ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
550 Фуркатский Центр содействия занятости 20/09/2018 05/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
“Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”
ID-550

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига, “Ўзбекистон Республикасида Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 25-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги “Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-616-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йилга иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилотлар — иш берувчиларга ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш мажбурияти юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2.Белгилансинки, мазкур қарорниижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш масалаларининг бажарилиши устидан назорат қилиш туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3182-сонли қарорига мувофиқ туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари  ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини яратиш бўйича туман  ҳокимлари қарор бажарилмаганлиги учун шахсан жавоб беради.

3. Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, туманда 2019 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан
412 нафарини ташкил этадиган 8,4 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 0,4 фоиз (23 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 3,3 фоиз (169 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,5 фоиз (26 киши);

ногиронлар учун 3,5 фоиз (161 киши);

туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,3 фоиз (14 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 0,3 фоиз (15 киши);

одам савдоси қурбонлари учун 0,1 фоиз (4 киши);

4. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиғи ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари деб ҳисобланади.

5. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

6. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари зиммасига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун  кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун

банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш Марказига йил бошлангунга қадар ахборот бериш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот
(иш берувчи) томонидан календарь йилининг биринчи чораги мобайнида таъминлаш, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиш вазифаси юклансин;

банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан такдим этилмаганлиги ва амалда уларнинг тайёр эмаслиги меҳнат органи мазкур қарорнинг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

7. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига мувофиқ жарима солинади.

8. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.

9. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Д.Усмонов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорда  кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман хокимининг 2017 йил 18 ноябрдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 939-сонли қарори ўз кучини йўкотган деб хисоблансин. 

11.Ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг   1-ўринбосари C. Тошпўлатов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                 Д. Солиев.

                    1-илова
2019 йилда Ўзбекистон Республикаси бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
                     
Худудлар
номи
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар сони Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
А В 1 2 3 4 5 6 7 8 9
1 Фурқат тумани 63 412 23 169 26 161 14 15 4
                    2-илова
2019 йилда Фурқат тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
                     
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат жадвали бўйича ходимларининг умумий сони Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 "BARKAMOL AVLOD" bolalar markazi 42 4 1 1   2      
2 10-maktabgacha ta'lim muassasasi 23 2   1   1      
3 10-umumiy o'rta ta'lim maktabi 51 5   3   2      
4 11-maktabgacha ta'lim muassasasi 26 2   1   1      
5 11-umumiy o'rta ta'lim maktabi 53 5   3   2      
6 12-bolalar musiqa maktabi 40 4 1 1   2      
7 12-umumiy o'rta ta'lim maktabi 59 5   3   2      
8 13-umumiy o'rta ta'lim maktabi 83 7   3 1 3      
9 14-umumiy o'rta ta'lim maktabi 70 6   2 1 3      
10 15-SONLI 23 2   1   1      
11 15-umumiy o'rta ta'lim maktabi 60 5   2 1 2      
12 16-umumiy o'rta ta'lim maktabi 89 8   3 1 3   1  
13 17-umumiy o'rta ta'lim maktabi 55 5   3   2      
14 18-umumiy o'rta ta'lim maktabi 62 6   4   2      
15 19-maktabgacha ta'lim muassasasi 58 5   2 1 2      
16 36-umumiy o'rta ta'lim maktabi 67 6   3   2 1    
17 1-litsey internat 44 4   2   2      
18 1-SONLI 21 2   1   1      
19 1-umumiy o'rta ta'lim maktabi 91 9 1 4   3   1  
20 20-maktabgacha ta'lim muassasasi 22 2   1   1      
21 20-umumiy o'rta ta'lim maktabi 55 5   2   2 1    
22 21-maktabgacha ta'lim muassasasi 21 2   1   1      
23 21-umumiy o'rta ta'lim maktabi 77 6   2   3 1    
24 22-umumiy o'rta ta'lim maktabi 60 5 1 2   2      
25 23-umumiy o'rta ta'lim maktabi 40 4   1 1 2      
26 24-maktabgacha ta'lim muassasasi 26 2   1   1      
27 24-umumiy o'rta ta'lim maktabi 57 5   2   2   1  
28 25-umumiy o'rta ta'lim maktabi 40 4   2   2      
29 26-maktabgacha ta'lim muassasasi 28 2       1 1    
30 26-umumiy o'rta ta'lim maktabi 69 6 1 2   3      
31 27-umumiy o'rta ta'lim maktabi 82 7   2 1 3 1    
32 28-umumiy o'rta ta'lim maktabi 87 8 1 3 1 3      
33 29-umumiy o'rta ta'lim maktabi 51 5   3   2      
34 2-umumiy o'rta ta'lim maktabi 75 7 1 2 1 3      
35 30-maktabgacha ta'lim muassasasi 26 2   1   1      
36 30-umumiy o'rta ta'lim maktabi 30 3   2   1      
37 31-umumiy o'rta ta'lim maktabi 42 4   1 1 2      
38 32-maktabgacha ta'lim muassasasi 22 2   1   1      
39 32-umumiy o'rta ta'lim maktabi 30 3   2   1      
40 33-maktabgacha ta'lim muassasasi 25 2       1   1  
41 33-umumiy o'rta ta'lim maktabi 50 4   2   2      
42 35-umumiy o'rta ta'lim maktabi 49 4 1 1   2      
43 36-maktabgacha ta'lim muassasasi 23 2   1   1      
44 3-umumiy o'rta ta'lim maktabi 54 5   3   2      
45 4-maktabgacha ta'lim muassasasi 23 2   1   1      
46 4-umumiy o'rta ta'lim maktabi 90 8   3 1 3   1  
47 5-umumiy o'rta ta'lim maktabi 49 4   1 1 2      
48 6-umumiy o'rta ta'lim maktabi 49 4   1 1 2      
49 7-umumiy o'rta ta'lim maktabi 42 4   1   2 1    
50 8-umumiy o'rta ta'lim maktabi 58 5 1 2   2      
51 9-umumiy o'rta ta'lim maktabi 70 6   2 1 3      
52 Furqat tuman Davlat sanitariya epidemiologiya nazorati markazi 72 6 1 1   3   1  
53 FURQAT TUMAN IRRIGATSIYA BO'LIMI 41 4   1   2   1  
54 Furqat tuman obodonlashtirish va ko'kalamzorlashtirish boshqarmasi 164 15 1 4 1 5 1 2 1
55 Furqat tuman veterinariya bo'limi 30 3   1   1 1    
56 Furqat tumani bolalar-o'smirlar sport maktabi 40 4   1 1 2      
57 Furqat tumani Davlat soliq inspeksiyasi 52 5 1   1 2   1  
58 Furqat tumani hokimligi 33 3   1 1 1      
59 FURQAT TUMANI MAKTABGACHA TA'LIM BO'LIMI 46 4     1 2   1  
60 Furqat tumani moliya bo'limi 24 2   1   1      
61 FURQAT TUMANI XALQ TA'LIMI  BO'LIMI 49 4   1 1 2      
62 ISFARA-SIRDARYO irrigatsiya tizimi boshqarmasi 120 11   2 2 4   2 1
63 Tuman tibbiyot birlashmasi 1277 125 11 62 4 38 6 2 2
  ЖАМИ 4487 412 23 169 26 161 14 15 4

Умумий таклифлар

701