ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
547 Хокимият Баяутского района 20/09/2018 05/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни(Квота) ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-547

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида Боёвут туман хокими мавжуд корхона, муассаса ва ташкилотлар ходимларининг рўйхати бўйича ўртача сонидан 1903 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1 фоиз (28 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 2 фоиз( 47 киши);

ногиронлар учун 3 фоиз (60 киши);

Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1 фоиз            (25 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 1 фоиз (23 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд

қарори билан тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 1 фоиз (5 киши);

одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 1 фоиз (5 киши) миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.

2. Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича 2019 йилда ижтимоий химояга мухтож шахслар учун банд қилиб қўйилган иш жойларини барпо этиш вазифаси юклатилган ташкилотлар, корхона ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг мехнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария гигиена нормалари ва мехнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак. Шу жумладан:

ёлғиз ота-она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналари учун - болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун-уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун-уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ҳодимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

 одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун иш ўринлари захирасини белгилайди.

Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарори билан тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун- уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса

— махсус малака талаб қилмайдиган ҳамда юқорида кўрсатилган барча тоифалар учун мос шароитлар яратилиши лозим

корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар:

иш жойларининг энг кам миқдори (квота) бўйича иш ўринларини ташкил этилганлиги тўғрисида маълумотларни хар чоракда;

ушбу ўринларга ишга жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотни хар ойнинг 25 санасига қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказига топширсинлар.

ижтимоий химояга муҳтож бўлган тоифадаги кишиларга махсус иш ўринлари ажрата олмаган корхона ва муассасалар иш жойларини ижарага сотиб олиш ёки бошқа корхоналар билан хамкорликда ташкил этилсин.

4.  Иш ўринларини банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

қарорнинг 1-банди 2-хат бошида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар кесимидаги иш ўринлари кўрса

тилган ҳолдаги миқдорда иловага мувофиқ ташкил этилсин.

5. Ташкилот, корхона ва муассасаларнинг рахбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори  хамда  2017 йил  5 декабрдаги 965-сонли қарорига асосан  тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби  тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига нисбатан қонунчиликда белгиланган жаримага тортилиш тўғрисида огохлантирилсин.

7. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий ҳимояга мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш:

маҳаллий давлат хокимиятига берилган ваколатлар доирасида қонунда белигланган тартибда бошқа имтиёзлар берилиши мумкинлиги белгилансин.

Умумий таклифлар

791