ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5445 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 08/08/2019 25/08/2019 79
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисида
ID-5445

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари
ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони ва “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида” 2019 йил 19 февралдаги ПҚ-4193-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

    5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов
ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ______________ зиммасига юклансин.

                  Ўзбекистон Республикаси

                   Бош вазири                                                             А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил__ июлдаги

___-сон қарорига

1– ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри
ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш
ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда фуқаролар деб аталади) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, доимий пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

МваФР бўлинмалари – Тошкент шахар ва Тошкент вилоят ҳудудида жойлашган ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари, шахар (туман) бўлимларнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари;

давлат хизмати – ариза берувчиларнинг сўровларига кўра амалга ошириладиган, давлат органларининг вазифаларини бажариш бўйича улар томонидан кўрсатиладиган хизмат.

жойлаштириш воситалари – меҳмонхоналар, апартотеллар, партаментлар комплекси (резиденция), спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар, туристик лагерлар, дам олиш уйлари ва зоналари, туристик қишлоқлар, кемпинглар, санаторийлар, пансионатлар, дам олиш зоналари ва уйлари (марказлари), туризм ва спорт базалари, палаткали (кемпинг) лагерлар комплекслари, оилавий меҳмон уйлари, ўтов ва палаткали лагерлар ва бошқа объектлар, шунингдек тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти автотранспортлари;

даволаш муассасалари санаторийлар, даволаш пансионатлари, давлат тасарруфидаги ва хусусий клиникалар, шифохоналар, касалхоналар ва бошқа тиббий муассасалар.

 “E-mehmon” дастури - жойлаштирилган манзилларда яшовчи шахсларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш бўйича “E-MEНMONXONA” (“E-MEНMON”) автоматлаштирилган ахборот тизими.

3. Фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ, доимий яшаш жойларида пропискадан ўтишлари ва/ёки турган жойларида ҳисобда туришлари шарт.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, турган жойи бўйича ҳисобга олинмаганлиги ёки доимий пропискада турмаганлиги фуқарога хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланиши мумкин эмас.

Фуқаролар янги яшаш жойига келган кунларидан бошлаб ўн кун ичида доимий пропискада туриш ёки ҳисобга қўйиш учун ҳужжатлар тақдим этишлари шарт.

16 ёшга тўлмаган шахсларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олиш ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг хоҳишига кўра ихтиёрий асосда амалга оширилади.

4. Фуқароларни доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш хизматлари уларнинг яшаб турган жойларига яқин бўлган туман, шаҳар ички ишлар бўлимлари миграция хизматлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудининг муайян жойида яшаши ёки вақтинчалик бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.

Доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойлари бўйича ҳисобда туриш учун фуқаролар Давлат хизматлари марказларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали мурожаат қилишлари ҳам мумкин.

2-боб. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби

5. Фуқароларни доимий прописка қилиш “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) мувофиқ амалга оширилади.

Рўйхатда назарда тутилмаган шахслар тоифаси Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.

6. Рўйхатнинг 1-бандига мувофиқ, Қонун кучга киргунга қадар, яъни 2011 йил 15 сентябргача Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари асосида турар жойга эга бўлган фуқаролар, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос ва хусусийлаштириш асосида, суд қарорига кўра ҳамда мазкур Низомга мувофиқ уй-жой олган фуқаролар доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза;

Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти (кейинги ўринларда паспорт деб юритилади);

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар
ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Рўйхатнинг 1 ва 8-бандлари асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2 ва 5-бандлари асосида доимий прописка қилинади.

7. Қонун кучга киргунга қадар, яъни 2011 йил 15 сентябргача доимий прописка қилинган шахсларнинг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига Рўйхатнинг 2-бандига мувофиқ доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза:

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар
ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ва болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Вояга етмаган шахснинг хусусий мулки бўлган уй-жой майдонига унинг қариндошларини доимий прописка қилиш ота-онасининг ёки васий (ҳомий)нинг розилиги асосида ҳал этилади.

8. Рўйхатнинг 3-бандига мувофиқ, васийлик ва ҳомийликдаги  шахслар – васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига доимий прописка қилинади.

Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жойга Рўйхатнинг 3-банди бўйича доимий прописка қилинади.

Васийлик ва ҳомийликдаги шахснинг васийси (ҳомийси) бўлган фуқаро МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза;

паспорт;

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

васийликдаги (ҳомийликдаги) фуқаронинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, шунингдек васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомга мувофиқ васийлик ва ҳомийлик туман ёки шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади. Васийлик ва ҳомийлик васий ёки ҳомий тайинланишга муҳтож бўлган шахс яшаётган жойда, агар шахснинг муайян яшаш жойи бўлмаса, васий ёки ҳомий яшаётган жойда белгиланади;

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова) мувофиқ васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларга ҳамда суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга белгиланади.

Ҳомийлик ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганларга ҳамда суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларга белгиланади.

Қонунга мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган васийликдаги (ҳомийликдаги) фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.

Васийликдаги (ҳомийликдаги) фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақасида истиқомат қиладиган фуқаролар билан никоҳдан ўтган ҳолларда, ушбу фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши Рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ ҳал этилади.

9. Рўйхатнинг 4-бандига мувофиқ ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи (эри (хотини) ва фарзандлари) бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар - ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёки ота-онасини ўлган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи (эри (хотини) ва фарзандлари) бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар охирги яшаш жойидан оилавий аҳволи тўғрисида ФҲДЁ органининг маълумотномаси;

васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Қуйидаги вояга етган фуқаролар меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланади:

болаликдан ногиронлар;

олтмиш ёшга тўлган эркаклар ва эллик беш ёшга тўлган аёллар;

белгиланган тартибда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони деб топилган фуқаролар. Ушбу фуқаролар томонидан тиббий меҳнат эксперт комиссияси берган маълумотнома тақдим этилади.

Фуқаролардан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда унинг оиласи (эри (хотини), ота-онаси, шунингдек фарзандлари йўқлиги тўғрисида) тилхат олинади.

10. Рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ эр (хотин) — хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида бир йил биргаликда яшаётган бўлса, доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар
ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Рўйхатнинг 5-банди асосида доимий прописка қилинадиган фуқароларнинг олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган фарзандлари
(ўз оиласига эга бўлмаган) Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинадилар.

Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганидан сўнг бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда, эр (хотин) Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида олинган доимий пропискани йўқотади.

Никоҳи хорижий давлатда қайд этилган фуқаролар Консул томонидан ҳужжатларни қонунлаштириш тўғрисида Низом (рўйхат рақами 313,
1997 йил 12 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1997 й., 5 (11)-сон) талаблари асосида қонунлаштирилган ёки Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) талабларига мувофиқ апостиль белгиси қўйилган никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳномани тақдим этади.

Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга (1993 йил 22 январь, Минск) аъзо давлатларда никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан ушбу давлатлар қонунчилиги талаблари асосида тасдиқланган никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома тақдим этилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан тақдим этиладиган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага консуллик қонунлаштирилиши ёки апостиль белгисини қўйиш талаб этилмайди.

11. Рўйхатнинг 6-бандига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар улар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда, доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар
ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

12. Рўйхатнинг 7-бандига мувофиқ Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар - улар Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда, доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент вилояти МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

13. Рўйхатнинг 8-бандига мувофиқ илгари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар – ўқишни, ишни, узоқ муддатли хизмат сафарини тугатганидан, шунингдек озодликдан маҳрум этиш муассасаларидан озод этилганидан кейин доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келганида, доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза;

паспорт;

озодликдан маҳрум этиш муассасасидан озод қилинганлиги тўғрисида маълумотнома;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

ишга, узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги ҳужжатларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхалари, диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади), шунингдек ўқишни кўчирганда ёки ўқишдан четлаштирилганда, бу ҳақда ўқув муассасасининг маълумотномаси;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Рўйхатнинг 8-бандига кирадиган фуқаролар Тошкент шаҳрида
ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган ҳолда, турар жой сотиб олиш ҳуқуқига эга. Уларнинг мурожаати асосида МваФР бўлинмаси томонидан расмий алоқа йўллари орқали тегишли давлат нотариал идорасига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги доимий прописка қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотнома юборилади.

Бу ҳақда мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда ариза берувчига маълум қилинади. Рўйхатнинг 8-бандига кирадиган фуқаролар турар жой сотиб олган тақдирда, доимий пропискада туриш учун МваФР бўлинмасига мазкур банднинг 2 - қисмида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади, бундан уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида аризаси (розилиги) мустасно.

14. Рўйхатнинг 9-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга сайланган, тайинланган, тасдиқланган фуқаролар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) – мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси
ва Қонунчилик палатаси Спикери (улар жойида бўлмаганда – уларнинг ўринбосарлари), шунингдек тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқарувчиси томонидан имзоланган Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

15. Рўйхатнинг 10-бандига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланган фуқаролар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) – мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза;

паспорт;

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланганлик тўғрисида ҳужжатларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхалари;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

16. Рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) – мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

давлат ҳокимияти органи, давлат ва хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда ишга таклиф этилаётган фуқаронинг (юқори малакали мутахассис ёки тор ихтисосликдаги мутахассис) ишончлилиги кафолати билан биргаликда илтимосномаси.

Бунда мазкур Низом мақсадлари учун республика аҳамиятига молик давлат ташкилотлари деганда уларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш
ва тугатиш масалалари қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тартибга солинадиган давлат ташкилотлари тушунилади.

Ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, прокуратура, Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари ёки адлия органларига ишга қабул қилинган ёки ўтказилган тақдирда ишга қабул қилинаётган шахсни (ходимни) доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома (ишончлилиги кафолатланган ҳолда) кўрсатиб ўтилган органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланиши мумкин;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари илтимосномаси асосида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида пропискага эга бўлган фуқаро ишдан озод қилинган, бошқа ишга ўтган ёки пенсияга чиққан тақдирда, қарор қабул қилингандан кейин икки кун муддатда фуқаронинг охирги доимий пропискадан ўтган жойдаги МваФР бўлинмасига хабар берилади.

Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари билдиришномаси асосида МваФР бўлинмаси, агар ушбу фуқарода доимий прописка учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, фуқарони белгиланган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан илгариги яшаш жойига ёки фуқаронинг аризасига кўра бошқа минтақага пропискадан чиқаради. Фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан пропискадан чиқишдан бош тортган тақдирда доимий прописка мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ ИИОФМБ бошлиғи томонидан тасдиқланган хулоса асосида бекор қилинади.

Орган ва ташкилотлар раҳбарлари илтимосномаси асосида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган шахс, ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган бошқа орган
ва ташкилотларга ишга ўтган тақдирда, унинг пропискаси бекор қилинмайди.

Бунинг учун фуқаро бир ой муддат ичида, бошқа орган ва ташкилотга ўтганлиги ҳақида иш жойидан берилган маълумотни МваФР бўлинмасига тақдим этиши лозим.

Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари томонидан ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома келиб тушган вақтдан бошлаб
1 ой муддат ичида пропискада туриш лозим бўлган ходим томонидан мурожаат қилинмаган тақдирда, илтимоснома тегишлилиги бўйича қайтариб юборилади.

17. Рўйхатнинг 12-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ–694-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий прописка қилинади.

Юқорида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги
ПҚ–694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жой олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

18. Мазкур Низомнинг 12-банди ўнинчи хатбошисида (диплом нусхасидан ташқари), 13-банди тўққизинчи хатбошисида, 14-банди саккизинчи хатбошисида ва 15-бандининг тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳужжатлар органлар ёки ташкилотларнинг кадрлар хизмати томонидан расмий алоқа йўллари (почта ёки фельдъегерлик хизмати) орқали фуқаронинг вақтинча (ёки режалаштирилаётган) яшаш жойи бўйича МваФР бўлинмасига юборилади. Ҳужжатларни ариза берувчининг ўзидан ёки бошқа шахслардан қабул қилиб олиш тақиқланади.

19. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган фуқарога тегишли уй-жой майдонига прописка қилиш учун унинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланган розилиги талаб этилади.

Фуқаро Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга (1993 йил 22 январь, Минск) аъзо-давлатлар ҳудудида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида бўлган тақдирда, унинг розилиги тегишли давлат қонунчилигига мувофиқ тасдиқланиши мумкин.

Фуқаро Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенцияга (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) аъзо-давлат ҳудудида бўлганда, унинг розилиги ушбу Конвенция талабларига мувофиқ апостиль белгиси орқали тасдиқланиши мумкин.

20. Барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлиги текширилади, текширув натижаларига кўра, МваФРБ раҳбари ёки унинг ўринбосари ўз резолюциясида ариза берувчини Рўйхатнинг қайси бандига асосан доимий пропискага қўйиш зарурлигини ёки рад жавоби бериш сабабини кўрсатади. Фуқаро Рўйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда, унинг паспортига штамп қўйиш ва гербли муҳр билан тасдиқлаш орқали доимий прописка расмийлаштирилади.

21. Бир вақтнинг ўзида прописка штампи санаси кўрсатилган ҳолда
уй дафтарига ёки хонадон карточкасига ҳамда фуқаронинг аризасига қўйилади ва пропискани расмийлаштирган ходим томонидан имзоланади.

Васийлик (ҳомийлик) белгиланган фуқароларга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратурасига васийлик (ҳомийлик) белгилаш тўғрисидаги қарорнинг қонунийлигини ўрганиш учун сўровнома юборилади.

Доимий пропискаси бўлган фуқароларнинг паспортига, шунингдек Рўйхатнинг 1, 4, 6, 7 ва 8-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар паспортига мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ штамп қўйилади.

Рўйхатнинг 2, 3, 5, 9 – 12-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар учун уларнинг паспортларига ва бошқа ҳужжатларига мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ штамп қўйилади.

Паспорт олинганда, алмаштирилганда ёки Рўйхатга мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаро қайта прописка қилинганда, мазкур Низомнинг 7 ёки 8-иловаларига мувофиқ тегишли штамп қўйилади.

22. Бошқа минтақалардан келган ҳамда бир манзилдан иккинчи манзилга кўчиб утаётган вояга етмаганларни доимий прописка қилиш улар ота-оналарининг, васий(ҳомий)ларининг кетиш манзил варақаларининг нусхаси асосида, ота-оналарисиз келган ҳолларда эса доимий прописка қилиш аввалги яшаш жойидаги ИИО томонидан туғилганлик ҳақида гувоҳнома асосида берилган кетиш манзил варақаси асосида амалга оширилади.

Вояга етмаганлар қайд қилинмаган ёки доимий прописка қилинмаган ҳолларда аввалги яшаш жойи бўйича МваФР бўлинмасининг ушбу фактни тасдиқловчи маълумотномаси асосида прописка қилинади.

23. Рўйхатнинг 9 – 12-бандлари бўйича доимий прописка қилинган фуқароларнинг улар билан бир вақтда доимий пропискани расмийлаштирмаган оила аъзоларини (эри, хотини, шунингдек ўз оиласи бўлмаган фарзандларини) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш, турар жой майдони мулкдорининг (мулкдорларининг) розилиги билан тегишли равишда Рўйхатнинг 9  12-бандлари бўйича амалга оширилади.

24. Рўйхатнинг 5, 9 – 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар доимий прописка қилинган (лавозимида турган) кундан бошлаб уч йил ўтгандан кейин турар жой сотиб олган тақдирда, улар ушбу турар жойга Рўйхатнинг 1-банди бўйича доимий прописка қилинадилар. Улар билан бирга Рўйхатнинг 5,
9  11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар эса Рўйхатнинг тегишли 2 ва 5 - бандларига мувофиқ доимий пропискалари ўзгартириб берилади.

25. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги фуқаролари, уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) розилиги асосида уй-жой майдонининг қанчалигидан қатъи назар доимий қайд эттириш ҳуқуқига эгадирлар:

– эр-хотин – бир-бирининг прописка қилинган уй-жой майдонига;

– балоғатга етмаган ва васийликдаги болалар – ота-оналари
ва васийларининг прописка қилинган уй-жой майдонига;

– ўз оилаларига эга бўлмаган ёки балоғатга етмаган болалари бўлган, аммо никоҳдан ўтмаган балоғатга етган фарзандлар – ота-оналарининг прописка қилинган уй-жой майдонига;

– ота-оналар – фарзандларининг прописка қилинган уй-жой майдонига;

– балоғатга етмаган, ота-онаси бўлмаган туғишган ака-укалар,
опа-сингиллар, шунингдек меҳнатга лаёқатсиз туғишган ака-укалар,
опа-сингиллар, агар уларнинг ўз оилалари бўлмаса, ёшидан қатъи
назар – акаси, укаси, опаси, синглисининг прописка қилинган уй-жой майдонига;

– илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси билан ишлаш учун вақтинча бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек амалдаги қонунчиликка мувофиқ вақтинча бошқа жойга кетганда уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар – олдинги истиқомат жойига ёки қариндошларининг уй-жой майдонига;

– озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган
шахслар – олдинги истиқомат жойига, ўз оила аъзоларининг, қариндошлари ёки ҳукм қилингунга қадар яшаб турган бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига;

– муддатли хизмат тугагандан сўнг Қуролли Кучлар сафидан бўшатилган ҳарбий хизматчилар – олдинги истиқомат жойига, ёки ота-онаси, ёхуд бошқа қариндошларининг уй-жой майдонига;

3-боб. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискадан чиқариш ва пропискадан ўтганликни бекор қилиш тартиби

26. Фуқаро пропискадан чиқиш учун МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

мудофаа ишлари бўлимидан ҳисобдан чиқарилганлиги ҳақида белги бўлган ҳисоб-ҳарбий ҳужжатлар;

уй дафтари ёки қайд этиш карточкаси ва квартиралар бўйича карточка (ушбу Низомнинг 10 – 12-иловалари);

пропискадан чиқарганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

27. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни пропискадан чиқариш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.

28. Вафот этганлар ўлим қайд этилганидан кейин пропискадан чиқарилиши лозим. Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома шакли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

29. Тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган маълумотлар аниқланган тақдирда, шунингдек, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун асос бўлган ҳужжатлар қалбакилаштирилганлиги аниқланган тақдирда доимий прописка МваФР бўлинмаси томонидан бекор қилиниб ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар дастлабки тергов органига юборилади.

30. Пропискадан ўтиш ёки пропискадан чиқарилганлик суд қарорига кўра шунингдек, қонунда кўзда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.

31. Пропискдан чиқарилганда ёки пропискадан ўтганлик бекор қилинганда МваФРБ инспектори уч кун муддат ичида Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ манзил-маълумотлар бюросига кетиш манзил варақларини (ушбу Низомнинг 13-иловаси) юборади.

32. Доимий прописка қилинганда ёки пропискадан чиқарилганда ТШИИБ МваФРБ ойда бир марта ушбу Низомнинг 13 ва 14 - иловасига мувофиқ кетиш ва келиш манзил варақаларни Тошкент шаҳар ИИББ
ва Тошкент вилояти ИИББ Манзил маълумотлар бюроларига юбориши шарт.

Фуқаро бошқа минтақадан прописка қилинганда, шунингдек бошқа минтақага пропискадан чиқарилганда МваФРБ томонидан кетиш ва келиш манзил варақаларни билан бир вақтда бир нусхада статистика ҳисоби талони тайёрланади ҳамда камида ойда бир марта ҳудудий статистика органларига юборилади.

33. Прописка қилиш ва пропискадан чиқариш учун асос бўлган ҳужжатлар номенклатура бўйича йиғма жилдларига тикилади. Прописка қилиш ва пропискадан чиқариш тўғрисидаги аризаларга тегишли штамп, сана ва прописка қилиш ва пропискадан чиқаришни амалга оширган ходимнинг имзоси қўйилади. Прописка қилиш ва пропискадан чиқариш учун асос бўлган ҳужжатлар МваФРБда ўн йил давомида сақланади.

34. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларига ёки хорижга чиқиб кетган фуқаролар, турли сабабларга кўра кетган жойлари бўйича прописка қилинмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шаклдаги жўнаб кетиш варағи билан қайтиб келган тақдирда, улар уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) билан умумий асосларда доимий прописка қилинади.

