ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5335 Хокимият Чиланзарского района 29/07/2019 13/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Умумтаълим мактабларига бириктирилган микроҳудуд доирасида яшовчи, лекин таълим тили бўйича шу таълим муассасаси томонидан қамраб олинмайдиган ҳамда туман ҳудудлар (маҳалла, кўча ва уйлар)ни ва болаларни таълим муассасаларига қабул қилиш юзасидан умумтаълим мактабларига бириктириш тўғрисида
ID-5335

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий реламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 469-сонли ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 13 июндаги 847-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда туман Халқ таълими бўлимининг 2019 йил 1 июлдаги 02-3/2-767-сонли хатини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

           1. Микроҳудуд доирасида яшовчи, лекин таълим тили бўйича шу таълим муассасаси томонидан қамраб олинмайдиган болалар тегишли тартибда йиғим ундирилмаслик шарти билан бошқа таълим муассасаларига бириктириш 1-иловага, туман ҳудудлар (маҳалла, кўча ва уйлар)ни ва болаларни таълим муассасаларига қабул қилиш юзасидан умумтаълим мактабларига бириктириш бўйича қўшимча бириктириш рўйхат 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

           2. Туман ҳокимининг ўринбосари (А.Халметов), туман Халқ таълими бўлими (И.Атаков), тегишли бўлим ва бошқармалар билан биргаликда туман ҳудудидаги “Лутфий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган 24 та кўп қаватли уйларга кўчиб келиши назарда тутилаётган болалар 183-сонли умумтаълим мактаби томонидан вақтинча тегишли тартибда йиғим ундирилмаслик шарти билан қабул қилиниши;

туман ҳудудидаги “Дилобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги қурилган 68а-сонли кўп қаватли уйга кўчиб келиши назарда тутилаётган болалар 182-сонли умумтаълим мактаби томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилсин.

         3. Туман ҳокимлигининг Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (Б.Абдухамитов), Матбуот хизмати (М.Боллиева):    

 “Тошкент Оқшоми”, “Вечерный Ташкент” газеталарида мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

           4.Туман ҳокимининг ўринбосари (А.Халметов), туман Халқ таълими бўлими (И.Атаков):

  мазкур қарорни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин.

         5.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Халметов ҳамда туман халқ таълими бўлими мудири вазифасини бажарувчиси И.Атаков зиммасига юклатилсин.

Умумий таклифлар

380