ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5301 Хокимият Улугнорского района 01/08/2019 14/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Улуғнор туман ҳокмлигининг қарор лойхаси, Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
ID-5301

ЛОЙИҲА

 

УЛУҒНОР ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

                      “____”_____2019 йил                                                             № ______-Қ                                                                                         Улуғнор тумани        

Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб
этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида

 

Улуғнор халқ таълими бўлимининг 2019 йил 26 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 283-сонли алоқа хатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб, 39-банди ва Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Туман ҳалқ таълими бўлимининг 2019 йил 26 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим       муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 283-сонли алоқа хати мақуллансин.

2. Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Улуғнор” туман рўзномаси мухарририяти (М.Қодирова)га қарор матнини газета саҳифасида чоп этиш вазифаси топширилсин.

4.  Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6.Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ж.Сатторов ҳамда туман халқ таълими бўлими А.Қобулов зиммасига юклатилсин.

 

                                                                              Туман ҳокими:                                       Д.Махсудов

 

Умумий таклифлар

349