Рўйхатнинг тегишли бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларига ёки хорижга чиқиб кетган фуқаролар, турли сабабларга кўра кетган жойлари бўйича прописка қилинмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шаклдаги жўнаб кетиш варағи билан қайтиб келган тақдирда, уларни доимий прописка қилиш учун асослари бўлган тақдирда, уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) билан доимий прописка қилинади.

35. Фуқароларнинг Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги аризалари мазкур Низомнинг 15-иловасига мувофиқ шаклдаги махсус журналда қайд қилинади ҳамда асос бўлган ҳужжатлар билан алоҳида йиғма жилдларга тикилади.

36. Доимий прописка қилиш рад этилган тақдирда, фуқароларга жавоб хати берилади ва аризалари ИИО котибиятидан рўйҳатдан ўказилади ва фуқароларнинг шикоят ва аризалари йиғма жилдига тикилади.

4-боб. Фуқароларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби

37. Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш (кейинги ўринларда ҳисобга олиш деб аталади) фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан ўн кундан бир йил муддатга амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш учун асос ҳисобланмайди. Доимий пропискадан ўтмаганлик турган жойи бўйича ҳисобга олишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.

38. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин уларнинг бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги жойлаштириш воситалари
ва даволаш муассасаларига келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан уларнинг келган заҳоти бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида “
E-MEНMON” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш орқали амалга оширилади.

39. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб ўн кун муддатда ҳохишига кўра, ўзига қўлай манзилдаги МваФРБга ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади.

Бундан ташқари фуқаро ЯИДХП орқали мустақил равишда ҳисобга туриши мумкин.

40. Ҳисобда туриш учун Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинган ҳолларда фуқаро ва турар жой эгаси номидан Давлат хизматлари маркази ходими томонидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Низомнинг 16-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон тарзда тўлдирилади.

Сўровнома қуйидаги ҳужжатларга асосан тўлдирилади:

уй-жой мулкдори ва фуқаронинг паспорти;

уй-жой ҳужжатлари;

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун) ва паспорт нусхаси.

41. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) номидан нотариал тасдиқланган ишончнома орқали ҳаракатланаётган шахслар фуқарони турар жойга ҳисобга қўйишга розилик бериш учун МваФР бўлинмасига мурожаат қиладилар.

42. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг, уй-жой мулкдори (мулкдорлари) уни ўзларининг ЭРИ билан тасдиқлайдилар.

ЭРИ калити бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

43. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши (кадастр ҳужжатлари, паспорт маълумотлари, нотариал тасдиқланган розилик хати) шунингдек, давлат хизмати кўрсатиш учун давлат божини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Бошқа ҳар қандай ҳолат давлат хизмати кўрсатишни рад этишга асос бўлмайди.

44. Фуқаро давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

45. Давлат хизматлари марказларида сўровнома тўлдирилгач, у Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) га электрон тизим орқали юборади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

46. Сўровнома ваколатли органнинг электрон тизимига ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси келиб тушган вақтдан бошлаб 1 кун мобайнида мавжуд маълумотлар базасидан уй-жой ва фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда текширилади.

Текшириш натижасига кўра, ушбу Низомнинг 17-иловага  мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойида ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи деб аталади) тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.

47. Қўшимча текшириш талаб этилган ҳолларда эса, электрон тизим орқали тегишли маълумотнома Давлат хизматлари марказига юборилади.

Бунда қўшимча текшириш муддати 3 кундан ошмаслиги лозим.

48. Давлат хизматлари маркази, ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни фуқаронинг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Фуқаронинг сўровига кўра, унга ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи қоғоз шаклда мурожаат қилган Давлат хизматлари марказининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши мумкин.

49. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат ҳимояланган идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

50. Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Низомнинг 18-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

51. Ҳисобда туриш учун МваФРБга мурожаат қилган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 19-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

ҳисобга олинганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар учун мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризаси бўлса ушбу банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошидаги ҳужжатлар талаб этилмайди.

Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) томонидан турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) билан бирга ҳисобга туриши лозим бўлган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини асли тақдим қилинганда, ушбу фуқароларни шахсан ўзлари келиши талаб этилмайди.

52. Мазкур Низомнинг 50-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан кейин МваФРБ инспектори аризани мазкур Низомнинг 20-иловасига мувофиқ шаклдаги Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобида рўйхатдан ўтказади, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ўша куннинг ўзида ариза берувчига ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини беради.

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир).

МваФРБ инспектори ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини расмийлаштириб беришда фуқарога қайта ҳисобга олиш тартибини ва ариза топшириш муддатини тушунтиради.

53. 16 ёшга тўлмаган шахсни ҳисобга олишни расмийлаштиришда ушбу шахснинг шахсини тасдиқлаганлик учун жавобгарлик ижарага олинган уй-жойда биргаликда яшайдиган вояга етган шахс зиммасига юкланади.

54. Ариза берувчининг паспортида ва турар жойнинг уй дафтарига (прописка карточкасига) ҳисобга олиш тўғрисида белги қўйилмайди.

55. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш жойида яшаши керак.

56. Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган фуқаролар турар жойи (уй-жой майдони) бўйича ҳисобга олинади. Бунда таълим муассасаси томонидан фуқаронинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидан нусха (16 ёшга тўлмаган шахслар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат) ва таълим муассасаси томонидан турар жой билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома ҳудудий МваФР бўлинмасига тақдим этилади. Агар фуқаро олий таълим муассасасига қабул қилинган бўлса, юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция ҳам юборилади.

57. Фуқаро таълим муассасасининг турар жойидан бошқа турар жойда яшаш истагини билдирганда, мазкур Низомнинг 39 ва 50-бандларида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида фуқаро танлаган жойидаги МваФР бўлинмаси томонидан ҳисобга олинади.

58. Ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш ушбу Низомнинг 
39 ва 50-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Қуйидагилар:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш жойи бўйича турган вақтида мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар содир этиши;

шахснинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жамоат тартибини бузишга мойилиги борлиги тўғрисида маълумотларнинг мавжудлиги;

шахснинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бундан буён бўлиши жамоат тартиби бузилиши учун шарт-шароитлар яратиши тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

ушбу Низомнинг 38 ва 50-бандларида назарда тутилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ҳисобга олишни расмийлаштиришни рад этилиши учун асос ҳисобланади.

Фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриши рад этилган тақдирда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори томонидан хулоса тузилади, ушбу хулоса миграция
ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.

Ҳисобда туришни расмийлаштиришнинг рад этилиши юзасидан тартибида шикоят қилиш мумкин.

59. Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи йўқолган ёки бузилган тақдирда фуқаро тегишли МваФР бўлинмасига ўз шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи йўқолиши ёки бузилиши ҳолатларини кўрсатиб, ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштириш тўғрисидаги аризани тақдим этади.

МваФРБ инспектори аризада кўрсатилган жойда ушбу фуқаронинг ҳисобга олиниши тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади. Улар тасдиқланган тақдирда ариза берувчига ўша куннинг ўзида ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштиради.

60. Ҳисобга олишни бекор қилиш таълим муассасаси раҳбарияти ва иш берувчининг билдиришномаси, уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки фуқаронинг ташаббуси билан амалга оширилади.

61. МваФР бўлинмалари фуқаро ва уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ўртасида тузилган ижара шартномаси бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг, фуқарони ҳисобга олишни бекор қилади.

62. Ўқиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлатилган тақдирда ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кунда, мавсумий ишчилар билан иш бериш ҳақида шартнома бекор қилинган кунда иш берувчи бу ҳақда фуқаро турар жойи бўйича ҳисобга қўйилган ҳудуддаги МваФР бўлинмасини хабардор қили ши шарт.

63. Давлат хизматлари кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг
5 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади (хизмат Давлат хизматлари марказларига орқали кўрсатилганда);

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (хизмат ЯИДХП орқали кўрсатилганда);

8 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар махсус жамғармасига ўтказилади. Хизмат кўрсатишдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар махсус жамғармаси тушган маблағлар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда ва ходимларни рағбатлантиришда фойдаланилади.;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат бюджетига ўтказилади.

64. Ички ишлар органи таянч пунктининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режими қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар.

5-боб. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида нотариал
ҳаракатларнинг айрим турларини амалга ошириш қоидалари

65. Тошкент шаҳрида олди-сотди битимларини, алмаштириш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон:

Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган;

Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган), Рўйхатнинг 259 – 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.

66. Тошкент вилоятида олди-сотди битимларини, алмаштириш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни, шунингдек Тошкент вилоятидаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон:

Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган;

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган), Рўйхатнинг 259 – 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.

67. Суд қарорларини ижро этиш тартибида турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мол-мулкни кимошди савдолари орқали сотишга ёхуд уни давлат ижрочисининг натурадаги сотилмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги таклифи бўйича қарзни ундирувчига — гаровни сақловчига бериш сотиб олувчи томон тегишли равишда Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс бўлса йўл қўйилади.

68. Кўчмас мол-мулкни олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда ҳам амалга оширилади.

Ушбу Низом мақсадлари учун янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида вужудга келган ва уни қабул қилинган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулк тушунилади;

69. ИИОдан доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш учун фуқаро охирги яшаш жойидаги ТШИИБ МваФРБга ёзма ариза билан мурожаат қилади. ТШИИБ МваФРБ уч кунлик муддатда тегишли маълумотномани беради.

6-боб. Якунловчи қоидалар

70. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.

71. Органлар ва ташкилотлар раҳбарлари доимий пропискани расмийлаштириш масаласи бўйича ички ишлар органига юбориладиган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун жавоб берадилар.

72. Фуқаролардан мазкур Низомда кўрсатилгандан ташқари бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш, “Давергеодезкадастр” қўмитасининг базасида мавжуд бўлмаган ҳамда кадастр рақами бўлмаган турар жойларга доимий прописка қилиш, доимий пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш қатъиян тақиқланади.

73. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқароларнинг яшаши учун турар жой майдони тақдим этадиган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб беш кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.

