 0
17 13-умумий ўрта таълим мактаби 45 4 1 1 0 1 1 0 0
18 19-умумий ўрта таълим мактаби 65 6 1 1 1 2 1 0 0
19 16-умумий ўрта таълим мактаби 56 5 1 1 1 2 0 0 0
20 17-умумий ўрта таълим мактаби 55 5 1 1 1 2 0 0 0
21 2-умумий ўрта таълим мактаби 62 6 1 1 1 2 1 0 0
22 15-умумий ўрта таълим мактаби 51 5 1 2 0 2 0 0 0
23 18-умумий ўрта таълим мактаби 70 7 1 2 1 2 1 0 0
24 "Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби" 60 6 1 1 1 2 1 0 0
25 20-умумий ўрта таълим мактаби 48 4 1 0 1 1 1 0 0
26 Қувасой шаҳар Давлат санитария эпидемиология назорати маркази 63 6 1 1 1 2 1 0 0
27 Қувасой шаҳар 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби 75 7 1 2 0 2 2 0 0
28 Қувасой шаҳар Давлат солиқ инспекцияси 54 5 1 1 1 2 0 0 0
29 25-умумий ўрта таълим мактаби 46 4 1 1 1 1 0 0 0
30 1-Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 102 10 2 2 1 3 2 0 0
31 Ҳамкорбанк Қувасой шаҳар филиали 54 5 1 1 1 2 0 0 0
32 14-умумий ўрта таълим мактаби 51 5 1 1 1 2 0 0 0
33 Қувасой Иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш ва сервис касб-хунар коллежи 58 6 1 1 1 2 1 0 0
34 12-умумий ўрта таълим мактаби 41 4 1 1 0 1 1 0 0
35 26-умумий ўрта таълим мактаби 32 3 1 1 0 1 0 0 0
36 28-умумий ўрта таълим мактаби 29 2 0 1 0 1 0 0 0
37 6-умумий ўрта таълим мактаби 40 4 1 2 0 1 0 0 0
38 23-умумий ўрта таълим мактаби 31 3 1 1 0 1 0 0 0
39 8-умумий ўрта таълим мактаби 44 4 1 2 0 1 0 0 0
40 Қувасой Педогогика ва иқтисодиёт коллежи 64 6 1 1 1 2 1 0 0
41 22-умумий ўрта таълим мактаби 39 3 0 1 0 1 1 0 0
42 7-умумий ўрта таълим мактаби 30 3 1 1 0 1 0 0 0
43 9-умумий ўрта таълим мактаби 34 3 1 1 0 1 0 0 0
44 "Қувасой наслли парранда" масъулияти чекланган жамияти 110 11 2 3 1 3 0 1 1
45 Темир бетон махсулотлари ишлаб чиқариш кўмакчи корхонаси 223 22 4 5 2 7 0 2 2
46 Қувасой саноат ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи 78 7 1 1 1 2 1 0 1
47 "Қувасойшифер" акциядорлик жамияти 176 17 3 2 2 5 2 2 1
48 "Баркамол авлод" болалар маркази 42 4 1 1 0 1 1 0 0
49 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 13-Давлат мактабгача таълим муассасаси 26 2 0 1 0 1 0 0 0
50 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 5-Давлат мактабгача таълим муассасаси 24 2 0 1 0 1 0 0 0
51 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 3-Давлат мактабгача таълим муассасаси 27 2 0 1 0 1 0 0 0
52 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 14-Давлат мактабгача таълим муассасаси 20 2 0 1 0 1 0 0 0
53 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 26-Давлат мактабгача таълим муассасаси 23 2 0 1 0 1 0 0 0
54 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 6-Давлат мактабгача таълим муассасаси 27 2 0 1 0 1 0 0 0
55 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 8-Давлат мактабгача таълим муассасаси 21 2 0 1 0 1 0 0 0
56 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 15-Давлат мактабгача таълим муассасаси 42 4 1 1 0 1 1 0 0
57 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 27-Давлат мактабгача таълим муассасаси 46 4 1 1 0 1 1 0 0
58 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 28-Давлат мактабгача таълим муассасаси 43 4 1 1 0 1 1 0 0
59 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 22-Давлат мактабгача таълим муассасаси 47 4 1 1 1 1 0 0 0
60 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 17-Давлат мактабгача таълим муассасаси 44 4 1 1 0 1 1 0 0
61 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 25-Давлат мактабгача таълим муассасаси 40 4 1 1 0 1 1 0 0
62 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 4-Давлат мактабгача таълим муассасаси 48 4 1 1 0 1 0 1 0
63 "Қувасойшифер хризотил" масъулияти чекланган жамияти 114 11 2 3 1 3 1 1 0
64 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 21-Давлат мактабгача таълим муассасаси 36 3 1 1 0 1 0 0 0
65 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 19-Давлат мактабгача таълим муассасаси 57 5 1 1 1 2 0 0 0
66 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 10-Давлат мактабгача таълим муассасаси 28 2 0 1 0 1 0 0 0
67 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 12-Давлат мактабгача таълим муассасаси 68 6 1 1 1 2 1 0 0
68 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 24-Давлат мактабгача таълим муассасаси 23 2 0 1 0 1 0 0 0
69 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 16-Давлат мактабгача таълим муассасаси 53 5 1 1 0 2 1 0 0
70 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими 27 2 0 1 0 1   0 0
71 "Кварц" акциядорлик жамияти 2235 223 32 51 23 67 14 27 9
72 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 18-Давлат мактабгача таълим муассасаси 48 4 1 1 0 1 1 0 0
73 "Қувасой коммунал" хусусий корхонаси 34 3 1 1 0 1 0 0 0
74 Қувасой шаҳар Ирригация бўлими 51 5 1 1 0 2 1 0 0
  Жами 7564 727 117 189 61 227 57 52 24

Умумий таклифлар

614