ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5354 Хокимият Чиланзарского района 29/07/2019 13/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Умумтаълим мактабларига бириктирилган микроҳудуд доирасида яшовчи, лекин таълим тили бўйича шу таълим муассасаси томонидан қамраб олинмайдиган ҳамда туман ҳудудлар (маҳалла, кўча ва уйлар)ни ва болаларни таълим муассасаларига қабул қилиш юзасидан умумтаълим мактабларига бириктириш тўғрисида
ID-5354

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий реламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 469-сонли ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 13 июндаги 847-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда туман Халқ таълими бўлимининг 2019 йил 1 июлдаги 02-3/2-767-сонли хатини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

           1. Микроҳудуд доирасида яшовчи, лекин таълим тили бўйича шу таълим муассасаси томонидан қамраб олинмайдиган болалар тегишли тартибда йиғим ундирилмаслик шарти билан бошқа таълим муассасаларига бириктириш 1-иловага, туман ҳудудлар (маҳалла, кўча ва уйлар)ни ва болаларни таълим муассасаларига қабул қилиш юзасидан умумтаълим мактабларига бириктириш бўйича қўшимча бириктириш рўйхат 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

            2. Туман ҳокимининг ўринбосари (А.Халметов), туман Халқ таълими бўлими (И.Атаков), тегишли бўлим ва бошқармалар билан биргаликда туман ҳудудидаги “Лутфий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган 24 та кўп қаватли уйларга кўчиб келиши назарда тутилаётган болалар 183-сонли умумтаълим мактаби томонидан вақтинча тегишли тартибда йиғим ундирилмаслик шарти билан қабул қилиниши;

 туман ҳудудидаги “Дилобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги қурилган 68а-сонли кўп қаватли уйга кўчиб келиши назарда тутилаётган болалар 182-сонли умумтаълим мактаби томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилсин.

                   3. Туман ҳокимлигининг Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (Б.Абдухамитов), Матбуот хизмати (М.Боллиева):    

 “Тошкент Оқшоми”, “Вечерный Ташкент” газеталарида мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

              4.Туман ҳокимининг ўринбосари (А.Халметов), туман Халқ таълими бўлими (И.Атаков):

  мазкур қарорни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин.

             5.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Халметов ҳамда туман халқ таълими бўлими мудири вазифасини бажарувчиси И.Атаков зиммасига юклатилсин.

 

 

                                                                 Туман ҳокими                                                       С.Махаметов

Туман ҳокимининг

 ___ ___ ______ даги

______ -сонли фармойишига

 1-илова

 

Тасдиқланган микроуҳудуд доирасида яшовчи, лекин таълим тили бўйича шу таълим муассасаси томонидан қамраб олинмайдиган болаларни тегишли тартибда йиғим ундирилмаслик шарти билан бошқа таълим муассасаларига бириктириш

РЎЙХАТИ

 

1) 103-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида таълим рус тилида олиб борилиши сабабли, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 162‑сонли умумтаълим мактабига;

2) 114-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 202–сонли умумтаълим мактабига;

3) 128-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 90–сонли умумтаълим мактабига;

4) 131-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 188–сонли умумтаълим мактабига;

5) 162-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 163–сонли умумтаълим мактабига;

6) 173-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 183–сонли умумтаълим мактабига;

7) 179-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 183–сонли умумтаълим мактабига;

8) 188-сонли умумтаълим мактабида таълим рус тилида олиб борилиши сабабли, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган                232–сонли умумтаълим мактабига;

9) 200-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 202‑сонли умумтаълим мактабига;

10) 201-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 281‑сонли умумтаълим мактабига;

11) 270-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 188‑сонли умумтаълим мактабига;

12) 280-сонли умумтаълим мактабида таълим рус тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 126–сонли умумтаълим мактабига.