74. МваФРБ томонидан доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга туриш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг нусхалари асли билан бир хиллиги текширилиб қабул қилинади ва уларнинг нусхалари муҳр билан тасдиқланади.

75. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.

76. Фуқарони прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.

77. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларида улар ҳарбий рўйхатга олинганлиги ёки ундан чиқарилганлиги тўғрисида мудофаа ишлари органларининг белгиси бўлган тақдирдагина уларни доимий прописка қилиш ва пропискадан чиқариш амалга оширилади.

78. Нотурар жой биноларга фуқароларни доимий прописка қилиш тақиқланади.

79. Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган мулкдор улардан фақат биттасигагина доимий пропискадан ўтиши мумкин.

80. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА

    (раҳбар резолюцияси, имзоси ва санаси)

  ________________________________
 ТШИИБ ХЧКваФРБ бошлиғи
га

Доимий прописка қилиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси ____________________

Исми ____________________________  Отасининг исми_______________

Туғилган санаси __________Туғилган жойи __________

Қаердан келди ____________________

                                  (минтақа номи)

Келиш мақсади ____________________________________________________

                                (ўз уй-жойи, қариндошларга, васий (ҳомий)га, оилалар бирлашуви, ишга ва б.)

Қуйидаги манзил бўйича пропискага қўйишни сўрайман __________туман (шаҳар),  _______кўча ___ (квартал) ______ уй, _____корпус ____хонадон.

Турар жой _______________________________________ томонидан берилди.                               (уй-жой мулкдори Ф.И.О. ёки уй-жой берган ташкилот номи)

Бир вақтни ўзида мен билан қуйидаги оила аъзоларимни пропискага қўйишни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди

Ариза берувчи ёки вакилнинг Ф.И.О. __________________________________

Имзо ________                                                       20__ йил “___” __________

Изоҳ: ариза берувчи учун ишончли вакиллар, вояга етмаганлар учун эса ота-оналар, васий (ҳомий)лар вакил ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА

ТИЛХАТ

Мен, ________________________________________________________

                                   (Ф.И.О.)

шуни тасдиқлайманки, менинг эрим (хотиним), ота-онам, шунингдек фарзандларим йўқ.

Ушбу маълумотлар ҳақиқий бўлмаганда, мен қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишим ҳамда доимий прописка бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилдим.

20 йил         ________________                                       _______________

         (ариза берувчи имзоси)

Тилхатни олди _____________________________

  (масъул ходимнинг Ф.И.О., лавозими)

20__ йил_____________                                                    ______________

           (имзо

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга

3-ИЛОВА

Чиқиш рақами ______-сон

20   йил “___”______ 

_________________________

(туман, шаҳар номи)

___________________________

(давлат нотариал идораси номи)

М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Фуқаро________________________________________________________

(Ф.И.О., туғилган санаси)

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг 8-бандига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган фуқаролар тоифасига киради.

Турар жойга эга бўлгандан кейин Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинади.

Имзо                               М.Ў.           ________________________________________

              ( _________ТШИИБ МваФРБ бошлиғи Ф.И.О., унвони)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга

4-ИЛОВА

ИЛТИМОСНОМА

Фуқаро __________________________________________________________________
 
Ўзбекистон Республикаси _____________________________________________________га

                                                                         (давлат органи ёки ташкилоти номи)

__________________________________________________ лавозимга ишга қабул қилинган

(тайинланган)лиги сабабли “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг
11-бандига мувофиқ ушбу фуқарони ___________________________________________ да
                                                                                (Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти)

доимий прописка қилинишини сўраймиз.

Фуқаро __________________________________________________________________ ишончлилигига кафолат берамиз.

Илова: _____ варақда.

Раҳбар_____________________________                                                Имзо

                              (Ф.И.О.)

М.Ў.

                20__ йил “__” ________

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга

6-ИЛОВА

“ТАСДИҚЛАЙМАН”

________________ ТШИИБ бошлиғи

________________________________

 унвони, Ф.И.О.

ХУЛОСА

Мен _____________________________________________________________

(МваФРБ ходими Ф.И.О., лавозими, унвони)

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг  ___-бандига асосан  қуйидаги манзил бўйича доимий прописка қилинган,

(яшаш манзили)

Фуқаро _____________________________________________________ га нисбатан

               (Ф.И.О.)

материалларни кўриб чиқиб ____________________________________________,

                                               (пропискани бекор қилиш тўғрисида ташкилот хатининг рақами, санаси)

Лозим топдим

_______________________________________________бўйича прописка қилинган,

                                               (яшаш манзили)

муқаддам ______________________________________да ишлаган,

(ташкилот номи)

фуқаро _______________________________________________нинг

(Ф.И.О.)

доимий пропискаси бекор қилинишини_______________________________________

(сабаби, меҳнат шартномаси бекор қилиниши кўрсатилади)

кетиш манзил варақаси Тошкент шаҳар ИИББ ММБга, бир вақтнинг ўзида илгари яшаган жойи бўйича ___________________________________________ ТШИИБ МваФРБга  билдиришнома юборилишини.                  

20___ йил ___  ________      ________ __            _____________________________________

(имзо)                          (ходимнинг Ф.И.О., лавозими, унвони)

20___ йил ___  _________   ____________           _____________________________________

(имзо)                     (МваФРБ бошлиғининг Ф.И.О., унвони)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга

7-ИЛОВА

Доимий пропискаси бўлган фуқароларнинг паспортига, шунингдек
“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг 1, 4, 6, 7 ва 8-бандларига тўғри келадиган фуқаролар учун

доимий прописка штампи

НАМУНАСИ

Toshkent shahar Mirzo Ulugbek tumani IIB

DOIMIY PROPISKA QILINDI

___________________________________________

__________ko’cha (daha) si_____uy______xonadon

“____”__________ yil _______________________

M.J.                                               (imzo)

Штамп ўлчами 60Х30 мм

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга

8-ИЛОВА

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг 2, 3, 5 ва 9–12-бандларига тўғри келадига фуқаролар учун

доимий прописка штампи

НАМУНАСИ

Toshkent shahar Mirzo Ulug’bek tumani IIB

Ro’yxatning 2, 3, 5, 912-bandlariga asosan

DOIMIY PROPISKA QILINDI

___________________________________________

__________ko’cha (daha) si_____uy______xonadon

“____”__________ yil _______________________

M.J.                                               (imzo)

Штамп ўлчами 60Х30 мм

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга

9-ИЛОВА

(раҳбар резолюцияси, имзоси ва санаси)

________________________________
       ТШИИБ МваФРБ бошлиғига

Доимий яшаш манзилидан пропискадан чиқариш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси ____________________

Исми ____________________________  Отасининг исми_______________

Туғилган санаси __________Туғилган жойи __________

Қаердан келди ____________________

                                  (минтақа номи)

Кетишдан мақсади _______________________________________________

                            (доимий яшашга, ўқишга, ишлашга, ишга ва ҳаказо)

Доимий пропискада турмоқчи бўлган манзили _________________________

__________________________________________________________________

Бир вақтни ўзида мен билан қуйидаги оила аъзоларимни пропискадан чиқаришингизни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди

Ариза берувчи ёки вакилнинг Ф.И.О. __________________________________

Имзо ________                                                           20__ йил “___” __________

Изоҳ: ариза берувчи учун ишончли вакиллар, вояга етмаганлар учун эса ота-оналар, васий (ҳомий)лар вакил ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга

10-ИЛОВА

______________________________________________________________кўчаси

______ уйда яшовчи фуқароларни прописка қилиш учун

УЙ ДАФТАРИ

Ички ишлар органи номи

                                                                                                                1-бет

I-Бўлим. Дафтарни юритиш ва прописка қилиш қилиш бўйича масъул шахслар ҳақида маълумотлар

т.р.

фамилияси, исми отасининг исми

Қачондан бошлаб

Эслатма

2-бет

II-Бўлим. Пропискада қилишт ва дафтарларни юритиш ҳолати бўйича мансабдор шахсларнинг қайдлари

т.р.

Текширувни ким ўтказди

Текширув натижалари ҳақида қайдлар

мансаби

имзо

III-Бўлим. Прописка

т.р №№
 
Фамилияси, исми отасининг исми, туғилган жойи (республика, ўлка, вилоят, туман, шаҳар, қишлоқ), оилавий аҳволи ( бунда у билан бирга келган 16 ёшгача бўлган  болалар ҳам кўрсатилади)

Туғилган санаси

Қачон ва қаердан (республика, ўлка, вилоят, туман, шаҳар, қишлоқ) келган. Агар аҳоли яшаш пункти доирасида (бир кўчадан бошқасига) кўчиб ўтган бўлса, , кўча номи, уй, хонадон рақамлари кўрсатилади.

Келишдан мақсади ва муддати

Миллати ва фуқаролиги

Паспорт серияси
ва рақами ким томонидан ва қачон берилган.

Ҳарбий хизматга муносабати, ким томонидан ва қачон ҳисобга олинган

Қаерда ва қайси вазифада ишлайди.

Агар ишламаётган бўлса нафақада, ўқувчи ва
ҳаказо кўрсатилсин.

Хонадон рақами

Ички ишлар органининг прописка қилиганлиги ҳақидаги белгиси (киритилган маълумотлар ни таққаослаш) Сана ва имзо

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга

11-ИЛОВА

            ХОНАДОНЛАР БЎЙИЧА КАРТОЧКА

Кўча

уй                 бино           кв.

Телефон

Турар жой майдони             кв. м

Уй эгаси

                             (ижарачи) (Ф.И.О.)

Вилоят (республика)  _____________

туман

шаҳар

ХУЖМШ

т/р

№№

Ижарага олувчига муносабати

Фамилияси, исми, отасини исми

Туғилган куни, ойи, йили

Паспорти қачонгача ҳақиқий

Прописка қилинган вақти ва қанча муддатга

Уй дафтаридан учирилган кун

1

2

3

4

5

6

7

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга

12-ИЛОВА

ҚАЙД ЭТИШ КАРТОЧКАСИ

1. Фамилияси _____________________________________________________________________________________
2. Исми _________________________________________________________________________________________
3. Отасини исми ___________________________________________________________________________________
4. Миллати _______________________________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________________

5. Туғилган санаси 
20____ йил «__»_______________

6. Туғилганжойи

______________________вилояти (ўлкаси, республикаси)
_________________________________________тумани
___________________________________шаҳар (қишлоқ)

7. Қачон ва қаердан келди

______________________вилояти (ўлкаси, республикаси)
_________________________________________тумани
___________________________________шаҳар (қишлоқ)

______________________кўчаси
________уй ____________корпус
_________________________кв.
20__ йил « » _________________

8. Паспорт серияси

Рақами

Ким томонидан ва қачон берилган

9. Яшаш жойи манзили __________________________________________________________________шаҳар (туман)
_______________________________ кўчаси _______________ уй ______________ корпус _________________ кв.

10. Қаерда ва қайси вазифада ишлайди _________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________________

11. 16 ёшгача бўлган болалар 
(фамилияси, ______________________________________________________________________________________
исми, отасининг исми 
туғилган йили) ____________________________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________________

12. Ҳарбий хизматга 
муносабати (ким __________________________________________________________________________________
томонидан ва қачон 
ҳисобга олинган ва 
ҳисобдан чиқарилган) ______________________________________________________________________________

13. Прописка тўғрисида белги

14. Қаерга (вилоят, ўлка, республика, туман, шаҳар, қишлоқ) жўнаб кетди ва қайддан чиққанлик ҳақида белги.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга

13-ИЛОВА

8. Қаерга кетди

                                КЕТИШ МАНЗИЛ ВАРАҚАСИ                                                   

1. Фамилияси________________________________

2. Исми _____________________________________

3. Отасининг исми_____________________________

5. Туғил ган жойи

4. Туғилган санаси: _____йил ___________________

                      вилоят (республика,шаҳар)______________

                      туман (шаҳар)_________________________

                      қишлоқ (овул,шаҳарча)__________________

6. Жинси_______  7. Миллати_____________  

8. Қачон қаердан келди

                        эркак, аёл

                      вилоят (республика,шаҳар)______________

                      туман (шаҳар)_________________________

                      қишлоқ (овул,шаҳарча)__________________

________________________________________________

   9.Прописка

да турган манзили

                      вилоят (республика,шаҳар)______________

                      туман (шаҳар)_________________________

                      қишлоқ (овул,шаҳарча)__________________

                     ______________кўча, _____ уй , ______хонадон

________________________________________________

                             прописка қилинган  МваФРБ

                      вилоят (республика,шаҳар)______________

                     туман (шаҳар)_________________________

                      қишлоқ (овул,шаҳарча)__________________

________________________________________________

Орқа томони

10. Кетишдан мақсад _____________________________

________________________________________________

                    ўқишга, ишга ёки доимий  яшаш мақсадида ва ҳаказо

11. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди______________

________________________________________________

                         агар ишламаётган бўлса: нафақада, ўқувчи, бировнинг

________________________________________________

                                 қарамоғида эканлиги кўрсатилсин

12. Паспорт серияси _____рақами ___________________

________________________________________________

             қачон, қайси ички ишлар органи томонидан берилган, амал қилиш муддати

20___йил “_____”_________________________________

13. Фуқаро билан бирга 16 ёшга тўлмаган қўйидаги

      фарзандлари ҳам келган:

Ф.И.О.

Жинси

Туғилган санаси

Эслатма: Фарзандлар ота-оналаридан фақат биттасининг

                 кетиш варақасига ёзилади.

14. Варақа 20___йил “_______________да тўлдирилди.

Ҳисобга олган масъул ходим Ф.И.О.________________

15. Маълумотларни текширдим ва пропискадан чиқишни расмийлаштирдим:

20___йил “____”  _______________.          ______________            

                                                                                                                          (имзо)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга

14-ИЛОВА

                                КЕЛИШ МАНЗИЛ ВАРАҚАСИ     

1. Фамилияси________________________________

2. Исми _____________________________________

3. Отасининг исми_____________________________

5. Туғил ган жойи

4. Туғилган санаси: _____йил ___________________

                      вилоят (республика, шаҳар)______________

                      туман (шаҳар)_________________________

                      қишлоқ (овул,шаҳарча)__________________

6. Жинси_______  7. Миллати_____________  

8. Қуйидаги манзилга прописка қилинади

                        эркак, аёл

                      вилоят (республика,шаҳар)_______________

                      туман (шаҳар)__________________________

                      қишлоқ (овул,шаҳарча)_______ ___________

                      маҳалла _____________    кўча ____________

                      уй _________бино_______  хонадон________

________________________________________________

9. Қачон қаердан келди

                      20____йил “___”___________________

                     вилоят (республика, шаҳар)______________

                      туман (шаҳар)_________________________

                      қишлоқ (овул,шаҳарча)__________________

Орқа томони

10. Келишдан мақсад ва муддати   __________________

________________________________________________

                    ишга, ўқишга ёки доимий яшашга ва шу кабилар ва қанча муддатга

11. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди______________

________________________________________________

    агар ишламаётган бўлса, пенсионер, ўқувчи, бировнинг қарамоғида эканлиги кўрсатилсин

12. Паспорт серияси _____рақами ___________________

________________________________________________

       қачон, қайси ички ишлар органи томонидан берилган, амал қилиш муддати

20___йил “_____”_________________________________

13. Фуқаро билан бирга 16 ёшга тўлмаган қўйидаги

      фарзандлари ҳам келган:

Ф.И.О.

Жинси

Туғилган санаси

Эслатма: Фарзандлар ота-оналаридан фақат биттасининг

келиш варақасига ёзилади.

14. Варақа 20___йил “_______________да тўлдирилди.

Прописка қилган масъул ходим Ф.И.О.________________

15. Маълумотларни текширдим ва пропискани расмийлаштирдим:

20___йил “____”  _______________    ______________           

                                                                                                                    Ф.И.О.     (имзо)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга

15-ИЛОВА

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг аризаларини рўйхатга олиш

ЖУРНАЛИ

Т.р.

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхат банди
ва санаси

Ф.И.О.

Туғилган санаси

Қаердан келди

Оила аъзолари сони

Илтимоснома берган орган ёки ташкилот номи

Қабул қилинган қарор ва Рўйхатнинг банди

Доимий прописка манзили

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга

16-ИЛОВА

.

_________

(сана)

__________________

(рақами)

Турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун

СЎРОВНОМА
 
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси:

2. Исми:

3. Отасининг исми:

4. Туғилган жойи ва санаси:

5. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

6. Доимий руйхатда турган манзили:

7. Вақтинча ҳисобга олинаётган манзили:

8. Келишдан мақсади ва муддати

9. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди:

9. Телефон рақами:

10. Электрон почта манзили:

II. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки уй-жой берган ташкилот ҳақида маълумот:

1. Ф.И.Ш.

2. Доимий руйхатда турган манзили

3. Кадастр рақами

4. Уй-жой берган ташкилотнинг алоқа хати

III. Бир вақтнинг ўзида қўйидаги вояга етмаган оила аъзоларимни

ҳисобга олишингизни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Ўғли

Қизи

Уй-жой мулкдори (мулкдорларининг)ЭРИси

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга

17-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси  Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси

 Ички ишлар вазирлиги

Турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида

ҚАЙД ВАРАҒИ

ЖСШИР _________________

Рақам ______________

Фуқаро: __________________

Туғилган вақти _______

Ҳужжат ___________ Берилган вақти __________

Амал қилиш муддати        

         ________________

Серия № ____________________

            Вақтинча яшаш манзили                                          Қўшимча маълумотлар

Кадастр № ___________________

Келишдан мақсад ______________

Вилоят ______________________

Турган жойи бўйича ҳисобга олиш муддати

________ йил «___»__________гача.

Туман  (шаҳар) ________________

Қаердан келди ________________

Манзил  ______________________

Уй №___________  хона  №____________

Маълумот _______________

Қайд варағини берган орган  _________________________

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.

19-ИЛОВА

    (раҳбар резолюцияси, имзоси ва санаси)

  ________________________________
       ТШИИБ МваФРБ бошлиғига

Турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси ____________________ Исми ____________________________ 

Отасининг исми_____________________

Туғилган санаси __________Туғилган жойи ____________________________

Қаердан келди _____________________________________________________

                                                       (минтақа номи)

Келиш мақсади ____________________________________________________

                                                (ўқишга, ишга ёки бошқа сабаб кўрсатилади)

Қуйидаги манзил бўйича ҳисобга олишингизни сўрайман:                                           _______туман (шаҳар), _____кўча ___ (квартал)____уй,___корпус ____хонадон.

Турар жой _______________________________________ томонидан берилди.                                              (уй-жой мулкдори Ф.И.О. ёки уй-жой берган ташкилот номи)

Бир вақтнининг ўзида мен билан қуйидаги оила аъзоларимни ҳисобга олишингизни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди

Менга қайта ҳисобга олиш тартиби ва ариза бериш муддати тушинтирилди.

________ серияли _____________ - сонли қайд варағини олдим.

Ариза берувчи ёки вакилнинг Ф.И.О. __________________________________

Имзо ___________                                                              20__ йил “___” __________

               Изоҳ: ариза берувчи учун ишончли вакиллар, вояга етмаганлар учун эса ота-оналар, васий (ҳомий)лар вакил ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга

20-ИЛОВА

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси/
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси
__________туман (шаҳар) ИИБ МваФРБ

Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан
ёзган аризаларини қайд этиш
КИТОБИ

Бошланди: 20____ йил «_____» __________________

Тамом бўлди: 20____ йил «_____» ____________________

Чап томони

Т/р

Ариза берувчи ва у билан бирга келган оила аъзоларининг Ф.И.О., туғилган санаси, шахсини тасдиқловчи ҳужжат рақами

Ариза берувчининг доимий турар жойи

Ариза қайд этилган сана

Ариза берувчи ҳисобга олинган турар жой

Ўнг томони

Турар жой берган мулкдорнинг доимий яшаш манзили

Қайд варағининг рақами, берилган санаси ва муддати

Ҳисобга олинган шахснинг келиш варақаси Манзил-маълумотнома бюросига юборилган сана

Ҳисобдан чиқарилган сана

Изоҳ

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “__” ________ги

___ - сонли Қарорига

2-ИЛОВА

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисида

Н И З О М

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом  “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари
ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини бериш ва доимий прописка қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари
ва фуқаролиги бўлмаган шахслар
ни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

яшаш гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий пропискадан ўтган чет эл фуқаролари учун бериладиган “Хорижий фуқаро учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси” ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун бериладиган “Фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси”;

Рўйхат - мазкур Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати.