 

Туман ҳокимининг

___ ___ ______ даги

______ -сонли фармойишига

 2-илова

 

Чилонзор тумани ҳудудлар (маҳалла, кўча ва уйлар)ни ва болаларни таълим муассасаларига қабул қилиш юзасидан умумтаълим мактабларига бириктириш бўйича қўшимча

РЎЙХАТ

 

Мактаб

Маҳалла фуқаролар йиғини

Манзил

Изоҳ

101

Шуҳрат

19 мавзе, 7, 8, 9, 10, 18, 29, 30, 30А, 31, 32, 51, 52, 53, 54, 55, 56, 57, 58, 59, 60- уйлар

Эски рўйхат бўйича кўрсатилган 61, 62, 63, 64, 65, 66, 66/5уйлар Кичик Хирмонтепа” МФЙда жойлашганлиги аниқланди ва унга қўшиб қўйилди

101

Кичик Хирмонтепа

19-мавзе, 1,2,3,4,5,12,13,16, 17, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 24А, 25, 26, 27,28, 61, 61/1,62, 63, 64, 65, 66,66/1, 66/2, 66/3, 66/4, 66/5-уйлар

Тушириб қолдирилган
1,2,3, 4,5, 12,13,28, -уйлар рўйхатга қўшилди. 66/1, 66/2, 66/3, 66/4, 66/5уйлар рўйхатда кўрсатилмаганлиги сабабли тушиб қолган

168

3-Катта Чилонзор

3-мавзе, 1, 2, 3, 4, 5, 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 22, 22а, 22б, 23, 26, 27, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 36a, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45 уйлар

3-мавзе 22а ва 22б уйлар рўйхатда кўрсатилмаганлиги сабабли тушиб қолган

168

Новза

Е мавзе; 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 9а, 10, 12, 13, 14, Мавзе И 24; 7, 8, 9, 10, 11, 13, 14, Муқумий кўча138, 22,20а, 20б, 20в, 21, 140 уйлар

Муқумий кўча 20а, 20б, 20в, 21, 140 уйлар рўйхатда кўрсатилмаганлиги сабабли тушиб қолган

217

Катта Хирмонтепа

20-мавзе, 1, 1а, 2, 2а, 3, 4, 5, 6, 7, 7а, 8, 8/1, 8/2, 8/3, 8/4, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18,19а, 19б, 19/5, 19/6уйлар, Заргарлик 6-тор кўчасидаги 2,3,4,5,6,7,7а,8,9,10,11,13,13а уйлар

МФЙ номи Катта Қани деб берилган аслида Катта Хирмонтепа бўлган ва 19а, 19б, 19/5, 19/6, Заргарлик 6-тор кўчасидаги 2,3,4,5,6,7,7а,8,9,10,11,13,13а уйлар ҳам қолиб кетган

217

“Sharq tongi”

Хакимхон 4-тор кўчаси 5а уй, Дилбанд кучаси 30уй (1-32 та хонадон) Дилбанд кўчаси 30-34 хонадонлар, 3-пр Гулистон кўча 1, 5, 6, 43, 45 уйлар,3-Гулистон кўчаси 5 уй

Хакимхон кучаси 4-тор 5а уй, Дилбанд кучаси 30 уй (1-32 та хонадон ), Дилбанд кўчаси 30-34 хонадонлар, 3-пр Гулистон кўча 1, 5, 6, 43, 45 ва 3-Гулистон кўчаси 5 уйлар рўхатда кўрсатилмаганлиги сабабли тушиб қолган

280

“Гулистон”

Гулистон мавзеси,
1-11 гача, 29-50 гача, 57, 59, 60 - уйлар

5 ва 57-уйлар рўхатда кўрсатилмаганлиги сабабли тушиб қолган

 

            Изоҳ: Туман ҳокимининг 2019 йил 17 апрелдаги “Чилонзор тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларини микроучасткаларига бириктиришни тартибга келтириш тўғрисида”ги 25-ф-сонли фармойишида белгиланган Навбахор маҳалла фуқаролар йиғини тўлалигича Ц-мавзеси, Олмазор маҳалла фуқаролар йиғини “Олмазор” мавзеси, Гулистон ва Бахористон маҳалла фуқаролар йиғинлари Гулистон мавзеси, Новза маҳалласи, И-24, Е-мавзеси, Бешчинор маҳалласи тўлалигича 5-мавзеси, Шарқ ва Шараф маҳалла фуқаролар йиғини эса Шарқ мавзеси, “Хирмонтепа”, “Шухрат”, “Кичик Хирмонтепа” маҳалла фуқаролар йиғини19-мавзеси этиб белгиланиши инобатга олинсин.

 

 

Умумий таклифлар

519