МваФР бўлинмаси - Тошкент шахар ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари, шахар (туман) ички ишлар бўлимларининг миграция
ва фуқароликни расмийлаштириш бўлим (бўлинма)лари.

3. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шунингдек бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий прописка қилиш МваФР бўлинмаси томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, шунингдек аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида шахснинг доимий яшаши ёки муайян жойда вақтинча бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар прописка қилинган жойда яшашлари лозим.

4. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мазкур Низомнинг 1-иловасидаги Рўйхатда назарда тутилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқига эгадирлар.

Рўйхатда назарда тутилмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.

5. Тошкент шаҳрида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс:

Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлса;

Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Рўйхатнинг 2ва 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ва доимий пропискаси борлиги тўғрисида МваФР тизимининг маълумотномасини тақдим этса.

6. Тошкент вилоятида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс:

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлса;

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Рўйхатнинг 2ва 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ва МваФР бўлинмасининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.

7. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган ҳамда бу минтақаларда доимий пропискадан ўтган, ва яшаш гувоҳномасини олган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг 3.300 бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулкни банк ҳисоб варақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширган ҳолда сотиб олишлари мумкин.

Ушбу Низомнинг мақсадларига кўра янги қурилган кўчмас мулк тоифасига туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида мулк ҳуқуқи вужудга келган ҳамда қабул қилиб олинганига уч йилдан кўп бўлмаган мол-мулк киради.

Суд қарорларини ижро этиш тартибида турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мол-мулкни кимошди савдолари орқали сотишга ёхуд уни давлат ижрочисининг натурадаги сотилмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги таклифи бўйича қарзни ундирувчига — гаровни сақловчига бериш сотиб олувчи томон тегишли равишда Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса йўл қўйилади.

2-боб. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун

рухсатнома олиш тартиби

9. Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча пропискадан ўтган жойлари бўйича МваФР бўлинмасига мурожаат қиладилар.

10. Рўйхатнинг 1-бандига мансуб бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшашга рухсат олиш учун МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада ариза-анкета;

миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш хужжати;

уй-жой учун ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги ва расмийлаштирилганлиги учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

11. Рўйхатнинг 1-банди асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка ва яшаш гувоҳномаси олишга рухсат олган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2 ва 3–бандлари асосида ҳужжат топширишлари мумкин.

12. Рўйхатнинг 2-бандига мансуб чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (ота-она фарзандлари, фарзандлар ота-оналари, бобо ва бувилар неваралари, неваралар бобо ва бувилари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига) доимий яшашга рухсат олиш учун МваФР бўлинмасига ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёҳуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (лар) (нусха(лар)и олиниб, асли қайтарилади) ни тақдим этади.

13. Рўйхатнинг 3-бандига мансуб чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшашга рухсат олиш учун МваФР бўлинмасига ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёҳуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ни тақдим этади.

14. Рўйхатнинг 4-бандига мансуб чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг васийси (ҳомийси) доимий яшашга рухсат олиш учун МваФР бўлинмасига ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёҳуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).

Васийликдаги (ҳомийликдаги) шахслар бошқа давлатлардан келган ёҳуд Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақасида истиқомат қиладиган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳдан ўтган ҳолларда, ушбу чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши Рўйхатнинг 3-бандига мувофиқ кўриб чиқилади.

15. Рўйхатнинг 5-бандига мансуб чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшашга рухсат олиш учун МваФР бўлинмасига ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагиларни тақдим этади:

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёки ота-онасини ўлган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори нусхаси.

16. Рўйхатнинг 6-бандига мансуб чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшашга рухсат олиш учун МваФР бўлинмасига ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёҳуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлик, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ расмий алоқа йўллари (почта ёки фельдъегерлик хизмати) орқали юбориладиган илтимосномаси.

Республика аҳамиятига молик давлат ташкилотлари деганда уларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тартибга солинадиган давлат ташкилотлари тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 1-иловасида келтириб ўтилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши ҳуқуқига эгадирлар.

17. Ўзбекистон Республикасига Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуни кучга кирганидан кейин (1992 йил 28 июль) келган ҳамда вилоятда узоқ вақтдан бери собиқ СССР паспортлари билан яшаётган ёки уларни йўқотиб қўйган, шунингдек ҳужжатларга эга бўлмаган (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) ҳамда Рўйхатга кирган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБ бўлинмасига ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёҳуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

собиқ СССР паспорти ёки туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, ушбу ҳужжатлар бўлмаганда ҳарбий гувоҳнома ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

Ўзбекистон Республикасида таълим олганлиги ёки меҳнат қилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар (агар мавжуд бўлса).

18. Мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида МваФР бўлинмаси томонидан уч кунда шахсга мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда маълумотнома берилади.

4-илова маълумотномаси амал қилиш муддати мобайнида эгасининг шахсини тасдиқловчи хужжат ҳисобланиб, республика ҳудудида ҳаракатланиш, вақтинча яшаш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, қонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, таълим муассасаларида таҳсил олиш учун асос бўлади.

Ушбу маълумотнома асосида шахс ўзи туғилган ёки муқаддам истиқомат қилган хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик элчихонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат қилади
ва унинг ушбу хорижий давлат фуқаролигига мансуб эмаслиги, олдинги яшаш жойи бўйича прописка қилинмаганлиги тўғрисида маълумотномани олади ҳамда йиғма иш жилдига бириктириш учун МваФР бўлинмасига тақдим этади.

Шахс мурожаат қилган хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик элчихонаси ёки консуллик муассасаси томонидан маълумотнома тақдим этилмаса ёҳуд Ўзбекистон Республикасида тегишли давлатнинг бундай муассасаси мавжуд бўлмаса МваФР бўлинмаси шахснинг олдинги яшаш жойи бўйича тегишли давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига унинг бошқа давлат фуқаролигига мансуб эмаслиги ва пропискаси йўқлигини текшириш учун сўровнома юборади. Бунда, сўровнома фақат прописка институти мавжуд бўлган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларга юборилади.

Сўровномага жавоб келгунга қадар мазкур тоифа шахсларнинг доимий яшашга рухсат олиш учун берган аризалари мазкур Низомнинг 19-20 бандларига асосан кўриб чиқилади.

Сўровнома юборилгандан кейин уч ой ичида жавоб келиб тушмаса, МваФР бўлинмаси мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган мавжуд ҳужжатлар билан чекланади.

Юқорида кўрсатилган, Рўйхатга кирмаган шахсларга фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси, агар улар хорижга доимий яшашга кетиш истагини билдирсалар, ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштириб берилади.

19. МваФР бўлинмаси ҳужжатларни қабул қилиб олганидан кейин икки ҳафта ичида уларни расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсига оид маълумотларни мавжуд маълумотлар тўпламидан текширади. Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда ИИВ деб аталади) Тезкор маълумотлар бошқармасидан ариза берувчи ва турар жой эгасига доир маълумотларни сўраб олади ҳамда ҳужжатларни Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига (кейинги ўринларда ИИББ МваФРБ деб аталади) юборади, улар тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни ичида текширади ва материалларни тегишли ваколатли органга юборади.

Зарур ҳолларда ИИББ МваФРБ ариза берувчининг шахсини ҳамда бошқа давлат фуқаролигига мансублигини аниқлаш ҳақида хорижий давлатнинг ваколатли органига сўровнома юбориши мумкин.

20. Тегишли ваколатли органдан, шунингдек бошқа давлатдан сўровномага ижобий жавоб олинган тақдирда ИИББ МваФРБ ўн кунлик муддатда хулоса тайёрлайди ва материалларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига (кейинги ўринларда ИИВ МваФРББ деб аталади) якуний қарор қабул қилиш учун юборади. Сўровномага уч ой ичида хорижий давлатнинг жавоби келмаганлиги ИИББ МваФРБнинг хулосасини тайёрлаш ҳамда материалларни ИИВ МваФРББга юбориш учун асос бўлади.

ИИВ МваФРББ ушбу масалани ҳал қилиш чоғида тегишли ваколатли органнинг фикрини, зарур ҳолда эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хулосасини сўрайди ва бир ойлик муддат ичида қарор чиқаради, бу қарор Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади. ИИВ МваФРББ доимий прописка масаласи бўйича қарорга доир материалларни уч сутка ичида ИИББ МваФРБга юборади.

21. ИИВдан ижобий жавоб олингач, ИИББ МваФРБ икки иш кунида хужжатларни тегишли МваФР бўлинмасига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномасини ҳамда доимий пропискани расмийлаштириб бериш учун юборади.

22. МваФР бўлинмаси хужжатларни олгач, уч иш кунида ариза берувчининг яшаш манзилига хабар юборади, яшаш гувоҳномасини расмийлаштириб бергач, унинг тегишли бетига доимий прописка штампини қўяди. Бир вақтни ўзида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари тушунтирилади ҳамда бу ҳақида ундан мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ тилхат олинади.

23. ИИВ томонидан ижобий қарор қабул қилинган ва айни пайтда турар жой эгаси томонидан ёзма рад жавоби берилган тақдирда, шунингдек ариза берувчи ёки уй-жой эгаси хабардор қилинган кундан бошлаб олти ой муддат ичида ариза берувчи яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш
ва доимий прописка қилиш учун мурожаат қилмаса, МваФР бўлинмаси қарорни ижро қилиш имконияти йўқлигини ёзма равишда маълум қилган холда уч кунда шахсий йиғма иш жилдини ИИББ МваФРБ орқали ИИВ МваФРББга юборади.

ИИВ МваФРББ олинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ИИВ ўринбосари томонидан тасдиқланадиган қарор билан аввалги ижобий қарорни бекор қилади. Қарор шахсий йиғма иш жилдига бириктирилган ҳолда ижро учун тегишлилиги бўйича ИИББ МваФРБ орқали МваФР бўлинмасига қайтариб юборади.

24. Доимий пропискаси бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжатига, шунингдек Рўйхатнинг 1 ва 5-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилинишига рухсат берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномасига ҳамда ҳаракатланиш ҳужжати билан расмийлаштирилганидан сўнг мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ штамп қўйилади.

Рўйхатнинг 2, 3, 4 ва 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилинишига рухсат берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномаси ҳамда ҳаракатланиш ҳужжати билан расмийлаштирилганидан сўнг мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ штамп қўйилади.

Яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати олинганда, алмаштирилганда ёки Рўйхатга мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс қайта прописка қилинганда, мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига асосан тегишли штамп қўйилади.

25. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ИИББ ёки ИИВ томонидан қабул қилиниши мумкин.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат бериш рад этилган тақдирда ҳужжатлар уч иш кунида МваФР бўлинмасига қайтарилади у эса бир сутка ичида ушбу қарорни ариза берувчига етказади.

26. Прописка қилиш ва пропискадан чиқариш институти мавжуд бўлган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат олганларидан кейин муқаддам пропискада турган жойидан пропискадан чиққанлик ҳолатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар (жўнаб кетиш варақаси ёки маълумотнома) ни тақдим этадилар.

27. Яшаш гувоҳномаси билан хужжатлаштирилган чет эл фуқаросининг ва у билан бирга доимий прописка қилинган 16 ёшга тўлмаган фарзандларининг миллий паспортига мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ штамп қўйилади.

28. Доимий яшаш учун рухсат бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

миллий хавфсизлик ёки жамоат тартибини муҳофаза қилишни таъминлаш манфаатлари йўлида;

шахс террористик, экстремистик, жиноий ва бошқа тақиқланган ташкилотларга дахлдор бўлса;

шахс ўзи ва яқин қариндошлари ҳақида била туриб ёлғон маълумотлар берса ёки қалбаки ҳужжатларни тақдим этса;

ҳужжатларни кўриб чиқиш босқичида доимий прописка қилишга турар жой эгаси томонидан рад жавоби берилса.

29. Чет эл фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси 5 йилга муддатга, аммо миллий паспортнинг амал қилиш санасидан ошмаган муддатга берилади. Чет эл фуқароси 60 ёшга тўлганидан кейин яшаш гувоҳномаси миллий паспортнинг амал қилиш муддатига берилади.

30. Фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга, у 60 ёшга тўлганидан кейин эса муддатсиз берилади.

31. Яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддатларини узайтириш беш мартагача ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандларида белгиланган муддатларга амалга оширилади, шундан кейин у алмаштирилади.

3-боб. Республиканинг бошқа минтақаларидан келган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискани расмийлаштириш тартиби

32. Рўйхатда назарда тутилган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтиш истагини билдирган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойларидаги МваФР бўлинмасига мурожаат қиладилар.

33. МваФР бўлинмаси бир иш кунида чет эл фуқаролари
ва
фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискадан ўтиш истагини билдирган Тошкент шаҳар ёки Тошкент вилояти МваФР бўлинмасига электрон тизим орқали мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда сўров хати юборади.

34. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти МваФР бўлинмаси сўровномани олгач уч иш кунида мурожаат қилувчининг Рўйхатга мувофиқлигини ҳамда уй-жой хужжатларини ўрганиб чиқиб мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ шаклда жавоб хати юборади.

35. МваФР бўлинмаси сўровномага ижобий жавоб олгач Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтиш истагини билдирган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсни ёзма мурожаати асосида бир иш кунида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига пропискадан чиқаради ва бир вақтнинг ўзида ариза берувчининг шахсий йиғма иш жилдини ҳамда ҳисоб карточкасини тегишли МваФР бўлинмасига жўнатади шунингдек,
бу ҳақда тегишли Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФРБларни хабардор қилади.

36. Республиканинг бошқа минтақасидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига пропискадан чиққан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс уч иш кунида тегишли МваФР бўлинмасига мурожаат этиб белгиланган тартибдаги хужжатларни тақдим этиши лозим.

37. Рўйхатнинг 1-бандига мансуб бўлган республиканинг бошқа минтақаларидан келган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропикадан ўтиш учун МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

яшаш гувоҳномаси;

уй-жой учун ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги ва расмийлаштирилганлиги учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

38. Рўйхатнинг 1-банди асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2 ва 3 – бандлари асосида доимий прописка қилинади.

39. Рўйхатнинг 2-бандига мансуб бўлган республиканинг бошқа минтақаларидан келган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (ота-она фарзандлари, фарзандлар
ота-оналари, бобо ва бувилар неваралари, неваралар бобо ва бувилари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига) доимий пропискадан ўтиш учун МваФР бўлинмасига ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёҳуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (лар) (нусха(лар)и олиниб, асли қайтарилади) ни тақдим этади.

40. Рўйхатнинг 3-бандига мансуб бўлган республиканинг бошқа минтақаларидан келган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискадан ўтиш учун МваФР бўлинмасига ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги хужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёҳуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади).

41. Рўйхатнинг 4-бандига мансуб бўлган республиканинг бошқа минтақаларидан келган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг васийси (ҳомийси) доимий пропискадан ўтиш учун МваФР бўлинмасига ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёҳуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).

42. Рўйхатнинг 5-бандига мансуб бўлган, республиканинг бошқа минтақаларидан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискадан ўтиш учун МваФР бўлинмасига ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагиларни тақдим этади:

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёки ота-онасини ўлган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори нусхаси.

43. Рўйхатнинг 6-бандига мансуб бўлган республиканинг бошқа минтақаларидан келган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари
ва
фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискадан ўтиш учун МваФР бўлинмасига ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёҳуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлик, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ расмий алоқа йўллари (почта ёки фельдъегерлик хизмати) орқали юбориладиган илтимосномаси.

44. Республиканинг бошқа минтақаларидан келаётган 16 ёшга тўлмаган шахсларни Рўйхатнинг 1, 2, 4 ва 5-бандлари асосида доимий прописка қилиш туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.

45. Барча зарур хужжатлар тақдим этилганидан кейин МваФР бўлинмаси томонидан уч иш куни мобайнида тақдим этилган хужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлиги текширилади ҳамда ариза берувчи Рўйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда унинг яшаш гувоҳномасига штамп қўйиш ва гербли муҳр билан тасдиқлаш орқали доимий прописка расмийлаштирилади.

МваФРБ раҳабари ёки унинг ўринбосари ўз резолюциясида ариза берувчини Рўйхатнинг қайси бандига асосан доимий пропискага қўйиш зарурлигини кўрсатади.

46. МваФР бўлинмаси томонидан Рўйхатнинг 1 ва 5-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилинаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномасига мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ штамп қўйилади

Рўйхатнинг 2, 3, 4 ва 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилинаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномасига мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ штамп қўйилади.

Яшаш гувоҳномаси олинганда, алмаштирилганда ёки Рўйхатга мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қайта прописка қилинганда, мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига асосан тегишли штамп қўйилади.

47. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг республиканинг бошқа минтақаларига доимий прописка қилиниши ва пропискадан чиқарилиши, шунингдек уларнинг бошқа давлатга доимий яшашга кетаётганлиги сабабли пропискадан чиқарилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бошқа давлатга доимий яшашга кетаётганлиги сабабли пропискадан чиқарилганда, уларнинг мурожаати бўйича тегишли МваФР бўлинмаси томонидан белгиланган тартибда улар республика ташқарисига чиқиб кетгунга қадар вақтинча прописка қилиниши мумкин.

48. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бошқа давлатга доимий яшашга кетаётганлиги сабабли пропискадан чиқарилгандан сўнг бир йил ичида республикадан чиқиб кетмаса, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмаган тақдирда, улар олдинги яшаш жойи бўйича ёки республиканинг бошқа минтақасига тегишли МваФР бўлинмаси томонидан доимий прописка қилинади.

Бунда, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш учун чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс МваФР бўлинмасига республикадан чиқиб кетмаганлиги сабабини тўлиқ кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома – 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

жўнаб кетиш варақаси;

прописка қилинганлик учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

49. Мазкур Йўриқноманинг 48-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида МваФР бўлинмаси ариза берган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс тўғрисидаги маълумотларни олиш учун бир кунда ИИВ Тезкор маълумотлар бошқармаси ва ИИББнинг ММБга сўровнома юборади. Жавоб олингандан сўнг уч иш кунида Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган хулоса асосида белгиланган тартибда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси ва доимий пропискани расмийлаштириб беради.

IV боб. Якуний қоидалар

50. Туғилганлиги, никоҳи хорижий давлатда қайд этилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Консул томонидан ҳужжатларни қонунлаштириш тўғрисида йўриқнома (рўйхат рақами 313, 1997 йил 12 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг  меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1997й., 5 (11)-сон) талаблари асосида қонунлаштирилган ёки Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) талабларига мувофиқ апостиль белгиси қўйилган туғилганлиги, никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳномани тақдим этади.

“Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Конвенцияга (1993 йил 22 январь, Минск) аъзо давлатларда туғилиши, никоҳи қайд этилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ушбу давлатлар қонунчилиги талаблари асосида тасдиқланган туғилганлик, никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома тақдим этилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида туғилиши, никоҳи қайд этилган чет эл фуқаролари
ва
фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан тақдим этиладиган туғилганлик, никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага консуллик қонунлаштирилиши ёки апостиль белгисини қўйиш талаб этилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомга мувофиқ васийлик ва ҳомийлик туман ёки шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади. Васийлик ва ҳомийлик васий ёки ҳомий тайинланишга муҳтож бўлган шахс яшаётган жойда, агар шахснинг муайян яшаш жойи бўлмаса, васий ёки ҳомий яшаётган жойда белгиланади;

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ васийлик
ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларга ҳамда суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга белгиланади.

Ҳомийлик ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганларга ҳамда суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларга белгиланади.

Низомга мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган васийликдаги (ҳомийликдаги) чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.

Васийликдаги (ҳомийликдаги) шахслар бошқа давлатлардан келган ёҳуд Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақасида истиқомат қиладиган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳдан ўтган ҳолларда, ушбу чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши Рўйхатнинг 3-бандига мувофиқ кўриб чиқилади.

51. Давлат хокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари илтимосномасига биноан мазкур Низомнинг 16-банди асосида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу орган ва ташкилотларнинг билдиришномаси асосида МваФР бўлинмаси, агар ушбу чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсда доимий прописка учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни аризасига кўра доимий пропискадан чиқаради ҳамда яшаш гувоҳномасини бекор қилади. чет эл фуқаролари
ва фуқаролиги бўлмаган шахс Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан пропискадан чиқишдан ва яшаш гувоҳномасини топширишдан бош тортган тақдирда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий пропискаси ва яшаш гувоҳномаси хулоса асосида бекор қилинади 
ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси худудидан чиқариб юборилади.

52. Давлат хокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари илтимосномасига биноан мазкур Низомнинг 43-банди асосида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу орган ва ташкилотларнинг билдиришномаси асосида МваФР бўлинмаси, агар ушбу чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсда доимий прописка учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни белгиланган тартибда Тошкент шаҳри
ва Тошкент вилоятидан илгариги яшаш жойига ёки унинг аризасига кўра доимий пропискадан чиқаради.
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан пропискадан чиқишдан бош тортган тақдирда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий пропискаси хулоса асосида бекор қилинади.

53. Орган ва ташкилотлар раҳбарлари илтимосномаси асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс, ходимларни Тошкент шаҳри
ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган бошқа орган ва ташкилотларга ишга ўтган тақдирда, унинг пропискаси бекор қилинмайди.

Бунинг учун чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бир
ой муддат ичида бошқи орган ва ташкилотга ўтганлиги ҳақида иш жойидан берилган маълумотномани МваФР бўлинмасига тақдим этиши лозим.

54. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида чет эл фуқаролари
ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга турар жой майдони берган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб уч кун ичида ушбу шахслар тўғрисида ҳудудий ички ишлар органини хабардор қилиши шарт.

55. МваФР бўлинмаси бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномасини бериш ва доимий прописка қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш бўйича ҳисоботини юритади ва ҳар чоракда ИИВ МваФРББга юборади.

56. Мазкур Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.

57. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар  тоифалари

РЎЙХАТИ

1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жойга эга бўлган хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда чет эл фуқаролари ва ФБШлар деб аталади) — хусусий мулк қилиб сотиб олинган уй-жойга.

2. Қариндошлар — ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.

3. Эр (хотин — хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган бўлса.

4. Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар — васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.

5. Ота-оналари бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар — ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.

6. Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик давлат бошқа ташкилотларига ишга таклиф этиладиган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) — кўрсатиб ўтилган шахслар лавозимда турадиган даврга.

Изоҳ: ушбу қарор кучга кирганидан сўнг мазкур Рўйхатнинг (эр ёки хотин, ўз оиласи бўлмаган вояга етган болалари ва эр-хотиннинг биргаликдаги ва/ёки олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек фарзандликка олинган болалари бундан мустасно), 346-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА

Расм учун жой

35Х45

___________________

(шахар-туман номи)

МваФРБ бошлиғига

 ________________________________________ дан

                                                                                                                          (фуқаролиги/фуқаролиги бўлмаган шахс)

___________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

қуйидаги манзилда вақтинча яшайдиган:

___________________________________________  

   тел.___________(уй)__________________(хизмат.)

 А Р И З А – А Н К Е Т А

Менга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсат беришингизни сўрайман ________________________________________________________________________________

(сабаби кўрсатилади)

Ўзим ҳақимда қуйидигаларни маълум қиламан:

1. Туғилган йил, кун, ой __________________________________________________

2. Туғилган жойи________________________________________________________

3. Миллати ________________________________________________________

4. Сиз муқаддам бошқа давлат фуқароси бўлганмисиз? Сиз қаерда, қачон, қайси давлат фуқароси бўлгансиз, агар йўқотган бўлсангиз нима сабабли, батафсил кўрсатинг.

________________________________________________________________________________

5. Қачон, қандай сабабга кўра муқаддам Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида бўлгансиз?

________________________________________________________________________________

6. оилалиман, оиласизман (тегишли катакка белги қўйилади).

7. Ўзингиз билан доимий яшашга илтимоснома бераётган фарзандларингизни
(16 ёшгача) фамилияси, туғилган йили, фуқаролиги
:

а)_______________________________________________________________________________________________ б)_______________________________________________________________________________________________

в)_______________________________________________________________________________________________

г)_______________________________________________________________________________________________

 Фарзандлар учун расм

а

б

в

г

д

8. Меҳнат фаолияти, шу жумладан таълим ва ҳарбий хизмат.

Ой ва йили

Ташкилот номи, лавозими

Жойлашган манзили

Кириш

Кетиш

Изоҳ: Меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ёки ўқиётган шахслар учун маълумотлар иш ёки ўқиш жойи бўйича ваколатли мансабдор шахс томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Иш жойи бўлмаганда, ариза-анкета яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тасдиқланади.

 9. Хорижда истиқомат қиладиган қариндошларим:

Фамилияси, исми, отасининг исми

Қариндошлик даражаси

Туғилган йили ва фуқаролиги

Иш жойи, лавозими

Яшаш манзили

10.  Ўзбекистон Республикасида истиқомат қиладиган қариндошларим (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида истиқомат қиладиган турмуш ўртоғимнинг қариндошлари):

Фамилияси, исми, отасининг исми

Қариндошлик даражаси

Туғилган йили ва фуқаролиги

Иш жойи, лавозими

Яшаш манзили

11. Қўшимча равишда қуйидагиларни маълум қиламан:

а) миллий паспорт рақами ___________, _________________________________

                                                                                                                      (қачон,  қаерда, ким томондан берилган)

___________________________, муддати 20___йил «___» _____________гача

б) виза ___________ рақами__________ 20___ йил «___» ___________да ____________________________________________________________________

                                                                                   (ким томондан, қаерда берилган)

муддати 20___ йил «___» __________________гача.

Ариза-анкетада кўрсатилган маълумотлар тўғри. Ўзим, оила аъзоларим
ва қариндошларим тўғрисида нотўғри маълумотлар берган тақдиримда, яшаш учун рухсатнома олишга рад жавоби берилиши ҳақида огоҳлантирилдим. 

20__йил «___» _________          __________________________

                                (ариза берувчининг имзоси)

12. Ариза-анкетани қабул қилди ва маълумотларни текширди:

20__йил «___» ___________            ______________________________________

                                                                                              (маъсул ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О. ва имзоси)

Қўшимча маълумотлар_________________________________________________

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА

Расм учун жой

35Х45

___________________

(шахар-туман номи)

МваФРБ бошлиғига

 ________________________________________ дан

                                                                                                                          (фуқаролиги/фуқаролиги бўлмаган шахс)

___________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

қуйидаги манзилда вақтинча яшайдиган:

___________________________________________  

   тел.___________(уй)__________________(хизмат.)

 А Р И З А – А Н К Е Т А

Менга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсат беришингизни сўрайман ________________________________________________________________________________

(сабаби кўрсатилади)

Ўзим ҳақимда қуйидигаларни маълум қиламан:

1. Туғилган йил, кун, ой __________________________________________________

2. Туғилган жойи________________________________________________________

3. Миллати ________________________________________________________

4. Сиз муқаддам бошқа давлат фуқароси бўлганмисиз? Сиз қаерда, қачон, қайси давлат фуқароси бўлгансиз, агар йўқотган бўлсангиз нима сабабли, батафсил кўрсатинг.

________________________________________________________________________________

5. Қачон, қандай сабабга кўра муқаддам Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида бўлгансиз?

________________________________________________________________________________

6. оилалиман, оиласизман (тегишли катакка белги қўйилади).

7. Ўзингиз билан доимий яшашга илтимоснома бераётган фарзандларингизни
(16 ёшгача) фамилияси, туғилган йили, фуқаролиги
:

а)_______________________________________________________________________________________________ б)_______________________________________________________________________________________________

в)_______________________________________________________________________________________________

г)_______________________________________________________________________________________________

 Фарзандлар учун расм

а

б

в

г

д

8. Меҳнат фаолияти, шу жумладан таълим ва ҳарбий хизмат.

Ой ва йили

Ташкилот номи, лавозими

Жойлашган манзили

Кириш

Кетиш

Изоҳ: Меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ёки ўқиётган шахслар учун маълумотлар иш ёки ўқиш жойи бўйича ваколатли мансабдор шахс томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Иш жойи бўлмаганда, ариза-анкета яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тасдиқланади.

 9. Хорижда истиқомат қиладиган қариндошларим:

Фамилияси, исми, отасининг исми

Қариндошлик даражаси

Туғилган йили ва фуқаролиги

Иш жойи, лавозими

Яшаш манзили

10.  Ўзбекистон Республикасида истиқомат қиладиган қариндошларим (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида истиқомат қиладиган турмуш ўртоғимнинг қариндошлари):

Фамилияси, исми, отасининг исми

Қариндошлик даражаси

Туғилган йили ва фуқаролиги

Иш жойи, лавозими

Яшаш манзили

11. Қўшимча равишда қуйидагиларни маълум қиламан:

а) миллий паспорт рақами ___________, _________________________________

                                                                                                                      (қачон,  қаерда, ким томондан берилган)

___________________________, муддати 20___йил «___» _____________гача

б) виза ___________ рақами__________ 20___ йил «___» ___________да ____________________________________________________________________

                                                                                   (ким томондан, қаерда берилган)

муддати 20___ йил «___» __________________гача.

Ариза-анкетада кўрсатилган маълумотлар тўғри. Ўзим, оила аъзоларим
ва қариндошларим тўғрисида нотўғри маълумотлар берган тақдиримда, яшаш учун рухсатнома олишга рад жавоби берилиши ҳақида огоҳлантирилдим. 

20__йил «___» _________          __________________________

                                (ариза берувчининг имзоси)

12. Ариза-анкетани қабул қилди ва маълумотларни текширди:

20__йил «___» ___________            ______________________________________

                                                                                              (маъсул ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О. ва имзоси)

Қўшимча маълумотлар_________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________